BERUNIY_XABAR24 | SENZURASIZ JURNALISTIKA
292 subscribers
5.77K photos
979 videos
38 files
2.53K links
Журналист- давлат ва халқ ўртасидаги кўприк!

БИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ!

Журналист ва блогер Лобархон Базарбаеванинг канали.



📲📲📲📲📲
Download Telegram
O’ZLIDEPДАН САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАР ГУРУҲИ ХУСУСИЙ ШИФОХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШДИ

Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитасининг тегишли қарори билан шу йил май ойида Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирларининг ижроси” юзасидан жамоатчилик назоратини юритиш чора-тадбирлари белгиланган. Шунга асосланиб, бугун Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашига O’ZLIDEPдан сайланган Юлдашева Рахима Хайитбаевна, Хожаниязова Лола Ачиловналар Беруний туманидаги “DOCTOR HOUSE” ҳамда “SAYA MED” хусусий тиббиёт муассасаларида бўлишди.
Депутатлар асосан, солиқ имтиёзлари берилиши натижасида тежалган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасалари тарафидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда давлат – хусусий шерикчилик механизмини қўллаш натижалари ҳамда имкониятларини таҳлил қилиш, давлат тиббий суғурта механизмларини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилишни асосий мақсад қилиб олишди.
Йил бошидан “DOCTOR HOUSE”хусусий шифохонасида 19 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож беморга бепул тиббий хизмат кўрсатилган, шу билан бирга 30 фоизлик чегирмалар билан даволаш ишлари стационар шароитда амалга оширилган. Бу кўрсаткич “SAYA MED” хусусий тиббиёт муассасасида 29 нафарни ташкил қилган.
Ҳар иккала хусусий шифохоналарда етарли даражадаги юқори салоҳиятли шифокорларга эҳтиёж кучли.
Депутатлар таҳлилий ўрганишлар жараёнида тадбиркорларнинг муаммоларини ҳам ўрганишди ва бу бўйича ўз муносабатларини билдиришди.


https://t.me/Beruniy_XABAR24
Бир тийинлик ҳамён....

Буни барча эркаклар эшитиши керак!
Шавкат Мирзиёев: «Мен умримни шу халққа тикканман!»

Президентнинг яқинда Жиззахда вилоят фаоллари билан учрашувдаги маърузасида бир нуқта кўпчиликнинг эътиборини тортди. Унда давлатимиз раҳбари шундай деган эди. Шавкат Мирзиёев: «Мен умримни шу халққа тикканман!»

https://t.me/redaksiyamiz