🇺🇿Банкир кундалиги
67.5K subscribers
3.04K photos
818 videos
93 files
5.25K links
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Download Telegram
ФАРҒОНАДА ПРЕЗИДЕНТ КЛАСТЕР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Айни пайт(11:25)да Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти, Қўштепа тумани «Оқтепа» кичик саноат зонасидаги «Глобал Текстайл инфинити» корхонасида республика пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча, Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетган эди. Бугун ташриф Фарғонада давом этмоқда.

Манба: Uza.uz

👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳоким ёрдамчиси хонадонингизга ташриф буюрдими? У ҳақида фикрингиз қандай?

1. Ҳа, ташриф буюрди. У ҳақида фикрим ижобий, ҳаракат қилмоқда.

2. Ҳа, ташриф буюрди. У ҳақида фикрим салбий. Номига юрибди.

3. Йўқ, умуман келмади. Лекин, у ҳақида эшитиб турибман, яхши ишлар қилмоқда.

4. Йўқ, ташриф буюрмади. У ҳақида фикрим салбий, қилаётган ишларини сезганим ҳам йўқ.

5. Жавоб беришга қийналаман, саволни тушунмадим.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Н. тадбиркор Р.А.ни алдаб, унинг савдо дўконини гаров сифатида тижорат банки филиалига тақдим қилиб, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускунаси ва қурилиш материаллари сотиб олиш учун 280 млн. сўм кредит олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ф.Қ. турмуш ўртоғининг номига “A.A.” МЧЖни ташкил қилиб, маиший техникалар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан 200 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларини ўзининг норасмий раҳбарлигидаги “S.S.” МЧЖга ўтказиб, сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш),  168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉 @bankirkundaligi 👈
📊Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ижтимоий сўровномага таклиф этмоқда.

☑️Сўровномадан мақсад - аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

▪️Сизнинг жавобингиз аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича самарали таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

📂Саволлар сони: 9 та
Ўқиш вақти: 1 дақиқа 20 сония

Cўровномада иштирок этиш👇
https://forms.gle/ys2HVSa2iCgxsBas5

👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Қишлоққурилишбанк танлов асосида ишга таклиф этмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​ПРЕЗИДЕНТ НАМАНГАНДА ТАДБИРКОРЛИККА ОИД ЖУДА КАТТА ИМКОНИЯТЛАР ТАҚДИМ ЭТДИ. 2 МИНГГА ЯҚИН ТАДБИРКОРЛАРНИНГ КРЕДИТ ТЎЛОВЛАРИ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ.

Бу йил қишдаги совуқ оқибатида юртимиздаги 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида ишлаб чиқариш пасайган. Яна кўплаб тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги ошган. Президентимиз иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида қарор имзолаганини айтди.

☑️Унга кўра, совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади:

▪️2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади.

▪️29 мингта тадбиркорга 2 триллион сўм солиқ қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва пенясиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

▪️Қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади.

▪️Давлат мулки хариди ва ижараси бўйича тўловлар бўйича ҳам енгилликлар берилади.

▪️Ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма жорий этилади.

▪️Вилоятда оилавий тадбиркорлик учун бу йил 950 миллиард сўм ёки 2 баравар кўп имтиёзли кредитлар ажратилади.

▪️Махсус тўқимачилик зонаси ташкил этилади ҳамда 15 та саноат зонаси инфратузилмасига 75 миллиард сўм ажратилади.

▪️Ҳар бир туманда камида 2 тадан микромарказ ўз фаолиятини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да тижорат банклари ҳам ажратилган кредитлар учун 1-2 ойга кредит таътиллари берса яхши бўларди - деган таклифга сўровномада иштирок этганларнинг 70 фоизга яқини «Яхши бўлар эди» деган эди. Мана, яхши бўлди. Барча тадбиркорлар номидан Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​⚡️Айтишларича, ҳоким ёрдамчиларида ҳам имтиёзли кредит ресурслари кўринишни бошлаган.

Яъни, имтиёзли кредит ажратиш бошланди. Президентимизнинг ПҚ-39-сонли қарорига асосан, имтиёзли кредитлар жорий йил 1 февралдан ажратилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилиб, кредит олиш учун аризалар электрон платформа орқали қабул қилиниши, кредит олувчи жисмоний шахсларга товарлар фискал белгили касса чеки асосида етказиб берилган ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг кредит маблағлари маҳсулот етказиб берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Маълумот 2023 йил 31 январ куни тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.

☑️Асакабанк
▪️Янги уй-жой учун ва иккиламчи бозор учун

Муддати 10-20 йил
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

☑️Ипак Йўли банк
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 5 йилгача
Фоизи 26% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

☑️Hamkorbank
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%дан
Батафсил

▪️Бирламчи ёки иккиламчи бозордан хонадон ва уй сотиб олиш учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Исталган турар-жой учун ипотека
Муддати 10 йилгача
Фоизи 24%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
Батафсил

▪️Имтиёзли ипотека кредити
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%дан
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15 % дан кам бўлмаган миқдорда
Батафсил

▪️
Иккиламчи бозор учун кредит ажратиш вақтинча тўхтатилган

☑️Агробанк

▪️Янги уй-жой учун ипотека кредити
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17-18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Банк ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредити
Муддати 10 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

☑️Ziraat Bank Uzbekistan
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

☑️Алоқабанк
▪️Янги уй-жой учун

Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил 71 23 7777

☑️Ипотека-банк
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 180 ойгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов камида 26%
Батафсил

☝️🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.

Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш бўйича ажойиб ролик тайёрлашибди

☑️Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омиллардан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қай бир ташкилот раҳбарисиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

Сиз, Алимисиз (1) ёки Валимисиз(2)?

👉 @bankirkundaligi 👈
​​​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан:
▪️Ички валюта бозорининг 2022 йил ҳолати бўйича шарҳи тайёрланди;

▪️“RAQAMLI BIZNES AGREGATOR” масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди;

▪️2022 йил якуни бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди;

☑️Турон банк ўзининг Youtube канали обуначилари 10 минг нафардан ошганини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банк тадбиркор аёлларга кредит таклиф этди. Фоизи 26%, муддати 2 йил, имтиёзли давр 6 ой.

☑️Ориент Финанс Банк Visa билан ҳамкорликда мега акция бошланганини эслатди Ғолибни – Kia К5 автомобили берилади.

☑️Халқ банк аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди. Уларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Айниқса, «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар мурожаат қилишлари мумкин.

☑️Мадад инвест банк «Мадад-3» микроқарзини таклиф этди. Муддати 12-24 ой, фоизи 12 ойгача 33%, 24 ойгача 36%. Миқдори 50 млн. сўмгача. Расмий даромад ва кафил талаб этилмайди. Гаров таъминоти асосида ажратилади.

☑️Трастбанк 10 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 30%.

☑️Микрокредитбанк Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги банкнинг рейтингини "BB-/Barqaror" даражасида баҳолади.

☑️Гарант банк «N-qulay» муддатли тўлов картасидан «Намунали мижоз» акциясини ўтказмоқда. Кредит асосий қарзини 50 фоиздан ортиқроқ қисмини тўлаганлар акция иштирокчиси бўлиб, қимматли совғалар олиши мумкин.

☑️Тенге банк иккиламчи бозор учун ипотека таклиф этди. Фоизи 23,9%, бошланғич тўлов 25%, миқдори 640 млн. сўм, муддати 10 йилгача.

☑️Асакабанк Trade-in автокредитини таклиф этди. Эски автомобилни янгисига кредит ҳисобига алмаштириш мумкин. Шунингдек, банк ЯТТлар учун 400 млн. сўмгача нақд пулда кредит таклиф этди. Фоизи 23,99%, муддати 12 ой.

☑️Ипотека-банк чет эл валютасида омонат таклиф этди. Фоизи 5,5%, муддати 3 ойдан бошлаб.

☑️Капиталбанк Moody's рейтинг агентлиги банк кредит қувватининг асосий баҳосини b2 даражасига кўтарди.

☑️Универсалбанк Россиядан Ўзбекистонга мобил илова орқали онлайн пул ўтказишни таклиф этди. Ромсиянинг исталган банки Visa, Mastercard ва MIR карталаридан Ўзбекистоннинг исталган банки Uzcard ёки Humo карталарига онлайн ўтказиш мумкин.

☑️TBC Bank «Орзудаги квартира» акцияси ғолиби, Самарқанд вилоятида яшовчи иштирокчи Тошкент шаҳрида уч хонали квартира ютиб олди.

☑️Анорбанк Россиядан фоизсиз пул ўтказмаларини таклиф этди. Бунинг учун «Сбербанк онлайн» иловаси орқали Анорбанк картасига пул юбориш керак.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Қишлоққурилишбанк;
▪️Тенге банк;
▪️TBC Bank;
▪️Ипотека-банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Имтиёзли кредит ажратишга оид янги қарор).

☑️Бу ҳафтада тижорат банкларида ажратилаётган ипотека кредитлари ва уларнинг шартларини эълон қилдик. Уни 👉мана бу ердан👈 топасиз.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ!!!

Ҳурматли фуқаролар!


2023 йилнинг дастлабки «Ташаббусли бюджет» жараёнлари бугундан расман бошланди.

▪️Бугундан бошлаб 26 февралгача таклиф киритиш мумкин.

▪️2023 йил 26 февралдан 18 мартгача киритилган таклифлар махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади. Маъқулланган таклифлар овоз беришга ўтказилади.

▪️2023 йил 18 мартдан 7 апрелгача киритган таклифларга овоз йиғиш жараёни бўлиб ўтади.


Қўшнилар, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари билан маслаҳатлашиб, энг зарур муаммоларингизни ҳал қилиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг.

Таклифларингизни http://openbudget.uz сайтига киритасиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш вақтинча тўхтатилди

«Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Президент қарори (ПҚ–43-сон, 03.02.2023 й.) қабул қилинди

☑️Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади.

▪️Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга 2023 йил 1 апрелгача жарималар қўлланилмайди.

▪️Шунингдек, тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

▪️Тадбиркорлар томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатиб турилади.

▪️2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар шартлари ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли бажарилмаганлиги учун тадбиркорларга жарима ва пенялар қўлланилмайди.

▪️Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 апрелгача давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатилади.

☝️🏻Қарорга кўра, тадбиркорларга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида носоз ҳолга келган асосий воситаларни таъмирлаш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), лекин умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈
Маҳалладаги Ёшлар етакчиси хонадонингизга ташриф буюрдими? У ҳақида фикрингиз қандай?

1. Ҳа, ташриф буюрди. У ҳақида фикрим ижобий, ҳаракат қилмоқда.

2. Ҳа, ташриф буюрди. У ҳақида фикрим салбий. Номига юрибди.

3. Йўқ, умуман келмади. Лекин, у ҳақида эшитиб турибман, яхши ишлар қилмоқда.

4. Йўқ, ташриф буюрмади. У ҳақида фикрим салбий, қилаётган ишларини сезганим ҳам йўқ.

5. Жавоб беришга қийналаман, саволни тушунмадим.

👉 @bankirkundaligi 👈
Қизириқ туманида кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғ.Т.” МЧЖ раҳбари Ғ.Қ. “Х.” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқарога ажратилган 132 млн. сўм кредит эвазига маҳсулотлар етказиб берганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 3 нафар фуқарога 12,5 млн. сўмни нақдлаштириб бериб, қолган 105,8 млн. сўмни ўзларининг шахсий эҳтиёжларга ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈
Рахманов Маруфжон Махмуджонович Наманган вилояти Марказий банк Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маруфжон Махмуджонович 1982 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган.

2006 йил Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти (кундузги) бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги Молия-иқтисодчи.

2002-2014 йилларда Давлат тижорат Халқ банки Наманган вилоят филиалида мутахассис, Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи шўъба мудири, Кредитлаш ва иқтисодий бўлими бошлиғи, Пул муомаласи бўлими бошлиғи, 2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инкассация хизмати Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг буйруғи асосида амалга оширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈
2023 йилда қанча ипотека кредити ажратилади?

Президент фармони лойиҳасига кўра, 2023 йилда 26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратилади.

Натижада, 2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 трлн. сўм миқдорда субсидия ажратилади.

Халқаро ва маҳаллий фонд биржаларида «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳисобига компаниянинг устав фонди 100 млн. АҚШ доллари эквивалентига етказилади. Бунда ипотека облигацияларини жойлаштириш ҳисобига жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилади. Натижада, аҳолига қўшимча 3 мингта ипотека кредитлари ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈
Инсон ҳар қанча юксалгани билан, аслида нимага қодир экани Туркия мисолида яна бир бор кўрсатилди. Ҳақиқий куч кимда экани, Унинг олдида қанчалик ожиз эканини бутун дунё ҳис қилди.

Юртимизни балолардан Ўзинг сақла! Бундай бало-офатларингни бизлардан йироқ тут.

👉 @bankirkundaligi 👈
💫 Betakror +998 5️⃣0️⃣ kodli raqam egasi bo‘ling!

Yangi 5️⃣0️⃣ kodli chiroyli raqamlarni Ucell ofislarida ulatish mumkin. Shoshiling, raqamlar soni cheklangan!

Batafsil: www.ucell.uz/3fzn
​​Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Д.Т.” МЧЖ раҳбари А.У. ва бошқалар мотокультиватор, мини трактор ҳамда парранда озуқалари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун ажратилган 530 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига шартномада кўрсатилган техника ва ускуналарни харид қилмасдан “Д.У.”, “S.P.” ва “S.M.” МЧЖларга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.B.” хусусий корхонаси раҳбари Б.Б. 18 нафар фуқарога иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда артезиан қудуғини қазиш учун ажратилган 492,3 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.Х. (талон-торож қилиш ва фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар 12 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали, уларнинг номига тижорат банки филиалидан 212 млн сўм микроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-модда (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​🌞ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИШ УЧУН КРЕДИТЛАР

☑️Микрокредитбанк
▪️Фуқаролар учун "Saving energy" истеъмол кредити
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 500 БҲМгача
Батафсил

☑️Халқ банки
▪️Фуқаролар учун «Яшил макон» истеъмол кредити
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Миқдори 60 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Ипотека-банк
▪️Фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Бошланғич тўлов мавжуд эмас
Миқдори 90 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Қишлоққурилишбанк
▪️Фуқаролар учун «Yashil» истеъмол кредити

Муддати 5 йилгача
Фоизи 15%
Миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
:
"SME Green Loan" маҳсулоти
Батафсил

"Corporate green loan" маҳсулоти
Батафсил

▪️Фуқаролар учун
"Green product"

Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Green product online
Муддати 60 ойгача
Фоизи 15%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

Маълумотлар банкларнинг бош офислари мутасаддиларидан олинган.

Президент: Панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панеллари аҳолига даромад олиб келади.

Давлат қанча нарҳда сотиб олиши маълум қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈