Bank va Mijoz
51.4K subscribers
1.75K photos
319 videos
211 files
4.44K links
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муомалага яроқли банкноталар

Қонунчиликка кўра, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади:

банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);

банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;

ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;

майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;

банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.

@bankmijoz
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда

Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:

• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.

Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.

TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.
Смартфонлар ёрдамида терминаллар орқали тўлов қилиш мумкинлиги биласизми?

​​Бугунги кунда банкларнинг мобил иловаларида NFC технологиясидан фойдаланган ҳолда HUMOPay билан тўловларни амалга ошириш йўлга қўйилган.

Бунинг учун смартфон (NFC функцияси мавжуда Android) бўлиши ва унда банк мобил иловалари ўрнатилган бўлиши лозим (банк картаси талаб қилинмайди).

Керакли иловадан HUMOPay функциясини ишга тушириб, Humo терминалларига шунчаки текказиш етарли.

HUMOPay функциясидан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма бу ерда.

Қуйидаги иловаларда HUMOPay функцияси мавжуд. 👇

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВМ-579.pdf
1.2 MB
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№579, 16.09.2024й)

Қарорга асосан, кредит олувчи таълим кредити олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига "Ягона интерактив давлат хизматлари" (my.gov.uz) портали, "Таълим кредити" (talim-krediti.mf.uz) ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади.

@bankmijoz
​​🏦 Микрокредитбанк факторинг хизматларини таклиф этади

Микрокредитбанк тадбиркорлар томонидан етказиб берилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматларга тўловлар бўйича факторинг хизматларини таклиф этади.

Факторинг – бу етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича ҳақи тўланмаган тўловни маълум дисконт асосида сотиб олиш хизмати ҳисобланади.

✔️Факторингнинг афзалликлари:
🔵қисқа муддатда расмийлаштириш;
🔵мақсадли ишлатиш ва гаров талаб этилмаслиги;
🔵тадбиркорнинг айланма маблағлари ва ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш;
🔵рақобат шаклланиши.

МКБанкнинг факторинг хизматларидан фойдаланинг ва бизнесингизни кейинги босқичга олиб чиқинг!

🖥 Батафсил.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари

Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун кредит ажратилиши маълум қилинган.

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1216;

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1152;

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25,9%*;
◦ миқдори – 340 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1254;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 28%;
◦ миқдори – 240 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1256;

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 32%*;
◦ миқдори – 200 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1180.

☎️ Кредитлар бўйича батафсил маълумот олиш учун банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
NPL миқдори ошишда давом этмоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 сентябрь ҳолатига банкларнинг кредит портфели 509,7 трлн сўмга етган бўлса, муаммоли кредитлар қолдиғи 21,5 трлн сўмдан ошган ва жами портфелдаги улуши 4,22%ни ташкил қилган.

Хусусан, август ойида умумий кредит портфели 9,0 трлн сўмга, муаммоли кредитлар қолдиғи эса 710 млрд сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитларнинг кескин ўсиши асосан Ипотекабанкда (+724 млрд сўм) кузатилган. Банкнинг NPL миқдори ҳисобот даврига 4,0 трлн сўмдан ошиб, умумий кредит портфелининг 11,4 фоизини ташкил қилган.

@bankmijoz
🏦 Микрокредитбанк 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди

20 сентябрь куни "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда банк бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этди.

Анжуманда банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар доирасида 2024 йилнинг 8 ойида эришилган кўрсаткичлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, жалб қилинган ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган 8 ойида 133 578 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 5 трлн сўм кредит ажратилиб, қарийб 206 минг нафар аҳоли бандлиги таъминлангани қайд этилди.

Батафсил.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Банк карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар

Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 1 сентябр ҳолатига:

муомаладаги банк карталари сони 52.2 млн тадан ошган (шундан, август ойида қарийб 1,3 млн та карта чиқарилган бўлиб, уларнинг 330,5 мингтаси Халқ банки ва 328,8 мингтаси ТБС банк томонидан эмиссия қилинган);

банкомат ва инфокиосклар сони 28.033 тани ташкил этган;

ўрнатилган тўлов терминаллари сони 423.714 тани ташкил қилган;

терминаллар орқали тушган тушумлар август ойида 27,4 трлн.сўмдан ошган ва йил бошидан тушган тушумлар қарийб 209,4 трлн.сўмни ташкил қилган.


✔️ Муомалага чиқарилган карталар бўйича топ банклар:
Халқ банки – 11.629 мингта;
Агробанк – 4.937 мингта;
Ипотека-банк – 4.407 мингта;
TBC Вank – 4.101 мингта;

✔️ Банкомат ва инфокиосклар ўрнатиш бўйича топ банклар:
Халқ банки – 3093 та;
Агробанк – 2152 та;
Капиталбанк – 1681 та;
Ипак Йўли банки – 892 та.

#статистика #карта #банкомат

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Octobank барча мижозлар, айниқса халқаро мижозлар учун харидларни соддалаштирди

🔹Гуллар ва совғалар маркетплейси бўлган Buchet мижозлари орасида — чет элда яшовчи ўзбекистонликлар ҳам бор. Сайт ишга туширилгандан сўнг Buchet халқаро тўловларни қабул қилиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.

Octobank Buchet'га Visa ва Мастерcард карталаридан халқаро тўловларни қабул қилиш имконини берувчи ечимни таклиф қилди. Бу компанияга чет элда яшовчи мижозлар учун чекловларни олиб ташлаш ва тўлов жараёнини соддалаштиришга ёрдам берди. Бундан ташқари, Octobank Buchet тизими билан тезкор интеграцияни таъминлади, тўловларни барқарор қабул қилиш ва рақобатбардош тарифларни тақдим этди.

Шунингдек, банк Globbing'га турли хил тўлов усуллари бўйича ёрдам беради. Globbing — бу онлайн харид қилиш платформаси бўлиб, у ерда чет элдан, масалан, АҚШдан товарларни буюртма қилиш мумкин. Платформа нафақат етказиб бериш, балки Globbing мижоз учун харид қилиши мумкин бўлган хизмат турини ҳам таклиф қилади.

Globbing учун асосий вазифалардан бири – бу турли хил тўлов усулларини қабул қилиш эди. Мижозлар буюртмаларни Visa, Мастерcард ва бошқа халқаро карталар орқали тўлаш имкониятига эга бўлиши керак эди. Octobank турли хил тўлов усуллари бўйича хизматларни таклиф қилди. Мижозлар буюртмаларни ўз карталари билан тўлашлари мумкин, карта қаерда чиқарилишидан қатъи назар. Бу барча мижозлар, айниқса халқаро мижозлар учун харидларни соддалаштирди.

@bankmijoz
❗️“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида“ги ва “Банк сири тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Президент томонидан "Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (ЎРҚ-964, 20.09.2024й) Қонун имзоланди.

Унга кўра айрим қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Марказий банк ваколатлари кенгайтирилмоқда:

нобанк кредит ташкилотларини, шунингдек банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржаларининг ҳамда кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради;

кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ҳамда кредит бюроларининг ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка тахдидларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича фаолияти устидан мониторингни амалга оширади;

кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг фаолиятида аниқланган киберхавфсизликка оид ҳодисалар ҳамда таҳдидлар тўғрисида Марказий банк билан тезкор ахборот алмашиш тартибини белгилайди.

Мазкур Қонун 2024 йил 22 декабрдан кучга киради.

@bankmijoz
Бирламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда айрим банклар томонидан бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун бозор ставкаларидан паст ставкаларда икки турдаги ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Мазкур ипотека кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

✔️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан

Кредит шартлари:
• муддати – 20 йил;
• бошланғич тўлов – 15 фоиздан бошлаб;
• кредит фоизи – 16,5-17,5%;
• энг кўп миқдори:
▫️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўм;
▫️Тошкент шаҳрида – 420 млн. сўм.

Кредит ажратувчи банклар:
Халқ банки;
Агробанк;
ЎзСҚБ;
Ипотека-банк;
Ўзмиллийбанк;
МКБанк;
Hamkorbank;
Алоқабанк;
БРБ;
ОFB;
Туронбанк;
Asia Alliance bank.

✔️ Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан:

Кредит шартлари:
• муддати – 20 йил;
• бошланғич тўлов – камида 25 (26) фоиз;
• кредит фоизи – 21,5%;
• энг кўп миқдори:
▫️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 500 млн. сўм;
▫️Тошкент шаҳрида – 800 млн. сўм.

Кредит ажратувчи банклар:

Халқ банки;
Hamkorbank;
Infinbank;
OFB;
Агробанк;
Асакабанк;
Ипотека-банк;
ЎзСҚБ.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кредит портфели таҳлили

Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига банкларнинг жами кредит портфели миқдори 509,7 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

Шундан, чакана кредитлар қолдиғи – 166,9 трлн сўмни (жами портфелдаги улуши 32,7 фоиз) ҳамда юридик шахсларга ажратилган кредит қолдиғи – 342,8 трлн сўмни (жами портфелдаги улуши 67,3 фоиз) ташкил этган.

Жами кредит портфели йил бошига нисбатан 38,3 трлн сўмга ёки 8,1 фоизга ўсган. Бунда, чакана кредитлар порфтели бўйича ўсиш 12,3 фоизни ёки 18,3 трлн сўмни ҳамда корпоратив портфел ўсиши 6,2 фоизни ёки 19,9 трлн сўмни ташкил қилган.

Чакана кредитлар таркибида ипотека кредитлари портфели 9,6 фоизлик (5,6 трлн сўм) ўсишни қайд этмоқда.

Истеъмол кредитлари (автокредитлар) ажратиш камайиб бормоқда ва натижада йил бошига нисбатан ушбу йўналиш бўйича кредит портфели 2,5 трлн сўмга камайиб, 42 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

Микроқарзлар ажратиш анча жадаллашган ва натижада микроқарзлар портфели йил бошига нисбатан 48,7 фоизга ёки 11,9 трлн сўмга ошган.

@bankmijoz
Ҳеч нарса ишлаб чиқармай ва сотмай, сотувларнинг энг юқори вақтида қандай қилиб даромад олиш мумкин? Ozon буюртма бериш пунктларини очинг!

Forbes версиясига кўра, 2023 йилда Ozon Россияда биринчи рақамли франшиза бўлди. Бугунги кунда маркетплейс Ўзбекистонда янги ҳамкорларни изламоқда ва ҳар бир буюртма бериш пунктларини очиш учун дастлабки олти ойда 81 млн сўмгача ёрдам беришга тайёр. Очиш эса катта маблағ талаб қилмайди, ўртача икки ҳафта зарур ва тўртта оддий қадамни бажариш керак:

1. Сайтда формани тўлдиринг.
2. Интерактив харита ёрдамида бино танланг.
3. Бино тасдиқлангач, ижара ва франшиза шартномасини имзоланг.
4. Оддий пардозлаш ишларини бажаринг ва ходимлар топинг – Ozon пешлавҳа тақдим этади ва ходимларни ўқитишга ёрдам беради.

Буюртмаларни бериб, даромад олишни бошлаймиз!

Пункт эгалари қўшимча даромадни сотувчилардан посилкаларни қабул қилиш ва худди шу бинода қўшимча бизнес очиш орқали олишлари мумкин. Аммо асосий даромад айланмадан олинадиган фоиздир. Қанча кўп буюртма бўлса, даромад ҳам шунча катта бўлади. «11.11» сотуви ва «Қора жума» йилда энг катта даромад келтиради ва уларга озгина вақт қолди.

Бундай бизнес қандай ишлашини ҳамкорлар учун ишлаб чиқилган қўлланмада ва сайтда батафсил билиб олишингиз мумкин. Ozon ҳамкорига айланинг ва юқори мавсумгача пункт очишга улгуринг.
📞 Банкларнинг колл-марказлари рақамлари

Бугунги кунда колл-марказлари рақами қисқа рақам бўлган банклар сони 26 тага етган. Қолган банклар билан одатий рақамлар билан боғланиш мумкин.

● Халқ банки – 1106;
● TBC Bank – 1150;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Инфинбанк – 1214;
● Агробанк – 1216;
● Туронбанк – 1220;
● Ипотека-банк – 1233;
● Tenge Bank – 1245;
● БРБ – 1254;
● Hamkorbank — 1256;
● Asia Alliance bank – 1270;
● Даврбанк – 1284;
● МКБанк – 1285;
● Трастбанк – 1287;
● Anorbank – 1290;
● Ziraat Bank – 1293;
● Ипак Йўли банки – 1296;
● Hayotbank – 1320;
● Garant bank – 1326;
● Капиталбанк – 1340;
● Ўзмиллийбанк – 1344;
● Универсал банк – 1355;
● Smartbank – 1377;
● Apexbank – 1881;
● ОФБ – 4004;

● Алоқабанк – 71-230-77-77;
● КДБ Банк – 78-120-80-00;
● Содеротбанк – 71-252-11-61;
● Uzumbank – 78-777-07-99;
● Octobank – 71-202-33-33;
● AVObank – 78-888-78-87;
● Пойтахтбанк –71-214-20-00;
● Мадад Инвест банк – 55-520-44-44;
● Yangi Bank – 78-777-88-87;
Yevroosiyo Banki – 90-350-38-00.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорда:

Халқ банки
ва Микрокредитбанк бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

👉 камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз;

👉 тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилиши белгиланди.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иккиламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда бир қатор банклар расмий веб-сайтларида иккиламчи ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида билдирилган.

Уларнинг қисқача асосий шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

🏦 Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 23,9%;
◦ миқдори – 820 млн сўмгача;

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 24%;
◦ миқдори – 450 млн сўмгача;

🏦 Infinbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 24%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 24,9%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ муддати – 120 ой;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%*;
◦ миқдори – чегараланмаган;

🏦 МКБанк
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 1,360 млн сўмгача;

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 7-15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26-28%;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача;

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 20 йил;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 20 фоиз бўлса – 26,4%;
- бошланғич бадал 26 фоиз бўлса – 25,99%;
◦ миқдори – 1,7 млрд сўмгача;

🏦 Алоқабанк
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 10 йилгача йиллик 26%;
– 15 йилгача йиллик 27%;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 28%;
◦ миқдори – 600 млн сўмгача;

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12750+

Эртадан – 25 сентябрь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 754,83 сўм (+7,54 сўм) этиб белгиланди.

📈Йил бошидан бери курс 401,97 сўмга кўтарилди.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПҚ-330.pdf
12.6 MB
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) иловалари билан бирга.

@bankmijoz