BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
197 subscribers
6.44K photos
1.19K videos
152 files
3.67K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
#Besh_tashabbus

Maktab o‘quvchilari o‘rtasida "Besh tashabbus" olimpiadasiga start berildi.

🎗Yoshlarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, ularni intellektual o‘yinlar va sportga bo‘lgan iqtidorlarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida maktab o‘quvchilari o‘rtasida “Besh tashabbus” olimpiadasining 2-mavsumiga start berildi.
Tumanimizning barcha umum ta'lim maktablarida bugun Quvnoq startlar, Yengil atletika va Zakovat intellektual o'yini maktab bosqichlari o'tkazildi.

https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
❗️“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–868-сон, 13.09.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Қонунга мувофиқ, давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Олий Мажлис палаталари томонидан амалга оширилади.

📝 Давлат чегараси жойларда аниқ кўриниб турадиган чегара белгилари билан кўрсатиб қўйилади.

🏢 Қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

📋 Давлат чегарасини кесиб ўтиш қуйидагича амалга оширилади:

🔹қуруқликда, чегара дарёларида, кўлларида ва бошқа сув ҳавзаларида – халқаро темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, дарё қатнови ва бошқа қатнов йўлларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун белгиланган жойларида;

🔹самовий ҳудудда – халқаро трассаларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида ёки ушбу мақсадлар учун ажратилган ҳаво йўлакларида.

🚫 Шахслар ва транспорт воситалари Давлат чегарасидан то автомобиль йўли ва темир йўл ўтказиш пунктларигача ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганда:

белгиланган йўналишни ўзгартириш;

транспорт воситаларига шахсларни чиқаришни, товарларни юклашни ҳамда транспорт воситаларидан шахсларни, товарларни туширишни амалга ошириш;

ҳар қандай учувчи аппаратларни ва учувчисиз учувчи аппаратларни ҳавога кўтаришни, қўндиришни ёки қабул қилишни амалга ошириш тақиқланади.

📁 Чегара минтақасида қуйидагиларга нисбатан қўшимча режим чекловлари ва тақиқлари жорий этилиши мумкин:

▫️чегара минтақасига бегона шахсларнинг киришига;

▫️хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият амалга ошириладиган ҳудудларга киришга;

▫️сузиш воситаларининг чегара дарёларига, кўлларига ва бошқа сув ҳавзаларига киришига.

☑️ Хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахсларга ўтказиш пунктларига кириш (улардан чиқиш) учун рухсатномалар Чегара қўшинлари ёки Транспорт вазирлиги тасарруфидаги тегишли ташкилот томонидан берилади.

📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 📱 @Musayev_s_s

Telegram
| Instagram | TikTok | Facebook|
#факт

ТОЖИКИСТОН ҲАҚИДА 7 ФАКТ

Тожикистон Марказий Осиёдаги энг кичик давлатдир. Бу мамлакатнинг деярли 93 фоизини тоғлар эгаллайди.

Ҳозирги Тожикистон ҳудудида биринчи давлат тузилмалари эрамиздан олдин пайдо бўлган, улар Бақтрия ва Сўғдиёна деб аталган.

💎Дунёдаги энг йирик кумуш конларидан бири Тожикистонда жойлашган.

📍Нурек ГЭСи дунёдаги энг баланд тўғон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган - баландлиги 304 метр, яъни Эйфел минорасидан баланд.

Тожикистонда давлат хизматчиларига тилла тиш қўйиш тақиқланган.

🌐Бу ерда кулранг, пушти ва фируза рангдаги соф туздан иборат Хўжа Мўмин тоғи жойлашган бўлиб, ундаги захиралар бир неча асрлар давомида бутун инсониятни туз билан таъминлашга қодир.

📝Амалдаги қонунга кўра, бу ерда мактаб ўқувчилари, талабалар ва ўқитувчиларга дарс пайтида уяли телефондан фойдаланиш тақиқланади.

Yoshlar kundaligi
#Диққат
⚡️Супер-контрактни бўлиб тўлаш муддатлари

Қоидага кўра, супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар талабаликка қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши учун дастлаб 50% қисмини тўлаши керак. Оддий контрактга кирганлар эса 25% қисмини тўласа етади.

@Militsiya_Uzb👈🏽
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Жорий йил 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олинади. https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Узумсайли

ЕТТИ ФАРЗАНДИДАН АЙРИЛГАН ОНА

Роҳатой момо 80 ёшда, Бекобод туманидан. "Узум сайли" фестивалида танишдик. Саккиз йилдан бери бошига лаган қўйиб, устига сув тўлдирилган самовар ва тўртта пиёла билан рақс тушар экан. Бир кўрганда кўнгилочар иш.

Аммо бу рақс етти фарзандини ерга қўйган, ўзи ярим фалаж ҳолатига тушиб қолган онанинг дардга қарши очган уруш рақсидир. Самоварни хоразмлик аёл, лаган-пиёлаларни Шерали Жўраевнинг ўзи совға қилган экан ўша вақтда. Онахон тайёрлаган кесган ошни казо-казолар татиб, дуо қилиб кетганини айтди.

Қизиқувчилар сўрашди: "Шунча юкни қандай кўтариб юрасиз?"

"Етти боланинг фироғини кўтарган одамга бу нима, болам!"

Онахоннинг умри узоқ бўлсин. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин!

Роҳатой момонинг рақсига неччи берасиз?

Yoshlar kundaligi
#Besh_tashabbus
#Bekobod_tumani
#Pastki_kerayit_mfy

Bugun Bekobod tumani Pastki kerayit mfyda Besh tashabbus olimpiadasi doirasida mahalla yoshlari o'rtasida o'tkazilayotgan valeybol sport turidan mahalla bosqichi ko'tarinku ruhda o'tkazildi.

🎗G'olib bo'lgan jamoa yoshlari sektor bosqichiga yo'l olishdi.

https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
#besh_tashabbus
#zakovat
#tuman_bosqichi

📊Bugun tumanimizning 2-maktabida Besh tashabbus olimpiadasi doirasida maktab o'quvchilari o'rtasida o'tkazilayotgan Zakovat intellektual o'yinining tuman bosqichi bo'lib o'tdi. Maktabgacha va maktab ta'lim bo'limi, Yoshlar ishlari agentligi tuman bo'limi hamkorligida o'tkazildi.50-dan ziyod o'rta ta'lim maktablari ishtirok etgan intellektual o'yin yakunida 42-maktab jamoasi g'olib deb topildi.

https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
Forwarded from davletovuz
19 сентябрь кундузи жойларда геомагнит бўрони қўзғалишининг 5 баллик хавфи мавжуд.

Манба
Forwarded from davletovuz
Президент қарори билан Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури тасдиқланди. Дастур ижроси ва уни такомиллаштиришга Бизнесни ривожлантириш банки таянч банки сифатида бириктирилган.

Дастурда камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, нодавлат таълим муассасалари, ҳунармандлар, касаначилар, 3 ва ундан ортиқ кишини иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурида иштирок этиб келаётган ва ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

Халқ банки ва Микрокредитбанк ҳам дастур ижросида ҳамкор банк сифатида жалб қилинади. Улар мева-сабзавотчилик соҳасида "кооперация" ва "агрегатор" лойиҳаларини амалга оширади, касаначилар мактаблари фаолиятини йўлга қўяди.

Бизнесни ривожлантириш банкининг устав капитали йил охирига қадар 3 трлн сўмга етказилади, Марказий банк ҚҚБга ажратилган 544 млрд сўмлик кредит линияларини субординар қарз сифатида Бизнесни ривожлантириш банкига расмийлаштириб беради. Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси устав капитали келаси йил 1 апрелга қадар 1 трлн сўмга чиқарилади. Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушган 1 трлн сўм маблағ жамғармага 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

Қарор билан, шунингдек, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тасдиқланди (юқорида).