"Ҳисор" давлат қўриқхонаси флора ва фауна дунёси туғрисида маълумот бериб борамиз.
944 subscribers
16.9K photos
1.24K videos
2.6K links
Табиатни ўрганинг, табиатни севинг, табиат билан яқин бўлинг.
Download Telegram
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғелон бўлими қиш фасли манзараси.
👉 https://t.me/behruzbegaliev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси табиий мажмуаларида #Ёввойи чучқалар кенг тарқалган тур ҳисобланади. Қўриқхона ҳудудида ўрнатилган видеоқопқонлар ёрдамида олинган ушбу тасвирларда чучқа бамайлихотир юрганлиги камера объектига мухрланди.
#Ёввойи чўчқа #Кабан
#Sus scrofa
https://t.me/behruzbegaliev
Каналга уланиш учун ☝️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alectoris kakelik
Кеклик
Каклик
Баланд овозда сайраётган каклик
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонларга тушган тасвирларда баъзан табиат гўзалликлари ўзига хос уйғун тарзда намоён бўлади. Ушбу видеотасвирда ҳам шу ҳолатни кўриш мумкин, какликнинг сайраши ҳам тиниқ ҳолда камерага муҳрланган. Кузатишларга кўра, каклик қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида кўпроқ учраши аниқланга.
👉 https://t.me/behruzbegaliev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқон объективига Тянь-Шань қўнғир айиғи муҳрланган тасвирларни намойиш этамиз.
Тянь-Шань қўнғир айиғи
Тяншанский бурый медведь
Ursus arctos.
👉 https://t.me/behruzbegaliev
#Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқон объективига Тянь-Шань қўнғир айиғи ва унинг болалари муҳрланган тасвирларни намойиш этамиз.
#Она айиқ озуқа излаб қиш фаслига тайёргарлик қилаётган бўлса, болалари ўйин билан овора бўлиб дарахт устига чиқиб тушиш тасвирини кўришингиз мумкин.
#Тянь-Шань қўнғир айиғи
#Тяншанский бурый медведь
#Ursus arctos.
👉 https://t.me/behruzbegaliev
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонга Туркистон Силовсини мухрланди.
Lynx lynx ssp. isabellinus- Туркестанская рысь-Туркистон Силовсини ТМХИ "Қизил китоби" ва Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган бўлиб ҳозирги кунда кам ёб тур ҳисобланади.Табиатни муҳофаза қилиш мақоми 2(VU:D).
Қўриқхонанинг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учрайди.
👉 https://t.me/behruzbegaliev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қор қоплони
#Снежный барс (ирбис)
#Panthera uncia
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқон объективига қор қоплон муҳрланди.
Қор қоплони табиий мажмуаларда заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур ҳисобланади. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг “Қизил рўйхати” ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га киритилган. Қор қоплони кўпинча туёқли ҳайвонлар, майда қушлар ва кемирувчилар билан озиқланади. Кузатишлар натижасига кўра қор қоплони бугунги кунда қўриқхонанинг Ғелон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида учрайди ва уларнинг умумий сони 37-40 бошни ташкил қилади.
https://t.me/behruzbegaliev
Каналга уланиш учун ☝️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alectoris kakelik
Кеклик
Каклик—
Қор ичида озуқа излаб юрган каклик
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонларга тушган тасвирларда баъзан табиат гўзалликлари ўзига хос уйғун тарзда намоён бўлади. Ушбу видеотасвирда ҳам шу ҳолатни кўриш мумкин, қиш фаслида какликлар гуруҳ бўлиб дон излаб юрган пайти камерага муҳрланган. Каклик табиий мажмуаларда кенг тарқалган оддий тур ҳисобланади.
Каклиг қирғовулсимонлар оиласига мансуб қуш. Оғирлиги 370—770 г. Ранги яшайдиган жойига мос бўлади. Тумшуғи, оёқлари қизил. Нарининг оёғида кичкина тўмтоқ пихи бор. Жанубий Европада, Кичик, Ўрта ва Марказий Осиёда тарқалган. Ўрта Осиё тоғларида, тоғ ён бағирларида ўтроқ яшайди. Ўсимликларнинг куртаги, барглари, дон ва уруғлари, ҳашаротлар, уларнинг личинкалари б-н озикланади. Кузатишларга кўра, каклик қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида кўпроқ учраши аниқланга.
https://t.me/behruzbegaliev
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Мираки бўлими Сувтушар шаршарасида қиш фасли манзараси.
👉 https://t.me/behruzbegaliev
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Мираки бўлими Сувтушар шаршарасида қиш фасли манзараси.
👉 https://t.me/behruzbegaliev