BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
200 subscribers
6.52K photos
1.21K videos
156 files
3.74K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Президент қарори билан Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури тасдиқланди. Дастур ижроси ва уни такомиллаштиришга Бизнесни ривожлантириш банки таянч банки сифатида бириктирилган.

Дастурда камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, нодавлат таълим муассасалари, ҳунармандлар, касаначилар, 3 ва ундан ортиқ кишини иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурида иштирок этиб келаётган ва ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

Халқ банки ва Микрокредитбанк ҳам дастур ижросида ҳамкор банк сифатида жалб қилинади. Улар мева-сабзавотчилик соҳасида "кооперация" ва "агрегатор" лойиҳаларини амалга оширади, касаначилар мактаблари фаолиятини йўлга қўяди.

Бизнесни ривожлантириш банкининг устав капитали йил охирига қадар 3 трлн сўмга етказилади, Марказий банк ҚҚБга ажратилган 544 млрд сўмлик кредит линияларини субординар қарз сифатида Бизнесни ривожлантириш банкига расмийлаштириб беради. Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси устав капитали келаси йил 1 апрелга қадар 1 трлн сўмга чиқарилади. Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушган 1 трлн сўм маблағ жамғармага 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

Қарор билан, шунингдек, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тасдиқланди (юқорида).
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ўзбек оғир атлетикаси ҳамон -109 кг вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз экани яна бир карра ўз исботини топди. Ҳамюртларимиз, Олимпиада чемпионлари Акбар Жўраев ҳамда Руслан Нурудинов ушбу вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг олтин ва кумуш медалларни бўлишиб олишди.

Даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 226 кг ва икки курашда 415 кг натижа қайд этган Жўраев 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларни қўлга киритди.

Даст кўтариш машқидаги 180 кг Нурудиновни тўртинчи ўринда олиб қолди. Силтаб кўтаришда 227 кг билан олтин медални ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, умумий ҳисобдаги 407 кг унга кумуш медални келтирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Tashabbusli byudjet” loyihasining 2023-yil 2-mavsumi yakuni boʻyicha Bekobod tumanida ovoz koʻp toʻplagan 7 ta loyiha gʻolib deb topildi.

📝Jumladan:

🟢Oqtepa mahallasidagi Munavvar tong ko'chasini asfalt qoplama bilan ta'mirlash loyihasi 13660 ovoz to’pladi;

🟢Do’stlik MFY, Do’stlik ko’chasi va unga tutashgan ichki ko’chalarni asfalt qoplama bilan ta'mirlash loyihasi 13622 ovoz to’pladi;

🟢Nayman mahallasining Kamolot ko’chasiga 11315 ovoz, ⚡️Jambil ko’chasiga 9133 ovoz, ⚡️Tinchliksevar ko'chasiga 7701 ovoz bilan asfalt qoplama bilan ta'mirlash bo’yicha;

🟢Taqachi mahallasidagi Tinchlik, Mustaqillik va Istiqbol ko’chalari asfalt qoplama bilan ta'mirlash loyihasida 6894 ovozto’pladi;

🟢Ilg’or MFY O’rikzor ko’chasida joylashgan 60-sonli maktabga qo’shimcha 120 o’rinli yangi o’quv sinfxonalari qurish loyihasida 4534 ovoz to’lab tashabbuli byudjetda g’oliblikni qo’lga kiritdilar.
Forwarded from Hydromet.uz (для Узгидромет канала)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasi 78-sessiyasining umumsiyosiy munozaralarida oʻzbek tilida nutq so’zladi.

@alisher_sadullaev
⚡️Besh tashabbus olimpiadasi doirasida
📚 YOSH KITOBXON tanlovining mahalla bosqichlari
📆 21-23-sentabr kuni boʻlib oʻtadi.
Musobaqada yoshlar yakkalik bahslarida
10-14, 15-19 va 20-30 yosh toifalarida ishtirok etadilar
.

https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида Шефнинг кортежини ўзбекистонлик ёшлар катта қизиқиш билан кутиб олибди

@mufasa_mh
#Талабалар_учун

⭕️ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БЎЙИЧА 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ

🤔Олийгоҳларга ўқишга қабул қилинган ёки кейинги босқичга ўтган талабалар учун ҳозир энг долзарб масала контракт тўловини тўлашдир. Бу бўйича ёшларга таълим кредити жорий этилган. Бироқ ҳамма ҳам ундан фойдаланишни билмайди. “Ёшлар кундалиги” мавзу юзасидан актуал саволларга жавоб излади.

1. Таълим кредитини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Жавоб

2. Таълим кредитининг максимал миқдори қанча?

Жавоб

3. Мурожаатчи томонидан берилган ариза қанча вақт ичида кўриб чиқилади?

Жавоб

4. Кимлар таълим кредити олиш учун кафил бўлиши мумкин?

Жавоб

5. Оиламиздан икки киши ўқишга кирган. Иккимизга ҳам таълим кредитини олса бўладими?

Жавоб

6. Таълим кредити айнан кимларга берилади?

Жавоб

7. Кредитни бутун ўқиш даврини тўлаш учун олиш мумкинми?

Жавоб

8. Суперконтракт асосида талаба бўлганларга таълим кредити бериладими?

Жавоб

9. Таълим кредити айнан кимларга берилмайди?

Жавоб

10. Таълим кредитини муддатидан олдин ёпса бўладими?

Жавоб

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Yuqori sinf o‘quvchilari va bitiruvchi yoshlar uchun 100 mln. so'm grant e'lon qilamiz!

🇺🇿 O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda Astrum IT akademiyasi hamkorlikda maktablardagi yuqori sinf o'quvchilari va bitiruvchi yoshlarni zamonaviy kasblarni egallashlariga ko‘maklashish maqsadida 16 yoshdan 20 yoshgacha bo‘lgan yoshlarga 100 mln. so‘mlik 50 tagacha kvota uchun grant e'lon qiladi.

🗒 Grant g‘oliblari quyidagi 2 bosqichda va belgilangan muddatlarda aniqlanadi:

- Birinchi bosqich, ro'yxatdan o‘tish 23-sentabrgacha onlayn tarzda davom etadi;
- Ikkinchi bosqich, kirish imtihonlari 25-sentabr kuni Astrum IT akademiyasida o‘tkaziladi.

🙋 Imtihonlardan muvaffaqiyatli o'tgan 50 nafar yoshlar zamonaviy kasblar bo'yicha bepul ta'lim olish imkoniyatiga ega bo'lishadi.

➡️ Ro‘yxatdan o'tish - grant.yoshlarittifoqi.uz

🎉 Shoshiling! Siz ham grant sohibi bo‘lishingiz mumkin!

🤝Bizning sahifalarimiz:
📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook
Кредит олиш учун ариза топшириш talim-krediti.uz махсус платформасига киришингиз кифоя. Сиз банкка бормасдан онлайн тарзда кредит олиш учун ариза топширишингиз мумкин.

Бунинг учун:

Кредитга ариза юбориш аризачи:

паспорти ёки ID рақами;
Туғилган санаси (кун, ой ва йил);
ФИШ киритилади.
Манзил:

манзилини белгиланг (вилоят туман маҳалла кўча/хонадон рақами ва телефон рақами киритилади;
Кредит маълумотлари:

яъни таълим шакли, олий таълим муассасаси маълумотлари, молиялаштирувчи банк манзили, контракт суммаси ва гаров тури киритилади.
Кредит олиш жараёни қуйидагича:

Онлайн ариза қолдириш;
Аризани кўриб чиқиш;
Ҳужжатларни расмийлаштириш;
Кредит ажратиш.
Ариза юбориш учун БУ ЕРНИ https://talim-krediti.uz/public/forms/application?locale=la босинг. https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#Тезкор

Мактаб ва боғчаларга тарқатилган антиструмин дори воситалари - Калий йодид 1 mg таблетка #100 (Антистримун), яъни йод препаратининг истеъмоли тўхтатилди.
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугун биз Наманган вилоятига шахсан давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан етиб келдик.

Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.

Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик.

Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказиб, вазиятни ва текширувнинг боришини муҳокама қилдик.

Ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилди.