"BILLI" bolalar akademiyasi🏢
395 subscribers
4K photos
2.42K videos
72 files
447 links
"BILLI" bolalar akademiyasining rasmiy telegram kanali.

- Maktab
- Bogʻcha
- Oʻquv markaz

Murojaat uchun:
☎️ +998939109988
@billiuz
Download Telegram
🍃🌸🍃
Бир донишманддан: "Узоқ умр куриб, ҳаётдан неларни англаб - етдингиз?" - деб сўрашганда, шундай жавоб берган экан:

_"Умр - қарзга берилиб, вақти келганда қайтариб олинажаги, бу дунёнинг ўткинчи эканини англадим."_

_"Мазлум одамга, кеч бўлсада, муҳаққақ ёрдам берилишини англадим."_

_"Кўз очиб-юмгунча, бир нафасда ажал келиб, умр тугаб қолиши, инсон эса ғафлатда қолиб, афсус-надоматда қолиши мумкинлигини англадим."_

_"Илиқ сўз, кулиб турган юз - одоб-аҳлоқнинг энг юқори даражаси эканлигини англадим."_

_"Тан сиҳҳати жойида, кўнгли хотиржам яшаган одам - бу дунёдаги энг бой одам эканлигини англадим."_

_"Умр битсада, иш-ташвиш ҳеч қачон битмаслигини англадим."_

_"Одамларга сўзини уқтиришни хоҳлаган одам, аввало уларнинг сўзини уқиши лозим эканини англадим."_

_"Одамлар билан сафар қилиш, уларнинг ичи-ташини кўрсатиб берадиган ойина эканини англадим."_

_"Асли тоза одамнинг ҳамиша тоза қолишини, асли пасткаш одамнинг бир кунмас-бир кун ўз аслини кўрсатишини англадим."_

_"Қабрдаги одамларнинг барчаси ҳаётда ҳаракатчан бўлганини, дунёларча орзулари бўлганини, лекин шу орзуларининг кўпига етишолмай ўтиб кетганларини англадим."_

_"Ота-онангга қандай муомала қилсанг, сен ҳам болаларингдан шундай муомала кўришинг мумкинлигини англадим."_

_"Танбаллик-ла ишламай, бошқалардан тиланган одамнинг ризқини Холиқи-аллом қирқиб қўйишини англадим."_

_"Чин ихлос билан қилинган дуо, сўзсиз бир кун қабул бўлишини англадим."

Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.

Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.

Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?

Ишқ азоби тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.

Эй, ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.

Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир…!
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сени тамом бўлди десалар ҳам, натижага эришиш учун ҳаракатингни тўхтама! Қоронғуликдан кейин албатта ёруғлик келади.
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон умидсиз бўлманг, енгилдим деманг, охиригача курашинг!
@billi_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📜КЎП ҚИСМЛИ МУЛЬТСЕРИАЛ

📌Салохиддин Айюбий

16-қисм. Кейин эса, махлуқ келди
@billi_uz
#multik
Mana bugun ham, e'tiboringizga yana bir qiziqarli va kishini mulohaza chorlovchi videorolikni taqdim qilamiz.

Biror kishi to'g'risida xulosa chiqarishga shoshilmang, zero... Hammasi ham siz o'ylagandek bo'lib chiqmasligi mumkin.

Bola uchun umuman tushunarsizdek tuyulgan, ammo hayotdagi eng muhim narsani farzandingizga tushuntirishning eng oson yo'li - shunchaki, uni birgalikda tomosha qiling...! Xulosa o'zingizdan...

Do'stlaringizga ham ulashing
@billi_uz
​​​🏆 КЕЛАЖАКДА ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИНИ ЭГАЛЛАМОҚЧИ БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ

2020 йилнинг 1 февраль кунига қадар Халқ таълими вазирлиги тизимидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш ўқитувчилар клуби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Ёш ўқитувчилар клуби” ўқувчиларнинг дарс машғулотидан кейинги бўш вақтини унумли ташкил этиш, педагогика соҳасига қизиққан ўқувчи-ёшларни мақсадли тарбиялаш, уларни селекция қилиш, ўқитувчилик касбини шарафлаш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашишга хизмат қилади.

Клубга 8-11-синфда таҳсил олаётган келажакда ўқитувчилик касбини эгалламоқчи бўлган (ўзини ёш ўқитувчи сифатида синаб кўриш истагидаги) ўқувчилар аъзо бўлиши мумкин.

Клуб аъзоси ўзини ёш ўқитувчи сифатида синаб кўриш учун битта фанни танлайди ва умумий ўрта таълим мактабининг ўша фан ўқитувчисига “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ бириктирилади. Ўзи танлаган фани бўйича бириктирилган ўқитувчи билан шуғулланади. Шу билан бирга клуб аъзосига ҳафтада икки кун (махсус жадвал асосида) дарс машғулотларидан сўнг умумий ўрта таълим мактабининг ажратилган синфхонасида ўзи танлаган фани бўйича ёш ўқитувчи сифатида тенгдош-тенгдошга тамойили асосида (ўзи билганларини тенгдошларига ўргатган ҳолда) машғулотлар олиб бориш имконияти берилади.

Келажакда ўқитувчилик касбини эгалламоқчи бўлган ўқувчилар “Ёш ўқитувчилар клуби” - бу Сизнинг мақсадингиз сари етакловчи янги имкондир.
▬▬▬▬▬▬▬
👨‍🎓
@billi_uz
Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунда гойибона дийдорлашиш барчамизга насиб этсин.

Тунингиз осуда ўтсин!
@billi_uz