Бекобод ҳаёти | Расмий! Аллоҳ панохида асрасин сизни!
19.9K subscribers
50.4K photos
12.1K videos
115 files
11.1K links
Бекобод шаҳар, Бекобод туман, вилоят бўйича янгиликлар, тадбирлар, эълонлар, рекламaлар ва бошқа қизиқарли маълумотлар.


Мурожаат учун 👉 @bekobodhayotiadmini

Бекобод ҳаёти 0007429399 сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади
Download Telegram
#тафаккур

Нодонга сукут қилсанг, сукунат ҳам ибодатдир.

@Bekobodhayoti
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
AҚШ Давлат котиби ёрдамчиси, Давлат департаментининг Aёллар глобал муаммолари бўйича офиси раҳбари, Махсус топшириқлар бўйича Элчи Келли Кюрри билан учрашув бўлиб ўтди.

Мен Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг аъзоси сифатида жамоатчилик эътиборини тенг ҳуқуқлилик муаммоларига қаратиш ҳамда аёлларнинг ўз-ўзини англаши ва улар потенциалини тўлиқ очиб бериши учун барча зарур шароитларни яратиш муҳим деб ҳисоблайман.

Биз учрашув давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини мустаҳкамлашга доир кенг кўламли масалаларни, шунингдек, ушбу соҳада биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни муҳокама қилдик.

@SShMirziyoyeva
Тижорат банкларида ҳам долларнинг курси ошди

Тижорат банклари бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарди. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10520 сўм (+20)дан сотишни бошлабди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ тиктокерлар ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги номидан унинг ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов TikTok платформаси фойдаланувчилари ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантириб, видео хабар йўллади.

«Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг TikTok платформасида фуқароларимизни, айниқса, ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида турли масхараомуз, одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз. Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизнинг тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай аҳлоқсизликка йўл қўймаймиз.

Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади. Огоҳлантирамиз, фарзандларингизни назорат қилинг. Ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг»
, – деди ИИВ вакили.

@Bekobodhayoti
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон Фармони ижросига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ва Тошкенит вилояти ҳокими томонидан ҳудудларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини сайёр қабул қилишни ўтқазиш бўйича жадвали тасдиқланган.
Ҳудудингизда ўтказиладиган сайёр қабулларга қатнашишни унутманг.
👨‍💻 @toshvil_consumer
☎️ 71/207-26-74
1 январдан олис ҳудуддаги ишга жалб қилинган олий маълумотли мутахассисга 11 млн сўм, шифокорга 30 млн сўм берилади

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотига бошқа ҳудуддан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисга 11 миллион 150 минг сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун 446 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланди.

👉 https://kun.uz/14881366

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ҳозиргина 13-даҳада "Матиз" йўл ўртасидаги "бетон" га чиқиб кетди. Айтишларича Матиз ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Йўлларда ҳушёрликни оширамиз!
50, 100, 200 ва 500 сўмлик пулларни алмаштириш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.

👉 https://kun.uz/36646391

@Bekobodhayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tanqid
#Bekobod_tumani

Kanalimiz adminlari joylarda bo‘lib, yoshlar bilan suhbat olib borayapti. Endi biz sizni qiynayotgan muammolarni e’lon qilib boramiz. Kuni kecha Bekobod tumanida bo‘ldik.

Bekobod tumani, "Bog‘i shamol" mahalasida yashovchi Abduvahob Maqsudov:

– Tuman xalq bankidan kredit olishga borgandik. Ko‘rib turibsizlar, ijobiy natija yo‘q. Men ulardan qarz so‘raganday. Ular odamni cho‘ktirvorayapti. Foydasi yo‘q-da... Bosh qotgan, dodimizni kimga aytamiz...

Hurmatli yoshlar! Siz-chi? Sizni qanday muammolar qiynayapti? Marhamat, @yoshlar_kundaligi adminlari sizga yordam berishga tayyor. Manzilingizni va muammoni botimizga yozib yuboring, albatta boramiz, o‘rganamiz...

Aloqa uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot

Kanalga ulanish👉https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tinib-tinchimagan yoshlar-ey, nimalarni o‘ylab topishmaydi, deysiz. Sal yordami tegsa, chiroyli rahmat aytishni biladigan do‘stlarimiz ko‘pligidan quvondik.

Olmaliq shahridagi "Apple House" tiktokerlar jamoasi @yoshlar_kundaligi uchun maxsus rolik tayyorlashibdi.

Bravo, bolalar! Siz shunchaki zo‘rsiz! Shlyapamni yechaman.
👍😊😎

Aloqa uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram | Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Сўнгги кунларда шаҳримиз фуқаролари орасида 14 ёшгача бўлган болалар нафақаси масаласида мурожаатлар кўпаймоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар Молия бўлими биринчи ўринбосари Тўлқин Шарифов муносабат билдирди. Юқоридаги видеоролик ушбу масала ҳақида.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Bekobodhayoti
Пандемия даврида кўчмас мулк ва автомобиль бозоридаги ўзгаришлар қандай бўлди?

📍http://uza.uz/posts/233936

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter