BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
198 subscribers
6.53K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

👨🏻‍💻 Мен буюк иш қилмадим, шунчаки бир қишлоқдошимнинг орзуси амалга ошишига ёрдам бердим холос...

Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони чекка қишлоқлардан бирида яшайди. Техникага жуда қизиқади. Бироқ, ишланмалари қайта-қайта кўнглидагидек чиқмайди. Ва у ҳаммасига қўл силтайди. Бироқ, унинг ҳаётини бир воқеа ўзгартирди...

🔷 Роликда томоша қиламиз! Албатта оиламиз даврасида!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Ижтимоий_бекат
#Мутолаа

📚 Замондош шоирамиз Зебо Мирзо шериятига назар

📖

Чидайсизми,
жимгина мендек-
Қонингизда ёнган оловга?
Ёнингизга бир куни борсам,
Бермайсизми..
кейин бировга?
Мен сиз учун қайта яралдим.
Яшаяпман бир хаёл, бир туш…
Ўтинаман,
сиз уни ушланг,
Қўлингиздан учмасин у қуш.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#Ижтимоий_бекат
#Мутолаа

📖 Ўткир Ҳошимов

Келин

Битта болали бўлгунча қайнонасини "ойижон" деди. Иккита болали бўлгач "ойи" деди.
Учта болали бўлганда "анави" деди. Боласи тўртта бўлгандан кейин "отинг ўчгур" дейдиган бўлди.
Унинг тўртта ўғли бор. Худо хоҳласа, тўртта келин кўради.


Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Recording #112.wav
16.9 MB
#Ижтимоий_бекат
#Онасин_соғинганлар

📖📖📖

Муаллиф: Гулжамол Асқарова
🎙Ўқиди: Гулноза Йўлдошева

Соғиндим онамни, мустаргинамни,
Мунисим, мушфиқим, рангпаргинамни,
Сўлимим, чиройлим, дилбаргинамни,
Йўл беринг онасин соғинганларга.

Сочига оқ гуллар экибди ҳаёт,
Юзига имзолар чекибди ҳаёт,
Онам хўп чўкибди… тўкибди ҳаёт.
Қўл беринг онасин соғинганларга.

Кўп меҳр бермадим, хизмат қилмадим,
Қачон хизмат қилсам, миннат қилмадим?
Балки пушаймоним шундан, билмадим.
Дил беринг онасин соғинганларга.

Жуда кўп юрдим мен ўзимни севиб,
Энди кўз ёшларда қолайин ивиб,
Юрак зангларини олсинлар ювиб,
Кул беринг онасин соғинганларга!

Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин,
Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин,
Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг онасин соғинганларга.

Йўл беринг онасин соғинганларга!

Соғиндим онамни...

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#ижтимоий_бекат

#ўзликка_назар

#шахс_ва_жамият

📰📰📰

Очиқ кийиниш замонавийликми, ёхуд аслимизни асрайлик!

Миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақида фикр юритадиган бўлсак, даставвал, кўз олдимизда заковат, одоб-ахлоқ, ибо-ю ҳаёни ўзида мужассам этган, андиша ва ор-номусни барча нарсадан устун қўювчи ўзбегим гавҳарлари - қизлар гавдаланади. Аммо, бешта бармоқ баробар бўлмагани каби, айрим опа-сингилларимиз кийиниш борасида "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетаётганини афсус билан қайд этишга жазм қилдим.
Бундайларни кўча-кўйда, жамоат жойларида кўрсангиз кўзингиз "куяди". Тор шим, ярми очиқ либос, нигоҳларида ўқиш, билимга чанқоқликни сезмайсиз. Юзларидан меъёрдан ошган пардоз ва ноз-карашма жой олган, холос. Шу чоғ бу кийиминг, бу юрушинг маъқул бўлмапти, деб айтадиган яқинлари йўқмикан, деган фикр онгимизда зир айланади.
"Битирув оқшоми" ва шунга ўхшаш кечаларда давра ўртасида ўзини турли мақомга солиб рақс тушаётган баъзи қизларга беихтиёр назар соламиз... Қарангки, уларда на ҳаё, на яқинлари олдидаги бурчини, уларга бўлган ҳурматини сезасиз... Бу каби қизларнинг ота-оналари, наҳотки, фарзандларинг онг-у ўйини нималар банд этаётганига қизиқишмаса, лоқайд, бефарқ бўлишса, нега? "Висол оқшоми"да келинчак мақомидаги қизнинг ҳаддан ташқари очиқ, европа услубидаги либосда йиғилган омма олдида намоён бўлиши-чи? Жам бўлган меҳмонлар орасида ёш-у қари, ўспирин-барчанинг нигоҳи келинчакка қадалган. Бундай кўриниш, бундай либос ота-она, ака-амакилар олдидаги бурчни поймол этибгина қўймай, балки, янги хонодон вакилларига ҳам ҳурматсизлик саналмайдими?
Ёки, наҳотки ҳаммамиз бу ҳолатга кўникиб бўлдик?!
Эй, қадди баланд акалар, азамат ўғлон укалар, айтинг-чи, сиз, жуфт-и ҳалолликка, умр йўлдошликка шундай, шарм-у ҳаё кўчаларини четлаб ўта оладиган қизни раво кўроласизми? Бўлғуси фарзандларингиз онасини қандай тасаввур қиласиз? Ўзбекона миллий қадрият нималигини билмаган аёл фарзандларига тўғри тарбия бера олармикан?
Опажон ва сингиллар, дугоналар, дилимдаги бори-борича қоғозга туширдим айбга буюрмайсиз, ранжимайсиз деган умиддаман. Сўзим сўнгида халқимизнинг севимли адибаси Т. Содиқованинг миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақидаги фикрларини келтираман: "Маънавият бобидаги устуворлигимиз бизнинг шарқона одобимиздир. Мана шу одобимиз бизнинг нақшимиз, бойлигимиз".

✍🏻Гулноза ЙЎЛДОШЕВА

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉🏼https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#ижтимоий_бекат
#хуш_келгин_янги_йил

📝 Малика Салимова

ЭСКИ ЙИЛ

Бугун сўнги кунинг.
Охирги марта,
Сенинг тонгинг бўлиб ёришди фалак.
Одамлар янгисин олқишлар пайти,
Мен сени кўнглингни ололмай ҳалак.

Бугун охирги кун,
Эртадан бошлаб,
Сенинг бир лаҳзанга сиғмайди ҳаддим.
Ҳамма янги йилни турса олқишлаб,
Мен сени кузатиб туриб...
Йиғладим!

Тугаб бораяпсан,
Ҳақдир ибтидо,
Якун бор ҳар неда билолмам нега?
Ҳатто бор давлатим қилсам ҳам фидо,
Олиб қололмайман бир дақиқага!

Хизматинг ўтадинг, муҳлатинг битти,
Ўрнингга келарни муштоқ кутурлар.
Сенинг китобингни беркитиб шартта,
Ҳотира юртига сургун этурлар.

Кимлар қувондилар сендан беқиёс,
Кимнинг ҳаётида қаро нуқтасан.
Борақол, норизо бўлма,илтимос,
Энди иложи йўқ бугун кетмасанг!

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#ижтимоий_бекат
​​#мутолаа

📖📖📖


🔖 Ёлғончининг ёлғончилиги — унинг энг енгил гуноҳидир.

📌 Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган.

🔖 Унинг “кўтарилиши” ҳам, “йиқилиши” ҳам ақллилик балоси эди.

📌 Ўлимдан бир умр қўрқамиз, у эса бир келади. Қайси бири ёмон?

🔖 Шундай йилларни кўрдикки, бахтли бўлиш уят эди.

📌 “Вақт ўтяпти!” деймиз сал ҳазинлик билан. Бу гапни инсон ўзини овутиш учун ўйлаб топган. Аслида биз ўзимиз ўтяпмиз…

🔖 У ўз сўзига ўзи хўжайин: бугун беради, эртасига қайтиб олади.

📌 Юрак қони билан ёзган одам узун ёзолмайди.

🔖 Одам маст бўлса, бир ухлаб тургач, ҳушига келади, аҳмоқ эса — асло. Борди-ю, одам ҳам аҳмоқ, ҳам маст бўлса-чи?

📌 Меҳмон яхши-да! Келганида бир хурсанд бўласиз, кетганида — яна.


Aсқад МУХТОР
Recording #223.wav
18.4 MB

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

#Ижтимоий_бекат


"Келгин, баҳор соғиндим сени!"


Абдулла Орипов
🎙 Гулноза Йўлдошева


👉 @Choli_qushim
#Ижтимоий_бекат
#Кечки_мутолаа
#Фалсафий_сатрлар


Бу одам лойдан ясалган қўғирчоққа ўхшайди. Замон сал ўзгарса, бошидан жиндай сув қуядида, лойини ийлаб-ийлаб, ўзини қайтадан ясаб, бошқа қиёфага кириб олади...
Қаттиқроқ ёмғир ёғса, балчиққа айланиб кетади-ёв!

©️ Ўткир Ҳошимов

https//t.me/Bekobodtumanihokimligi
Recording #237.wav
17.9 MB
#Ижтимоий_бекат


🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧

Малол олмайсизми, ўзимдан ўтиб,
Ўзим билаверсам бўлганларимни.
Ишқнинг ҳузуридан жимгина кетиб,
Кўнглимга фарёддек тўлганларимни!

Малол олмайсизми, Худодан мудом,
Сизнинг тинчингизни тиланаверсам.
Азалий дард бўлиб этсаму давом,
Унга бошдан оёқ беланаверсам.

Малол олмайсизми, сукутда, сокин,
Исён қилаверсам туйғуларимга.
Сизни онийга ҳам ҳамроҳ қилмасам,
Сиз деб бошга келган қайғуларимга!

Малол олмайсизми, келмайсизми бас,
Исхор этилмаган ишқим этиб рад.
Мен сизга тўғриси, қиламан ҳавас,
Мен сизга тўғриси ҳамдардман, ҳамдард!

Малол олмайсизда энди қачондир,
Бахт бўлиб, бахтларга тўлмаганимга.
Сизними ё мени сийламай тақдир,
Азизим, сизга ёр бўлмаганимга.

Малол олмайсизми...

Малика Салимова
🎙 Гулноза Йўлдошева