🇺🇿Банкир кундалиги
67.3K subscribers
3.02K photos
810 videos
92 files
5.22K links
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Download Telegram
«Omadli karta» aksiyamizning navbatdagi g’oliblarini aniqladik!

Yutuqni Olimjon Obidjonov, Xurshid Yusupov, Otabek Isokov va Kamran Karayevlar qo’lga kiritishdi.

G’oliblarimizni yana bir bor qutlagan holda eslatib o’tamiz — aksiyamiz hali ham davom etmoqda.

AJ Ravnaq-bankning MasterCard Gold Aviasales kartasini RBK-mobile mobil ilovasi orqali rasmiylashtiring, undan bir oy davomida $30 yoki ko’proq sarflang hamda Apple texnikasini yutish imkonini qo’lga kiriting.

Aksiya bo'yicha batafsil havolada
Forwarded from azbobooks
🤓"Prezident maktablari"da farzandingiz yoki uka-singlingizni ta'lim olishlarini xohlaysizmi ? -
🤩Ularning kelajagiga befarq emasmisiz? -

😍Unda Azbobooks sizga "Siz lidersiz" nomli kitoblar to'plamini tavsiya etadi.
📙Ushbu to'plam quyidagi 4 ta kitobdan va bir dona CD diskdan iborat:
- Tanqidiy fikrlash;
- Muammoni yechish;
- Ingliz tili;
- Sinov testlari.

☺️Farzandingiz kelajagiga befarq emasligingizdan xursandmiz!!!

📒"Siz lidersiz" to'plami - 450000 so'm;
🚚 Yetkazib berish xizmati mavjud!

📝
Ma'lumot uchun:
Tel:
+998 (55) 500 02 07
Admin: @azboboooks
Telegram: @azbouzshop
Наманган вилояти Норин туманида яшовчи фуқаро томонидан АТ "Халқ банки" ходимига тан жарохати етказганлиги сабабли қамоққа олинди.

Норин туманида яшовчи фуқаро томонидан Халқ банки Норин туман филиали ходимига тан жарохати етказганлиги сабабли қамоққа олинди.

Бунга сабаб фуқаро томонидан олинган кредит маблағларини қайтаришдан бўйин товлаб келганлиги, банк ходими томонидан кредит маблағларини ундириш бўйича қонуний талаб қўйилганда унга нисбатан куч ишлатиш орқали содир этилган безорилик жинояти сабаб бўлди.

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
#Тезкор_хабар

Президент Андижонга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.

Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Андижон банкирларидан ҳушёрликни оширишларини сўраймиз.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Кеча, Халқ банки матбуот котиби Юнус Бўроновнинг падари бузрукворлари Бўронов Улаш Кучарович вафот этибди.

Марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Охиратлари обод, жойлари Жаннат боғчаларида бўлсин.

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
⚡️⚡️Барча валюталар курслари тушди, кўз тегмасин.

2021 йил 18 июндан валюталар курси:

1$ - 10 581,03 (- 9,43) ⤵️
1€ - 12 645,39 (- 195,54) ⤵️
1₱ - 145,92 (- 1,28) ⤵️
1¥ - 95,59 (- 0,72)
⤵️

⚡️Валюталар курси иккинчи кунда ҳам пастламоқда.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
Бугун, Марказий банкда «Молия ташкилотларининг юқори лавозим раҳбарлари учун ахборот хавфсизлиги» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирга бизни канални ҳам таклиф этишди, иштирок этдик.

Таъкидландики, амалдаги қонунчилик асосида тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари ахборот тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Банк-молия соҳасида содир бўлаётган инцидентлар ва уларнинг олдини олиш, интернет тармоғида содир бўлаётган молиявий фирибгарликлар, шахсга доир маълумотлар ҳамда фуқароларнинг пул маблағлари ноқонуний равишда ўзлаштирилиши каби ҳолатлар бўйича доимий кузатувлар ўтказилиб, тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига кўрсатма хатлари ҳам тақдим этилмоқда.

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​​​​​Талабларга мувофиқ қайта жойланмоқда. Кўпчилик банкирлар, бухгалтерлар ва солиқчилар биздан ушбу ботни сўради. Марҳамат!

​​⚡️Инглиз ва рус тилини уйингиздан чиқмасдан туриб ўрганинг.

Инглиз ва рус тилларини мукаммал билувчи банкирларни бошқаларидан ажралиб туришини сезганмисиз?

Ана шундай банкирлардан бўлиш учун чет тилларини уйдан чиқмасдан туриб ҳам ўрганиш мумкинлигини биласизми? Бунинг учун
@HomeworkUz_bot дан рўйхатдан ўтишингизни ўзи кифоя қилади.

⚡️Сизга тавсия қилаётганимиз - онлайн мактабда сифатли таълим олинг.

Homework онлайн мактабида рус ва инглиз тилларини ўрганиш учун рўйҳатдан охиригача ўтинг.


📲ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИНГ
​​#ИМТИЁЗЛАР_N13

“Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5146-сон, 14.06.2021 й.) қарорга кўра:

☑️2025 йил 1 январга қадар:

▪️омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун ажратиладиган 10 миллиард сўмгача кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми;

▪️паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган 10 миллиард сўмгача кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;

▪️қушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексни ишга туширган тадбиркорларга лойиҳа қиймати
40 миллиард сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

☑️Паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилади.

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
Андижонда иқтисодий комплексдаги раҳбар ходимларнинг барчаси шартли ишдан бўшатилди, уларга 3 ой синов муддати берилди.

«Мен бугун ана шу ишларингиз билан яқиндан танишиш, сизлар билан вилоятнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида фикрлашиб, биргаликда улкан режалар тузиш учун келдим. Айниқса, вилоят ривожига кучли туртки берадиган янги «ўсиш нуқта»ларини шакллантириш ва тўлиқ ишга солиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича асосий йўналиш ва вазифаларни белгилаб олсак, айни муддао бўлади.

Бугундан бошлаб
Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилади. Ҳаммаси! Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз.

Қани, улар ҳам муаммоларни ўзларида ҳис қилиб кўрсин. Менга насиҳат қилувчилар керак эмас, натижа кўрсатувчи ижро органи керак.
Ҳамма шароитни яратиб бердимми, энди халққа хизмат қилинглар, натижа кўрсатинглар»
, деган Президент.

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#sinoatlar / @IntentPro

🔗 Эл Чапо, қотилликлар, қамоқхона, наркобизнес картели ва бошқа ғаройиботлар...

2001-йил ва 2015-йилларда оламшумул қамоқдан қочиш операциялари билан ном қозонган, Мексика ҳукумати томонидан $3.8 млн, АҚШ томонидан эса $5 млн мукофот пули эълон қилинган, дунёдаги энг катта наркобизнес картелларидан бири Синалоанинг бошлиғи Хоакин «Эл Чапо» Гузман ҳақида нималарни биласиз?

🔗 Унинг ҳаётида ҳайратланарли чиркин саҳналар жуда кўплигидан афсоналарга айланиб кетган. Балки Ал Капоне ҳам ип эшолмай қолиши мумкин. 2016-йилда у наркобизнес орқали $4-2 млрд оралиғида бойлик орттирганди!

Аммо бу маълумотлар денгиздан томчидир. Батафсил билмоқчимисиз унда 👉 @IntentPro да бир дунё маълумот сизни кутмоқда, аъзо бўлинг!

▶️ @IntentPro - Сиз билмаган факторлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Банкир_ёзмоқда

Ойни бошидан бошлаб муддати ўтган кредитларни ундиришни бошлаганмиз. Ҳар шанба ва якшанба кунлари ҳам дам олиш йўқ.

Мижозларга борсангиз «Судга беравер» - деб хархаша қилади. Банкирни қўлидан хеч нима келмаса, фақат судга чиқара олади холос. Кредитни тўламай дўқ-пўписа қилади, биз нима қилайлик.

Бизни ойлик ҳам осмон эмаску,
дам олиш куни томорқангизга қарасангиз бирор нима оилангизга бўлади ёки таксистлик қилсангиз ҳам оилага ёрдам бўлади-ку. Ахир бизни ҳам оиламиз бор.

Қонун жуда саёз - кредит ундирилиши бўйича. Яна тинимсиз кредит беришади. Биз қачон яхши, одамга ўхшаб яшаймиз? Ишдан кетай десангиз қаерда иш қараб турибди.

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
Банкирлар кредит ундириш жараёнида.

Кредит олган фуқаро уйидан чиқмагандан кейин унинг эшигига ёзиб кетишган.

«Кредитни тўланг, илтимос. Биз ҳам дам олайлик».

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​Банк-молия тизимига қизиқадиган, шу соҳада ишламоқчи бўлган ёшлар учун ажойиб имконият. Кейс-чемпионатда иштирокчилари учун нафақат қимматбаҳо совринлар, ҳатто Банк-молия академиясида ўқиш имконияти ҳам берилмоқда.

Бунда мактаб, лицей ёки коллеж битирувчилари "Банк иши" мутахассислиги бўйича Aкадемиянинг биринчи курсига, 3-курс иқтисодий мутахассислик битирувчилари Aкадемиянинг 4-курсига, бакалавр дипломига эга бўлганлар эса "Банк иши" ёки "Молия ва молиявий технологиялар" мутахассислиги бўйича магистратурага ўқишга кириб 12 ой ичида МВA магистр дипломини олишлари мумкин.

БМAда таълим олишингиз учун 10 та сабаб:
1. Ўқитувчилар - бизнес бўйича эксперт
2. Коррупциядан ҳоли
3. Мартабангиз ўсишида Сизни қўллаб-қувватлайди
4. Энг кучли тенгдошларингиз билан бирга ўқийсиз
5. Банк раҳбарлари билан ҳар ой юзма-юз учрашасиз
6. Банк ва молия-технологиялари йўналиши бўйича ягона МВA дастури
7. Ўз стартапингизни яратишга имконият
8. Aмалиёт ва назария – иккиси бирда
9. Уч хил тилда таълим олиш
10. Ўқитувчиларни танлаш имконияти

Контракт тўлови иш берувчи томонидан тўлаб берилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунингдек, Кейс-чемпионатнинг барча иштирокчилари Aкадемиянинг қуйидаги жаҳон даражасидаги экспертларнинг иштирокидаги вебинарларига бепул (одатда обуна 10 млн сўм туради) йиллик обуна бўладилар:
– Жон Кинг – "Лидер ва Қабила";
– Грегг Роббинс – "Сармояни бошқариш";
– Николай Петелин – "Рақамли банкинг";
– Aлла Цитович – "Замонавий банк иши";
– Aлександр Бару – "Дизайн тафаккури";
– Aлександр Сташенко – "Ўзгаришларни бошқариш";
– ва дунё миқёсидаги бошқа юлдузлар.

Aкадемияга қабул қилинган кейс-чемпионат ғолибларига олдиндан ўрнатилган ўқув дастурлари ва электрон кутубхонадан фойдаланиш имкониятига эга планшетлар совға қилинади.

Батафсил маълумот учун:
Сайт: http://qabul.bfa.uz/
Телефон: 71-237-53-16, 71-237-54-09
Чат-бот: @BFA_uz_bot
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Кеча, Ўзсаноатқурилишбанк Жиззах минтақавий филиали ва Ўзмиллийбанк Жиззах бўлими биноларини қурган моҳир қурувчимиз Умид ҳожи Ҳамрақулов Covidга чалиниб бу ёруғ дунёни тарк этибди. Жиззах Ўзсаноатқурилишбанки ва Жиззах Ўзмиллийбанки ходимлари номидан Умид ҳожи Ҳамроқулов оиласи ва қариндошларига таъзия изҳор этамиз.

Шунингдек, кеча Андижон Агробанкда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган Турсунов Икромжон Рустамович ҳам вафот этибди. Пахтабанк давридан ишлаб келган Икромжон Рустамович вилоят раҳбари лавозимигача ишлаган фидоий ҳамкасб эди. Ҳамкасблари ва шогирдлари номидан таъзия изҳор қиламиз.

Марҳумларнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Охиратлари обод, жойлари Жаннат боғчаларида бўлсин.

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.

☑️Марказий банкда “Kaspersky лабораторияси” билан ҳамкорликда"Молия ташкилотлари раҳбарлари учун ахборот хавфсизлиги" мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.

☑️Ипак йўли банк Humo ва Visa виртуал карталарни Ipak yo‘li mobile иловасида бепул очишни таклиф қилди.

☑️Туронбанк даволаниш учун кредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 0%, муддати 3 йилгача, миқдори 50 млн. сўмгача. Тиббиёт муассасасига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

☑️Давр банк Мирзо Улуғбек туманида иккита янги банк хизматлари маркази очди.

☑️Қишлоққурилишбанк тизимида «Коррупцияга қарши курашиш бўйича антикоррупция ишонч линияси» махсус хизмати ташкил этилди.

☑️Тенге банк автокредит шартларини янада қулайлаштирди. Дастлабки тўлов 20% (аввал 30-50% эди), муддати 4 йил, кредит фоизи 22,5 дан 24% гача.

☑️Универсалбанк «Махсус таклиф» валюта омонатини таклиф қилди. Муддати 13 ой, фоизи 5,5%, энг кам миқдор 200$.

☑️Капиталбанк ипотека кредити фоизини пастлатганини маълум қилди. Бошланғич тўлов(БТ) 51% бўлганда кредит фоизи 16%, БТ 26-20% бўлганда 17%, БТ 15% бўлганда 19%. Муддати 20 йил.

☑️Ипотека-банкнинг кредит рейтинги “ВВ-/В” даражада сақлаб қолинган ҳолда, рейтинг истиқболи “салбий”дан “барқарор”га оширилди (S&P).

☑️Савдогар банк техник сабабларга кўра, мобил илова орқали онлайн кредит ажратишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.

☑️Халқ банки Кобейджинг картаси Uzcard ва Маstercard тизимларида ишлашини маълум қилди. Унда ташриф буюрган давлатнинг миллий валютасига конверция автоматик равишда амалга оширилади, шунинг учун валюта айирбошлаш билан овора бўлишнинг ҳожати йўқ.

☑️Алоқабанк таълим кредити таклиф қилди. 12 ойга 26%, 24 ойга 26,9%.

☑️Асакабанк онлайн кредит тақдим этди. Муддати 12 ой, фоизи 24%, ойлик иш ҳақи Асакабанк картасида олинса кредит ажратилади.

☑️Микрокредитбанк овердрафт кредитини таклиф қилди. Муддати 12 ой.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ва Микрокредитбанк ишга таклиф қилди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Ислом молия тизимида “Муробаҳа” келишувининг асосий жиҳатлари ҳақида банк мутахассиси қуйидаги видеода жавоб беради.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
#Банкир_ёзмоқда

Муаммолар банк соҳасида кўпайса кўпаймоқда, лекин камаймаяпти ёки аниқ бир ечими бошқарув томонидан ечиб берилмаяпти.

Асосан ижтимоий дастурлар учун кредитлар ажратиш билан шуғилланувчи Агробанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки тизимида ҳолат ўта ачинарли.

Ходимлар банк филиалига киришга безиллаб қолмоқда. Ҳар кун кредит ажратилмаётганидан норози инсонлар барча қаҳр-ғазабини намойиш қилмоқда. Уруш-жанжал, ҳақорат ҳаммаси мужассам.

Теришга тайёр ҳолга келган кредитлар ҳам банк бошқаруви томонидан ажратилишига рухсат берилмаслиги оқибатида шундай ҳолатлар келиб чиқмоқда.

Асосий масала муаммоли активларни ундириш ҳолати қониқарсизлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

«Қандай кредит ажратсангиз шундай ундирасан» - деган умумий гапдан келиб чиқсак, албатта келгусида ҳам ҳозирда қийнаб чиқарилаётган кредитларимиз муаммога айланиши тайин.

Бир нарсага этибор қаратилишини истардим. Бўлди, менимча ҳақиқий эҳтиёжманд инсонларга кредитлар ажратилди. Ҳозирда, аксарият, кредит олиш учун келаётган фуқаролар фақат пулга эҳтиёжи бор инсонлардан иборат бўлмоқда. Улар барчаси мурожаатчи шантажчи ва асосийси оилавий тадбиркорлик билан умуман шуғилланиш нияти йўқ. Фақат кредит олиб пулини олсам бўлди дегувчилардан иборат. Банк биноси олдида таъминотчи номли тадбиркорлар банкларни ҳоҳлаган кўйига солмоқда.

Шу жойида якунда бир хулоса қилмоқчи эдим, «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермади ва баттар аҳолини ҳам банкларни ҳам қийин аҳволга солиб қўйди. Барча банк ходимларининг ягона истаги шундай тартиб асосида кредит ажратиш жараёнини тўхтатиб қўйилиши тарафдоримиз. Ҳар кун ўлгандан бир марта ўлганимиз афзал.

️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг