Bank va Mijoz
52.1K subscribers
1.79K photos
330 videos
217 files
4.53K links
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Download Telegram
Агробанкдан ажойиб янгилик!

Энди Агробанкда омонат очганингизда, бонус сифатида 10 000 000 сўмгача бўлган миқдорда бахтсиз ходисалардан суғурта қилиш полисига эга бўласиз.

Эртанги кунингиздан кўнглингиз тўқ бўлишини истасангиз ҳозироқ Агробанкда омонат очтиринг!

Янги Йилни ички хотиржамлик билан бошланг!
⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10%га оширилади

Президентнинг 2020 йил 30 декабрдаги қарори билан, 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм.

Манба: Газета.уз

https://t.me/joinchat/R2NF4AzaLQoZmGxf
Бугун "короткий день" экан. Одатий иш кунидан бир соат вақтли кетишингиз мумкин экан.
Демак ҳурматли банкирлар, бугун 23:00 да уйга қайтсангиз бўлар экан, агар end файл келса унгача))!
2020 йилни мувафаққиятли якунлаб олишингизни ва янги 2021 йилни яхши кайфиятда оила даврасида кутиб олишингизни тилаб қоламиз.
Янги 2021 йилингиз муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
60 сонияда карта

Ассалому алайкум.
Сизга янги йилни аъло кайфиятда бошлашингизни ҳамда йил давомида фақат мувафаққиятларга эришишингизни тилаймиз.

Янги йилда банкларимиздан эса Қозоғистон банклари йўлга қўйган (видеодаги) каби ажойиб хизматларни йўлга қўйишларини кутиб қоламиз.

Кўрамиз айнан шу хизматни йўлга қўйишда ким биринчи бўлар экан!))

@bankmijoz
АҚШ доллари курси йилни пасайишдан бошлади

Эртадан бошлаб, 1 АҚШ доллари — 10 449,44 (-27,48) сўм этиб белгиланди.
Humo картадан бошқа Humo карталарга (қайси банк картаси бўлишидан қатъий назар) пул ўтказмоқчи бўлсангиз, сизга қуйидаги банк иловаларидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
⸰ Apelsin (Капиталбанк);
⸰ Quant (Қишлоққурилишбанк);
⸰ Zoomrad (Алоқа банк);
⸰ Milliy (Миллийбанк);
⸰ Ipak yo'li mobile (Ипак йўли банки);
⸰ Hamkor mobile (Ҳамкорбанк).

Ушбу иловалар орқали Humo карталари ўртасидаги ўтказмалар – 0%!

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Кўпчилик томонидан банкларда кредитлар бериш бошландими деган саволлар тушмоқда.
Умумий маълумотларни тез орада тақдим этамиз.

Ҳозир бизга маълум бўлгани, Ипотека-банк филиаллари томонидан 1 йил муддатга, 23 фоиз устама ҳақи билан микроқарз ажратилиши йўлга қўйилган. Микроқарзнинг миқдори скоринг натижасига кўра аниқланади.

Батафсил: https://www.ipotekabank.uz/uzb/private/crediting/micro/

Шунингдек, филиалларда ушбу микроқарз олишда муаммога дуч келсангиз банкнинг 1233 қисқа рақами ёки 78-150-11-22 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин экан!

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Хабарингиз бор, Марказий банк томонидан, 2021 йилнинг 1 январига қадар мақбул фоиз ставкалари жорий қилинган эди.
Унга кўра, омонат фоиз ставкалари (24%дан 18%га) ва кредит фоизлари (28-30%дан 21-24%гача) туширилган ва барча банкларда деярли бир хиллаштирилган эди.

Хабар беришларича, ушбу муддат тугаганлиги ва Марказий банк томонидан қўшимча кўрсатмалар бўлмаганлиги сабабли, бугунги кунда айрим банклар томонидан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ошириш чоралари кўрилмоқда экан.

Бунинг қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги бўйича бирор фикр айтишдан йироқмиз, лекин ставкалар бозор тамойиллари асосида банклар томонидан мустақил равишда ўрнатилиши тарафдоримиз.

Унутиш керак эмас, 2020 йилда Ўзбекистонда инфляция11,1%ни ташкил этди ва бу йил ушбу кўрсаткични 10%дан оширмаслик бўйича кўрсатма берилган эди.
_
Республика Марказий банки томонидан 2021 йилнинг 11–16 январь кунлари тижорат банкларининг ҳудудларда "маҳаллабай" ишлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилиши режалаштирилаётган экан.

Семинарда Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банкларининг вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этар экан.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
​​Халқ банки пластик картангиздаги пулларни нақдлаштириш учун банкка ёки банкомат шохобчаларига бормасдан туриб нақдлаштириш имкониятини йўлга қўйибди.

Бунинг учун Халқ банкининг расмий веб-сайтига кириб, нақд пул етказиб бериш бўйича буюртма берсангиз бўлди, банк ходими уйингизга (балки ишхона, ёки офисга ҳамдир) нақд пул олиб борар экан.

Тарифлари эса қуйидаги расмда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
InfinBANK жисмоний шахслар учун қуйидаги кредитлар ажратилиши бошланганини маълум қилмоқда:

◦ автокредит;
◦ InfinBLACK кредит карталари (онлайн);
◦ истеъмол кредитлари;
◦ ипотека;
◦ микроқарзлар.

Кредит фоизлари ҳам бироз оширилган.

👉🏻 Батафсил бу ерда: https://www.infinbank.com/uz/private/credits/

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Бугун соат 17:30 да Вазирлар Маҳкамасида Президент Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов ва Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Йиғилишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг "2020 йил якунлари натижадорлиги ҳамда 2021 йил учун белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида"ги ҳисоботлари эшитилар экан.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кредит фоизлари кўтарилишини эшитган банк мижозлари))

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Hamkorbank ҳам ўз филиалларида кредит ажратилаётганини маълум қилмоқда.

— исталган мақсадлар учун микроқарз:
- суммаси: 50 млн. сўмгача;
- муддати: 36 ойгача;

— маиший техника сотиб олиш учун истеъмол кредити:
- суммаси: 44 млн. сўмгача;
- муддати: 36 ойгача;

— янги автомобиль сотиб олиш учун автокредит.
- суммаси: 223 млн. сўмгача;
- муддати: 36 ойгача.

Кредитларнинг шартлари ва фоизлари ҳақида батафсил маълумотларни банк сайтидан ва 0 800 1 200 200 телефон рақами орқали банкнинг алоқа марказидан билиб олиш мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
⚡️ Халқ банки Бошқаруви Раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари лавозимига Рашидова Гулзода Атахановна тайинланди.

Г. Рашидова шу кунга қадар Халқ банкининг Тошкент вилояти Чирчиқ филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Tenge Bank қулай шартларда автокредит ажратилаётганини маълум қилмоқда.

Шартлари:
• энг кўп миқдор — 400 млн.сўмгача;
• бошланғич тўлов 30 фоиз бўлганда — йиллик ставка 22%;
• бошланғич тўлов 50 фоиз бўлганда — йиллик ставка 21%;
• муддати — 4 йилгача.

Батафсил: https://www.tengebank.uz/uz/credit/avtokredit

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Tenge Bank нинг Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида хизмат кўрсатиш офислари мавжуд.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Трастбанк "Йил танлови — 2020” номинациясида ғолиб дея эътироф этилди

Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан "Йил танлови — 2020" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“2020 йилда мижозларга энг сифатли хизмат кўрсатган хусусий банк” номинацияси ғолиби деб —
Трастбанк эътироф этилди.

Биз Трастбанк жамоаси ва банк мижозларини ушбу номинацияни қўлга киритгани билан табриклаймиз, чунки ушбу ютуқ банк мижозларининг ҳам қўллаб-қувватлаши натижасидир.
Марказий банк банкомат ва POS-терминалларда банк карталарини қўллашда хавфсизлик чораларини кўриш юзасидан тавсиялар бермоқда.

❗️Тавсия этилаётган хавфсизлик чоралари максимал даражада банк карталаридаги жамғармалар сақланишига хизмат қилади ва рухсатсиз ишлатилишининг олдини олади.

👉 Банкмотлар бўйича бу ерда!

👉
POS-терминаллар бўйича бу ерда!

#тавсия

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
​​​​InfinBank ажойиб омонат турини жорий қилибди

Infin Bonus омонат шартлари:
◦ муддати – 18 ой;
◦ фоиз ставкаси – 17%;
◦ энг кам миқдори – 10 млн.сўм;
◦ фоизлар ҳар ойда тўланади.

Асосийси, омонат суммасидан ҳар ойда 0,25% миқдорида бонус тўланар экан.
Бу дегани – ҳар 4 ойда қўшимча 1%, бир йилда эса...!

Батафсил: https://www.infinbank.com/uz/private/deposit/nacval/

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg