BEKOBODLIK YOSHLAR OVOZI
195 subscribers
6.53K photos
1.21K videos
156 files
3.75K links
Бекобод тумани ёшлар хаётида юз бераётган жараёнлар билан таништирамиз...

https://youtube.com/channel/UCJO0uICjgJ47F9bObXZrUwA
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони олти нафарга етди

Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди. Қон таҳлиллари натижасида дастлаб ушбу беморнинг ўғли ва қизида, кейинчалик турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа компаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган.

Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.


👉 @xushnudbek 👈
#Rasmiy

❗️ Qadrli viloyatimiz yoshlari, O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Toshkent viloyati Kengashi jamoasi COVID-19’ning O‘zbekistonda ham qayd etilishi sababli noma’lum muddatga ommaviy tadbirlar hamda viloyat Yoshlar Markazi, uning tuman (shahar)lardagi bo'linmalarida tashkil etilgan to'garak mashg'ulotlarini noma'lum muddatga bekor qiladi.
❗️Shuningdek, yoshlarimizni ortiqcha vahimalarga berilmaslik, asossiz axborotlarni tarqatmaslik, shaxsiy gigiyenik talablar va qonun-qoidalarga qat'iy rioya qilishga chaqiramiz!

O'zbekiston yoshlar ittifoqi Toshkent viloyati Kengashi
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди

https://bit.ly/38UTt18

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Deleted Account
Mexnat va ekoson kulubi sardorlari gullar marofonini o'tqazdi.
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Times.uz
#СаволЖавоблар
1. Аксириш ва йўтал натижасида ҳосил бўладиган томчилардан узоқлашиш учун қанчалик масофа сақлаш лозим?

Аксириш ва йўтал натижасида ҳосил бўладиган ҳаво томчилар- идан четлашиш учун ўзингиз билан бошқалар орасида, айниқса юқори нафас олиш йўлларининг инфекцияланишидан азият чекаётган шахслардан тахминан 1 метр масофа сақлашингиз лозим.

2. Бурунни тузли эритма билан мунтазам равишда чайиб туриш тожсимон вирус юқишидан сақланишга ёрдам берадими?

Йўқ, бурунни тузли эритма билан мунтазам чайиш тожсимон вирус- дан ҳимоя қилиши ҳақида илмий далил йўқ. Бурунни тузли эритма билан мунтазам чайишнинг шамоллашни даволашда фойдаси борлиги ҳақида далиллар бор. Лекин бурунни мунтазам чайиш нафас йўли касалликларидан сақлаши исботланмаган.

3. Тожсимон вирус инфекциясидан сақланиш учун оғизни ғарғара қилиб чайиш ёрдам берадими?

Йўқ, тожсимон вирус инфекциясидан сақланиш учун оғизни чайиш кераклиги ҳақида ҳеч қандай илмий далил йўқ.

4. Ўзимни тожсимон вирусдан ҳимоя қилиш учун тиббий ниқоб тақишим керакми?

Тиббий ниқобни тақиш нафас олиш йўли орқали юқиши мумкин бўлган баъзи касалликларнинг тарқалишини чеклашда ёрдам беради. Шу билан бирга, ниқобнинг ёлғиз ўзидангина фойдаланиш инфекцияни тўхтатиш кафолатини бермайди. Бошқа профилактика чораларини ҳам бирга қўллаш лозим. Жумладан, қўл ва нафас тизими гигиенасига риоя қилиш, ўзингиз билан нафас олиш йўлининг юқумли касалликларидан азият чекаётганлар орасида хавфсиз масофани сақлаш зарур. Энг оз масофа 1 метр ҳисобланади. Тиббий ниқобларни қўллашда исрофгарчиликка йўл қўймаслик учун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тожсимон вирус билан касалланган, деб тахмин қилинган ёки исботланган шахслар ҳамда уларнинг парваришида турган тиббиёт ходимлари ва мулоқот қилувчиларга тиббий ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#hashar Бекобод тумани 43-мактаб ёшлари мактаб худудидан ташкари кишлок кабристонида хам тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишди
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
#yoshlar_bandligi 26-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш максадида бир катор тадбирлар ташкил этилиб келинмокда
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Коронавирус ойлигимизга таъсир қиладими?

Коронавирус муносабати билан юртимизда карантин эълон қилиниши кўплаб саволларни келтириб чиқаряпти.

"Мактаб ёпилган бўлса, ишга борамизми? Маошимиз қандай тўланади".

- Меҳнат кодексининг 219-моддасида ходимнинг ўз ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солаётган ишни бажаришни рад этиш ҳуқуқи таъминланган. Фақат бу ҳақда дарҳол иш берувчига хабар қилиш керак. Иш берувчи буни текшириб, тасдиқлангач, бартараф этиш чораларини кўриши лозим.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Нафақа ҳам тўланиши керак

Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан, турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

Бундай нафақа меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.

Нафақанинг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Болалиларга имтиёз бор

Қонунчиликка кўра, карантинда болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг жойлардаги бошқармалари рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Шу варақани олиб, ишга бормаганда ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши керак.

https://t.me/y_o_toshvil
Атомшунос олимлар коронавирус билан курашишда қандай таклиф бермоқда? Атомшунос олимлар ядро технологиялари асосида коронавирусни ташхислаш учун ўзига хос услубни таклиф этмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Атом энергияси халқаро агентлиги (МАГАТЭ) COVID-19 коронавирусини аниқлаш учун ядро технологиялари асосидаги зарур ташхислаш жамланмалари ва ускуналарини тақдим этиш ҳамда ушбу вазифа учун мутахассисларни ўқитишга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган матбуот релизида айтилган. Айни пайтга қадар 14 та давлат мазкур изланиш юзасидан маслаҳат сўраб мурожаат қилишга улгурди.

Ушбу технология инсон ва жониворларда атиги бир неча соат давомида коронавирус мавжудлигини аниқлашга имкон яратади. https://bit.ly/2U9PurZ
#Rasmiy

Тошкент вилоятида ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ), грипп ва коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 16 март ҳолатига АХБОРОТ

🏥Тошкент вилоятида жами 824 ўринли юқумли касалликлар шифохоналари мавжуд бўлиб, шундан 80 ўринлиси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига тўғри келади. 17 та шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмасида жами 744 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фаолият олиб бормоқда (Ангрен 40 ўрин, Олмалиқ 30 ўрин, Бекобод шаҳар- 45 ўрин, Бекобод туман 45 ўрин, Бўка 40 ўрин, Бўстонлиқ 35 ўрин, Зангиота 90 ўрин, Қибрай 90 ўрин, Қуйи Чирчиқ 25 ўрин, Оққўрғон 40 ўрин, Охангарон 20 ўрин, Паркент 45 ўрин, Пискент 30 ўрин, Ўрта Чирчиқ 30 ўрин, Чиноз 20 ўрин, Юқори Чирчиқ 40 ўрин, Янгийўл 70 ўрин).

🏭Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари ҳудудида жами 124 та Хитой Демократик Республикаси билан ҳамкорликдаги қўшма корхоналар рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда 88 таси фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда жами 442 нафар Хитойлик фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган, беморлар аниқланмаган. Жорий йилнинг 27 январидан 16 март кунигача вилоятда ўткир респиратор инфекциялари (☝️коронавирус эмас) бўйича 48 минг 364 нафар, ўткир пневмония бўйича 981 нафар бемор аниқланган.

🌡6 - 8 март кунлари Хитой Халқ Республикасидан Дубай орқали Ангрен шаҳрига кириб келган 6 нафар Хитой фуқароси, Тошкент туманига кириб келган 2 нафар Хитой фуқаролари, Ўрта Чирчиқ туманига Россия федерацияси орқали кириб келган 1 нафар Ўзбекистон фуқароси тўлиқ текширувдан ўтказилиб, 14 кунлик назоратга олинди.

🗣Аҳоли орасида жамоат жойларида, таълим муассасаларида ва барча корхона ташкилотларида фуқароларни ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Ўткир респиратор касалликлар, жумладан, коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва уларнинг профилактикаси тўғрисида ҳудудий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

📜Бу йўналишда радиода 214 марта тематик чиқишлар қилинди, худудий газеталарда 21 та мақола чоп этилди, 483 та давра суҳбати, 2895 та маъруза, 587 та семинар, 35 375 марта суҳбат ўтказилди, фуқароларга 24 минг 835 та эслатма варақа тарқатилди.

👨‍👩‍👧‍👦8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан юртимизга қайтган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилди. Улардан 18 нафари вояга етмаганлар, 6 нафар ҳомиладор аёл. Барча фуқаролардан короновирус инфекциясини текшириш учун суртмалар олинган, касалликка гумон қилинганлар йўқ. Акушер-гинеколог, кардиолог кўриги ташкил этилди. Бухоро вилоятидан 5 нафар инфекционист, Паркент туманидан 1 нафар эпидемиолог, Қибрай туманидан дезинфекторлар сафарбар этилган.

🚗9 март куни чет давлатлардан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган 19 нафар фуқаро рўйхати шаҳар ва туманларга тарқатилди, профилактика тадбирлари амалга ошириш жараёни давом этмоқда. Бўстонлиқ туманидаги “Энергетиклар” санаторийсида жами 230 нафар чет давлатдан келган фуқаро 14 март куни 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан турар жойга кузатилди.

🚑Жорий йилнинг 15 март куни Франциядан келган Ўзбекистонлик аёл билан мулоқотда бўлган вилоятнинг 7 та шаҳар ва туманларида яшовчи 12 нафар фуқаро 6-шаҳар шифохонасига ётқизилди, оила аъзолари назоратга олинди. 15 март куни Бўстонлиқ туманидаги "Чотқол" санаторийсига 212 нафар чет давлатдан келган фуқаро 14 кунлик карантин назоратига олинди. Инфекционист, эпидемиолог, дезинфекторлар бириктирилган.

© Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

https://t.me/y_o_toshvil