Кўрганларим / канал
975 subscribers
428 photos
92 videos
7 files
1.42K links
Download Telegram
Чем несчастливее становится человек, тем с большим пылом и жаром он защищает свои убеждения, своё мнение и свои установки (впрочем, лишь до момента наступления неизбежной в таких случаях депрессии).

Напротив, чем человек счастливее, тем больше он склонен считать своё мнение частным, возможно, даже ошибочным и не слишком претендует на то, чтобы считаться правым.

Лишь несчастному нужна его правота, счастливый хвататься за неё не будет. Причём именно эта жажда собственной «правоты», столь свойственная всем несчастным, и есть причина их несчастий.

– Андрей Курпатов, "Красная таблетка. Посмотри правде в глаза!"
Ўзимизни ўзимиз дегуманизация қилмасдан жазо беришни ўрганишимиз керак. Булар ҳайвон, баран, одам эмас, деб, ҳайвон даражасига тушуриб, душманлик қилиш ҳамманинг қўлидан келади, кўрдик ҳам, соқол, рўмол, ибодат учун бизга қарши террор ҳам қилишди, ҳатто соқолли инсонни автоматик хавфсизлик тизими давлат идорасига қўймайди.

Бироқ биз шу миллатни, шу умматни севиб, одам ўрнида кўриб, улардан қиз олишга тайёр бўлиб, ислоҳ қила олишимиз керак.
Кўрганларим / канал
Этолог олим Конрад Лоренц "Агрессия" китобида босим ва бўйсунишлик урғочиларда жинсий иштиёқни кучайтиради, эркак жонзотларда эса жинсий иштиёқни сўндиради, деб ёзган. Биз эса қизларимизга, "эринг билан тенгсан, оилани келишиб бошқарса бўлади (хўжайин эр…
Босим ўтказиш, иродасига бўйсундириш, мажбурлаш атамалари доминантлик маъносини беради.

Яъни, оилада эркак доминант бўлса, аёл эрнинг иродасига буйсунса, мусобатлар мувозанатда бўлади, бахтиёр оилавий ҳаёт кузатилади.

Бироқ, замонамизда эркак ўз доминантлигини кўрсатишга имкониятлар кўп эмас. Оиласини, аҳлини ёвдан ҳимоя қиладими? Ўтин ёрадими, оғир кўтариш ҳам шарт эмас ва ҳоказо ва ҳоказо. Аёл ўзи автомобил ҳайдаши мумкин, ҳатто чироқни ҳам, газни ҳам ўзи ёқа олади.

Шунинг учун ҳозирда доминантликни кўрсатиш учун асосий соҳа – жинсий яқинлик. Психолог Анна Теодорович сўзлари билан, сочини қўлга ўраб, яхшилаб севиш керак. "Бош оғриғи", ё бошқа сабабларни қабул қилмай, оила, жамият манфаати сари ҳаракат қилиш лозим бўлади. #h
Кўрганларим / канал
Ўтган йили бир танишим гапириб берганди. Дўстининг қизи бўйи етган экан. Лекин совчи келавермабди. Оиласи билан Ташкентда турар экан, "Ойбек"ми, хуллас ўша атрофда. Дўстим "Нурафшон" кўчадаги уйини ижарага берибди. Бу Тошкентнинг анъанавий қисми. Кўчиб борганидан…
Рус блогери фикрларини яқинда эшитдим. Аёллар ёшлигида шўх йигитларга қизиқади, ҳар хил кавказлик ё бошқалар билан илакишади, лекин ҳалигилар буларни барибир хотин қилмайди, дейди. Аёлнинг ақли 40 ёшга чиққанда киради, лекин кеч бўлади. Шунинг учун қизларни ёшлигида эрга бериб юбориш керак, дейди. Русларда совчилик институти йўқ бўлиб кетганидан афсусланди.
Новости делают нас пассивными. Они преимущественно рассказывают нам о вещах, на которые мы не можем повлиять. Ежедневное повторение новостей о вещах, на которые мы не можем повлиять, ломает нас до тех пор, пока мы не принимаем пессимистичный, полный сарказма и фатализма, взгляд на мир. В психологии это называется «выученная беспомощность».
Хитой жадаллик билан Марказий Осиёга кириб келаяпти. Хитойликлар анча содда халқ. Содда ўйлайди, содда усуллар қўллайди. Бир ҳукумати Тайваньга қочганда, маҳаллий аҳолини йўқ қилиб ташлаган. Уларни нима қилади?

Булар бизда ҳам Уйғуристондаги сценарийни қайтаришмоқчи бўлаятганини қаердан билса бўлади (яъни "юмшоқ" геноцид)? Бизда очилаятган Хитой компаниялари, ресторан ва бошқалари фақат ўзиники билан ишлаяпти, ўзлариники билар ҳамкорлик қилаяпти.

Маҳаллий аҳолимиз эса иқтисодий базадан узилиб қўйилади, бозорлар, дўконлар улар қўлига ўтиб кетади, аҳолимиз ёлланма ишчи бўлиб қолади. Бу ёқда эса қишлоқларимиздаги одамларни Тошкентга урбанизация баҳона кўчириб келаяпмиз. Пастдан колонизацияни ҳам амалга оширади, яъни бўшаб қолган қишлоқларимизни хитойликлар билан тўлдиради, агрокомплексни қўлга олади.

Аёлларни киритмаган кафени кўтариб чиқдик, кечирим сўраттирдик. Ўзбекларни киритмайдиган Хитой кафе-ресторанлари пайдо бўлган Тошкентда. Шарқий Туркистонни йўқ қилиш учун ҳам 15 йил вақт керак бўлди.

"Янги Тошкент" қурилишига ким пул ажратаяпти? У ерда нечта масжид режалаштирилган... Саволлар кўп.

https://zamon.uz/uz-to/detail/qirgizistonda-markaziy-osiyodagi-eng-katta-koprik-qurildi---foto-25051?fbclid=IwAR0QBaG2_CZD6Z2xTEziT6Uwjtutw8EejPKOtgFNxnUdYf8xRu0iVbsmWgM
Шаклан, ҳужрада ўқитиш жуда юқори натижаларга эришишга ёрдам беради. Шаклан, деганда, исталган мавзуни ўқитиш-ўқиш мумкин ҳужраларда. Нафақат Исломий илмларни ёки Қуръон ёдлашни.

Концентрация ҳақида, самарали ишлаш ва ўқиш ҳақида чексиз китоблар, видеолар тайёрланган; Deep Work, Essentialism, 7 Habits ва ҳоказо ва ҳоказо қўлланмаларнинг маслаҳатлари воқеликда ҳужра таълим тизимида мужассамлашган – эътиборни чалғитадиган омиллар йўқ, кун тартибга солинган, аёллар хаёлни чалғитмайди, кучли ва ўқишга иштиёқи бор индивидлар кичик гуруҳларда йиғилган, танбал ва истаги йўқ ўқувчиларни жисмонан жазолашади ва бошқалар.

Суворовнинг "Аквариум" китобида айнан шундай ҳужра тизими бўйича ГРУ (ҳарбий разведка бошқармаси) академиясидаги ўқиш тасвирланган. Албатта, ўқиш жуда машаққатли, инсондан бутун ғайратини талаб қилади, кимлардир чидай олмаган, ўқишдан ҳайдалган. Лекин сабр қилганлар ўта юқори натижаларга эриша олишган.

Давлат тизимида ҳам айнан СНБда ҳужра таълим тизими сақланиб қолган, деган тахминлар юради. АҚШ армияси ҳам ўз гуруҳларининг номларида "ҳужра" (cell), "ҳалқа" (ring) атамаларидан фойдаланади.

Албатта, ҳужраларимиз билан курашаётганда у ердаги Ислом билан ҳам курашамиз, илм тарқалмасин, Қуръон ёдланмсин, қорилар кўпаймасин, деган ниятда. Бироқ, ҳужра таълим шаклининг ўзи ҳам хавфли, уни бошқа йўналишларда тарқалишига тўсқинлик қилинаверади. Ҳудди бизда уйда таълим олиш (homeschooling) таъқиқлангандек, масалан.
Оилалар нима учун бузилиб кетаяпти? Асосий иккита сабабни кўриб чиқайлик.

Биринчидан, никоҳ институти ўзи жуда содда ва камтар бир конструкт бўлиши керак. Ҳудди қоғозли стаканчикка ўхшайди. Агар фақат сув ичадиган бўлсангиз, вазифасини бажаради, агар қўшимча юк ортсангиз, пачақланиб, бузилади.

Оила ҳам шундай фақат битта мақсадли, жуда камтар мақсадга эга бирлашма. Икки инсон ҳамкорликда фарзандларни вояга етказиши учун мўлжалланган.

Бироқ, биз оила институтига бошқа юкларни ҳам ортиб юбораяпмиз. Севги-муҳаббат ва романтикани, моддий ҳолатни яхшилашни, амалдорга яқин бўлишни ва шу орқали мансабимизни яхшилашни, ҳуқуқий ҳолатимизни мустаҳкамлашни ва ҳоказо чексиз орзу-ҳавас ва умидларимизни никоҳга боғлаб, унинг зиммасига ортиб оламиз.

Шуларнинг ичида энг оғири бу романтик севгини оиладан шарт қилиб, кутиш. Лекин оиланинг асосий мақсадини амалга ошириш учун, яъни ёш болаларни (ҳатто боқиб олинган, бошқа бировнинг фарзанди бўлса ҳам) катта қилиш учун севги керак эмас. Ҳатто бизларни биров ёқтириши ҳам лозим эмас. Балкида бизни ёмон кўриши ҳам мумкин.

Никоҳ институти ишнинг бир кўриниши эди. Ишхонада ишлашнинг ягона мақсади – тирикчилик учун ойлик ишлаб топиш. Биз вақтимизни берамиз, корхона бизга пул тўлайди, бўлди. У ерда ҳам бизни кимдир севиши, эзозлаши шарт эмас, ҳатто бизни ёқтирмасликлари мумкин. Ишхонадан мазмун ё мақсад ё бошқа абстракт нарса изламаймиз, ҳамкасбларимиз дўстимизга айланиши шарт эмас, ишимизни севишимиз ё ёқтиришимиз ҳам лозим эмас ва ҳоказо.

Албатта, қўшимча "бонус"лар бўлса яхши. Бизни севишса, дўстлашсак, ёки қилаятган ишимиз ўзимизга ёқса, ҳаётимиз мазмунига айланса, балки кўнгилхушлик ҳам бўлар – нур устига. Лекин булар шартномада йўқ!

Олдинлари никоҳни ишдек қабул қилишган. Тирик қолиш механизми бўлган. Ҳозир эса ососий мақсади қолиб кетиб, аҳамиятсиз нарсаларга урғу берамиз, ЗАГСга нечта мерседес чиқди, Дубайга айланишга борамизми...

Ҳудди шундай, оила ҳам ўта оддий, содда, ҳокисор бир шартномага қурилган эди. Аёлга тегишли қисмида бу, масалан, шундай кўринишга эга: аёл туғади, қариганда уни боқишади. Анталияга бориш ёки электромобил ҳайдаш йўқ эди, мажбурий эмас эди. Бўлса яхши, бўлмаса яшайверасан.

Ва оила-никоҳдан мана шу қўшимча, ва қайсидир кўринишда ортиқча маъно ва мазмунларни излашни ва кутишни бас қилиш лозим бўлади.

Иккинчидан, эркакка никоҳдан вақт ўтказиш учун шериклар керак эди, аёлга эса дардлашишга – дугоналар. Келин бўлиб тушса, қайнонаси, қайнонасининг қайнонаси, овисингиллар, кимнингдир хотини, аммаси ва ҳоказоси янги таниши сифатида ҳаётига кириб келарди. Эркак ҳам куёв бўлса, қайнота, божалар пайдо бўларди, хотиннинг ака-укалари, қариндош-уруғлари билан мулоқот пайдо бўларди.

Лекин ҳозирда нима бўлаяпти? Йигит-қиз никоҳ қуради, лекин ким билан суҳбатлашади, кимга дардини очиб тўкади? Яъни, муаммо – оила атомар кўринишга келди, ўта кичкиналашиб кетди, муаммолар билан дардлашишга одам йўқ, эр хотинга, хотин эрга етарли эмас, сулола керак эди, сулола эриб, йўқ бўлаяпти.

Юқоридагилар асосий сабаблар эди. Қолаверса, турли агентликлар, хизматлар оила ва эр-хотин муносабатларига аралашиши, ювенал юстиция, гендер муаммолари ва аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш баҳонасида оилани назоратга олиш ҳаракатлари ҳам оиланинг мустаҳкамлигига умуман ҳисса қўшмайди, юмшоқ айтадиган бўлсак.

Forwarded from Mr Abrarov
Қирғизистонда барча фоҳишахоналарни ёпиш буюрилди, акс ҳолда ...

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев 1 декабрга қадар республикадаги барча интим-хизматлар кўрсатувчи салонларни ёпишни буюрди.

“Бу иллатни таг томири билан йўқ қилиш учун жавобгарлик бизнинг бўйнимизда. Ҳурматли аким, мэр ва губернаторлар, ҳозироқ бу иш билан шуғулланишни бошланглар. Сизларда 15 соат вақт қолди. Шундан сўнг агар бирор жойда бирор фоҳишахона топилса, ҳоким ва губернаторлар, РОВД ва ГУВД раҳбарлари ишдан олинади”, - деди Ташиев.©️

👉 @MrAbrorov
Оилалар тўлиқ ва чала бўлади. Ота-онаси бор, фақат она, ёки фақат отаси бор оилалар... Буларнинг ичида фарзанд тарбиясида энг кўп муаммолиси (асоциал, суицидал бўлиш ва ҳ. к.) – ёлғиз оналар оилалари. Она муҳим, ота эса унданда муҳимроқ.

Эркаклар ҳаёти давомида бир нечта кризисларни бошдан кечиради, 26, 30, 33, 40 ёшлари атрофида. Сабаблари ҳам турлича. Шуларнинг ичида 40 ёшидагиси, – инглизчада "midlife crisis" (ҳаёт ўртасидаги кризис), русчада "кризис второй жены", деб ҳам аталади, – эътиборни жалб қилади. Ушбу эркак ҳаётидаги муаммоли даврни бир кўриб чиқайлик.

40 ёшларга келиб инсон ўлим тушунчаси билан юзма-юз келиб қолади. Соғлиқдаги муаммолар, яқинларнинг ўлими, дўстларининг касалланиши ва ҳоказо сабаб, ўлим муқаррарлигини англаб етади. Унчага ёш инсон кўпам ўлим ҳақида ўйламайди, кимлардадир бошқаларда содир бўладиган ҳодиса, деб ишонади.

Эркак киши ҳаёти чекли эканлиги, энг яхши даври ўтиб кетаётганлигини тушуниб қолади. Шунда ўзи учун яшашни, роҳатланишни бошлаб юборади. Хотинидан ажрашиши мумкин, қиммат автомобил сотиб олади, саёҳатлар, тёлкалар, наркотик моддалар, алкоголь, палапартиш ҳаёт тарзи, ё асоциал ҳаракатларни бошлаб юборади.

Нима учун бундай "томи кетиб" қолади? Чунки онгли ҳаёти мобайнида ўзи учун яшамаган, дам олмаган, 15 ёшидан бошлаб, жамиятга, оилага, давлатга бутун борлигини бағишлаган бўлади, ҳеч қачон "менчи", деб савол бермайди, кризис бошлангандаги ғалати қилиқлари ҳам айнан ўша 15 ёшдаги ўспирин фантазияларининг ўзгинаси, унга биров улғайишни, ёшга қараб роҳатланиш ҳам ўзгариб боришини тушунтирмаган...

Аёлларда бундай кризис биринчидан кам учрайди, чунки улар "менчи", деган саволни бериб турадилар, ўзларини ўйлайдилар, ўзлари учун ҳам яшайдилар, яъни, соғлом эгоизм ҳам керак бўлади ҳаётда. Иккинчидан, кўриниши бошқачароқ бўлади.

Ҳаётнинг ўртасидаги кризис бошланганда, албатта, эркак хизматининг энг катта бенефициарлари талвасага тушишади, масалан, онаси, хотини ва ҳоказо. Атрофдаги алоқадор барча инсонларни мобилизация қилиб, эркакни "тўғри йўлга" солмоқчи бўлишади, "нима қилаяпсан, бўйи етган қизинг бор, одамлар нима дейди", деган гаплар билан инсофга чақирмоқчи бўлишади.

Демак, маслаҳат сифатида, эркак киши ҳам ўзи учун яшашни ўрганиши керак, фақат оила, фақат турмуш, ё фарзандлар, ота-она эмас, балки ўзининг ҳам соғлиғини, роҳатини, ўтиб кетаётган умрини ўйлаши керак. Ëшликдаги хобби ва кўнгилхушликни ҳам вақт ўтиши билан такомиллаштириши лозим, ўзи ҳам улғайишни уддалаши керак, қирққа чиққанда уйғонмасдан, пенсияни кутмасдан яшай билиши керак. Бу борада Тим Ферриснинг "40 часовая рабочая неделя", деган китоби яхши маслаҳатлар берган.

Кризиси бошланган биродарларга нима маслаҳат бера оламиз? Биринчидан, ҳаётингиз бекорга кетмаган. Машаққат, меҳнат, миришкорлик бизни кучли қилган. Шунча амални бекор қилиб, қутириб, кўкка совуришнинг фойдаси йўқ. Хотин ҳам тураверсин, оила ҳам керак, ўта бемаъни қилиқларнинг ҳам кераги йўқ, масалан, кечаси мотоциклда шаҳар кўчаларида босиб юриш яхши оқибатларга олиб келмайди. Ҳа, ўзимиз учун яшай олмаган бўлишимиз мумкин. Лекин ҳали ҳамма нарса олдинда, янги нарсаларни ўрганайлик, роҳатланишни бошлайлик, сафарларга чиқайлик, қизиқарли одамлар ва аёллар билан танишайлик ва ҳоказо ва ҳоказо, – ҳаётимизнинг энг қизиқ даврида яшаб турибмиз, – соғлиқ бор, маблағ бор, ҳаётдан завқ олишимиз мумкин, дўстлар бор, потенция жойида, загранпаспортимиз 10 йиллик... Хуллас, ҳаётимиз ва руҳиятимиздаги ушбу ўзгаришдан кучлироқ бўлиб чиқишимиз керак. #h

https://www.youtube.com/watch?v=s4AS9HoVytQ
Ўзбекистонни кичик кўрмаслигимиз лозим бўлади. Аҳолимиз 36 млн инсон. Бу Россия аҳолисининг деярли 40% дегани, агар Россияда 90 млн одам яшайди, десак (ҳеч қанақасига 148 млн эмас).

Қолаверса, ёшларимиз сони жуда кўп, ҳам 30 ёшгача бўлган, ҳам мактаблардаги. Шунинг учун ривожланган давлатлар бизга ўз мактаб дарсликларини тиқиштиришга иштиёқлари катта, Финляндия бўладими, Австриями, инглизларми... Бу ҳам уларнинг Каримов маслаҳатчиси Бронштейн айтгандек, "Узбекия"да таъсир доираларини кенгайтиради.

Қолаверса, пул масаласи ҳам бор, озмунча китоб чиқариладими 10 мингта мактабга, 10 млн ўқувчига? Россияда 90 йилларда мактаб китобларини чиқарувчи концернда қисқа муддат ичида 35 та директор алмашганини ёзиб ўтайлик, барчаси ўлдирилган. Бу қанчалик катта пул айланишини кўрсатади.

Конлар, олтин, уран, ерни сотишни четга суриб турганимизда ҳам, халқнинг ўзи йил бўйи ишлаб топадиган моддий, маданий, номоддий бойликлар ва қўшимча қиймат ҳам диққатга сазовор. Уларни ҳам эгалари чиқиб, ўзлаштирмоқчи бўлади. Оддий мисол, Франция бизда сувни сотиш схемасини йўлга қўймоқчи. Ва, умуман, Нигердаги ҳокимият ўзгаргани (қуролли давлат тўнтаруви сабаб), Франция Африкадаги позициялари заифлашди, бошқа ҳудудларга киришга мажбур. Шунинг учун Тошкент иситиш тизимидан фойда ҳам Франция учун ҳарна, майда кўрмаслигимиз лозим.

Ëки ҳаж, умранинг ҳажми ҳам анчагина, масалан. Электромобиллар ва автосаноат, кийим-кечак, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва ҳоказо ва ҳоказо соҳалар мўмайгина фойда ишлаб чиқараяпти. Ва булар учун кураш авж олаверади. Бир томондан фойдани ўзлаштириш бўлса, иккинчи томондан, маҳаллий "Тарзан"лар кучайиб, оёққа туриб кетмаслиги лозим, "Шайтанат" терминлари билан айтганда.
Уруш маданият савиясини яққол кўрсатиб беради. Ҳа, жангда кимдир провокация қилиши мумкин, рақибини ноқулай аҳволга қўйиши мумкин. Юқори маданиятга эга тараф эса бундан-да ўз фойдасини чиқариб олиши мумкин.

Эрон Хамасни Исроилга қарши ҳужумга юборди. Исроил қийин аҳволга тушди. Лекин бундан фойдаланишга ҳаракат қилаяпти.

АҚШ Фаластинга 100 млн доллар, Исроил, Украина бошқа ҳудудларга 100 млрд доллар ажратаяпти. Яъни, шу 100 миллиондан фойдаланиб, Байден Хамас ва арабларни тузоққа тушураяпти. Чунки Хамас фақатгина АҚШ ва баъзи бошқа давлатларда террор ташкилот, деб қабул қилинган. Улар Ғазони бошқариб турувчи ҳокимиятдаги партия. АҚШ қўйган шарти эса, пулни тақсимлашда Хамас иштирок этмаслиги. Лекин бунинг иложи йўқ ва Байден ёки унинг маслаҳатчилари буни яхши билишади. Эртага пул тарқатилганидан кейин Фаластинни айбдор қилиш учун баҳона бўлади.

Ҳудди шундек, АҚШ парламенти ҳам Фаластинга тегишли қарорни спикер бўлмагани учун қабул қила олмаяпти. Бу орқали эса Байденнинг партияси рақиб партияни нўноқ қилиб кўрсатади, кейинги йил эса сайловлар бўлиши керак.

Сиёсат 4 томонлама шахматга ўхшайди. Қаердан зарба келиши билмаймиз. Лекин бу дегани, тушкунликка тушиб қолиш керак, дегани эмас. Ҳаракат қилавериш керак.