Behzod Fazliddin
537 members
57 photos
10 videos
9 files
1.05K links
Behzod Fazliddin bitiklari; o‘zbek hamda jahon adabiyotidan namunalar, jamiyat, ma’naviyat, shaxs, ijod va e’tiqod... borasida fikr-mulohazalar, suhbatlar, hikmatli so‘zlar va boshqalar...
www.behzodfazliddin.uz
https://www.facebook.com/behzodfazliddin.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Рауф_Парфи:

– Ўртачалик бизни тамом қамраб олган. У ёққа борсангиз ҳам, бу ёққа борсангиз ҳам – ўртачалик. Ҳақиқий адабиёт ўлдирилгандан, сўйилгандан кейин саҳнага ўртачалик чиқди. Ўртачалик ишни бошлади. Ўртачалик меъёрга айланди. Ўртачалик ишни бошқара бошлади... Бу ёқимли адабиётга ўхшайди-ю, лекин ўртача адабиёт дунёга чиқадиган адабиёт эмас. Ўртача адабиёт ўртачаликни ҳимоя қилади. Кучли адабиёт кучли нарсани, кучли дунёни талаб қилади. Ўртачалик ўртача бўлиб юраверади. Бу ўртача қўшиқлар, бу ўртачалик тарафида турган адабиёт бизни ҳали кўп ташвишларга солади...

Рауф Парфи шундай гапларни айта-айта ўтиб кетди. Адабиёт ва санъат эса ҳамон ўртамиёналик ўрасида “гуллаб-яшнамоқда”...

www.behzodfazliddin.uz
Forwarded from Behzod Fazliddin
***
Кўнглимни чўктирди кўнгилсизликлар,
Кўнгилга яқин бир кўнгил изладим.
Кўнглимни оздирди кўнгилбозликлар,
Узмадим, Кўнгилдан кўнгил узмадим.

Кўнгилни коптокдай ўйнади ҳаёт,
Эзилиб-эзилиб синган кўнгилман.
Кўнгил ўйинини қўймади ҳаёт,
Кўнмаган кўнгилман, кўнган кўнгилман.

Бу дунё асли бир кўнгилзор эди,
Кўнгилни кўнгилдан кечирмаганлар.
Наҳотки сизда ҳам кўнгил бор эди,
Кўнглимнинг кўзини очирмаганлар?!.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

http://behzodfazliddin.uz/tomchilar_tilida_huzurbaxsh_shivir/
***
Кўчалар кўнглимга ўхшайди –
Бағрига сокинлик сиғмаган.
Кечалар синглимга ўхшайди –
Йиғласам, қўшилиб йиғлаган.

Манзилга элтади автобус,
Мен қаён бораман – билмадим.
Кўксимни йиртади бир номус:
Наҳот шу темирча бўлмадим?!

Кунларим тўкилиб боради,
Кечаги вақт – писта пўчоғи.
Кўксимда поездлар юради,
Юрагим – бекатлар ўчоғи.

Хаёлнинг охири қаерда,
Осмондан нималар тилайман?
Онамнинг бағри қон у ерда,
Мен бунда музқаймоқ ялайман...

2003

САВОЛ

Кўзингизда кулган бахтми, армонми?
Севилиш осонми, севиш осонми?
Сизсиз яшолмайман, деб чарчамайсиз,
Жоним, ҳаётингиз шунча арзонми?!

2006

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin


www.behzodfazliddin.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg
CЎЗ

Мен Ундан уялдим, мен Ундан қўрқдим,
Кўнглимни таржима қилолмади У.
Оёғидан қирқдим, бошидан қирқдим,
Барибир, меники бўлолмади У.

Ундан кетолмайман, Ундан қолмайман,
Тақдирим У билан шерик-ку, Она.
Унга етолмайман, лекин толмайман,
Бу дунё Сўз билан тирик-ку, Она!

2004

ШОИР

Ҳамма сўзлар Сеники эди,
Сочдинг, териб олавердим жим.
Бу олтинлар меники энди,
Мен энг бахтли ўғриман, Тангрим!

2006

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан китобидан http://behzodfazliddin.uz/kitoblar-sen-qachon-gullaysan/
***
Чиғириқдан ўтар ҳар қилмиш,
Гоҳи ёлғон, гоҳи ростим бор.
Бисотимда Кўнгил аталмиш
Душмандан ҳам баттар дўстим бор.

Саҳродаги япроқ мисоли
Қаён эсса эрмак шамолга.
Ҳаётимга сиғмас хаёли,
Борлиғимни кўмди саволга.

Ваҳоланки, тушунмай хулқин,
Ўлтирибман раъйига қараб.
Бир яшнайди, бир куни сўлғин –
Ўзгаргани ўзгарган, ё, Раб!

Рўпарамда турар эшилиб,
Кўзёш қилар, гоҳ мушт ўқталар.
Айнияпман унга қўшилиб,
Изларимда бенур нуқталар.

Куни борми қийнамайдиган?
Мени абгор этади шу юк.
Ўз дўстини ўйламайдиган
Кўнгилшоҳнинг нимаси буюк?

2008

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin


www.behzodfazliddin.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg
Forwarded from Behzod Fazliddin
Кучли мўмин кўпинча “енгилиб” ютади, чунки у ҳеч қачон ожизлар билан тенглашмайди.
***
Агар одамлар жон ҳар лаҳзада айрилиб қолиш хавфи бор омонат эканини англаб етганида, аллақачон бир бирларини кечириб юборган бўлармиди...
***
Шунчаки чиройлилар кўп. Ҳусни хулқ эгалари қани?
***
Қўрқоқликдан кўра номардлик аянчлироқдир.
***
Кўп ёлғон гапирувчи, ваъдасида турмайдиган одамлардан бир-бир узоқлаша бошладим. Қарасам, ёнимда ҳеч ким қолмабди, деган экан бир ғариби бечора.
@Behzod_Fazliddin
Таҳрирсиз_хаёллар "Ҳуррият" газетаси, 2018 йил 11 июль. Тўлиқ ўқиш учун http://behzodfazliddin.uz/tahrirsiz_xayollar_hurriyat/
Тарас Шевченко

* * *
Ҳавас қилма сармоядорга,
Ҳавасларинг сабил қолади.
Дўстликни ҳам, муҳаббатни ҳам
У ақчага сотиб олади.

Ҳавас қилма қудратли зотга,
У барчага ўтказар зуғум.
Донгдорга ҳам ҳавас айлама,
Донгдорнинг ҳам аҳволи маълум.

У билади, одамлар асло
Хуш кўрмагай асл сийратин.
Донгдор зотнинг ўзини эмас,
Севадилар фақат шуҳратин...

Тарас Шевченко шеърлари http://behzodfazliddin.uz/taras-shevchenko-sherlar/
ТОҒИСТОН

Кўнглимнинг кўзида порлади ҳайрат,
Оллоҳ, бугун Cени тошда ҳам кўрдим!
Қоялар борлиққа берганда зийнат,
Булутга бошимни қўйиб улгурдим.

Кечир, тоғ қалбимни тоққа бурмабман,
Чорласа бормабман зангор кенгликлар.
Юксакка юксакдан боқиб кўрмабман,
Теграмда ялпайиб ётмиш дўнгликлар.

Келдим. Бу софликдан хижолатдаман –
Озор топмасмикан нигоҳим тушса?
Лаззатга кўмилиб тасбеҳ айтарман,
Гар обид гиёҳлар сафига қўшса.

Зилол туйғуларда кўксимни чайдим,
Вужудга шавқ берди руҳий таҳорат.
Чўққилар бошида бир ҳикмат туйдим:
Яратсанг ҳар нени тоғ каби ярат.

Фақат бир ҳадикдан хаёлим тилка,
Йўлиқмасам эди бепарволикка.
Яшаб қолай десам бу мағрур ўлка
Қабул қилармикан фуқароликка?

2009
© Беҳзод Фазлиддин

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

TOG‘ISTON

Ko‘nglimning ko‘zida porladi hayrat,
Olloh, bugun Seni toshda ham ko‘rdim!
Qoyalar borliqqa berganda ziynat,
Bulutga boshimni qo‘yib ulgurdim.

Kechir, tog‘ qalbimni toqqa burmabman,
Chorlasa bormabman zangor kengliklar.
Yuksakka yuksakdan boqib ko‘rmabman,
Tegramda yalpayib yotmish do‘ngliklar.

Keldim. Bu soflikdan xijolatdaman –
Ozor topmasmikan nigohim tushsa?
Lazzatga ko‘milib tasbeh aytarman,
Gar obid giyohlar safiga qo‘shsa.

Zilol tuyg‘ularda ko‘ksimni chaydim,
Vujudga shavq berdi ruhiy tahorat.
Cho‘qqilar boshida bir hikmat tuydim:
Yaratsang har neni tog‘ kabi yarat.

Faqat bir hadikdan xayolim tilka,
Yo‘liqmasam edi beparvolikka.
Yashab qolay desam bu mag‘rur o‘lka
Qabul qilarmikan fuqarolikka?

2009

@Behzod_Fazliddin

#Kutmagan_kunlarim_kutgan_kunlarim

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg
Forwarded from Behzod Fazliddin
#Ёднома #Аъзам_Ўктам

Бир шеър кайфияти

Ҳадик
Бор-йўғимни этдим хайр-эҳсон,
Кеча-кундуз қилдим ибодат.
Охиратни ўйлаб ёнди жон,
Илм истаб югурдим фақат.

Қабул бўлмас биронтаси ҳам,
Бари кетар, шекилли, куйиб.
Бугун тонгда негадир отам
Қараб қўйди норизо бўлиб.
Аъзам Ўктамнинг бир неча гўзал, бадиий жиҳатдан пишиқ ашъори қатори шу “оддий”роқ шеъри ҳам ўқувчига ажиб кайфият улашади. Шеър – ҳаётий, ўзбекона ва андак фожиавий. Ҳозир шеър таҳлилига берилмай, ҳар сафар ушбу сатрларни ўқиганда (дарвоқе, деярли ёддан ўқийман) кўнглимдан кечадиган ўй-хаёллар билан ўртоқлашсам.
Шеърнинг биринчи бандидан аён бўлмоқдаки, лирик қаҳрамон – шоирнинг ўзи – пок эътиқод йўлида жидду жаҳд билан илму ибодат қилаётган (шу ўринда илм олишнинг ўзи ҳам улуғ ибодат эканини яна бир бор ёдга олайлик), бор-будини эзгулик учун сарф қилишга уринаётган иймонли фарзанд. Бироқ у айни дам лаҳзалик бир ҳолдан қаттиқ мутаассир, кўнгли хижил. Бу иккинчи бандда ойдинлашади:
Бугун тонгда негадир отам
Қараб қўйди норизо бўлиб.
Шоир шу ерда “Қараб қўйди қовоғин уйиб” деса ҳам бўларди. Бу қофия учун ҳам қулайроқ эди. Аммо… Ҳаётда кўп нарсани англаб етишга улгурган навқирон ёшдаги “ноқобил” фарзанд (қобили қандай бўлсайкин!) туяётган фожиани ифодалаб бера олмасди. Ота шунчаки қовоқ уйиб қўйгани йўқ, норизо бўлиб қарамоқда! Аниқроғи, шоир-ўғил шундай қабул қилмоқда. Тағин тонгда-я!

Батафсил http://behzodfazliddin.uz/bir-sher-kayfiyati/
Бўғиламан – ҳаволар ҳам қочиб борар,
Бу дунёда мендан бошқа ёмон йўқдай...

@Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан (2008) http://behzodfazliddin.uz/kitoblar-sen-qachon-gullaysan/
Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби катта шахсларнинг борлиги, ҳорғин ҳолда бўлса-да, ҳатто ҳеч нарса ёзмаса-да яшаб юргани, барибир, яхши эди.

Рауф Парфи ўша дарвешнамо ҳолида ҳам унча-мунчасини ҳушёр торттириб турарди.

Шу юришларининг ўзи ҳам ярим адабиётдай эди. Эҳтимол, бутун бир Адабиёт эди уларнинг ўзлари.

Шундай пайтлари истеъдод ва илоҳиёт, ижод ва эътиқод хусусида чуқурроқ ўйлай бошлайсан одам...

Бугунги авлод шу шоирларнинг ҳаёт ва ижод йўлидан сабоқ чиқариши керак. Ва албатта уларнинг аччиқ хатоларидан ҳам...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

www.behzodfazliddin.uz
Ойлик ошди, дейсизларми?

Жайдаричасига тушунтирганда, давлат бизга берадиган пул 10 мингга, биз давлатга тўлайдиган пул эса 100 мингга кўпайди.

Кимга фойда-ю, кимга зиён?

Фозил бобо саволи

#Йўл_йўлакай #Бу_ҳам_муҳим
Шоирмас сўзни минг кўйга солганлар,
Сўзни деб минг кўйга тушганлар шоир...

#Аъзам_Ўктам


www.behzodfazliddin.uz
ЖАВОБ

Мени тушунмади тушунганларим,
Уларни тингладим, ўзимни тийдим.
Ишонмай қийнади ишонганларим,
Митти озорларни кечирдим-қўйдим.

Ёт сўзга беркитдим қулоқларимни,
Ҳақгўй кўзларимни атадим ғаним.
Шамоли ўчирди чироқларимни,
Мендан кечиб кетди кечмаганларим.

Дўстлар, дўстларимга айтинг, шошмасин,
Арзонга учмасин сотмоқчи бўлса.
Хиёнатида ҳам майдалашмасин,
Каттароқ тош отсин отмоқчи бўлса!

2008


“УЧЛИК”ЛАРИМ

Сўқирнинг қўлига шам берма, дедим,
Ҳаёт кафгирига дам берма, дедим,
Мендан бошқасига ғам берма, дедим.

***
Соядай қадамим пойлайди Гуноҳ,
Мени ўзимдан кўп ўйлайди Гуноҳ,
Нимага яшашга қўймайди Гуноҳ?!

***
Товланишни бас қил, зарга оғмайман,
Шеър билан овутма, сўзга сиғмайман,
Мен йиғлай олмаслар учун йиғлайман.

2008

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin


www.behzodfazliddin.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg
– “Ушоқча дард билан қайга бораман...”, дейсиз бир шеърингизда. Аслида, юк қанчалик енгил бўлса, учиш шунчалик осон эмасми?

– Йўқ, тоза дард ҳеч қачон инсонга ортиқча юк бўлмайди. Аксинча, уни янада юксакликка чорлайди...
Сиз нима дейсиз, шеър орқали тақдирдан башорат қилиш мумкинми? Мен кўпинча ёзганларимда ўзимга (эҳтимол, ўз ҳаётим устидан) ҳукм чиқариб қўяётганга ўхшайман. Аммо ҳануз баланд-баландларга учиш учун йўл қидираман.

http://behzodfazliddin.uz/shoirlik-ham-baxtdir_suhbat/
***

Тасбеҳ айтаверсам, зикр этаверсам,
Ёдингга кўмилиб кетса баётим.
Берсангу бермасанг – шукр этаверсам,
Ибодатга дўнса бутун ҳаётим;

Ҳар гапим сўзларнинг сараси бўлса,
Катта кетмасам ҳам майдалашмасам.
Маконим маънолар ораси бўлса,
Дунё талашмасам, жоҳ талашмасам;

Мадор бериб турсанг, ҳолсизлатмасанг,
Юрак тўхтамаса севишдан бир он.
Ўзимга қўймасанг, ёлғизлатмасанг,
Сенинг дўстларингга дўст тутинса жон;

Буюк таскин ила кўнглим шодласанг,
Давлатманд айласанг қаноат билан.
Фақат, фақат Ўзинг мукофотласанг
Икки дунёга тенг Саодат билан...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin


“Ҳидоят”нинг янги сонида шеърларимиз чоп этилди.

2000 йил бошлари – талабалик йилларидан буён ёзганларимиз шу журналда ҳам чиқиб туради.

Шундай руҳдаги шеърлардан иборат китоб тайёрлаб қўйганмиз. Насиб қилса, нашр этилиб қолар...

Дуоларингиздан умидвормиз.

http://behzodfazliddin.uz/musulmon_gozaldir_islom_gozaldir/
Умрбоқий асарлар яратиш – кўпинча катта-катта адибу санъаткорларга ҳам насиб этмайдиган неъмат. Бу ҳам тақдир инъоми.

Аммо ўзини ҳурмат қилган, адабиёт ва санъатни жондан севган, мухлисларни қадрлаган ижодкор имкон қадар умри узун асарлар яратишга ҳаракат қилмоғи, бачкана нимарсалардан иҳоталанмоғи зарур.

Омманинг тутуруқсиз талабларига оғишмай, юксак мезонлар асосида иш тутган ижодкорнинг бир кунмас, бир кун толеъ юлдузи порлаб, албатта юзи ёруғ бўлажак!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим


@Behzod_Fazliddin

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg