Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Инсон аъзолари трансплантацияси қонун билан тартибга солинди
https://bit.ly/3wpS408
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Teletype

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–768-сон, 11.05.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратилади
https://bit.ly/3suFICG
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратилади
https://bit.ly/3suFICG
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Teletype
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратилади
Ҳукумат қарори (252-сон, 11.05.2022 й.) билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади
“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.
❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
🔰Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
🔹бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
🔹олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
🔹уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).
⏩ Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.
📌 2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.
🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:
▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қарздорлик мавжуд транспортлар стационар постларда тўхтатилади
Ҳукумат қарори (377-сон, 08.07.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.
✅ Экранда акс эттирилмаган ёки “Яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар “Яшил” йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
❗️“Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
⏩ Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

❗️Фахрий донорларга мукофот пули оширилади
“Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 09.08.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарор билан қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
⏩ Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш шулар жумласидан.
🗓 2024 йил 1 январгача қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.
🔰 2023 йил 1 январдан:
🔹 “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони учун мукофот БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млндан 4,5 млн сўмгача) оширилади;
🔹шунингдек, мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
▫️улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
▫️шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;
▫️давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;
🔹доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;
🔹донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
“Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (440-сон, 10.08.2022 й.) қабул қилинди
🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади.
📝 Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш Жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
🗓 2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.
🔰Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
▫️1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
▫️2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
▫️3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).
💰Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
⏩ Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришгга устуворлик берилади.
✅ Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.

❗️V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади
“Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:
▫️олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;
🔰Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:
▫️олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик маблағлар билан мукофотланади.

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди
“Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–356-сон, 19.08.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарор билан тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар учун “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди.
📗“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.
🗓 Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳокимиятлар билан кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни ҳар йили 10 июлга қадар Савдо-саноат палатасига тақдим этади.
📁 Номзодларни кўриб чиқиш учун Палата раиси томонидан 7 кишидан иборат комиссия тузилади.
📝 Номзодларни кўриб чиқиш натижалари ҳар йили 25 июлга қадар Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.
❕Номзодларнинг рўйхати тақдимнома билан ҳар йили 1 августга қадар Президент ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга киритилади.
☑️ Кўкрак нишони ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Президент ёки унинг номидан Сенат Раиси, Қонунчилик палатасининг Спикери, Президент Администрацияси раҳбари, Бош вазир, вазирлик, идора раҳбарлари, ҳокимлар томонидан тантанали топширилади.

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади
“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–373-сон, 10.09.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.
🔰 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:
▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.
📝 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.
☑️ Иссиқхона ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.
📌 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.
Каналга уланиш 👇👇👇

“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик фаолиятини текширишлар ноқонуний ҳисобланади
“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–374-сон, 13.09.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан:
➖тадбиркорларни текширишлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади (рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади);
➖текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот тадбирлар тугаган кундан 3 кунда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.
📝 “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлар камида 10 иш куни олдин хабардор қилинади.
🚫 Тадбиркорларнинг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказиш ва аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.
🔰Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:
▫️текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
▫️текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
▫️текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
▫️улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.
❗️2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

💰Қишлоқлардаги чет тилларини ўргатувчи нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) билан Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
🔰Регламентга кўра, субсидия нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади:
🔹бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;
🔹зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.
📝 Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10 санасигача ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
✅ Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:
▫️2 йилга мўлжалланган бизнес режа;
▫️маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
▫️педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
▫️педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
▫️таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).
🚫 Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
❕Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди.
Мазкур тартиб 2022 йил 1 октябрдан амалга киритилади.

❗️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:
▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.
📌 Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.
✅ Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
📁 Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.
❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
⚠️ Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:
🔹ер участкаларига;
🔹биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
🔹кўп йиллик дов-дарахтларга;
🔹мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.
✅ Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
▫️мулк ҳуқуқи;
▫️доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️ижара ҳуқуқи;
▫️иккиламчи ижара ҳуқуқи;
▫️хўжалик юритиш ҳуқуқи;
▫️оператив бошқариш ҳуқуқи;
▫️кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
▫️бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️рента;
▫️ипотека;
▫️сервитут;
▫️кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.
❗️ Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.
☑️ Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:
▫️ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);
▫️бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
▫️белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.
📁Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Боғча ва мактабларда гимнастика бўйича дастурлар жорий қилинади
“Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–449-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарор билан гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
🔰 Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:
▫️боғчаларда “Гимнастикага илк қадам” дастури;
▫️мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади.
🏢Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади.
➡️ Мазкур Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.
📝 Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.
📋 Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.
Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш мумкин бўлади.
☑️ Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.
🗓 2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:
🔸гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Президент кубоги;
🔸бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида “Ёрқин юлдузча” ва катталар ўртасида “Grand Prix Uzbekistan” халқаро турнири;
🔸спорт гимнастикаси бўйича “Духоба йўл” халқаро турнири;
🔸трамполин бўйича “Самодан баланд” халқаро турнири;
🔸халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган “Gymnastics Day” бутун Ўзбекистон оммавий форуми;
🔸умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Халқ таълими вазири кубоги”;
🔸гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.

❗️Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади
“Ёшлар учун минг китоб” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 28.11.2023 й.) қабул қилинди
📚Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилиниб, “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси амалга оширилади.
🔰 Китобларни таржима қилиш ва нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1️⃣-босқичда – Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади;
2️⃣-босқичда – аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади.
❕Лойиҳа доирасида ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатига камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар киритилади.
🗓 2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади.
➡️ Китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.
📲 Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил илова яратилади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.
🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.