🇺🇿Банкир кундалиги
67.6K subscribers
2.73K photos
729 videos
89 files
4.84K links
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Download Telegram
​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банк таълим кредити олиш истагида бўлган талабаларгар қулайлик яратиш мақсадида http://talim-krediti.uz платформаси ишга туширганини маълум қилди.

☑️Халқ банки янги уй-жой қуриш, харид қилиш ва таъмирлаш учун ипотека таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 17%, бошланғич тўлов 15%, имтиёзли давр 6 ой. Миқдори пойтахтда 416,5 млн. сўмгача, бошқа ҳудудларда 327,2 млн. сўмгача.

☑️Ипак йўли банки қимматбаҳо буюмлар ёки ҳужжатларни сақлаш учун депозит қутичаларидан фойдаланишни таклиф этди. Сақланаётган мол-мулк банк томонидан текширилмайди, хавфсиз сақланишини кафолатланади. Шунингдек, банк каналимизда сўралган ҳолат юзасидан изоҳ - раддия берди. Банк филиалларида валюта айирбошлаш амалиётлари чекловларсиз амалга оширилаётганини маълум қилди.

☑️Микрокредитбанк «Авансли фоиз» онлайн омонатини таклиф этди. Батафсил.

☑️Анор банк норезидент жисмоний шахслар учун банк ҳисобрақамлари ва карталарини очиш қоидалари 2022 йил 13 сентябрдан ўзгарганлиги ҳақида 2022 йил 25 сентябрда эълон қилди.

☑️Гарант банк Россияга пул юбориш учун «Золотая корона» тизимидан фойдаланишни таклиф этди. Банк бўлимларида ёки илова орқали пул юборишда ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 1,2 млрд. сўмгача, 7 йил муддатга 24%дан, 10 йил муддатга 25%. Дастлабки тўлов 25%дан кам бўлмаган миқдорда, имтиёзли давр 6 ой.

☑️Ипотека-банк «Қулай» онлайн омонатини тақдим этди. Минимал миқдори 100 минг сўм, фоизи 22%, муддати 24 ой.

☑️Asia alliance bank фирибгарлик таҳдидлари олдини олиш мақсадида Аlliance мобил иловаси Ўзбекистон Республикасидан ташқари ҳудудларда ишлаши вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.

☑️Универсалбанк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Фоизи 34%, муддати 3 йил. Учинчи шахс кафиллиги билан 25 млн. сўмгача, ликвид омонат қўйиш орқали 50 млн. сўмгача.

☑️Трастбанк банкоматларидан 500 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда нақдлаштирганда, акция иштирокчиси бўлиб, қимматбаҳо совғаларга эга бўлиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Туронбанк «Устувор» омонатини тақдим этди. Муддати 18 ой, фоизи 22%.

☑️Қишлоққурилишбанк янги автомобиллар, ишлаб чиқарилганига 2 йил бўлган автомобиллар ва янги электромобиллар учун автокредит таклиф этди. Муддати 48 ой, бошланғич бадал 30%,  фоизи 24%.

☑️Асака банк «Оддий» микроқарзини таклиф этди. Миқдори 20 млн. сўмгача, муддати 24 ойгача. Микроқарз нақд пулда, 15 дақиқада ажратилади, паспорт кифоя.

☑️Агробанк олий, ўрта махсус таълим муассасалари ва хорижий таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклида бакалавриат ҳамда магистратура босқичида таҳсил олувчи талабаларга таълим кредити ажратиш давом этаётганини маълум қилди.

☑️Bank apelsin жорий йил 23 августдан 23 сентябргача ўтказаётган акция муддатини 24 октябргача узайтирди. Масофавий идентификациядан ўтган мижозлар учун барча карталар орасида барча ўтказмалар 0,4 фоиз хизмат олинади. Қолгани 0,5%.

☑️Ziraat bank Uzbekistan юридик шахслар учун бир неча турдаги кредитларни паст фоиз ставкаларида ажратаётганини ва кредит ажратиш учун банкда етарли ресурслар мавжудлигини маълум қилди.

☑️TBC Bank дан кредит олишга дўстингизни таклиф этсангиз, 100 минг сўм беришини маълум қилди.

☑️Алоқабанк таълим кредит таклиф этди. Фоизи 14%, хотин-қизларга фоизсиз, муддати ўқиш тугаганидан сўнг 7 ойдан бошлаб, 7 йил, миқдори бир йиллик тўлов контракт миқдорида.

☑️Капиталбанк, Пойтахт банк ва Hi-Tech bank лар ўз телеграм каналларида ҳеч нарса эълон қилмади. Ҳатто валюта курсларини ҳам.

☑️Банклар ишга таклиф этмоқда:
▪️Hamkorbank;
▪️TBC Bank;
▪️Алоқабанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Ипотека кредитига оид ўзгаришлар тўғрисида).

Ипотека кредит, автокредит, таълим кредитлари ва микроқарзлар ҳақида 👉 мана бу ердан 👈 тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

Юқоридаги хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотларни банкларнинг ижтимоий саҳифалари ёки колл-марказларидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН - ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Барча Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини 26 сентябр - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда, халқимизнинг осойишталигини таъминлашда сизларга ҳамиша зафарлар ёр бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Автомашина олишда уни гаровда турмаганлигини текшириб олинг!

☑️Марказий банк барча фуқароларни автомашина олишда қуйидагиларга амал қилишни тавсия этди:

▪️Автомашинани сотиб олиш мақсадида тузилган ҳар қандай шартномани нотариал тасдиқлашни талаб қилиш (шартнома тузувчилар бунга қонуний ҳуқуққа эга).

☝️🏻Бунда нотариал идорада шартнома тузилаётган пайтда автомашина тақиқда турганлигини текшириш имконияти пайдо бўлади ва шартнома матни қонунчилик ҳужжатлари талабига мувофиқ бўлиши таъминланади.

▪️Сотиб олинаётган автомашина гаровда турганлигини гаров реестри базасидан аниқлаштириш (текширишга ҳақ олинмайди).

☝️🏻Бунинг учун сотиб олинаётган автомашина кузов рақамини ёки сотувчи – автомашина эгасига тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) ёҳуд унинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) garov.uz сайтига киритган ҳолда қидириш мумкин (батафсил ушбу линк орқали: https://www.garov.uz/uz/site/search).

▪️Лизинг шартномасига ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш бўйича шартномага асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритиш.

☝️🏻Мазкур вазиятда лизингга ёки бўлиб-бўлиш тўлаш ҳисобига олинаётган автомашина кейинчалик кредит таъминоти учун гаровга қўйилмаслигининг олдини олиш мақсадида лизинг ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш шартномасига асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни ўзингиз garov.uz сайти орқали гаров реестрига киритиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун «Гаров реестри» корхонасининг телефон рақами: (+998) 71-212-60-03, 71-256-25-32.

👉 @bankirkundaligi 👈
#Юрист_маслаҳати

Мендан кўпчилик яхши юрист топиб беринг деб илтимос қилишади. Бугун мавриди экан сизларга тажрибали юристлар (адвокатлар)дан таркиб топган жамоани тавсия қилмоқчиман. Сизни қийнаётган барча ҳуқуқий муаммоларингизга ечим бера олишларига ишонаман.

❗️Айтганча, бу жамоа Адлия вазирлиги эътирофига сазовор бўлган.

Пастдаги канал ҳаволаси орқали бемалол боғланишингиз мумкин👇

https://t.me/yuristlar_maslahati
​​Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Учта ҳолатда банк масъуллари билан тил бириктирилган.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ch.B. МЧЖ ва Р.Ш. деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, B.Т. деҳқон хўжалиги раҳбари Т.Б. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 1 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, А.А. фермер хўжалиги раҳбари А.Н. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, форель балиқларини етиштириш учун интенсив ҳавза ташкил этиш учун ажратилган 1,9 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, X.N. МЧЖ раҳбари А.Қ. банк филиалидан ажратилган 990 млн. сўм кредит маблағини ҳамда гаров таъминотига қўйилган Y.Е МЧЖга тегишли иссиқхона биносининг жами 304,3 млн. сўмлик металл қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Гулистон шаҳар бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, S.Т. МЧЖ раҳбари Ш.Ю. ва бошқалар тижорат банки филиалидан олинган 700 млн. сўм кредит эвазига сотиб олинган полиэтилен гранулаларини сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
P.S.: Юқоридаги ўзлаштиришларнинг 5 тасидан 3 таси банк масъуллари билан тил бириктирилган ҳолда амалга оширилган.

👉 @bankirkundaligi 👈
«Трастбанк» ва «Kyongnam Bank» ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди

2022 йил 26 сентябр куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Бош офисида Жанубий Кореянинг етакчи банкларидан бири саналадиган «Kyongnam Bank» Бошқаруви раиси Чой Хонг Ёнг бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда Trastbank хусусий акциядорлик банки ва Жанубий Корея молиявий гуруҳи BNK Financial Group таркибига кирадиган етакчи банк «Kyongnam Bank» ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, «Kyongnam Bank» Жанубий Кореянинг йирик молиявий гуруҳи «BNK Financial Group»нинг бир қисми ҳисобланади. Мазкур компаниянинг 473 та филиали мавжуд бўлиб, улардан 59 таси хорижий мамлакатларда жойлашган. Унинг активлари 100 млрд. АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади.

Батафсил.

"Trastbank"нинг телеграм каналига қўшилинг: @trastbank_press
Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 4,9 фоизгача пасайди.

Марказий банк маълумотларига асосан, жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатида Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 0,3 фоизга камайиб, 4,9 фоизни (17,4 трлн. сўм) ташкил этди. Шундай бўлишига қарамасдан йил бошидан миқдор нисбатида муаммоли кредитлар салмоғи 510 млрд. сўмга ошган, аммо тижорат банклари кредит портфелининг ҳам параллел пропорционал тарзда ошгани (29,1 трлн сўм) сабабли, улуш кўринишида камайганини кўрамиз. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати яхшиланди.

☝️🏻Маълумот учун: тўлов муддатлари 91 кундан 180 кунгача (илгари 91 дан 120 кунгача бўлган) кечиктирилган активлар қониқарсиз, 181 кундан 365 кунгача (121 кундан 180 кунгача бўлган) кечиктирилган активлар шубҳали, 366 кун ва ундан узоқ (180 кундан ортиқ) даврда кечиктирилган активлар умидсиз деб таснифланади.

▪️2022 йил бошида муаммоли кредитлар ҳолати.

Марказий банкнинг 2021 йилда банк тизимини ривожлантириш тўғрисидаги ҳисоботига кўра, йил бошида мамлакат банкларининг муаммоли кредитлари ҳажми умумий 16,9 трлн. сўмни ташкил этди. 2022 йил 1 январ ҳолатига тижорат банклари кредит портфелининг 88 фоизи «стандарт», 7 фоизи «субстандарт» ҳамда 5 фоизи «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» кредитлар сифатида таснифланган.

Кредитларнинг умумий ҳажмидаги муаммоли кредитларнинг улуши кредит портфели сифатининг кўрсаткичи бўлиб, унинг ошиши келажакда жиддий йўқотишларга ва ликвидлик муаммоларига олиб келадиган асосий омил ҳисобланади, дейилади ҳисоботда.

Жорий йил 1 январ ҳолатига кўра бу кўрсаткич 5,2% ни ташкил этди.
1 апрел ҳолатида банк секторида муаммоли кредитлар улуши 5,2% дан 4,7% гача16,9 трлн. сўмдан 16,8 трлн. сўмга камайганини, 1 сентябр ҳолатига кўра ушбу кўрсаткич — 4,9% га (17,4 трлн сўм) яна ошганини кўришимиз мумкин.

▪️Давлат улуши бўлган банклар орасида ушбу кўрсаткич биринчи ярим йилликда 5,1 фоизни (15,04 трлн. сўм) ташкил этади.
Муаммоли кредитларнинг сегментлар бўйича тақсимотида уларнинг 72 фоизи (12 трлн. сўм) тадбиркорлик субъектлари, 28 фоизи (5 трлн. сўм) жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

☑️Кредит портфелининг сифати апрел – сентябр ойларида деярли барча банкларда яхшиланди.

Хусусан, давлат улуши бўлган банклар орасида:
Ўзсаноатқурилишбанкда — 3,8% дан 3,7% гача;
Асака банкда — 4,8% дан 4,7% гача;
Халқ банкда — 19,0% дан 17,3% гача;
Миллий банкда — 4,2% дан 4,0% гача;
Микрокредитбанкда — 6,0% дан 5,6% гача пастлаган.

☑️Аммо бошқа банклар қаторида (давлат улушидан ташқари) муаммоли кредитларнинг ўсиши кузатилди:

Ипак Йўли банки — 3,2% дан 3,9% гача;
Трастбанк — 1,8% дан 4,1% гача; Давр банк — 0,9% дан 1,3% гача;
Тенге банк — 2,5% дан 10,8% гача ва бошқалар.

▪️Вазиятни янада яхшилаш учун Республика Марказий банки томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда:

- Ҳисобот йили давомида коронакризиснинг салбий оқибатлари натижасида юзага келган кредит хатарларининг банклар молиявий барқарорлигига бўлган салбий таъсирларини юмшатиш чоралари давом эттирилди.

- Жумладан, банкларда кредитлаш ва муаммоли кредитлар билан ишлаш жараёнларини тубдан ўзгартириш, хусусан потенциал муаммоли қарздорларни олдиндан аниқлаш тизими амалиётга жорий қилинди.

- Марказий банк томонидан макропруденциал сиёсат инструментларини жорий этиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш доирасида аҳолини банк кредитлари бўйича қарз юкини мунтазам кузатиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​Давлетовузнинг эътирозига изоҳ.

Ҳақиқатан ҳам Uzbekistan Airways юридик шахс сифатида банкдаги ўз ҳисобрақамидан мижознинг пластик картасига пул кўчириши учун расмда кўрсатилган реквизитлар керак бўлади. Афсуски, қонунчилик шундай.

Расмда кўрсатилган маълумотларни тижорат банклари, фуқаронинг шахсини аниқлаб олгач, биргина қўнғироқда тақдим этиши мумкин. Бу унчалик қийин иш эмас.

Ҳозирда аксарият фуқаролар бу маълумотларни ўз ёнларида сақлашга ўрганишган.

Муаммо оперативликда бўлса керак.

Асос: Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом». Адлия вазирлигидан 13.04.2020 йил куни 3229-сон билан рўйҳатдан ўтган.

👉 @bankirkundaligi 👈
🇷🇺РОССИЯ: УРУШДА ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИНГ КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИКЛАРИ ТЎЛИҚ ТУГАТИЛАДИ

Махсус ҳарбий операция давомида ҳалок бўлган фуқароларнинг кредит қарзлари тўлиқ ҳажмда қопланади.

Давлат Думаси ялпи мажлисида молия бозори қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков маълум қилди:

- Биз бу мавзуни муҳокама қилдик, лекин ростдан ҳам қонун лойиҳасида ҳукумат чегара қўйиши мумкинлиги айтилган эди, лекин муҳокама давомида биз ҳеч қандай чекловлар бўлмаслигига келишиб олдик. Яъни, қарз олувчи Худо сақласин, у бахтсизликка учраса ва вафот этса, у олган кредити мажбуриятлари тўлиқ тугатилади - деди.

👉 @bankirkundaligi 👈
РАСМИЙ ХАБАРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Наманган вилоятига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Б.Атамурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда

Капиталбанк Андижон филиали ҳақида ёзмоқдаман.

Мен бошқариб келаётган МЧЖ асосий ҳисоб рақами АТБ Капиталбанк Андижон филиалида очилган. Жорий йилнинг 26 сентябр куни ходимга моддий ёрдам пули ўтказган эдик. Негадир моддий ёрдам суммаси ҳалигача пластик картага тушгани йўқ.

Биринчи кун кутдим тушмади. Иккинчи кун эса телефон қилиб сўрадим. Оператор пластик бўлимига улаб берди, аммо пластик бўлимидан ҳеч ким жавоб бермади. Қайта-қайта телефон қилавердим. Охири пластик бўлими телефонни олиб, 16:00 дан тушириб берамиз деди. 16:30 гача кутдим.

Яна пул тушмади ва қайта қўнғироқ қилишни бошладим. Пластик бўлимдаги А. деган бола телефонни олиб, «Мен бу ерда бир ўзимман улгурмаяпман» - деб турли баҳона қилишни бошлади ва кутиб туришимни айтди.

1 соат кутдим ва Капиталбанк Бош офисининг юридик бўлими билан боғландим. Уларга вазиятни тушинтирдим. Керакли маълумотларни бердим. Бош офисдаги ходим ҳам «Кутиб туринг, бугун тушади» - деб айтди.

Мана бугун 3 чи кун. Лекин пул ҳали ҳам тушгани йўқ.

Бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин? Мана шу Капиталбанк Андижон филиалида доим муаммо. Мижозга хизмат кўрсатиш даражаси жуда паст. Агар Капиталбанк Андижон филиалидан кредит олмаган бўлганимизда аллақачон мен бу банкдан ҳисобрақамимни бошқа банкка олиб чиқиб кетган бўлардим.

Кредит масаласи бўйича ҳам жуда кўп эътирозларим бор. Лекин ҳозир масала бошқада бўлгани учун кредит масаласини кўтармайман.

Сиздан илтимос, шу масалани ҳал қилишда иложи бўлса ёрдам беринг.

@bankirmanbot га банк расмийлари, ўзларини таништириб алоқага чиқса, мурожаатчи билан боғланиш маълумотлари тақдим этилади.

Ушбу мурожаатни Республика Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан назоратга олинади деб умид қиламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТ ҲАЛ БЎЛДИ

Ҳурматли админ! Пул тушди. 👏👏👏👏 Ишларизга омад. Раҳмат каттакон. 👍

Лекин Сизларни каналларингизга қойил қолдим. Сизларни анчадан бери кузатиб бораман. Тўғриси, бу даража катта ўрин эгаллашини билмагандим. Ишларингизга омад! Раҳмат каттакон яна бир марта!

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЧЧИҚ ҲАЗИЛ

Ишдан рухсат сўрамоқчи бўлган ходим ва одатдаги раҳбар ҳақида.

👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Доллар курси 11 минг сўмдан ошди

2022 йил 30 сентябрдан валюталар курси:

1$ - 11 014,01 (+ 14,23)⤴️
1€ - 10 674,78 (+ 175,49)⤴️
1₱ - 191,80 (+ 3,53)⤴️
1¥ - 76,11 (+ 0,13)
⤴️

👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда

Ўғлим Анорбанк пластик картасини жисмоний шахс сифатида олган. Мана тахминан 2 ойдан ошди картаси блокланган. Онлайн тартибда бир неча маротаба мурожаат қилса ҳам, ҳамиша «Мутахассислар сиз билан боғланади» мазмунда жавоб олади.

Ишонмай шахсан ўзим операторлар билан боғланганимда, юқоридаги ҳолат гувоҳи бўлдим. Эътиборли тарафи ўғлимнинг пластик картасида қолдиқ сифатида маблағ бор.

Ҳайрон қолаётган томоним, ўғлимга ўхшаб яна қанча мижоз ОВОРА. Шахсий пластик картасидаги маблағни жудаям зарур онда ўз эҳтиёжи учун сарфлай олмай сарсон мижоз қанча...

Анорбанк маъмурияти тепада юрмай, пастда назоратни олса мақсадга мувофиқ бўларди.

👉 @bankirkundaligi 👈
Forwarded from Agrobank
Bank kartalari mutlaqo bepul!

Qadrli mijozlarimizga eslatib o'tamiz:

xalqaro pul o‘tkazmalarini qabul qilish kartasini
ish haqi, pensiya, nafaqa, stipendiya tushadigan kartani
pensionerlarga qayta emissiya qilingan kartani
yangi omonat ochganlar uchun kartalarni
virtual kartalarni rasmiylashtirish MUTLAQO BEPUL!

Bundan tashqari, Agrobank tomonidan joylashtirilgan kartomat qurilmalari orqali 24/7 rejimida atigi 2 daqiqa ichida BEPUL kartalarga ega bo‘lish mumkin!

👉 Batafsil maʼlumot: is.gd/qEcmir
​​Кредит маблағларини талон-тарож қилиш, ўзлаштириши, нақдлаштириш, кредитга олинган маҳсулотларни (кредит ёпилмасидан олдин) сотиб юбориш жиноий жаврбгарликка сабаб бўлади
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, A.D. МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки масъул ходимлари ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖга чемодан маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит маблағини расмий ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, А.Н. МЧЖ раҳбари Н.А. 2019 илда Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидаги дам олиш масканини замонавий типда қайта таъмирлаш ва меҳмонхона қурилиши учун тижорат банки филиалидан 1,2 млрд. сўм  кредит ажратилишига эришиб, ҳозирги кунга қадар қурилиш ва лойиҳа ишларини амалга оширмасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, А.Ф. МЧЖ раҳбари А.Ф. тижорат банки филиалидан ажратилган 90 минг АҚШ долларидаги кредит эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келинган 495 бош чорва молларини сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, ҳудуддаги тижорат банки филиалининг масъул шахслари ва B.T. МЧЖ норасмий раҳбари У.Б. автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этиш учун ажратилган 546,6 млн. сўм кредит маблағини нақдлаштириб олишиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Э.Ш. ва Н.Ж. оилавий корхоналари масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 490 млн. сўм кредит эвазига нон ва ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ускуналари сотиб олишиб, кейинчалик уларни қайта сотиб юбориш орқали кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Юқоридаги 5 та ҳолатнинг 2 тасида тижорат банклари масъуллари ҳам аралашгани исботланган. Аслида банкир маҳкам турса, бундай ҳолатларнинг аксариятини олдини олинади.

👉 @bankirkundaligi 👈
Ўлган иш вақти ҳақида навбатдаги шедевр муассаса.

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи юксак даражада ерга булғанаётганини кўриб бефарқ қараб тура олмадик.

Бундай ҳолатлардан кейин мазкур филиалнинг кўрсаткичлари республикада 1-ўринга чиққанмикин. Ёки қуллик давридан қолган бошқарув натижаси ходимларга сезилади холосми!

Умуман мазкур муассаса фаолиятини Меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинишини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланишини сўраймиз.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈
1 октябр - "УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР" куни.

Бугунги байрам билан барча устозларимиз ва мураббийларимизни самимий муборакбод этамиз.

Сизларга берилаётган эътибор янада бардавом бўлсин. Барчангизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз.

Ойлик маошингиз Президентимиз айтганидай камида 1000 АҚШ долларига етсин.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банкда BNK Kyongnam Bank АЖ бошқарув раиси Чой Хонг Ёнг (Корея Республикаси) бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

☑️Халқ банки юридик шахслар ва ЯТТларга янги электромобил ва енгил автомобиллар учун автокредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи енгил автомобиллар учун 25%, электромобиллар учун 23%, бошланғич тўлов 25%, имтиёзли давр 6 ой. Банк ўтган ҳафта каналимизда кўтарилган масалага ҳам, бу ҳафта кўтарилган масалага ҳам муносабат билдирмади.

☑️Микрокредитбанк Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Бош офисда тадбир қилиб, банкдан нафақага чиққан ва меҳнат фаолиятидаги устозларни табриклади.

☑️Анор банк юридик шахслар учун онлайн ҳисобрақам очишни таклиф этди. 10 дақиқадан кўп вақт кетмайди.

☑️Гарант банк мурожаатдаги масала юзасидан расман ҳеч қандай изоҳ бермади. Масала ҳали ҳам очиқ қолганми?

☑️Ўзсаноатқурилишбанк янги автомашина кредитга банк орқали олсангиз, суғурта полисини совғага бепул тақдим этишини маълум қилди. Банкда автокредит миқдори 500 млн. сўмгача, муддати 1-4 йилга, бошланғич тўлов 21%, кредит фоизи 21%дан.

☑️Ипотека-банк банк балансидаги мулкларни аукцион савдоларида сотишни таклиф этди. Мулклар.

☑️Трастбанк тадбиркорлар учун микрокредит (ЭКИҲ 1000 баробаригача) ва Микролизинг (ЭКИҲ 2000 баробаригача) таклиф этди. Шунингдек банк «Kyongnam Bank» билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади. Батафсил.

☑️Қишлоққурилишбанк таълим кредит таклиф этди. Муддати ўқиш тугагач 7 ойдан бошлаб 7 йил, фоизи 14%. Талаба хотин-қизлар учун фоизсиз тақдим этилади.

☑️Агробанк кредит карта расмийлаштириб, 10 млн. сўм сарфлаган мижозлари ўртасида ўйин ўтказмоқда. Ютуқ футбол бўйича жаҳон чемпионатига 2 та йўлланма. Шунингдек, банк пластик карталарни бепул тақдим этишини маълум қилди. Батафсил.

☑️TBC Bank 24 ой муддатга, 23%дан онлайн омонат (ТБС депозит) таклиф этди.

☑️Пойтахт банк 48 ой муддатга автокредит таклиф этди. Бошланғич тўловсиз ҳам олиш мумкин. Кўчмас мулк гаровга қўйилади. Фоизи 22%.

☑️Капиталбанк юридик шахслар ва ЯТТлар учун Тошкент шаҳрида ипотека кредит таклиф этди. Муддати 8 йил, асосий ҳисобрақам банкда бўлиши лозим, бошланғич тўлов 30% - АҚШ долларида тўланади.

☑️Ориент финанс банк тўлов терминаллари ўрнига телефондан фойдаланишни таклиф этди. Бунинг учун телефонингизни Marta ва Visa Tap to Phone технологиясига улаш зарур.

☑️Hamkorbank хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин. Сўровнома.

☑️Тенге банк онлайн микроқарз таклиф этди. Куннинг исталган вақтида ариза қолдириш мумкин. Фоизи 35,9%, муддати 24 ойгача, миқдори 50 млн. сўмгача.

☑️Ўзмиллийбанк матбуот котиби 2022 йил 24 сентябрда каналимизда эълон қилинган пост юзасидан 27 сентябр куни муносабат билдирди.

☑️Инфинбанк масофавий идентификациядан ўтган мижозлар учун комиссия миқдорини камайтирганини маълум қилди. Uzcard карталари орасида ўтказма 0,25% га тушади. Humo карталари ўртасида ўтказмалар эса бепул.

☑️Hi-Tech bank ўз телеграм каналида бу ҳафтада ҳам ҳеч нарса эълон қилмади. Ҳатто валюта курсларини ҳам.

☑️TBC bank ички аудит хизматига ишга таклиф этмоқда.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Маҳаллада ишловчиларнинг қайси бири халқ дарди билан самарали ишлаётганлиги юзасидан сўровнома. Айни пайтда МФЙ раислари 1-ўринда бормоқда).

Ипотека кредит, автокредит, таълим кредитлари ва микроқарзлар ҳақида 👉 мана бу ердан 👈 тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

Юқоридаги хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотларни банкларнинг ижтимоий саҳифалари ёки колл-марказларидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈
🟡 Пул билан муомала қилганда, одамни ноқулай ҳолатда қолдирадиган ҳаракатлардан сақланасизми?

Бугунги кунда долзарб бўлган айрим молиявий одобларни, кузатишларимиз асносида сизга тақдим қиламиз.

Шунга ўхшаш масалаларни сиз ҳам комментларда ёзиб қолдиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈