BERUNIY_XABAR24 | SENZURASIZ JURNALISTIKA
292 subscribers
5.77K photos
979 videos
38 files
2.53K links
Журналист- давлат ва халқ ўртасидаги кўприк!

БИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ!

Журналист ва блогер Лобархон Базарбаеванинг канали.



📲📲📲📲📲
Download Telegram
Таъзиянома

Бугун, яъни 2024 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Кенгесбай Реймов 66 ёшида вафот этди. Бу хабар нафақат журналистлар балки, бошқа соҳа вакиллари учун ҳам оғир йўқотиш бўлди.
К.Реймов 1958 йил Кегейли туманида туғилганди. Меҳнат фаолияти давомида «Қарақалпақстан жаслары», "Еркин Қарақалпақтан»  - «Вести Каракалпакстана» газеталари Бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият олиб борди.
Устоз бир неча  шеърий тўпламлар муаллифи ҳамда моҳир таржимон эди. Кўплаб ўзбек тилидаги асарларни қорақалпоқ тилига таржима қилиб, китоб шаклида нашрдан чиқишига муносиб ҳисса қўшди.
Устоз журналист Кенгесбай РЕЙМОВнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ҳамда яқинларига, ҳамкасблари ва шогирдларига  чуқур таъзия изҳор қиламиз.


https://t.me/Beruniy_XABAR24
Ozgina tabassum 🙃

- Dadasi, yaxshi keldingizmi? Sizga 2 ta yangilik bor, biri yaxshi, biri yomon! 😕

- Qani, yomonidan gapirchi .. 🤨

- Siz yig‘ib yurgan pullaringizning hammasini yo‘qotib qo‘ydim! 😟

- Iya, yaxshisini gapirchi... 🤨

- Kambag‘al bo‘lsangiz ham sizni yaxshi koʻraman )) ☺️



https://t.me/Beruniy_XABAR24
⚡️"Tashabbusli byudjet"ning ikkinchi mavsumi 6-iyuldan boshlanadi

Bunda:

Loyihalar kiritish: 6–26-iyul;
Loyihalarni saralash: 26-iyul–15-avgust;
Targ‘ibot qilish: 15–22-avgust;
Ovoz berish: 22-avgust–1-sentabr sanalari davomida o‘tkaziladi.

Ushbu mavsum uchun tuman va shahar budjetlari hisobidan 2 trln. so‘mdan ortiq mablag‘ yo‘naltiriladi.
Ҳаёт  бу  якка ҳолда  ривожланиш эмас. Ҳеч ким алоҳида ҳолда  юксала олмайди.
Ҳаёт  бир-бирига  суяниб ва таяниб  яшашдир.

Шуҳрат  ОРИФ

https://t.me/Beruniy_XABAR24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кеўил билдириў

Усы жылдыӊ 3-июль күни Өзбекстан Республикасына хызмет көрсеткен журналист, мәмлекетлик ҳәм сиясий ғайраткер, белгили журналист Кеңесбай Реймов 66 жасында қайтыс болды.

Кеңесбай Реймов 1958-жылы Кегейли районында туўылды. 1980-1984-жыллар аралығында «Қарақалпақстан жаслары» газетасының хабаршысы, бөлим баслығы, 1984-1986-жылларда Қарақалпақстан жаслар комитети инструкторы, лекторлар топарының баслығы лаўазымларында жемисли мийнет етти. Буннан соңғы жылларда «Қарақалпақстан жаслары» газетасы редакторы лаўазымын табыслы атқарды.

Ғәрезсизлигимиздиң дәслепки жылларында, яғный, 1991-1994-жыллары «Еркин Қарақалпақстан» газетасы бас редакторының орынбасары лаўазымында жумыс алып барып, елимиздиң жәмийетлик-сиясий турмысында жүз берип атырған жаңалықларды халқымызға жеткериўде, мәмлекетлик реформалар, әмелге асырылып атырған ийгиликли жумысларды кеңнен үгит-нәсиятлаўда белсендилик көрсетти.
Кейин ала Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Секретариатының баспасөз хаткери, «Еркин Қарақалпақстан» - «Вести Каракалпакстана» газеталарының бас редакторы лаўазымларында нәтийжели жумыс алып барды.

Кеңесбай Реймов 2002-2010-жылларда Қарақалпақстан Республикасы Баспасөз ҳәм хабар агентлигиниң директоры, Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Социаллық раўажланыў ҳәм жәмийетлик бирлеспелер мәселелери комитетиниң баслығы сыпатында елимиздиӊ жәмийетлик-сиясий турмысында, нызам дөретиўшилиги ҳәм олардыӊ орынланыўын тәмийинлеў бағдарында да нәтийжели жумыслар алып барды.

Буннан соңғы жылларда «Еркин Қарақалпақстан» - «Вести Каракалпакстана» газеталарының бас редакторы ҳәм өмириниң ақырына шекем Өзбекстан Журналистлер аўқамының Қарақалпақстан бөлими баслығы лаўазымларында өз ўазыйпасын жуўапкершилик пенен атқарды.

Кеңесбай Реймов қайсы лаўазымда ислесе де, өзин мийнетсүйгиш, терең билимли, истиң көзин билетуғын шебер шөлкемлестириўши сыпатында таныта билди. Ол миллий журналистикамыздың раўажланыўына салмақлы үлесин қосып, бирнеше шәкиртлер таярлады.
Кеңесбай Реймовтың мийнетлери мүнәсип баҳаланып, «Өзбекстан Республикасына хызмет көрсеткен журналист» атағы менен сыйлықланды.

Халқымыз ийгилиги ушын аянбай мийнет еткен қәдирли инсан, белгили журналист, сиясий-жәмийетлик ғайраткер, үлгили устаз Кеңесбай Реймовтың жарқын естелиги халқымыздың ядында узақ сақланып қалады.

А.Орынбаев, Ф.Эрманов, Р.Сапарбаев, Т.Романов, Ш.Өтемисов, З.Реймова,
Т.Абдижаббаров, А.Камалов, А.Данияров.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ehtirom

Шаҳар бекаси

Сариқ нимча кийган шаҳар бекаси,
У ҳам худди биздек кўнгил эгаси.

Иссиқдан ҳам қочмас, қорда беркинмас,
Озодалик учун ҳеч жони тинмас,
Ҳар ким ҳам танламас бундай ҳунарни,
Балки биздан кўпроқ севар шаҳарни...

✍️ Икром НАРЗУЛЛО
Búgin, Shomanay rayonı Mádeniyat orayında Shomanay rayonı basılımı bolǵan «Shomanay nurı» gazetasınıń dáslepki sanınıń jarıq kórgenine 71 jıl tolıwı múnásibeti menen saltanatlı bayram keshesi bolıp ótti.

  Bayram keshesine rayon hákimliginen, "Aqmanǵıt tańı"  gazetası redaktorı A.Xojanazarov, "Ustaz jolı" gazetası redaktorı J.Ótegenov, "Qanlıkól xabarları" gazetası redaktorı G.Ámetova, gazeta nuraniylari, mákeme, kárxana basshıları hám ǵalaba xabar quralları wákilleri qatnastı. 

  Keshede shıǵıp sòylewshiler rayonlıq «Shomanay nurı» gazetasınıń tariyxına hám búgingi kúnde xızmetine toqtap ótti. Gazetanıń basıp ótken 71 jıllıq tarıyxına názer salsaq onıń ataması tórt mártebe ózgeripti. Eń dáslep rayonlıq gazeta 1953-jılı iyun ayında «Paxtakesh» ataması menen jarıq kórgen bolsa, sol jılları gazetanıń dáslepki redaktorları Saparniyaz Dúysemuratov, Xojamurat Qarajanov, Reyimbergen Ayapbergenov redakciyaǵa basshılıq etip, gazetanıń sapalı hám waqıt talabına say shıǵıwı ushın jumıs alıp barǵan.1968-jıl sentyabrden baslap gazeta «Kommunizm jeńisi» degen jańa atamada jarıq kóre basladı. Oǵan qálemi ısılǵan jurnalist Kóshkinbay Ismetov redaktor bolıp bekitilgen. Sońınan gazetada redaktor bolıp on jıl dawamında Bazarbay Xalmuratov islegen.
Gazeta 1990-jılı iyun ayınan baslap «Doslıq bayraǵı» ataması menen shıǵarılıp, 2003-jılı dekabrde ǵárezsizlik zamanınıń talǵamına, joqarı basqarıw organlarınıń usınısına muwapıq «Shomanay nurı» ataması menen shıǵa basladı

Bunnan soń rayon hákimi orınbasarı T.Qallıqılicheva rayon hákiminiń qutlıqlawın oqıp esittirdi hám gazetanıń yubiley jası menen dóretiwshilik jámáátti qutlıqlap, gazeta xızmetkerlerine rayon hákimliginiń bahalı sawǵaların tapsırdı.

Saltanatlı bayram keshesinde shıǵıp sóylegenler, bunnan sarras 71 jıl burın jarıq kórgen gazeta xalqımızdıń sana-seziminiń ósip, dúnya tanımınıń keńeyiwine, elimizdiń, sonday-aq, rayonnıń rawajlanıwına, áwladlardıń tuwılǵan topıraǵın súyiwge, júreginde Ana-Watanǵa degen perzentlik tuyǵılarınıń háwij urıwına ayrıqsha tásir jasaǵanın búgingi kúni úlken kewil tolıwshılıq penen tilge aldı.

Solay etip, bayram iláji sońında gazetanıń rayonımızdıń siyasiy, ekonomikalıq hám mádeniy turmısında júz berip atırǵan jańalıqlardı keńnen sáwlelendirip barıwda gazeta xızmetkerlerine, jurnalistlerge mashaqatlı jumıslarında tabıslar tilep, gazetada járiyalanıp barıp atırǵan materiallar haqqında ózleriniń pikir hám usınısların bildirdi.

Bayram Mádeniyat orayı xızmetkerleriniń tayarlaǵan koncert baǵdarlaması menen dawam etti.

✍️ Shomanay rayonı hákimligi Málimleme xızmeti.
🌎Veb-sayt🎬yutube 🔵fakebook   📷instagram🚀telegram
Н. ТАЙБАГАРОВА,
Беруний тумани СЭО ва ЖСБ олий тоифали врач – эпидемиологи:


“ЮҚУМЛИ ОШҚОЗОН-ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИДАН САҚЛАНИНГ!”
👇👇👇
Юртимизда иссиқ кунлар бошланди. Бундай кунларда ўткир юқумли ошқозон -ичак касалликларининг кўпайиши ҳам кузатилади.
Юқумли ошқозон - ичак хасталикларини турли микроорганизмлар келтириб чиқаради. Касаллик қўзғатувчи микробларнинг турига қараб, бу касалликлар ичбуруғ, сальмонеллёз, ичтерлама, эшерихиоз, иерсиниоз каби номлар билан юритилади. Ёз ойларида касаллик кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлади. Аввало, ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши, айниқса, ёш болалар организмида маълум иммунологик ўзгаришлар, ҳимоя воситалари кучсизланиши, овқат ҳазм бўлишининг сусайиши, қайнатилмаган сувни истеъмол қилиниши оқибатида ошқозон ширасидаги муҳим ҳимоя воситаси ҳисобланадиган хлорид кислота концентрацияси пасайиши бу касалликларга чалинишга замин ҳозирлайди.
Касаллик қўзғатувчиси микробларнинг асосий манбаси, шу дард билан оғриб ўтган ёки оғриётган беморлар, шунингдек, ушбу касаллик бактерияларни ташувчилардир. Уларнинг нажаси билан микроорганизмлар ташқи муҳитга тарқалади, атроф-муҳит объектларини (сув, кийим-кечак, озиқ-овқатлар) ифлослантиради.
Ёзнинг иссиқ шароитида озиқ-овқатларда, айниқса улар нотўғри жойда сақланган бўлса, микробларнинг кўпайиши учун қулай. Шунинг учун иссиқ жойда сақланган озиқ-овқат маҳсулотларида микроблар кўпайиб, овқатнинг бузилишига сабаб бўлади. Бундай овқатни истеъмол қилиш касалланишга олиб келади.
Яна шу нарсага алоҳида тўхталиб ўтиш керакки, айрим эмизикли болаларни эмизиш, уларни овқатлантиришда озодаликка эътибор бермаса, овқат нотўғри сақланса, овқатга микроблар тушиши, унда тезгина кўпайиши мумкин.
Қайси микроб қўзғатишидан қатъий назар, касалликнинг асосий белгилари тўсатдан ич бузилиши ва қусишдир. Кетма-кет қусиш ва ич ўтиши оқибатида киши организми қисқа муддатда кўп миқдорда сув ва минерал тузларни йўқотади. Натижада бемор ҳолсизланади, тери қуруқлашиб дағаллашади, оғиз қурийди. Бу ҳолат болаларда кўпроқ намоён бўлиб, ўйнаб-кулиб турган бола 3-4 соат ичида бутунлай мажолсиз ҳолга келади.
Одатда одамлар ушбу касалликка бозорларда кўп меваларни таъмини татиб кўрган вақтида, яхши сақланмаган ва узоқ вақт туриб қолган овқатларни истеъмол қилинганда, ҳўл меваларни ювмасдан истеъмол қилганда, ушбу касаллик билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлганда ҳамда беморни яхши тозаланмаган идиш-товоқларидан фойданилганда, шунингдек, болалар каналлар, ариқларда, анҳорларда чўмилган пайтларида сув билан микробларнинг организмга тушиши оқибатида касалликни юқтириши мумкин.

Н. ТАЙБАГАРОВА,
Беруний тумани СЭО ва ЖСБ олий тоифали врач – эпидемиологи.



https://t.me/Beruniy_XABAR24
МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОННИ..47_n.jpg

Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.
Нечун ватан, дея еру осмонин,
Муқаддас атайман, атайман танҳо.

Аслида дунёда танҳо нима бор?
Пахта ўсмайдими ўзга элда ё?
Ёки қуёшими севгимга сабаб?
Ахир қуёшли-ку, бутун Осиё.

Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Боғларин жаннат, деб кўз-кўз этаман.
Нечун ардоқларкан тупроғини мен,
Ўпаман, тупроғинг бебаҳо, Ватан!

Аслида тупроқни одил табиат,
Тақсим айлаган-ку, ер юзига тенг
Нечун бу тупроқ, деб йиғлади Фурқат,
О, Қашқар тупроғи, қашшоқмидинг сен?

Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Сабабини айтгин, десалар менга.
Шоирона, гўзал сўзлардан олдин,
Мен таъзим қиламан она халқимга:

Халқим, тарих ҳукми сени агарда,
Мангу музликларга элтган бўлсайди,
Қорликларни макон этган бўлсайдинг,
Меҳрим бермасмидим ўша музларга?

Ватанлар, Ватанлар, майли, гулласин,
Боғ унсин мангулик музда ҳам, аммо,
Юртим, сени фақат бойликларинг чун
Севган фарзанд бўлса, кечирма асло!



https://t.me/Beruniy_XABAR24
2024-2025 йил ўқув йилидан мактабларда хорижий тиллардан фақат B2 даражага эга ўқитувчилар дарс бериши мумкин,

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. https://t.me/Beruniy_XABAR24
#Bugungi_kun_hikmati

"Ҳаёт саҳна. Бу ҳаётда яшаётган ҳар бир инсон ўзига тақдир томонидан берилган ролини бажаради. Кимнинг қандай роль бажариши олган тарбияси, билимига боғлиқ. Кимнинг роли лаҳзалик, кимники абадий".

✍️ Уильям Шекспир
#Педагог минбари

Yuksak ma’naviyatli yoshlarni tarbiyalashda pedagoglarning roli



Har bir millatning gullab-yashnashi, undagi yashovchi halqlarning farog’ati ta’lim va tarbiya tufaylidir. Hayotimizda tarbiya singari insoniyatga ta’sirli narsa yo’q.
Ma’naviy tarbiya kishilar ongi, tafakkuri, turmush tarziga ta’sir etishi bilan o’zga tarbiya turlaridan farqlanadi. Chunki ma’naviy tarbiya-insonning ruhiy va aqliy olamiga ta’sir etuvchi jihat bo’lib, jamiyatning, millatning, yoki ayrim bir kishining ichki hayoti, aqliy qobiliyatini, ruhiy kechinmalarini mujassamlashtiruvchi negizdir.
Yoshlarda ma’naviy tarbiyani shakllantirish,ularni ilmli, bilimli, kasb-hunarli, har tamonlama yetuk qilib voyaga yetkazish barcha zamonlarda muhum vazifa hisoblangan. Bu mutaffakirlarimizning yozib qoldirgan nodir asarlarida yorqin ifodalangan. Asarlar o’sib kelayotgan yosh avlodni salbiy illatlardan asrab, ahloqan pok, haqiqiy inson bo’lib yetishishlariga undaydi. Xitoy donishmandi Syu Szi “Chaqoloqlar hamma yerda bir hil yig’lashadi. Katta bo’lganlarida esa turli qiliqlar qilishadi. Bu tarbiyaning oqibati”,-deb yozgan.
Sharq mutafakkirlarining ilmiy merosida ta’lim-tarbiya masalalari muhum o’rin egallaydi. Ayniqsa, ular oila va oilada farzand tarbiyasiga katta e’tibor berganlar. Ze’ro, yosh avlod tarbiyasi insoniyatning kelajak taqdirini belgilaydi.
Abdurauf Fitrat “Xalqning harakat qilishi, davlatmand bo’lishi, baxtli bo’lib izzat-hurmat topishi, jahongir bo’lishi, zaif bo’lib horlikka tushushi, baxtsislik yukini tortib e’tibordan qolishi, o’zgalarga tobe va qul, asir bo’lishi bolalikdan o’z ota-onalaridan olgan tarbiyalariga bog’liq. Bolalar ahloqiy tarbiyani muhitdan oladilar. Boshqacha qilib aytganda, bolalar suvga o’xshaydi, suv idishning shakliga olganidek, bolalar ham muhitning odob-ahloqini qabul qiladilar”, deydi.
Tarbiyada butun ish nafaqat oata-onalarga, balki go’zal ahloq va ilmiy salohiyatga ega bo’lgan biz ustoz-muallimlarning say-harakatimizga ham bevosita bog’liq. Ma’naviy-ahloqiy tarbiya murakkab jarayon bo’lib, bu jarayonda oila, ta’lim-muassasa, mahalla va jamoat tashkilotlarining birgalikdagi faoliyati samara beradi. Nemis pedagogi A.V.Disterverg shunday degan “Yaxshi o’qita bilgan o’qituvchi yaxshi tarbiyalaydi ham”. Shunday ekan biz o’qituvchilar o’quvchilarga nafaqat ta’lim berib, kasb-hunar o’rgatish balki, tarbiya berish, ularda ma’naviy tarbiyani shakllantirish bizning eng asosiy vazifamiz bo’lishi darkor. Chunki ma’naviy tarbiyasi yuksak avlodning kelajagi ham porloq bo’ladi. Farobiy “Fazilatli shaharlarda ilm-fan, falsafa, axloq-ma’rifat birinchi o’rinda bo’lmog’I lozim. Shunda jamiyat yetuklikka erishadi”-deydi va insonning kamolotiga to’sqinlik qiluvchi dangasalik, bekorchilik kabi nuqsonlarni yomonlik deb, kishilarni undan ogohlantiradi. Bunday tarbiyaviy iboralarni biz har bir buyuk allomalarimizning boy ma’naviy merosida uchratamiz.
Yoshlarda ma’naviyatni shakllantiradigan muhum omil bu ta’lim tarbiya tizimidir. Albatta biz pedagoglarning bosh maqsadimiz yosh avlod ongiga Vatanga sodiqlik va uning taqdiri uchun daxldorlik hissini singdirishga, ularda yot g’oya va qarashlarning salbiy ta’siriga nisbatan mafkuraviy immunitetni shakllantirish, mustaqil dunyoqarashini kengaytirish, haqiqiy vatanparvar inson qilib tarbiyalashdir. Va bu borada biz pedagoglar kasb-hunar maktabimizda o’qib, ta’lim olayotgan o’quvchilarga ta’lim va tarbiyani birgalikda olib bormoqdamiz, darslarni sifatli va mazmunli tashkil qilingan, ularning bo’sh vaqtlarini mazmunli o’tkazish uchun fan, sport va kasbiy to’garaklar tashkil qililingan, ma’naviy-ma’rifiy tadbirlar, badiiy kechalar, musobaqalar, jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikda uchrashuvlar tashkil qilinib kelinmoqda. Kelajagimiz bo’lgan yoshlarning ma’naviy kamolotini ya’nada yuksaltirish, ma’rifatli jamiyat qurishda o’z hissamizni qo’shish bu- har birimizning vazifamiz.
Muhtaram prezidentimiz ta’kidlaganidek “Eng katta boylik bu- aql zakovat va ilm, eng katta meros bu- yaxshi tarbiya, eng katta qashshoqlik bu- bilimsizlikdir. Taraqqiyotning tamal toshi ham, mamlakatni qudratli, millatni buyuk qiladigan kuch ham bu ilm-fan, ta’lim tarbiyadir”.

Kurbanbayeva Xalida Yerkebayevna,
Beruniy tumani 2-sonli kasb-hunar maktabi tarbiya,
 davlat va huquq asoslari fanlari o’qituvchisi.

https://t.me/Beruniy_XABAR24
– Биласизми нега инсонларнинг армони кўп?

– Чунки инсонлар тушунишдан кўра, айиблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра, воз кечишни маъқул кўрадилар.


https://t.me/Beruniy_XABAR24
# Баспасɵз _ бетлеринде
# Еркин _ Қарақалпақстан _ газетасы


⚡️ Газетаның 04.07.2024 жыл №79 санында Халық депутатлары Беруний районлық Кеңеси депутаты Рахима Юлдашева өзи сайланған аймақ сайлаўшылары менен ушырасыўы ҳаққында

👉👉👉https://t.me/uzlidepqr
Э Ъ Л О Н
ҲУРМАТЛИ ОЗИК-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ИШБИЛАРМОНЛАР!

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларнинг натижалари ҳамда ишланиши лозим чоралар ҳақида»ги мажлис баёнлари топшириқларига мувофик, деҳқон бозори ҳудудидан Қорақалпоғистон Республикасида тасдиқловчи ҳужжатлари бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ишбилармонлар учун бепул 5 та турғун савдо шаҳобчаси, 10 та савдо растаси ажратилишини маълум қилиб билдирамиз.
Мурожаат учун телефон: 94-198-07-72
ДЕҲҚОН БОЗОРИ МАЪМУРИЯТИ. https://t.me/Beruniy_XABAR24