Bank va Mijoz
52.1K subscribers
1.78K photos
330 videos
213 files
4.51K links
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Download Telegram
Иккиламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда айрим банклар ўз ресурслари ҳисобидан иккиламчи ипотека кредитлари ажратиб келмоқда. Уларнинг қисқача асосий шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

🏦 Миллийбанк
◦ муддати – 120 ой;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 25% бўлса – 24%;
- бошланғич бадал 30% бўлса – 23%;
- бошланғич бадал 40% бўлса – 21%;
◦ миқдори чегараланмаган;

🏦 Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадали – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 23,9%;
◦ 820 млн.сўмгача;

🏦 Infinbank
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 120 ойгача йиллик 24,99%;
– 180 ойгача йиллик 25,99%;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ 810 млн.сўмгача;

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 20 йил;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25,99%;
◦ 1,65 млрд.сўмгача;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ 600 млн.сўмгача;

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадал ва фоиз ставкаси:
– 40 фоиз бадал билан йиллик 26%;
– 25 фоиз бадал билан йиллик 26,5%;
◦ 990 млн.сўмгача*;

🏦 Даврбанк
◦ муддати – 7 йил;
◦ бошланғич бадал ва фоиз ставкаси:
– 36 фоиз бадал билан йиллик 26%;
– 20 фоиз бадал билан йиллик 26,99%;
◦ 1,5 млрд.сўмгача.

❗️Маълумотлар банкларнинг расмий сайтларидан олинди.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўм-купон муомалага киритилганига 30 йил тўлди.

1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида «Сўм-Купонлар» 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 «Сўм» қиймати билан 1961—1992 йиллар нусхасидаги 1 рублга 1 «Сўм-Купон» нисбатида ва Россия банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларига ҳам худди шундай нисбатда муомалага чиқарилган.

@bankmijoz
Қозоғистон Марказий банки муомалага киритиладиган янги намунадаги купюралар дизайнларини тақдим этди.

Жорий йил якунига қадар 1000, 2000, 5000 ва 10000 тенге қийматидаги ушбу купюралар муомалага киритилиши, 500 ва 20 000 лик банкноталар эса 2025 йилда муомалага киритилиши маълум қилинган.

Мазкур банкноталарни муомалага киритилиши юзасидан Қозоғистон Марказий банки томонидан ажойиб видеоролик ҳам тақдим этилган.

@bankmijoz
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан бир ой муддатда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга жами 300 миллион АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан:

75 миллион АҚШ доллари “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг устав капиталини оширишга;

225 миллион АҚШ доллари субординар қарз сифатида 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада маблағлар ажратилади.

Президент қарори.

@bankmijoz
❗️Агар Сиз тижорат банклари хизматларидан фойдаланаётганингизда, яъни,
кредит олиш;
омонат расмийлаштириш;
нақд пул билан боғлиқ;
валюта операциялари;
тўловларни амалга ошириш ва бошқа шу каби банк хизматлари кўрсатилишида
қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингизни бузилган деб ҳисобласангиз Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки 71-200-00-44 телефон рақамига орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 қисқа рақамига ҳам мурожаатларни йўллаш мумкин.

@bankmijoz
Кредит тарихингиз ҳолатини кузатиб боринг

Бу нима учун керак? Аввало, банклардан олган кредитларингиз тўлов графиги асосида тўланмоқдами, муддати ўтган қарздорлик юзага келмаганми, кредит тарихингиз бузилмаганми – шулар ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар орқали электрон шаклда кредит тарихини олишлари мумкин:

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17000 сўмхизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15300 сўм - 0.045 БҲМ).

@bankmijoz
“InfinBank” АЖ “ЎзИҚМК” АЖ билан қайта молиялаштириш бўйича йирик шартнома имзолади

“InfinBank” АЖ ва “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар аҳолига ипотека кредитлари бериш бўйича шартнома имзолади.

Банк жамоаси мижозларга бозорда энг яхши шароитларни тақдим этишга интилади. "Шартноманинг имзоланиши эса ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш йўлидаги яна бир ишончли қадам бўлди", — деди бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёр Жўраев.

Қайта молиялаштириш шартномаси молиявий тузилмани оптималлаштириш ва банкнинг кредит маҳсулотларини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиш имконини берувчи муҳим қадам ҳисобланади.
Мижозлар учун эса бу қулай шартларда ипотека кредитларини олиш имкониятини тақдим этувчи аҳамиятли воқеадир.
🏦 Агробанк "АCCА Approved Employer" мақомини олди

Агробанк томонидан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ассоциацияси томонидан муносиб баҳоланди ва банк "АCCА Approved Employer" — "АCCА тасдиқлаган иш берувчи" мақомини олди.

Мазкур мақом банк ходимларини МҲХС йўналишида ўқитиш ва ривожланиш имкониятлари билан таъминлашда расмий эътироф ҳисобланади ҳамда банкнинг иш берувчи сифатида халқаро мавқейини мустаҳкамлайди. Хусусан, "АCCА Approved Employer" мақоми банк учун халқаро ва маҳаллий мутахассислар бозорига эшикларни янада кенгроқ очиш ва натижада банк бизнесини янада барқарор ривожлантириш имкониятини яратади.

“Агробанк” АТБ Республикамиздаги банклар ичида ACCA “Молиявий ҳисобот” йўналишида махсус сертификатга эга ходимлар сони бўйича етакчи бўлиш билан бир қаторда Марказий Осиёда мазкур мақомни олган етакчи банклардан бири ҳисобланади. Энди АCCА билан ҳамкорлик банк ходимларини ушбу йўналишда малакасини ошириш, шу жумладан, АCCА дастурида ўқишни давом эттириши учун янада кўпроқ имтиёзлар беради.

Манба
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Universalbank пластик карталардан пул маблағлари ечиб олиниши борасидаги вазиятни изоҳлади

Пул Unired иловаси орқали турли банкларнинг карталаридан ўғирланганлиги маълум қилинди.

11-ноябрь куни банк фойдаланувчилари карталаридан пул ечиб олинаётганлигини пайқашди. Universalbank воқеани текшираётгани ҳақида хабар қилди ва Unired иловасидаги барча жараёнларни вақтинча тўхтатди.

UPD: сўнгги маълумотларга кўра, банк антифорд тизими томонидан тўхтатиб қўйилган 380 миллион сўмни қайтаришни бошлаган.
Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли октябрь ойида 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди, 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди ҳамда 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилган.

Марказий банк.

@bankmijoz
❗️Саноатқурилишбанк бугунги кунда бир қатор лавозимларга юқори малакали мутахассисларни ишга таклиф этмоқда.

Хусусан,
● Риск бош директори
● Юридик департаменти директори
● Молиявий менежмент бошқармасига менежер
● Процессинг тизимларини администрация қилиш бўлимига мутахассис
● Шартномавий ҳуқуқий бошқармаси Бош юрисконсульт
● Риск менежмент департаментига Молиявий рисклар бўйича менежер
● Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш марказига менежер
● Транзакцион банкинг департаменти менежер
● Бизнес таҳлил ва моделлаштириш марказига бўлим бошлиғи
● Банкни стратегик ривожлантириш департаментига менежер
● Ижтимоий рисклар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бош мутахассис.

👍Банк номзодларнинг малакаси, тажрибаси ва касбий маҳоратига мувофиқ муносиб меҳнат шароити ва иш ҳақи билан таъминланишини маълум қилмоқда.

👉 Батафсил бу ерда.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 МКБАНК ягона МФО тизимига ўтиши муносабати билан жорий йилнинг 17 ноябрь соат 17:00 дан 19 ноябрь 18:00 гача вақт оралиғида банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган ва Жиззах вилояти минтақавий ва туман филиаллари, банк хизматлари офислари ва банк хизматлари марказлари ҳамда Зиёвуддин филиалида тегишли техник ишлар амалга оширилишини маълум қилмоқда.

Ушбу муддатда мазкур филиаллар ва банк офисларида барча касса тўлов терминаллари, шунингдек, халқаро пул ўтказмалари тизими ва валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

@bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Комиссиясиз Р2Рлар

Бугунги кунда қуйидаги иловалар ёрдамида Uzcard карталари иштирокида (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини ҳам маълум лимитгача бепул амалга ошириш мумкин.

Улар:
Tenge24 (Tenge Bank) иловасида – 10 млн.сўмгача;
Xazna (Халқ банки) иловасида – 5 млн.сўмгача;
Asakabank (Асакабанк) иловасида – 4 млн.сўмгача;
Davr Mobile (Даврбанк) иловасида – 3,5 млн сўмгача;
Mavrid (МКБанк) иловасида – 3 млн.сўмгача;

Humans иловасида – 5 млн.сўмгача;
Paynet иловасида – 3 млн.сўмгача;
alif иловасида – 1 млн сўмгача.

@bankmijoz
Agrobank "АCCА Approved Employer" maqomiga ega bo'ldi!

"ACCA Approved Employer" maqomi xalqaro va mahalliy bozordagi eng yaxshi mutaxassislarni ishga jalb qilish orqali bank biznesini yanada barqaror rivojlantirish imkoniyatini orttiradi.

Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.
❗️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Президент фармони

@bankmijoz
МКБанк Mavrid иловаси ёрдамида банкоматдан картасиз нақд пул ечиб олишни йўлга қўйибди.

Ушбу хизматдан ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида фойдаланиш мумкин экан.

Бугунги кунда шу каби хизматни кенг миқиёсда Ипак йўли банки тақдим этиб келмоқда. Қолган йирик банклардан ҳам шу каби хизматни йўлга қўйишларини кутиб қоламиз.

@bankmijoz
🇺🇿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қора жума олдидан Fortuna ғилдирагини айлантиринг!

17-22 ноябрь кунлари AMarkets мукофот жамғармаси 600 $ бўлган акцияни бошлайди!

Омадингизни синаб кўринг, агар ғолиб бўлсангиз, қайси совринни қўлга киритишингизни аниқлаш учун Fortuna ғилдирагини айлантиринг.
Совринлар:
🚗1 та BMW акцияси
📱1 та Apple акцияси
🥈5 унция кумуш
🥇2 грамм олтин
💵Ҳисобга 100 $
🛢1 баррел Брент нефти

Иштирок этиш шартлари:
1. AMarkets саҳифасига обуна бўлинг
2. Fortuna ғилдирагини айлантиринг ва олган мукофотингиз билан экраннинг скриншотини олинг
3. Скриншотни #AMarketsSaxiyJuma билан сторисингизга жойлаштиринг

Агар сизнинг саҳифангиз ёпилган бўлса, у нашр этилганидан кейин 24 соат ичида бизга ҳикоянгизнинг сторисини юборинг.

22-ноябрь куни random.org тасодифий рақамларни танлаш мустақил хизмати акция иштирокчилари орасидан 3 нафар ғолибни аниқлайди.

Совриннинг пул эквиваленти ғолибларнинг савдо ҳисобларига ўтказилади.
Ҳар бир совриннинг қиймати мусобақа бошланишидан бир кун олдин $ га белгиланади.

AMarkets'да савдо ҳисобингиз йўқми?
Унда ушбу
ҳавола орқали ўтиб, очишнинг айни пайти.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Трастбанк ўзига қарашли банкоматларда техник ишлар олиб борилиши муносабати билан 2023 йил 20 ноябрь кунидан 30 ноябрь кунига қадар банкоматлар иш фаолиятида бўлмаслигини маълум қилмоқда.

@bankmijoz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан 2024 йил 1 мартидан бошлаб кичик ва ўрта тадбиркорларга тақдим этиладиган молиявий инструментлар тури

@bankmijoz