BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
205 subscribers
6.28K photos
1.15K videos
151 files
3.58K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарвузчи қиссаси...

Монтажни ёмон қилишибди лекин😅👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти электросет раҳбари Муродбой Базаримбетов пора билан ушланди.

Базаримбетов ўртага ишончли одамини қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 15 минг доллар талаб қилган.

П.С Бундай "раҳбар"ларга айтар сўзимиз бор, Қиёматни унутманглар, Қиёматни! Бу дунёдагиси ҳеч нима эмас...
👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимизда ҳам талантлилар бор👏

Роналдулар тўпни айлантирса, бизникилар пиёлани тўпдек айлантириб ташлашади😅👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
​​Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор

🔰Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббусини қўллаб-қувватлади.

📌Ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш орқали жорий йилда қарийб 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш вазифаси белгилаб берилди.

🔹Тошкент вилоятида ҳам ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилди. Зангиота тумани ва Чирчиқ шаҳрида Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ташкил этилган намунавий ўқув курслари иш бошлади.

⚡️Ўқув курсларига “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, қолаверса, тадбиркорликка қизиққан ёшлар жалб этилди. Улар юқори тажрибага эга малакали педагоглар, амалиёт ўқитувчилари, ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутахассислари кўмагида бизнес ва тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириб боради.

❇️Тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаган битирувчиларга касбий малака сертификатлари берилиб, ҳудуддаги тегишли тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилади.

Эркин ДОРИПОВ, ДХА Тошкент вилояти бошқармаси матбуот котиби.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔍Сиз Ёшлар ишлари агентлигига ишонасизми? У ёшларга қанот бўла оляптими?

🎥Бу борада янгийўллик тенгдошингиз Учқунбек Нармуҳамматов қандай фикрда?

Сизда ҳам ечим топмаётган муаммолар борми? Уларни @yoshlar_aloqada_Bot орқали биз билан ўртоқлашинг. Биз мурожаатингизга масъуллар эътиборини қаратамиз. Унутманг, @yoshlar_kundaligi сизнинг каналингиз!😊🤝
___

🔍Siz Yoshlar ishlari agentligiga ishonasizmi? U yoshlarga qanot boʻla olyaptimi?

🎥Bu borada yangiyoʻllik tengdoshingiz Uchqunbek Narmuhammatov qanday fikrda?

Sizda ham yechim topmayotgan muammolar bormi? Ularni @yoshlar_aloqada_Bot orqali biz bilan oʻrtoqlashing. Biz murojaatingizga masʼullar eʼtiborini qaratamiz. Unutmang, @yoshlar_kundaligi sizning kanalingiz!😊🤝
#Биласизми

Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорда мукофот талаб қилишга ҳақлидир.


👉 Тошкент хабарлари
#BUGUN
10-yanvar 2021 yil, yakshanba

📞 Yaponiyada 110 raqami kuni
🍫 Achchiq shokolad kuni (AQSh)

Tarixda bugun:

📔 49 yil - Gay Yuliy Sezar Rubikonni kesib o'tgan
📔 1457 yil - Burgundiya sudi 5 yoshli bolani o'ldirganligi uchun cho'chqani osib qo'yishga hukm qildi.
📔 1514 - Ispaniyada dunyodagi birinchi bor Injil ko'p tillarda nashr etilishi.
📔 1863 yil - Londonda birinchi shahar yer osti temir yo'li ochildi. Liniyada 7 ta stansiya mavjud edi
📔 1878 - Shipkada rus qo'shinlari va bolgarlarning turk qo'shini ustidan g'alabasi qo'lga kiritildi
📔 1920 yil - Millatlar Ligasi tashkil topdi - birinchi xalqaro siyosiy tashkilot
📔 1942 - Ford Motor Company Jeep avtomobillarini ishlab chiqarishni boshladi.
📔 1946 - BMT Bosh assambleyasining birinchi sessiyasining ochilish kuni
📔 1951 yil - birinchi yo'lovchi samolyotining parvozi amalga oshirildi. https://t.me/bekobodlik_yoshlar_ovozi
🌦 #Об_ҳаво

11 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 11 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +5... +10 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Стипендия ошди, лекин контрактлар ошмас экан. Бунинг тартиби қандай бўлади?

1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар ошиши маълум қилинган эди. Қоидага кўра, ОТМларнинг тўлов-контракт нархлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларига боғланган эди ва ҳар сафар иш ҳақлари оширилганда, контракт миқдорлари ҳам кўтариларди.

Аммо жорий йилда Ҳукумат пандемия сабаб аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олиб, 2 марта енгиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Биринчиси, тўлов-контракт миқдорларига 10% чегирма берилди. Иккинчиси, 1 февралдан иш ҳақлари ошириладиган тақдирда ҳам жорий ўқув йили учун контрактлар миқдори ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Бу талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сезиларли даражада яхши қарор.

Энди ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, айрим талабаларда савол пайдо бўлмоқда, яъни стипендия ошсаю, контракт ошмаса, бунинг тартиби қандай бўлади?

Шу бўйича ўз фикримни билдириб ўтмоқчи эдим. Демак, ҳолат қуйидагича:

1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:

👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчасининг базавий стипендияси 10%га оширилиб, 42 минг 800 сўм қўшилади, яъни 470 минг 800 сўм (аввал 428 минг сўм эди) этиб белгиланади;

👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни 564 минг 960 сўм (аввал 513 минг 600 сўм эди) миқдорида стипендия тайинланади.


2️⃣ Стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контрактни танлаган бўлса, унда ҳар ойлик базавий 428 минг сўм стипендияни ҳисобга олиб, контрактига қўшимча 5 млн 136 минг сўм тўлаган. Шунинг ҳисобига улар 12 ой давомида бўлиб-бўлиб 428 минг сўм стипендия олади. Яъни ўзи тўлаган пулни, ўзи қайтариб олади. Энди гарчи 1 февралдан стипендияларнинг базавий миқдори оширилаётган бўлса-да, лекин мантиқан олганда стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабаларнинг стипендияси оширилмайди. Чунки улар 428 минг сўмга мўлжаллаб контракт тўлаган;

👉 бундай вазиятда оширилган стипендия олиш учун, улар контрактига қўшимча тўлов қилишига тўғри келади. Яъни февралдан бошлаб 7 ой учун 42 минг 800 сўмдан ҳисоблаганда жами 299 минг 600 сўм қўшимча тўлов қилиши керак. Ана шунда улар ўқув йили охиригача оширилган стипендия миқдорини — 470 минг 800 сўмни олиши мумкин бўлади;

👉 агар стипендияли тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда базавий стипендияга нисбатан 20% устама олади. Мана шу 20% қўшимча рағбатлантириш 1 февралдан ошириладиган стипендия миқдоридан ҳисобланади. Бошқача айтганда талаба сессияни “5”га ёпса, стипендиясига қўшимча 94 минг 160 сўм рағбатлантириш олади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас, фақат сессияни "5" баҳога ёпса кифоя.


3️⃣ Стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 агар стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда 94 минг 160 сўм (илгари 85 минг 600 сўм эди) стипендия олади. Демак, 10% кўтарилади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас;

👉 қолган ҳолларда стипендиясиз контрактни танлаганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди, ҳозиргидек қолади.


Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми кулаб тушди- деб вилоят фавкулотда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди

Бугун 10 январь куни соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Ҳозирда воқеа жойига вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишмоқда.

Жиззах вилоят фавкулотда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган, мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун турар жой, пастги 2 қавати нотурар жой сифатида қурилаётган бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади.

P.S.: Жамоатчиликга қурувчи ташкилот ва хусусий тадбиркор ҳақида ҳам батафсил ахборот берилади, деб умид қиламиз.
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

● сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
● белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
● ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
● ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
● ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
● оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
● хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
● ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️👇👇👇❗️
БЕПУЛ ЮРИДИК МАСЛАҲАТ ОЛИНГ.

1) Алимент масаласи
2) Меҳнат низолари
3) Бола пули олиш (Ижтимоий нафақалар)
4) Тадбиркорлик фаолияти
5) Оилавий муносабатлар
6) Ажрим
7) Кредит

Юқоридаги ва бошқа ҳуқуқий масалаларда ўзингизни қизиқтирган саволларингизга қуйидаги каналга уланиб “Савол юбориш боти” орқали маслаҳат олишингиз мумкин. Карантин шароитида кўпчиликни адвокатга ҳам тўлашга маблағи йўқ шу сабабли кўпчиликни фикрини ва илтимосларини инобатга олиб бир нечта юристлар жамоаси бирлашиб фуқароларга бепул маслаҳат ботини ташкил қилдик.

САВОЛ ЮБОРИШ
👇
👇
👇
@Yurist_Blogerr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 #Тезкор #Дахшат

Жиззахдаги янги қурилаётган кўп-қаватли уйни қулаш жараёни ВИДЕОГА ТУШИБ ҚОЛИБДИ
(4-видео)😨👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oylik xech yetolmayabdide shularga🤦🏻‍♂

Bizning kanal manzili
@antiqa_n1 @antiqa_n1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тошкент ситилик шум бола" кўриб бир мазза қилинглар.😀

Тренддаги барча мавзулар киритилган. 😂

Bizning kanal manzili
@antiqa_n1 @antiqa_n1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичишни яхши кўрадиган шопир экан.

Спиртли ичимлик ичганликда гумонланиб экспертизага олиб келинган хайдовчи, алкотестир сувини ҳам ичиб қўйди😂👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA