ADRENALIN PLUS
96 subscribers
1.95K photos
1.8K videos
3 files
1.3K links
🧚‍♂️Jannat ifori...🧚‍♀️
🧚‍♂️Like heaven...🧚‍♀️

Ma‘lumotlar bazasi:👉@RRZD_Z

Reklama hizmatlari👉@RRZD_Z👈
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #Исландия 🇮🇸

Исландия шимолидаги фантастик манзаралар... Кўриб кўз қувнайди, кишига қандайдир ҳотиржамлик бахш этади, кўнгил ором топади...

Энди эса ишга қайтамиз...😂
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #кун_ҳақиқати

Меҳр деган бир туйғу бор, мутлақо текин туради!
Ҳасислик қилмасдан, онда-сонда бўлсада яқинларингизга улашиб тураверинг. Кўп-кўпдан улашсангиз ҳам камбағал бўлиб қолмайсиз, мен кафил...
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #хайрли_тонг

Одатда энг яхши кун шубҳасиз Бомдод намози ила бошланади. Рамазон ойида эса, энг яхши кун саҳарлик ила бошланиб, дуоларга уланиб, Бомдод намози ила тонг қаршиланади...
Ассалому алайкум. Қаршилаётган энг яхши кунингиз ҳайрли бўлсин Қадрдон..
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #хайрли_кеч

Хаётингиз давомида хотирангизни хафагарчиликлар билан ифлосламанг, акс ҳолда ажойиб дақиқалар учун жой қолмаслиги мумкин... Шундай экан барчасини ортга ташланг ва хаётдан завқланиб яшанг. Хайрли тун!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #хайрли_оқшом

​Ўзингиз ҳақингизда қанча кўп гапирманг, барибир улар орқангиздан сиздан-да қизиқарлироқ ва ўзингиз ҳақингиздаги ўзингиз билмайдиган гапларни гапиришади. Яхшиси хаммасини ўзларига қўйиб беринг...😁
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍

#хайвонот_олами
Ниқобланишнинг олий даражаси! Кўршапалак ва калтакесакга ўхшаб кетадиган бу жонзот ўзининг узун танаси ва думи билан қуриган барг билан уйғунлашишга жуда мослашган...
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #Туркия 🇹🇷

Мусаффо осмон узра сузиб юрган, юзлаб ҳаво шарларини кўрган каналимиз мухлисларини ҳаёлига келган биринчи сўз албатта "Каппадокия" бўлади... Лекин манави икки кишилик, қип-қизил машина нимагадир ҳаёлимни Италияга тортиб кетаябди-да...
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #мотивация

Қаттиқ меҳнатингиз эвазига келган энг катта мукофот – инсон уни эвазига нимадир олишида эмас, балки, уни қилгандан сўнг кимга айланишидадир. Муҳими таслим бўлмаслик.

©Жон Раски
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #Индонезия 🇮🇩

Балидаги гуруч терасларнинг ажойиб тепаликларини ўз кўзингиз билан кўришга арзийди!
Аслида гуручли тераслари гўзаллик учун ўйлаб топилмаган. Ҳамма гўзаллик суғориш тизими ва тупроқ рельефига боғлиқдир...
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #ёмғир

​​Ёмғир ёғар... Томчилари қувнашиб,
Нечук ғалат туришибди одамлар?!
Ажаб... ҲАҚнинг раҳматидан бенасиб,
Ёмғирпўшда юришибди одамлар.
I'm
Зарра-зарра, томчилари дурга мос,
Юздан ғамни ювиб кетсин, шу ёмғир.
Ёмғирпўшни йиғиб қўйинг илтимос,
Гуноҳларни ювиб кетсин, шу ёмғир!

© Ўлмасбек Самарқандий.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍

Аллоҳнинг розилиги учун нафсингизга хилоф равишда, ширин уйқунгиздан туриб, қилган ибодатларингиз ва тутган рўзаларингиз Қиёмат куни шафоатчингиз, Жаннатнинг Райён дарвозасидан киришингиз сабабчиси, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дийдорларига етиштирувчи, ва Аллоҳнинг жамолини кўришга насибадор қилувчи бўлсин... 🤲
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #мотивация

Ҳамма қушлар ёмғир пайтида бошпана излаб қолади, аммо фақат бургутгина булутлар устида учиб ёмғирдан сақланади...
Муаммолар кенг тарқалиши мумкин, аммо уларга нисбатан муносабат муҳим рол ўйнайди.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #хайрли_оқшом

Атрофимизда юз бераётган ходисаларга баъзан бепарво бўла олишимиз ҳам керакдир... Ёниб-куйиш, талашиб-тортишиш, ўзни фидо қилиш каби, барига қўл силтаб қўя олиш ҳам аслида маҳоратдир.
Баъзан ҳаёт ташвишларига бепарво бўлишимиз ҳам керак бўлади...
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍

#хайвонот_олами
Видеодаги қушлар оқ қушларми ёки "қора" қушларми..?
Яқин инсонимдан "Оқ қушни қорасини нима дейди" деб сўрасам, "Қора қуш" деб жавоб қайтарди. 😂
Сизнинг наздингизда бу оқ қушми ёки қора қушми... Балки оқ қушнинг қорасидир...🤔
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #Ўзбекистон 🇺🇿

Болалик, беғуборлик, самимият ва соддалик... Гўзаллик, оддийлик, сокинлик ва мусаффо ҳаво... бари маромида. Фақат биз кам...

© Видео: (Obunachilarimizdan)Асилбек Абдуғаффоров
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 #Италия 🇮🇹

Венецияни билмаган одам бўлмаса керак. Ха албатта такидлаётганингиздек у сув устига қурилган шахардир.
Куни-кечаги шаррос ёмғирдан сўнг Тошкент хам Венециядан сира қолишмай қолди, чамамда..
👍2❤1