Bank va Mijoz
46.1K subscribers
1.57K photos
292 videos
195 files
4.09K links
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Download Telegram
🏦 Ориент Финанс банк якка тартибдаги тадбиркорлик истагида бўлганлар учун "Ўз бизнесингизни очинг" номли кредитини таклиф этмоқда

ОФБ дан молиявий кўмак олиб, ўз бизнесингизни ишонч билан ривожлантиринг.

✔️ миқдори - 100 миллион сўмгача;
✔️ муддати - 12 ойгача;
✔️ фоиз ставкаси - йиллик 24%.

Шунингдек, Ориент Финанс банк сизнинг бизнесингизда қўшимча иш ўринлари яратишда янада қулайроқ фоиз ставкасини тақдим этади. Фаолиятни кенгайтириш учун ажойиб имконият!

Тафсилотларни қуйидаги телефон орқали билиб олишингиз мумкин:

📲 4004

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк Раиси Мамаризо Нурмуратовнинг кредит ставкаларини 2-3 фоизга пасайтирилиши бўйича фикрлари

@bankmijoz
🏦 Тадбиркорлар учун "Бизнесни ривожлантириш банки"дан яна бир янгилик!

Банк тадбиркорлар учун "нақд пулда" 300 млн. сўмгача "Маҳалла тараққиёти" янги кредит маҳсулотини тақдим этади.

Кредит мақсади чегараланмаган ва маблағларни бизнеснинг исталган йўналишида фойдаланиш мумкин. Кредитни 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача олиш имкони мавжуд.

Бизнесни ривожлантириш банкнинг исталган хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Банк офислари республиканинг барча ҳудудларида мавжуд.

☎️ Батафсил маълумот 1254 рақами ёки @brbsupport манзилида.

🏦 БРБ — тадбиркорлар банки!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси бир қатор вакант лавозимларга танлов асосида ишга таклиф этмоқда.

Хусусан,

Лойиҳаларни бошқариш маркази Капиталга улуш киритиш бўлими бошлиғи лавозимига;

Ҳудудлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Мониторинг ва муаммоли активлар билан ишлаш бошқармаси, муаммоли активлар билан ишлаш бўлими етакчи юрисконсульт лавозимига;

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими етакчи мутахассиси лавозимига.

❗️Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
Forwarded from Venkon Communications
Dibank хизмати энди InfinBANK'да!

Бугунги кунда банк ишларига рақамли ечимларнинг интеграциялашуви мижозларга одатий вазифаларни бажаришнинг янги қулай усулларини таклиф қилиши мумкин. Бунинг натижасида ходимларнинг вақти тежалади, инсон амали минимумлаштирилади.

Ҳудди шундай рақамли ечимлардан бири — бу Dibank хизматидир. Хизмат мижозларига банк операцияларини бевосита 1C ва Didox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради. 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади.

Бундан ташқари хизмат ўзининг яна бир нечта қулай амаллари билан мижозларнинг ишини енгиллаштириши мумкин ва энг муҳими, хизмат қулай ва оддий интерфейсга, бу хизматдан фойдаланиш имконияти соддалаштиради.
Ўзмиллийбанкнинг “Milliy” иловаси орқали пул ўтказмаларини (Humo ва Uzcard) комиссиясиз амалга ошириш имконияти йўлга қўйилибди.

Бунда,
▪️ идентификациядан ўтган фойдаланувчилари учун — ойига 3 млн сўмгача;
▪️ идентификациядан ўтган иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун — ойига 10 млн сўмгача.

👉 Бошқа мобил иловалар орқали бепул ўтказмалар ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Трастбанк”дан 1 млрд сўмгача кредит олинг! Иш ўрнини кўпайтирганингиз сари фоиз ставкалари камайтирилади.

“Трастбанк”нинг “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” кредити тадбиркорлик фаолиятингизни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.

1 млрд сўмгача кредит олиб, янги иш ўринларини яратинг. Иш ўринлари яратганингиз сари фоиз ставкалари туширилади. Яъни кредитнинг фоиз ставкалари 25 % дан 20 % гача пасайтирилади.

Айланма маблағларини тўлдириш учун:
Муддати: 18 ойгача;
Имтиёзли давр: 3 ой.

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун:
Муддати: 36 ойгача;
Имтиёзли давр: 6 ой.

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Алоқа маркази: 1287

👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
❗️“Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби
тўғрисида”
ги низом (№3492, 23.01.2024й) бугундан кучга кирди.

Мазкур низомда банк ва нобанк кредит ташкилотларига чора ва санкцияларни қўллаш асослари ва тартиби, қоидабузарликларни бартараф этиш устидан назорат, дивидендларни тўлаш ёки фойдани тақсимлашни тўхтатиб туриш, кредит ташкилотининг айрим турдаги операцияларини чеклаш ёки тўхтатиб туриш, жарима ундириш каби тамойиллар белгиланган.

Шунингдек, содир этилган қоидабузарлик учун қўлланиладиган чора ва жарималар миқдорлари ҳам кўрсатилган.

❗️Огоҳ бўлинг ҳурматли банк ходимлари, энди ҳар бир хато учун аниқ жарима суммаси бор.

@bankmijoz
Банкоматлардан ечилган нақд пуллар миқдори биринчи чоракда 40 трлн сўмдан ошган

2024 йил биринчи чорагида банк карталарига 212 трлн cўм маблағлар кирим қилинган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган.

Шунингдек, ушбу даврда банк карталаридаги 48 трлн сўм пул маблағлари нақдлаштириб олинган (шундан, 41 трлн сўми банкоматлар орқали ечиб олинган).

Банк карталарга келиб тушган маблағларнинг йилнинг биринчи чорагида нақдлаштириб олиниши улуши:
◦ 2022 йилда 28 фоизни;
◦ 2023 йилда 24 фоизни;
◦ 2024 йилда 23 фоизни ташкил қилган.

@bankmijoz
Давлат активларини бошқариш агентлигидаги “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (Humo тўлов тизими)нинг 100 фоиз улуши сотилади – Президент қарори.

@bankmijoz
Ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган.

Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил қилган.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,4-3,2 млн сўм).

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган.

@bankmijoz
❗️Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга ёки ўзларининг ички қоидаларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва камситадиган ҳамда қонунчиликка зид бўлган шартлар киритилган, шунингдек шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаган тақдирда улар жаримага тортилади.

Бунда,
банкдан ҳар бир ҳолат учун 15 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима

микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима

ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилади.

3492-низом.

@bankmijoz
💳Humo 5 ёшда

Бундан 5 йил аввал Humo тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилган.

2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб, Humo карталари эмиссияси бошланган эди.

Тўлов тизимида камчиликлар кузатилиб туради, лекин Humo бозорда ҳақиқий рақобатни ярата олди. Шунингдек, тизимга қатор қулайлик ва янгиликларни жорий этди.

Биз тўлов тизими раҳбарияти ва ходимларини, шунингдек ташкилот ҳамкорларини ушбу сана билан чин дилдан табриклаймиз.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
NBU'да бизнес учун бепул ҳисоб рақамини очинг

Xавфсизлик ва махфийлик
Тез ва сифатли хизмат кўрсатиш
Кенг турдаги хизматлар
iBank'га бепул уланиш ва ҳисоб рақамини бошқариш учун мобил илова

Тафсилотлар сайтда: sme.nbu.uz
Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги режалаштирилмоқда экан.

Амалдаги қонунчиликка кўра, мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёҳуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади ва банклар томонидан махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.

PS: бугунги кунда дўконларга кириб, Р2Р орқали пул ўтказиб беришни сўрасангиз, жуда кўпчилик тадбиркорлар бу таклифни қабул қилишмайди. Солиқ қўмитаси ушбу таклифни киритишдан нимани кўзлаган, бирор бир аниқ рақамлар борми, агар шу маълумотни олсак, солиқ тушуми шунчага ошади деган.

@bankmijoz
❗️2024 йил 1 апрель ҳолатига Мадад Инвест банк, Hayot bank, Garant bank, Янги банк, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банкларнинг устав капитали қонунчиликда белгиланган меъёрга етмаган.

Марказий банк Раиси М.Нурмуратов ушбу талабларни бажармаган банкларнинг актив операциялари тўхтатиб қўйилаётганини маълум қилган эди.

Манба.

@bankmijoz
🏦 Ипотека-банк малакали мутахассисларни ишга таклиф этмоқда

Банкнинг Бош офиси Корпоратив кредитларни ундириш департаментига раҳбарлик ва менеджерлик лавозимларига ишга жойлашиш учун банк соҳасида, жумладан, кредитларни ундириш йўналишида 3 йилдан ортиқ малакага эга бўлган интилувчан малакали номзодлар ўз омадларини синаб кўришлари мумкин.

👉 Номзодларга қўйиладиган вазифалар ва талаб ҳақида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Резюменгизни 97 033 30 61 телеграм рақамига ёки юқорида келтирилган ҳавола оркали жўнатишингиз мумкин.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Банкларнинг кредитлари ҳисобидан гаровга олинган ва сотувга чиқарилган мулклар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

Халқ банки;
Ипотека-банк;
Асакабанк
;
ЎзСҚБ;
Ўзмиллийбанк.

@bankmijoz
Банкларда ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиниши лозим бўлган раҳбар ходимлар рўйхатига киритилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари учун – ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш йўналишларида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан мазкур йўналишларда раҳбарлик лавозимларида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши белгиланмоқда.

@bankmijoz
Ипотекабанк жорий йилнинг биринчи чорагидаги молиявий натижалари ҳақида маълумот берди

Банк ахборотида, бугунги кунга келиб банк ипотека кредитлаш бозорининг тўртдан бир қисм улушига ва барқарор, ликвид, диверсификацияланган балансга эга эканлиги маълум қилинган.

Шунингдек, Ипотека-банк жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39% га кўпроқ операцион фойдага эришган. Бунинг асосий сабаби бизнеснинг асосий кўрсаткичлари, хусусан, истеъмол кредитлари ва мижозлар қамровининг янада ошганидир.

Ипотека-банкнинг истеъмол кредитлар бозоридаги улуши ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганида 6,5 фоиздан 9,6 фоизга, ўз навбатида актив мижозлар сони ҳам 1,5 млн. дан 1,7 млн. га етгани билдирилган.

Мазкур даврда операцион даромадларнинг Марказий банк талабларига асосан корпоратив кредитлар учун заҳира шакллантирилиши учун йўналтирилганлиги биринчи чоракдаги банк соф фойдасини 3,6 млрд сўм бўлишига ўз таъсирини кўрсатган.

Хабарда, Ипотека-банк ОТП Гуруҳи аъзосига айланганидан буён гуруҳнинг кўмаги билан халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ етарлича заҳираларни яратган ҳолда, портфелдаги кредитларни муносиб баҳолаш устида фаол иш олиб борилаётгани ҳамда кредит портфелининг яхшиланиши бевосита банк соф фойдасига ижобий таъсир қилиши билдирилган.

👉 Батафсил.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱 Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?

Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.

«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM