Bank va Mijoz
51.4K subscribers
1.75K photos
319 videos
211 files
4.44K links
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Download Telegram
Тенге банк бугундан ўз иш фаолиятини бошлапти.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига Марказий банк томонидан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II - сонли қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолияти
киритилади.

Шу билан бизга бошқа бир йўналиш қизиқроқ!
Инкассация хизматини кўрсатиш фаолияти ҳам киритилармикин ушбу рўйхатга!

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Жорий йил 13-14 июль, шанба ва якшанба кунлари тижорат банкларида дам олиш куни, фақат аҳолига қулайлик яратиш мақсадида,

● 13 июль - шанба куни барча валюта айирбошлаш шохобчалари;
● 14 июль - якшанба куни банклардаги навбатчи валюта айирбошлаш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ва бозорларда ташкил этилган валюта айирбошлаш шохобчалари фаолият кўрсатади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 10 фоизга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи — ойига 223 000 сўм қилиб белгиланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Тенге-бенк адресини сўраётганлар учун!

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан
Миллий банк Кенгашининг янги таркиби:
Хайдаров А.Я - Кенгаш Раиси, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;
Гулямов Р.А - Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари;
Бекенов С.Х - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари;
Мухтаров У.Х - Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари;
Абидов Ш.А - Вазирлар маҳкамаси котибият мудири.

Маълумот учун: Ўзмиллийбанкнинг ягона муассиси – Вазирлар маҳкамаси ҳисобланади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Марказий банк валюта курсларини 2019 йил 16 июлдан бошлаб қуйидагича белгилади:

1 USD = 8584.50 (+ 6.14) ↑
1 EUR = 9673.87 (+ 45.52) ↑
1 RUB = 136.34 (+ 1.82) ↑
1 GBP = 10 793.29 (+ 50.61) ↑

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
2017 йилда ЯИМнинг ўсиши 5.2% эмас, балки 4.5%ни ташкил қилган

Статистика қўмитаси ахбороти:
2017 йил учун маълумотлар қайта ҳисоблаб чиқилгандан сўнг, ЯИМ ҳажми 254 трлн. сўмдан 302,5 трлн. сўмга ошди. Шу билан бирга, қайта ҳисоблаш натижаларига кўра 2017 йил учун ЯИМнинг ўсиш суръатлари 5,2 % дан 4,5 % гача камайди.
Шунингдек, ЯИМнинг тармоқлар бўйича таркибида
- қишлоқ хўжалигининг улуши 19,7 % дан 34,0 % га ошган бўлса,
- саноатнинг улуши 27,2 % дан 22,2 % гача,
- қурилишнинг улуши 6,9 % дан 5,7 % гача,
хизматлар соҳасининг улуши 46,2 % дан 38,1 % гача камайди.

Батафсил: https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/6303-davlat-statistika-qo-mitasi

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Омонатлар бўйича сўнгги янгиликлар!

Қишлоққурилишбанк юбилей муносабати билан 2 августга қадар 25 ойга 22% дан омонат қабул қиламиз демоқда.
• Буёқда эса Микрокредитбанк 24 ойга ва Универсалбанк 25 ойга бемалол келиб 22% дан омонат қўйинглар демоқда.
21% лик омонат турини эса – Миллийбанк 18 ойга, Халқ банк, Азия Алианс, Пойтахтбанк, Ипотека-банк, Агробанк, Туронбанк, Капиталбанк, Инфинбанк, Равнақбанк ва ЎзСҚБ эса 24-36 ой оралиқ муддатларда таклиф қилишмоқда.
Универсалбанк ва Hi-tech банк эса 21% лик омонатни 13 ойлик муддатга таклиф қилишган бўлса, ушбу муддатга Миллийбанк, Туркистон ва Даврбанк 20%дан таклиф қилишмоқда.
Hi-tech банк 9 ойга 20% лик ва 6 ойга 19%лик омонат турини ҳам таклиф қилмоқда.

Юқори фоизли омонатлар асосан электрон кўринишда - мобил иловалар орқали қабул қилинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, энди пулларингизни банкларда сақласангиз ҳам бўлади.
Барча банклар “Фуқaролaрнинг бaнклaрдaги омонaтларини кaфолaтлaш фонди”га аъзо бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Forwarded from Ipotekabank OTP Group
​​Халқаро молия корпорацияси ва "Ипотека-банк" ҳамкорлигининг янги босқичи бошланди

🏢Халқаро молия корпорациясининг Директорлар кенгаши жорий йил
2 июль куни “Ипотека-банк” АТИБга 35 млн. АҚШ доллари эквивалентида банк акцияларига айирбошланадиган кредит линияси ажратилишини маъқуллади.
Кредит линия маблағлари 5 йилгача бўлган муддатга ажратилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилади.
Кредит линия маблағларининг банк акцияларига айирбошланиши ХМК қарори асосида банкни хусусийлаштиришни назарда тутувчи, корпоратив бошқарувни ҳамда операцион фаолиятни янада яхшилашга қаратилган трансформация даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Международная финансовая корпорация и Ипотека-банк начали новый этап сотрудничества

🏢Совет директоров Международной финансовой корпорации 2 июля т.г. одобрил выделение узбекскому АКИБ «Ипотека-банк» кредитной линии, конвертируемой в акции банка на сумму в эквиваленте 35 млн. долл. США.
Средства кредитной линии будут выделены на срок до 5 лет, с направлением на поддержку малого бизнеса и частного предпринимательства.
Конвертация кредитной линии в акции банка будет осуществлена по усмотрению МФК в зависимости от уровня трансформации банка, ведущей к приватизации с учетом улучшения корпоративного управления и операционной деятельности.
Кредитларни энди ўзингиз ҳохлаган банкдан олишингиз мумкин – "пропискани" аҳамияти йўқ!!!

“Банклар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Барча банк ходимларига ўқиб ўрганиш тавсия қилинади.
Ушбу ўзгаришлар 2019 йил 16 октябрдан кучга киради.

Унутманг мижозлар 99% ҳолатда ҳақ!

Фуқароларимиз учун асосий ўзгаришлардан бири: “Истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъий назар ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли.”

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
3030-1.pdf
1.3 MB
Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Сўнгги кунларда Биржа савдоларида 1 АҚШ долларининг қиймати 8622 сўмга етиши натижасида тижорат банклари ҳам аҳолидан валюта сотиш нархларини кескин оширмоқда.

Кеча Инфин-банк ва Агробанк АҚШ долларини 8600 сўмдан сотиб олишни бошлаган бўлса, бугун эрталабтан Ипотека-банк 8620 сўмдан сотиб олишини маълум қилмоқда.

Бу ҳозирча рекорд нарх бўлиб қолмоқда. Балки бугун бошқа банклар ҳам ўз курсларини ўзгартиришлари мумкин.

PS: Долларни сўмга алмаштирмоқчи бўлсангиз қаерга боришни биласиз;)

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Bank va Mijoz
Сўнгги кунларда Биржа савдоларида 1 АҚШ долларининг қиймати 8622 сўмга етиши натижасида тижорат банклари ҳам аҳолидан валюта сотиш нархларини кескин оширмоқда. Кеча Инфин-банк ва Агробанк АҚШ долларини 8600 сўмдан сотиб олишни бошлаган бўлса, бугун эрталабтан…
Бугун эрталаб соат 9.30 ҳолатига Халқ банки, ЎзСҚБ, Ипак йўли, Капитал, Инфин, Туркистон, Давр, Хамкор ва Ziraat банклар АҚШ доллари сотиб олиш курсини 8610 сўм қилиб белгилаганликларини ўз сайтларида маълум қилганлар.
Бундай пайтда $ сотган маъқулмикин ўзи🤔?

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар

2019 йил 16 июлидан бошлаб кредит ажратиш тартибини белгилайдиган қуйидаги низомлар ўз кучини йўқотди.
• Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби бўйича Низом (рўйхат рақами 2883, 2017 йил 12 май);

• Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2758, 2016 йил 3 февраль);

• Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март);

• Аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратиладиган микрокредитлар тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2975, 2018 йил 22 февраль).


https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Валюта биржасида 1 АҚШ доллари нархи – 8 642 сўмга етди (эрталабки нарх 20 сўмга ошган).

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
“Ёшлар” тижорат банки ташкил этилиши мумкин

Бу ҳақида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра бир қатор вазифалар билан бирга,
ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини, лойиҳа ва таклифларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқаришга амалий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида алоҳида “Ёшлар” тижорат банкини ташкил этиш - вазифаси ҳам қўйилган.

Банк устави қайси маблағлар ҳисобига шакллантирилиши кўрсатилмаган.

Маълумот учун: бугунги кунда устав капиталининг минимал миқдори янги ташкил этиладиган тижорат банкларига — 100,0 млрд.сўм қилиб белгиланган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Омонатлар учун кураш!

Куни кеча бир нечта банклар 22 фоиздан омонат жалб қилишни бошлаганликларини маълум қилган эдик.

Бугун эса Халқ банк Exclusive-2 омонатини тақдим этипти.
Фоизи – йиллик 23%;
Муддати – 18 ой.

Батафсил бу ерда: http://xb.uz/uz/calculator/deposit

Худди валюта ва ресурс бозорида ҳақиқий рақобат бошлангандек кўринмоқда кўзимизга.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Жорий йил 20-21 июль, шанба ва якшанба кунлари тижорат банкларида дам олиш куни, фақат аҳолига қулайлик яратиш мақсадида,

● 20 июль - шанба куни барча валюта айирбошлаш шохобчалари;
● 21 июль - якшанба куни банклардаги навбатчи валюта айирбошлаш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ва бозорларда ташкил этилган валюта айирбошлаш шохобчалари фаолият кўрсатади.

Маълумот учун: 1 АҚШ доллари банкларда 8610-8620 сўмдан сотиб олинмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Миллий гвардия ходимларига имтиёзли автокредитлар берилади, ўқитувчиларга эса ҳозирча йўқ!

Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 18 июлдаги 596-сонли қарори билан эндиликда
⸰ Миллий гвардия томонидан бериладиган такдимқномаларга мувофиқ Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига йилига 300 тагача автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади:
● кредит муддати - 5 йилгача;
● дастлабки бадал - сотиб олинадиган автомашина нархининг камида 20 фоизи микдорида;
● кредит бўйuча фоиз ставкаси - Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси плюс 2 (икки) фоиз микдорида;
● кредит бўйича таъминот - сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

Президентнинг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли Қарорининг 9-10 бандларида
● Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Халқ таълими вазирлиги ҳузурида халқ таълими тизимидаги ходимлар учун ипотека кредити, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун истеъмол кредитлари беришни молиялаштириш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш, унга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари ажратиш ҳамда халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
● Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар бериш тартиби ўрнатилсин:
кредитни бериш муддати — 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
кредит учун фоиз ставкаси — Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.

Ушбу қарор бандлари ҳам бажарилмасдан қолди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Марказий банк Бошқарувининг 20 июлдаги қарорига асосан Қайта молиялаш ставкаси 16 фоиз даражасида сақлаб қолинди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg