Basriya
6.61K subscribers
3.64K photos
238 videos
11 files
146 links
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz»

Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Download Telegram
Ха айтганчи ушбу расмларда, шу курсни битирган толибаларга сертификат топширганларимиз тушурилган)
Ҳар бир гуруҳимиз битирганида Тошкентда ва Андижонда кўришиб, ўз қўлларимиз билан топширамиз. Узоқ масофада яшайдиганларга эса, почта орқали юборамиз.
Бу академиямиз анъанасига айланиб қолган🌟
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤103❤‍🔥43🕊30🌚3💯2⚡1
Тафаккур инсоний хусусиятлардандир. Инсон тафаккури билан бошқа жонзотлардан фарқланади. Тафаккурсиз киши Қуръон таъбири билан айтганда, чорполардан ҳам пастдир. Тафаккур ортгани сари инсон юксалиб бораверади. Бир муддат тафаккур йиллар ибодат қилгандан кўра кўпроқ маънавий самара бериши мумкин. Тафаккурсиз ибодатда иймон ҳаловати ҳам етишмайди.

📚Тафаккур қилмайсизларми? Китобидан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2❤120❤‍🔥38🕊23🌚5⚡2
💝
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤138❤‍🔥51🕊32🌚7⚡4
Қачонки кетма - кет дарс ўтсанг, дарслардан кейинги бардақ столинг🌟
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤102❤‍🔥40💯26🕊12⚡4🌚3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммани ойиси шунақа бўлган экан🌧
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁120❤22❤‍🔥17💯9🕊4🌚3💔3⚡2
Basriya
Photo
Қанча кўп дафтар, шунча кўп илм📝
Чунки дафтарларга хечқачон бўлар бўлмас нарсалар ёзмайман…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥114❤54🕊29⚡5🌚4
✨
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥130❤56🕊31🌚6⚡1💔1
ОДАМЗОД УЧУН ЯРАТИЛГАН САЙЁРА

Борлиқнинг қайси нуқтасига боқмайлик ундаги барча унсурлар ўта дақиқ ўлчов билан яралганига гувоҳ бўламиз. Хох у табиатнинг жонсиз бўлаги; дарёлар, денгизлар, тоғу тошлар, бепоён осмону юлдузлар ёки жонли табиатнинг кўзга кўринар ва кўринмас қайсидир вакили бўлсин, барчасининг яралишида ўзгармас мувозанат қарор топганини англаймиз.

Энг асосийси бу нозик мувозанатнинг ичида нимаики бўлса Аллоҳ таоло барчасини инсоннинг хизматида бўлишини, ва шу орқали инсониятга ўз Яратувчисини таниб, Унга ибодат қилишини ирода этган. Агар тафаккур қиладиган бўлсак одамзод кемалар орқали бепоён денгизларнинг устида сузиши, тоғларни қазиб йўллар қуриши шунчаки оддий ҳолат эмас. Бир мевали дарахт уруғликдан тортиб токи ҳосилга киргунча, йиллар давомида сарфлаган қувватидан чиқарган мевасини бир кўл чўзишнинг ўзидаёқ эгалик қиладиган инсонга бериши аслида Аллоҳнинг одамзодга кўрсатган беқиёс туҳфасидир.


Тафаккур қилмайсизларми?

Китобидан📚
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥60❤39💯16⚡6🕊6🌚3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤94❤‍🔥52🕊23⚡7🌚5
Basriya
Video message
Бугун лолалар роса очилибти🌷
Хақиқатда, тафаккур қилган инсонга, Аллоҳ таолонинг бу гўзал неъматларини чегараси йўқ…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤128❤‍🔥43🕊31💯9🌚5
Юқорида ёдингизда бўлса, Рамазон туҳфаси хақида гапирган эдим, нима деб ўйлайсизлар, сизларга қандай туҳфа тайёрладим? ✉️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤112❤‍🔥32🕊27🌚11⚡3
Хайирли кеч)
Хўўп демак туҳфага келадиган бўлсак, сизларга мен бера оладиган энг гўзал туҳфа бу - илмдир🌺
ИншааАллоҳ якшанба куни 20:00 ларда, каналда очиқ дарс ўтиб бераман. Дарс тажвийд илмидан эмас. Ўша вақтга сюрприз бўлақолсин. Ўйлайманки, дарсдан катта манфаат оласизлар)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤161⚡37🌚35🕊16❤‍🔥9💯4
Инстаграм ва менинг фикрларим…

Инстаграмда эътибор берсангиз, айрим аёлларда талабчанлик ошиб бораётгандек туюлади. Айниқса эркакларга нисбатан катта моддий талаблар қўйиш ҳолатлари кўпаяётгандай: уйи, машинаси, катта даромади бўлса кейин турмуш қураман, ёки эрим қимматбаҳо совғалар бермаса эътиборсиз, деган фикрлар.

Аслида эса солиштириш инсонни энг кўп хато қилишга олиб борадиган омиллардан бири. Чунки биз фақат кўрсатилган нарсани кўрамиз. Ижтимоий тармоқлардаги совғалар, саёҳатлар ёки “бахтли ҳаёт” ортида реклама, уюштирилган саҳна ёки биз билмаган синовлар бўлиши мумкин. Ҳеч ким ўзининг оғир кунларини оммага чиқармайди.

Ҳар бир оиланинг ички дунёси бор. У ердаги синовларни энг яхши эр ва аёлнинг ўзи билади. Қийин пайтда бир-бирини қўллаб қувватлаш, солиштирмаслик ва садоқат мустаҳкам муносабатнинг асоси. Шундай муҳитда эркак ҳам ўзини қадрланган ҳис қилиб, янада масъулиятли ва ҳаракатчан бўлишга интилади.

Турмуш қураётган қизлар учун ҳам муҳим жиҳат фақат мол-дунёга эмас, балки иймон, масъулият, ҳаракатчанлик ва интилишга қарашдир. Чунки 20–25 ёшли йигитдан катта мол мулк ёки қимматбаҳо машина кутиш ҳар доим ҳам мантиқий эмас. Бу ёш аслида ўқиш, тажриба тўплаш ва ўзини топиш вақтидир.

Албатта, ҳар кимнинг ўз мезони бор. Фақат ўлчамларимизни реал, фикрлашимизни эса кенг қилиш кўпроқ тинчлик ва барқарорлик олиб келади, деб ўйлайман.

Бу шунчаки менинг шахсий фикрларим. Қўшилиш ёки қўшилмаслик ўзингизга боғлиқ.

Басрия 🌸
❤‍🔥101❤46🕊28💯23⚡4🌚2