Bayonot.uz
4.1K subscribers
3.65K photos
678 videos
14 files
3.9K links
Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.

Реклама учун: @bayonot_adv_bot
Download Telegram
Комил Алламжонов телевидениеда катта ўзгаришлар бўлишига ишора қиляпти

Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказибди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган.

Бундан ташқари, Алламжонов ҳозирда мавжуд муаммолар, жумладан, матбуот эркинлиги рейтингида рўй берган ўзгаришлар, унга таъсир қилувчи омилларни ҳам санаб ўтган. Шунга қарамай, давлат раҳбарининг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари қатъий эканини алоҳида таъкидлаган.

@bayonotuz
"Улар учун ютқазганимдан хурсандман"

"Кўпчилик ёзяпти. Сизни деб пул ютқаздик. Уйимизни сотгандик, машинамизни сотгандик, ютқаздик деяпти. Шулардан узр сўрамайман. Аксинча хурсанд бўлдим. Шулар учун ютқазганимга хурсандман. Мен бу нарсани бир умр айтиб, қайтарганман. Бўлмайди, бундай қилманглар деганман. Тайёр пулларингизни оилангизга, ўзларингизга, яхши нарсаларга ишлатинглар деганман. Ҳаром нарсага ишлатмасдан. Шунинг учун бу (мурожаат), айрим одамларга, кўпчиликка тегишли эмас. Менга бундай гапларингизни қайта ёзмангизлар. Ақл ўргатманглар, ақл ўргатадиган одамларим бор."

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев букмекерлик ўйинларида мағлуб бўлган мухлислари ҳақида.

Кеча тонгда АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев октагонга кўтарилиб, америкалик Хоакин Баклига очколар эвазига мағлуб бўлди. Ушбу натижа Нурсултон учун UFC'даги илк мағлубият.

@bayonotuz
"Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори"

"Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди. Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади."

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов сел—сув тошқинлари ҳақида.
“Бундан мақсад — фуқароларни ноқонуний ўйинларда эмас, қонунийларида иштирок этишини таъминлашдан иборат”

“Ноқонуний қимор ўйинларида қатнашиб, ўз жонига қасд қилган шахслар ҳақида кўп эшитганмиз. Бундай ҳолатлар уларнинг ҳуқуқлари таъминланмагани учун юз берган. Афсуски, одамларда қиморбозликка қарамлик бор. Уларнинг эҳтиёжини қонунчилик қондирмагач, чет эл платформаларига мурожаат қилмоқда. Ҳозир ҳар қандай мобил ўйинни очсангиз, ҳар иккинчи рекламасида казино ёки бошқа қимор ўйинлари чиқади. Улар одамни ўзига жалб қилаверади. Хорижий платформаларда қимор ўйнаётганлардан бир қисми бўлса-да, қонуний йўл билан ташкил этилган, фуқаро ҳуқуқи ҳимояланган жойга боришига ишоняпмиз. Уларда “мен шу ерда ўйнаяпман, давлат мени ҳимоя қилади, мени алдаб кетмайди, пулимни қайтариб беради”, деган ўй бўлади. Ҳозир кўпгина одамлар хорижий платформалардаги қимор ўйинларида ўйнаб, ютгандек бўлади, лекин пулини ололмайди. Бу оғир оқибатларга олиб келмоқда”

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодир Жўраев
таваккалчиликка асосланган ўйинларга рухсат берилиши ҳақида.

Маълумот учун, Президен фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинларни онлайн ўтказишга ҳамда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

@bayonotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади. Эътиборлиси, бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди.

@Bayonotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўз оёғига болта уриш деб айнан шуни айтишса керак

"Бугун бош вазир (Буюк Британия) Риши Сунак (ўзи муҳожир фарзанди) ижтимоий тармоқда фахрланиб талабалар оила аъзоларига ҳужжат топшириш ҳолатлари ўтган йилги тегишли даврга нисбатан 80%га камайди деб ёзибди. Қаранг, хурсанд бўлиб шуни овоза қилмоқда. Қўйган видеоси ҳам талаба оила аъзоси устига "стоппед" деган муҳрни қўймоқда.
Ўз оёғига болта уриш деб айнан шуни айтишса керак. Дунёда мамлакатлараро кураш ҳозир битта текисликда кечмоқда — талантли кадрларни ўзига жалб қилиш ва олиб қолиш. Чет элдан янги капитал ҳам, ракеталар пойгаси ҳам, янги нефть захирасини излаш эмас, айнан "талантларни" магнитдек тортиб олиш учун кураш кечмоқда. Буни Сингапур ҳам, Япония ҳам, бошқалар ҳам билиб янги чораларни кўрмоқда. АҚШни гапирмасак ҳам бўлади, сиёсий полигонда келиб-кетадиган сиёсатчилар қарашлари ва овоз берувчиларнинг сентименти иммигрантларга салбийроқ бўлиб кўринса ҳам амалий нуқтаи назардан талантлар магнити АҚШда бўлиб қолаверади ва бу унинг қуроли."

Иқтисодчи Ботир Қобилов инсон капитали ҳақида. 15.05.2024
Маълумот учун, Ботир Қобилов куни кеча Гарварднинг фан доктори илмий даражасини ҳимоя қилган биринчи ўзбекистонлик бўлди.

@bayonotuz
Батумида ҳам, Тошкентда ҳам маълум бюджетга қараб айни нарса учун харажатингиз кўп ёки камроқ (экономроқ) бўлиши мумкин

Грузия (Батуми) ҳақида қисқача: биз билан жуда кўп умумийликлар мавжуд, грузинлар ўзи билса сиздан ёрдамини аямайди, шаҳарда сиқилмайсиз, ўзингизни эркин, енгил ҳис қиласиз. Нарх-наво (барча йўналишда) Тошкент билан деярли бир хил, Батумида ҳам, Тошкентда ҳам маълум бюджетга қараб айни нарса учун харажатингиз кўп ёки камроқ (экономроқ) бўлиши мумкин. Грузияда ишлашни, меҳнат миграцияси учун кўчиб келишни маслаҳат бермаган бўлар эдим. Бу ер Қора денгиз, мазали ошхона, арзон уй-жой, табиат, яшиллик, дам олиш, хотиржамлик учун жуда яхши танлов.

Дизайнер, блогер Лазиз Ҳамидов Батуми ҳақида. 04.09.2023

Шу ўринда, каналимиз обуначиларига Грузиянинг бетакрор табиати, иқтсодиёти ҳамда социологик хилмахиллиги билан танишиш борасида ажойиб таклифни улашмоқчимиз.

Батумига тўрт кишилик оилавий тур атиги 1645 $дан! 👩‍👩‍👧‍👧

Locas'дан чекланган таклифи — Қора денгиз соҳилида супер нархда ажойиб хордиқ! Оилангиз билан Батумининг ажойиб манзаралари, мусаффо денгизи ва гўзал табиатидан баҳраманд бўлиб, вақт ўтказинг.

📅 Тур санаси: 04.06 - 11.06

💸 Тур нархи: бир оилага 1645 $дан
(2 катталар + 12 ёшгача бўлган 2 нафар бола)

Тур нархига қуйидагилар киритилган:

✈️ Тўғридан-тўғри парвоз;
🏨 Меҳмонхонада яшаш;
🚌 Трансфер;
🩺 Тиббиёт суғурта.

📌 Кўпроқ турлар билан ҳаволада танишинг

787777377 | Telegram: @LocasTourbot
Реклама