БАХТИЁР ОИЛА КАНАЛИ
102K subscribers
1.17K photos
1.22K videos
513 links
🍃Админка: @Im_Gulnoza🌸🍃

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор! (Имом Муслим)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Бугуннинг энг катта совғаси бу яшаш неъматига яна бир бор эга бўлганингиздир! Шундай экан шукроналик ҳисси сизни хеч қачон тарк этмасин!

Ассалому-алайкум! Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин. Қадрдоним
🤗

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
ЎГАЙ ОТА ҚЎЛИДА ХЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ😭
(Реал воқия асосида ёзилди)

Мен атига икки ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди
ҳеч қачон мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни,
ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ... Менинг ойимнинг исми Машхура, у мени
дунёга келтирганида 17 ёшда эди. Бувим мени
жудаям яхши кўрарди, дадам бахтим учун ўз ҳаётини
беришга ҳам тайёр эди. Бахтли гўдак эдим... Ойим
компютер қаршисида, интернетда кўп вақтини
ўтказарди. Мен энди гапиришни ўргана бошлаганимда дадам ва ойим тез-тез ва жиддий жанжаллашиб
қолишарди. Ниҳоят ойим дадам билан ажрашди ва
кутилмаганда хорижга, қайсидир шаҳарга кетишга
қарор қилди. Янги уйимизга келганимизда, мен
ўзимнинг «янги дадам» билан танишдим. Бошида у
жуда меҳрибон эди. Аммо кейинроқ мени ура бошлади. Мен ундан қўрқардим. Жудаям. У мени
ўзининг камари билан катта қила бошлади. Ҳар гал
маст вақтида шу камари билан саваларди. Ойим унга
қаршилик қила олмасди. У ойим иккимизни кўчага
ҳайдаб юбориши мумкинлигини айтиб қўрқитарди.
Унинг овозини эшитишим билан крават тагига бекиниб олардим. Лекин у барибир мени топиб
оларди. Қўрқиб қочардим. Лекин у барибир тутиб
оларди. Ахир мен ташлаган уч қадамим унинг бир
одимлашига ҳам етмасди. Бир куни «янги дадам»
тоби йўқлиги учун ишга бормади. У бугунги кун
менинг тарбиям билан шуғулланиш учун ажойиб имконият эканлигини айтди. Мен девор қоғозига
юракча расмини чизгандим. У бундан ғазабланди ва
камарини ечиб мени ура бошлади. Оғриқ жудаям
кучли эди. Ойим у мени қандай ураётганини
шунчаки кузатиб турарди. Мен ҳеч нарса қила
олмадим, фақат йиғладим. У ойимга камарни тутқазди ва бақирди: «Ур!» Эй, Худо, ойижон, наҳотки
сиз ҳам мени урсангиз?! У яна бақирди: «Агар сен
болани қандай тарбиялаш кераклигини билмасанг,
иккалангизни ҳам ҳайдаб юбораман» Ойим мени
урди. «Яна»,- такрорлади «янги дадам». Яна уришди.
Яна... Жажжи танам оғриқларни ҳис қилмай қўйди. Фақат жуда совуқ қотардим. Ойим йиғлаб камарни
улоқтириб юборди ва мени бағрига олди. Зўрға унинг
юзини силадим ва шавқатсиз дунёда охирги марта
гапирдим: «Ойижон, сизни яхши кўраман».... Бугун
ўлганимга 40 кун бўлди. Мени ўз юртимизга, ҳақиқий
дадамнинг уйи яқинига кўмишди. Дадам ва бувим ҳар кун қабримга келишади. Ўзлари билан жуда кўп гул
ва ўйинчоқлар олиб келишади. Афсуски улар б-н
гаплаша олмайман.. Ойим қамоқда, жудаям
афсусдаман. Барибир ойимни жуда яхши кўраман.
Ойижон, мен ҳам сизга ўхшаган гўзал қиз
бўлмоқчийдим, энг чиройли расмлар чизмоқчийдим. Кун келиб сиз каби она бўлганимда, фарзандимни
камар билан эмас, меҳр билан тарбия қилмоқчийдим.
Ойижон, энди осмондаман. Бу ерда жуда кўп
фаришталар бор. Фақат сиз йўқсиз... Мен атига икки
ёшда эдим. Жуда афсусдаман, энди ҳеч қачон
мактабга бора олмаслигимдан, ўқишни, ёзишни ўрганолмаслигимдан... Мен учун энди уч рақами йўқ.

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидур.

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН  26АПРЕЛЬ.
САЙИДУЛ АЙЁМ ЖУМА МУБОРАК ДИНДОШИМ!! 🌹🌼🌹

Улуғ кунда сўранг не бўлса керак!
Нолаларингиз йиғади фалак.
Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!

ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДИРДОНИМ!!! 🌷


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синфдошлар гурпасида учрайдигон ҳолатлар😅

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
ФАРЗАНДСИЗГА ФАРЗАНД БЕР

Меҳринг билан кўнгиллар лим, лим,
Раҳматингдан қилмагин жудо,
Тирноққа зор бўлмасин ҳеч ким,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Татимайди тилло -ю, зари,
Фарзанд эрур кўнгил гавҳари,
Ўн саккиз минг олам сарвари,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Умр беш кун, ўткинчи ҳаёт,
Танҳо ўзинг бергувчи нажот,
Ҳар кимсадан қолсин бир зурёд,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Куйдирмасин фарзанднинг доғи,
Ёндирмасин алам,фироғи,
Ўчмасин ҳеч умид чироғи,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Фарзларингни қилмаймиз канда,
Иймон нури ҳар жон-у,танда,
Ота она бўлсин ҳар банда,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Ҳеч умрлар ўтмасин беҳуд,
Номлари ҳеч бўлмасин унут,
Ёт қўлларга қолмасин тобут,
Фарзандсизга фарзанд бер худо

Кечир билмай қилган гуноҳим,
Кўзларимдан томчилар оҳим,
Ҳар нарсага қодир Аллоҳим,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эр учун дуо 🤲

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Кунлар бир-бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тонглар бизни Аллоҳ ва бир-биримизга боғланишимиз учун янги умид ва имконият бағишлайди.

Аллоҳ неъматларига шукр қилувчиларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин.

Ассалому алайкум! Бошланган янги кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин... Қадрдоним
❤️

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
АКА...

Менинг учун суянч бўлган тоғ,
Бу оламда энг иссиқ қучоқ,
Тилакларим кўнглингиздек оқ,
Ака сизни яхши кўраман.


Фарзандингиз боламдай азиз,
Қилоламан дардингизни ҳис,
Аслидаку бу тақдир хасис,
Ака сизни яхши кўраман.

Акажоним, мен қандай сингил,
Сўролмайман гоҳида кўнгил,
Изҳор учун баъзан ожиз тил,
Ака сизни яхши кўраман .

Қолган сизда онам дидлари,
Келиб турар отам ҳидлари,
Ёдгор бизга улардан бари,
Ака сизни яхши кўраман.

Бошимизни силаган акам,
Бизга толеъ тилаган акам,
Жаннат берсин Яратган ҳакам,
Ака сизни яхши кўраман.

Гоҳ кўнглингиз ранжитсам шўхлаб,
Уй- рўзғордан кўнгилни тўқлаб,
Келдим бугун мен сизни йўқлаб,
Ака сизни яхши кўраман.

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
📖 Эр хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: - Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан
гуноҳ содир қилиш, - деди. Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди.
Эр ҳеч нарсага эътибор бермасдан барча нарсаларни йиғиштирди-да, ўша шаҳарни тарк қилди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар:
- Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди, - деб айтишди. Шу аснода оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди.
- Бу ким? - деб сўраган эди, одамлар:
- Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария, - деб айтишди. У киши:
- Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир, сизлар мени подшоҳга олиб боринглар, - деди. Подшоҳга олиб боришгач унга:
- Хазинангизни ўмарган аниқ бу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, калламни танамдан жудо қилаверинг, - деди. Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ:
- Бу қарияни ўғри эканини қаердан билдинг?- деб сўраган эди, у киши:
- Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади, - деб жавоб берди.

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ.

Тинимсиз ишлайсиз оилам дея
Зулматда ёқилган шамчироғимсиз
Уйимиз қўрғони бир ўзингиз сиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.

Ибодат қилайлик яратган учун
Қалбга жаннат ифорин таратиш учун
Мўмин-Муслима бўлмоқлик учун
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.

Осмонимда қуёшдек порлаганимсиз
Ибодатга тур деб чорлаганимсиз
Узун кўйлак кий деб жавраганимсиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.

Амрингиз бажаргувчи жуфтингиздурман
Сиздайин ёримдан миннаддорман
Икки дунё менинг Жаннатимдурсиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дустлар еғилиб пикникка боришибди биз қачон борамиз жигарлар🧐

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Эр аёли олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, аёли:
- Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
- Эри хотинидаги иффатдан ва
Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, аёли бегона эркак билан...

ДАВОМИ...👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лайфхак!

👶🏻 Болажонларга биттадан ясаб берилса,ота-оналарга иш қолмаса керак

Нима дейсизлар? 😉


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Ҳар доим ёдингизда тутинг: Ҳаёт сизга имкониятлар тақдим этаяптими демак, сиз бунга лойиқсиз!

Ассалому алайкум! Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин. Қадрдоним❤️


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандга чиройли тарбия беринг!

Ноинсоф зурётдан ўзи сақласин,
Берган нон-тузингиз бир кун оқласин,
Кўрганлар: «МашаАллаҳ» дея алқасин,
Фарзандга чиройли тарбия беринг!

Ёлғон гап айткизманг, ёлғон гапирманг,
Бир нарса синдирса тепкилаб урманг,
Бедил бўлиб қолса аттанг деб юрманг,
Фарзандга чиройли тарбия беринг!

Пайғамбарни билсин, Қуръонни билсин,
Динларнинг гултожи Исломни билсин,
Жаннатда сизларни етаклаб юрсин,
Фарзандга чиройли тарбия беринг!


Мумтозбегим

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
ҲАЁТНИ АСРАБ ҚОЛГАН БАҲОНА!

Анча йиллар аввал яшаган шотландиялик Кларк ва унинг оиласининг бир орзуси бўларди - улар тўққиз фарзандлари билан Америкага оилавий саёҳатга боришмоқчи эдилар ва бунинг учун эр-у хотин ишлаб пул жамғаришарди. Ниҳоят саёҳатга етарли пул йиғилди. Кларк паспортларни олиб; барча оила аъзоларига АҚШга кетаётган янги кемага билет сотиб олди.
Улар бўлажак сафар завқи ва янги ҳаёт умиди билан кетиш кунини кута бошлашди. Бироқ кетишга бир кун қолганда кенжа фарзанднинг оёғини ит тишлаб олди. Доктор боланинг оёғини тикиб, Кларкларнинг уйи эшигига сариқ қоғоз ёпиштириб қуйди. Болада қутуриш касаллиги пайдо бўлиш эҳтимоли мавжудлиги туфайли уларнинг хонадони 14 кунга карантинга қуйилганди. Оиланинг орзу-умидлари пучга чиқди! Энди улар режалаштирганларидек АҚШга саёҳат қила олишмайди.
Қайғу ва аламга тўла ота уларсиз сафарга отланган кемани қирғокдан кузатиб қолди. Кларк аламидан йиғлаб юборди ва кенжатойини ушбу бахтсизликда айблади.
Орадан беш кун ўтиб Шотландия буйлаб даҳшатли хабар тарқалди - қудратли Титаник чўкиб кетибди. "Чўкмас кема" дея таърифланган Титаник ўзи билан бағридаги юзлаб одамларни ҳам очиқ уммон тубига олиб кетганди. Кларкнинг оиласи ҳам уша кемада бўлиши керак эди. Лекин ўша воқеа - кенжа ўғилнинг оёғини ит тишлаб олгани туфайли улар ватанларида қолгандилар. Кларк ушбу янгиликни эшитгач, ўғлини бағрига босди ва "Ҳаётимизни сақлаб қолганинг учун рахмат!" - деди.

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётимда қанча инсонларни учратсам ҳам, лекин сен рўйхатимнинг бошидасан Дугонажон💗

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Сабр қилмай баҳтга, ҳаракат қилмай муваффақиятга эришиб бўлмайди. Қийинчиликларга сабр қил ва ҳаракатдан тўхтама, ана ўшандагина бахт ва муваффақиятга эришасан!

☀️Ассалому алайкум, қадрдоним! Бошланаётган кунингиз қувончга тўла бўлсин
!

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
“Одамлар нима дейди?...”

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?
Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.

Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.

Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Qizbola tug'ilsa
Asilzoda Alimova
Qizbola tug'ilsa ranjimang ota😢

🎙Asilzoda Alimova
Zulfiya Yusupova


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy