🇺🇿Банкир кундалиги
66.2K subscribers
2.91K photos
790 videos
92 files
5.08K links
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Download Telegram
​​АЗИЗБЕК АНВАРХОНОВ
Банкир кундалиги канали.

Депутатлар минбарида янги йил табриги.

Ҳурматли ватандошлар.

Мана азизлар, 2020 йил якунланиб бормоқда. Барча қатори банк тизими ҳам бу йилда жуда оғир синовларни бошидан ўтказди. Жамиятимиз фаол фуқароси борки, ҳаётини банк маҳсулотларисиз тасаввур қилолмайди. Кимдир кредит олган, кимдир омонат қўйган, кимдир, пластик карта эгаси бўлса, яна кимдир чет элдан пул жўнатувчи ёки олувчи бўлди.

Ана шу хизматлардан фойдаланишингизда банк тизими доимгидай хизмат кўрсата олмади, сабаби банклар ҳам тўлиқ таркибда фаолият юрита олмади. Бундан ташқари, карантин даври бошланишида кредит олган фуқароларга кредит таътиллари берилиши ортидан кўплаб кўзланган мақсадларни йўналишларини ўзгартирилди.

Нима бўлган бўлса ҳам оғир ўтган 2020 йил билан хайрлашмоқдамиз. Бу йил ҳам ўтди. Келаётган янги йил банк мижозлари учун ҳам, банкларнинг ўзлари учун ҳам омадли ва муваффақиятли бўлсин, барча раҳбарларимиздан тортиб оддий ходимларгача, йирик - корпоратив мижозлардан, оддий фуқароларгача берган вадаларимиз устидан чиқадиган, гапирган гапимизга жавоб бера оладиган йил бўлсин.

Янги йилингиз билан!

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пластик карталарга оид ажойиб ҳазил ишлашибди. Кайфиятни кўтариб оламиз.

Тафаккур қилинг.
Янги йилнинг биринчи куни Жума кунига тўғри келишида ҳикмат бор. Яна ҳикмат изласангиз, календарга қаранг, йилнинг охирги куни ҳам Жума кунига тўғри келаркан.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​КОРОНАВИРУСНИ ХИТОЙ ЧИҚАРГАНМИ?

Ўтган 2020 йилнинг энг қайғули хабари, шубҳасиз, КОРОНАВИРУС бўлди.

Эътиборимни коронавируснинг ватани Хитойнинг статистикаси тортди. Дунёда энг кўп аҳоли сонига эга бўлган мамлакатда, айни пайтда 1,4 млрд. дан ортиқ инсон яшайди. Халқаро статистикага кўра, ушбу мамлакатда касалланганлар сони 87071 тага етган.

Жонажон Ўзбекистонимизда охирги статистикага кўра, аҳоли сони 34,5 млн. дан ошади. Минг, миллион афсуски, касалланганлар сони ўзимизнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида ҳам, халқаро статистикада ҳам 77126 тага етган.

📊Келинг, рақамларни солиштириб кўрамиз.

▪️Хитойнинг аҳолиси биздан 40 баробар кўп.

▪️Хитойда касалланганлар ҳар миллионта аҳолига 60 тадан, бизда 2288 тадан тўғри келади. Аҳоли сонига нисбатан солиштирганда бу борада бизнинг кўрсаткичимиз Хитойни кўрсаткичидан 38 марта ёмонроқ.

▪️220 та мамлакат рўйҳатида Хитой 82-ўринда, биз 85-ўриндамиз.

Хитойни ёмон кўриб кетдим.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги "РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТДАГИ ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги ПФ-6019-сон Фармонига кўра,

▪️2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида қуйидаги давлат иштирокидаги корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади:

1. «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти
2. «Кварц» акциядорлик жамияти

3. «Асака» акциядорлик тижорат банки
4. «UzAuto motors» акциядорлик жамияти
5. «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти
6. «Навоиазот» акциядорлик жамияти
7. «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти
8. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
9. «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти.


Монополияга қарши комплаенс тизимибу, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хавфларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими.

▪️2022 йил 1 январдан бошлаб ушбу мезонларга жавоб берадиган барча субъектларда мазкур тизим жорий этилади.

Шунингдек, Фармонда 2024 йилгача бўлган даврда ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган тармоқларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйҳати келтирилган бўлиб, унда Автомобиль саноатини тартибга солиш бўйича вазирлик билан бирга Монополияга қарши курашиш қўмитаси масъул этиб бириктирилган.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бишкекда, Ўш бозори яқинида бир йигит банкни ўғирламоқчи бўлди, лекин у кассирга ўз мақсадини тушунтира олмади ва пулсиз қочиб кетди.

Ушбу жиноятчи Покистон фуқароси бўлиб чиқди. Маълум бўлишича, эркак банкка кириб, ўйинчоқ тўппончасини ўқталиб, "тушунарсиз тилда" нимадир талаб қила бошлади. Уни тушунмаётганлигини тушунгач, у воқеа жойидан қочиб кетди.

Ҳозирда гумонланувчининг шахси аниқланиб, ҳибсга олинган. Ундан иккита ўйинчоқ тўппонча олиниб, СИЗО-1 (изолятор)да бир ойга қамаб қўйишди.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
⚡️⚡️Доллар, Евро, Рубль ва Иена курслари тушди.

2021 йил 5 январдан валюталар курси:

1$ - 10 449,44 (- 27,48) ⤵️
1€ - 12 761,90 (- 24,13) ⤵️
1₱ - 140,45 (- 0,82) ⤵️
1¥ - 101,22 (- 0,03) ⤵️

Янги йилнинг бундан чиройли бошланиши бўлмаса керак. Барча валюталар курслари арзонлади. Илоҳим, йил охиригача шундай бўлсин.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
Forwarded from ClickMe
Юкланг. Рўйхатдан ўтинг. Юборинг❇️
Эндиликда Ўзбекистонга ҳар қандай пул ўтказмаларини атиги 3 босқичда минимал комиссион тўловлар билан амалга ошириш мумкин💸

🌏Paysend Ўзбекистоннинг Humо ва Uzcard карталарига 45+давлатдан пул ўтказмаларини бир зумда амалга ошириш имкониятини беради.

Ўзбекистонга маблағни қуйидаги чет эл карталаридан ўтказишингиз мумкин:
Visa | Mastercard | МИР | Сбер

Маблағ ўтказиш учун нима зарур?
1️⃣ Иловани ўрнатинг | 📲 Android & iOS;
2️⃣Рўйҳатдан ўтинг;
3️⃣Humо ёки Uzcard фойдаланувчисини танланг ва маблағни юборинг.

🟣 Маблағингизни исталган жойдан исталган пайтда юборинг! Paysend - тезкор, қулай, самарадор.

🌐 www.paysend.com
​​"КРЕДИТ КЕРАКМИ, ЁРДАМ БЕРАМАН"

“Агробанк” АТБ Қамаши филиалида ишловчи М.Ш. нафсини жиловлай олмайдиган шахслар тоифасидан бўлиб чиқди. У 2019 йил май ойидан 2020 йил 30 сентябрь кунига қадар банкнинг бош юристконсульти вазифасида ишлаб келиб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш жиноятини содир қилди.

М.Ш. 2020 йил апрель ойида фермер хўжалиги раиси О.Б.нинг уйига бориб, кредит қарзини тўлиқ тўлагандан сўнг унга бошқа кредит “чиқариб” беришни ваъда қилиб, ишончини қозонади. О.Б.дан кредит қарзини ёпиш учун 2 миллион 500 минг сўм пулни олиб, банкка тўламасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Кейинчалик эса фуқаро Ш.Қ.га ажратилган 20 миллион сўм кредит маблағини нақд пул шаклида олиб беришни ваъда қилади. Кредит маблағини 13 фоизга, яъни 17 миллион 400 минг сўмга нақдлаштириб олгандан сўнг, 7 август куни мижозга тикув машинаси олиб беришини айтиб, унинг 10 миллион сўм пулини қўлга киритади. Лекин ваъдасига вафо қилмайди ва пулларни қайтаришни “унутади”.

Шунингдек, яна бир фермер хўжалигига “Беларус 80-Х” русумли трактор сотиб олиш учун банк филиали томонидан ажратилган кредит қарзини қоплатиш учун фермер хўжалиги раиси У.О.нинг яшаш уйига бориб, кредит қарзини тўлашини айтиб, унинг пластик картасидан 12 миллион сўм, ишчилари Н.М. ва С.Х.нинг пластик карталаридан эса 3 миллион сўмдан ўзининг пластик картасига ўтказиб олади. Ушбу 18 миллион сўм маблағнинг 13 миллион 500 минг сўмини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Алқисса, М.Ш. ўзгаларнинг пулини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани учун жиноят иши қўзғатилди. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

С.Раҳимов, "Postda" мухбири.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алоқабанк тақдим этаётган қулай ва самарали «Chorak Asr Online» омонатинининг афзалликлари нимада?

Бунда маблағларингизни сўмда икки йил муддатга йиллик 17 фоизлик ставка билан киритишингиз мумкин. Энг муҳими, омонатингизга исталган вақтда қўшимча маблағ киритиш ёки зарурат туғилганда (омонатнинг энг кам миқдори 50.000 сумни сақлаган ҳолда), фоизларни йўқотмаган ҳолда қисман чиқим қилишингиз мумкин.

«Chorak Asr Online» омонатини “Zoomrad” мобил иловаси орқали уйдан ёки иш жойингиздан чиқмай туриб ҳам, ортиқча ташвишларсиз миллий валютадаги банк карталарида очса бўлади.

Батафсил:
Тел.: 71-230-77-77
Веб-сайт: aloqabank.uz
реклама
​​Кредит фоизлари ҳақида.

Марказий банк жорий йилнинг 1 январига қадар кредит фоизларини мақбул ставкаларни белгилаган эди (Қуйидаги расмда). Ушбу муддат ичида тижорат банклари кредитлар учун бир хил ставкаларни жорий қилди. Белгиланган муддат ўтди. Демак кредитларни фоиз ставкалари тижорат банклари томонидан кўтарилишни бошлайди. Бизга юборилаётган хабарларга кўра, айрим банкларда жисмоний шахсларнинг микроқарзлари фоиз ставкалари 30 фоизгача белгилаш бошланган.

⚡️Яна бир долзарб масала.
Катта эҳтимол билан имтиёзли кредитларни ҳам фоиз ставкалари ўзгаради.


Чунки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлигида 2018 йил 9 июнда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3022) га асосан:

- Кредитлар 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади (бунда фоиз ҳаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади).

Ундан ташқари, имтиёзли кредит ажратувчи бир йирик банкимиз ўзининг вилоят бошқармаларидан имтиёзли кредит масаласи 2020 йил ғишоваларини ёпилгани бўйича кафолат хат йиғиб олган. Демак, ундан шундай талаб бўлган.

Кредитларнинг, айниқса, имтиёзли кредитларнинг фоизларини ошиши жуда кўп эътирозларни келтириб чиқаради, бу очиқ ҳақиқат. Шу кунларда жиддийроқ қарор чиқиб қолса керак.

Кредит олишдаги муаммоларни @bankirmanbot юборинг, каналда ёритамиз.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​#Сўраган_эдингиз

Кредитлар... Қайси банкда қандай кредит бор?
(06.01.2021 йил ҳолатига)

Бизнинг канал билан ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида айни кунларда мавжуд ҳолат ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

▪️Трастбанкда январ ойининг 15 санасидан кейин кредитлар ажратилиши аниқ бўлади. Ҳозирда барча кредитлар ажратилиши вақтинча тўхтатилган.

▪️Тенге банк бирламчи ва иккиламчи бозорга ипотека кредитлари ва автокредитлар ажратилмоқда. Микроқарз вақтинча тўхтатилган.

▪️Туркистонбанкда барча кредитлар вақтинча тўхтатилган.

▪️Ипак йўли банкида (NRG ТМ хонадонлари учун фойдали шартларда ипотека кредитидан ташқари) барча кредитлар вақтинча тўхтатилган.

▪️Hamkorbankда микроқарз, истеъмол, автокредит ва ипотека кредитлари ажратилмоқда.

▪️Poytaxtbankда январ ойининг 15 санасидан кейин кредитлар ажратилиши аниқ бўлади. Ҳозирда барча кредитлар ажратилиши вақтинча тўхтатилган.

▪️Универсалбанкда барча кредитлар вақтинчалик тўхтатилган.

▪️Агробанкда онлайн микроқарз, таълим ва ипотека кредитлари ажратилмоқда. Бошқа турдаги кредитлар вақтинча тўхтатилган.

▪️Туронбанкда бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари тақдим этилмоқда.

▪️Davr Bankда барча кредитлар ажратилмоқда.

▪️Халқ банкида январ ойининг 15 санасидан кейин кредитлар ажратилиши аниқ бўлади. Ҳозирда барча кредитлар ажратилиши вақтинча тўхтатилган.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
Кварц АЖ "Tenge bank"нинг ўтган 2020 йилда энг йирик кредит олган мижози бўлибди.

Ушбу кредит ҳақида аввалроқ
хабар берган эдик.

Бошқа банкларда ҳам мана шундай мижозларга эътибор, мотивация беришга ҳаракатлар бўлса, бизга юборинг.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом (Ҳукумат қарори, 829-сон, 31.12.2020 й.) га кўра,

☑️Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

▪️Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати
БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

▫️анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

▫️кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

☝️🏻Коррупцияга қарши курашувчи органларБош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
Айтинг-чи, тижорат банкларида коррупционерлар кўпроқ қайси бўғинда ишлайди деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
21%
Бош офисларда
9%
Вилоят (ҳудудий филиал) бошқармаларда
16%
Шаҳар ва туман филиалларида
30%
Учала бўғинда бир хил.
24%
Билмайман.
​​Олтиариқда банк бош ҳисобчиси кредит пулларини талон-торож қилиб юборди.

Фарғонада АТ “Асака банк” Олтиариқ филиали бош ҳисобчиси вазифасида ишлаган Отабек Тожиев имтиёзли кредит учун ажратилган 290 миллион сўм пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилди.

2007 йил ноябрь ойидан 2019 йил июнь ойига қадар бош ҳисобчи вазифаси ишлаб, қинғир ишларга қўл урди. У банк мижози ҳисобланган хўжалик субъектларига ажратилган кредит маблағларини назорат қилиш ва йўналтириш ваколатига эга бўлиб, мансаб ваколатини суистеъмол қилган.

Отабек 2016 йилда банкнинг мижози ҳисобланган “Қосимжон Азимбоев” номли боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбарини узумчиликни ривожлантириш учун 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари олишни режалаштирганлигидан хабардор топади. Фермернинг ишончига кириб, унга 300 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш таклифини бериб, ушбу кредит маблағларини олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва гаров таъминотини шахсан ўзи расмийлаштиришда ёрдам беради. Бунинг эвазига кредит маблағларининг 200 миллион сўмлик қисмини ўзи олишини, фоизи ва танини белгиланган график асосида тўлаб боришини айтган.

Узумчиликни ривожлантириш учун 7 йил муддатга йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 300 миллион сўмлик узоқ муддатли кредит ажратилишига эришган. Бу пулларни нақдлаштириб, 100 миллион сўмини нақд пул шаклида фермер хўжалиги раҳбарига берган. Қолган қисмини ўз манфаатлари йўлида сарфлаб, кредит маблағларини фоизи ва танини ўз вақтида қайтариш чорасини кўрмасдан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ўрганган кўнгил ўртанмаса қўймас деганларидек, О.Тожиев банк мижози “Иномжон” номли боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбарини узумчиликни ривожлантириш учун 40 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари олаётганлигини билиб, унга 130 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишнинг таклифини берган. Фермер хўжалигига узумчиликни ривожлантириш учун узумзор барпо қилиш ва қурилиш моллари сотиб олиш учун 130 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш учун банкнинг кредит комиссияси томонидан баённома расмийлаштирилишига эришади. Тўлов топшириқномалари асосида кредит маблағларини ўтказиб, ушбу пул маблағларини нақдлаштиришган ҳамда 90 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, О. Тожиевга тегишли жазо тайинланди. Судланувчи томонидан етказилган зарар эса қопланди.

М.Сулаймонов, Манба ЎзА.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
⚡️⚡️Марказий банк Ўзбекистон Республикаси тўлов балансининг алоҳида таркибий қисмларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказаётган сўровномада иштирок этинг.

Сўровнома юртимизда қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳолининг қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларига бўлган бугунги кундаги муносабатини ўрганишга қаратилган.

Ушбу сўровнома аҳоли ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган.

Сўровномада иштирок этинг.

Аҳоли учун 👉сўровнома.👈

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун 👉сўровнома.👈

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​🏢Янги хонадон оламан деб пул жамғариб қўйганлар, маблағингиз уй олишга етмаяптими? Унда Сиз учун қолган маблағни 20 йил муддатга, паст фоизли ставкада кредит қилиб расмийлаштириб берамиз. Туронбанкнинг ипотека кредитлари билан Сиз ҳам бирламчи ҳам иккиламчи бозордан йиллик 18 фоиздан янги хонадон харид қилишингиз мумкин.

Кредит шартлари:

Кредит миқдори 323 млн. сўмгача;
Номида турар жой бўлмаган жисмоний шахсларга;
Доимий даромад манбаига эга бўлган фуқароларга берилади.

Яшаб турган уйингизни қайта таъмирлаш учун эса биз Сизга йиллик 17 фоизда ипотека кредитини таклиф этамиз. У ҳам 80 млн. сўмгача 20 йил муддатга тақдим этилади.

Филиал ва офисларимиз манзилларини расмий
сайтимиздан олишингиз мумкин.

Қисқа рақам - 1220
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
⚡️⚡️Халқ банки Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари Д.А.Нуритдинов оилавий шароити туфайли, ўз аризасига кўра, банк Кузатув кенгашининг жорий йил 6 январ (кеча) кунги қарори билан лавозимидан озод этилган.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
​​​​@bankirkundaligi жамоаси Прокуратура ходимларини бугунги касб байрами билан муборакбод этади.

Қонунлар ижроси устидан назорат қилиш бу Прокуратура ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Президентимиз айтганларидек "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак."

Улар ҳозирда ҳар бир ҳудудда тўртталикнинг бири сифатида, сектор раҳбарлари бўлиб халқнинг дардини юракдан ҳис қилиб фаолият юритмоқдалар.

🎉Умуман барча соҳаларга ўзларини даҳлдор деб билган, фидойи ва жонкуяр Прокуратура ходимларини касб байрамлари самимий табриклаймиз.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент

"Ичидан пулларини олиб банкоматни ташлаб юбордик"Тошкентда 2 эркак 7 та банкомат(инфокиоск)ларни ўмарган.

Яшнобод ИИБ томонидан жиноятда гумонланаётган шахслар қўлга олинган.


Манба.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
⚡️МУРОЖААТНОМАДАН

☑️2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади.

☑️"Темир дафтар"га киритилган ҳар бир оилаларни камбағалликдан чиқариш борасида мутлоқ янги механизмлар жорий этилади:

▪️Касб-ҳунарга ўргатиш бўйича мингдан ортиқ ўқув марказлари ташкил қилинади;

▪️Ўқув курсларига келган ҳар бир фуқарога бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

▪️Бу йўналишга давлат бюджетидан ўртача 100 миллиард сўм маблағ ажратилади;

▪️Ҳар бир ўқув курсини битирган тингловчиларга тадбиркорликка йўналтирилган ускуналарни харид қилиш учун ўртача 7 миллион сўмгача субсидия берилади.

☑️"Тадбиркорлик кодекси" ишлаб чиқилади;

☑️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 2021 йилда 6 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

☑️Туман ва шаҳар ҳокимликларининг бюджетларидан орттирилган маблағларининг 10 фоизи ўша ҳудуддаги маҳаллаларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга йўналтирилади.

Ш.Мирзиёев

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг