Bankers.uz — Live
3.47K subscribers
1.07K photos
179 videos
22 files
1.44K links
@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.

Қисқа ва тезкор хабарлар, журналист фикрлари, норасмий янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.

Мурожаат учун — @ism0il
Download Telegram
Forwarded from Agrobank_Press
♻️”Агробанк" АТБ Бошқарув раиси Рустам Ўктамович Маматқуловнинг ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар, аёллар дафтаридаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъмилаш ва маҳаллабай тизимида олиб бораётган фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмаси томонидан "Касаба уюшмалари кунига 1 йил" эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

♻️Банк жамоаси Бошқарув раиси Рустам Ўктамовични муносиб эътироф ва юксак мукофоти билан қутлайди.

————————————
🔻Банк матбуот хизмати🔻
@AgrobankPress
Пайшанба кунидан (18.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 755,26 (+14,46) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
⚠️ Диққат! Тўғридан-тўғри эфирда овозли чат

🎙Мавзу: ANORBANK фаолияти ҳақида

📆 2021 йил, 18 ноябрь, пайшанба
соат 16:00

Ушбу овозли чатда спикер сифатида ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳид Алимов иштирок этади.

Чат давомида ANORBANK фаолияти, банк томонидан таклиф этилаётган хизматлар борасида суҳбатлашамиз.

Мавзу бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин (айнан мавзуга доир саволларга тўғридан-тўғри эфирда жавоб берилади)


@bankers_uz
Жума кунидан (19.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 768,10 (+12,84) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Душанба кунидан (22.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 741,33 (-26,77) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Сешанба кунидан (23.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 756,03 (+14,70) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Битта йирик банк катта эҳтимол билан ребрендингга тайёргарлик кўряпти ;)


@bankers_uz_live
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"УЛАР" лойиҳасининг 25-сони меҳмони Гарвард университети докторанти Ботир Қобилов. Биз улар билан Гарварддаги илмий фаолияти, дарахтлар кесилиши, қуритилаётган кўллар, "Буюк келажак" ташкилоти, янги қурилаётган автомобил йўллари ва бюджет маблағларининг мақсадли ажратилиши ҳақида суҳбатлашдик.

Тўлиқ интервюни кўриш учун: https://youtu.be/JVg2pg18AMA

@lazizhamidov
Forwarded from Нигоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метрополитенида FaceРay тизими синовдан ўтказилмоқда экан, унинг ёрдамида йўловчи шунчаки валидаторга қараб йўл ҳақи учун тўлов қилиши мумкин. Бунинг учун фойдаланувчи ўз юзини сканерлаши ва уни транспорт ёки банк картаси маълумотлари билан бирга маълумотлар базасига киритиши керак бўлади.

👉@nigoh_01
Чоршанба кунидан (24.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 765,12 (+9,09) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Пайшанба кунидан (25.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 745,40 (-19,72) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
¡Ay mujer! ¡Mi amor! ¡También quiero un préstamo de un banco español! 😁


@bankers_uz_live
Жума кунидан (26.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 757,57 (+12,17) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Айни дамда Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтмоқда


@bankers_uz_live
Душанба кунидан (29.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 777,04 (+19,47) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Cешанба кунидан (30.11.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 787,03 (+9,99) сўм.

#валютакурси


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
Bankers.uz ҳамда республика банк тизими жамоаси "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Транзакцион банкинг департаменти директори Намозов Темур Бердимуродовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.


@bankers_uz
Forwarded from davletovuz
Адлия вазирлиги депутат Расул Кушербаевнинг ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатларини қоралади

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаев Янгийўл шаҳрида бир соат давомида валюта айирбошлаш шахобчасини излагани, бироқ уларнинг барчаси ёпиқлиги сабаб 50 АҚШ долларини “қора бозорда” алмаштиришга мажбур бўлганлигини, бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ва тартибларини бузганлигини ҳамда ўз ҳаракати учун жавобгар бўлишга тайёр эканлигини намойишкорона маълум қилди.

Хабарда кўтарилган муаммо ҳаётимизда учраётганлигини инкор этмаган ҳолда, унинг айнан ҳуқуқий томонига алоҳида эътибор қилиниши керак

…Ўзбекистонда қонун чиқарувчи олий органнинг вакили томонидан амалда ва ўз кучида бўлган Ўзбекистон қонунларини бузишга қаратилган намойишкорона ҳаракатларни Адлия вазирлиги қуйидагиларга асосан қаттиқ қоралайди.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган юқоридаги қоидалар ва қонун талаблари кимгадир қулайлиги ёки қулай эмаслиги, ёқиши ёки ёқмаслиги, унинг фикридан, қарашларидан ва ижтимоий мақомидан ёхуд ҳафтанинг қайси куни эканлигидан қатъи назар бажарилиши мажбурийдир.
Ўзбекистонда ҳуқуқий онг ва маданият, қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқий давлат қуриш бўйича жамият бирлашиб, шу мақсадлар сари интилиб яшаб келмоқда.

Албатта мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда ҳали қатор муаммолар мавжуд ва бу борада қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Буни ҳар кунги ҳаётимизда, жамият вакиллари фикрларида, халқаро кузатувчилар ва ташкилотлар рейтингларида ҳам кўриб турибмиз. Шундай экан, ушбу муаммоларни ечиш ва қонунийликни таъминлаш устида бош қотириш керакми ёки тескарисини тарғиб қилиш керакми, деган ҳақли савол туғилади.

Иккинчидан, жамиятни қийнаётган, ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар очиқ ва шаффоф барча даражада муҳокама қилиниб, ечимлар ўртага ташланмоқда. Бунда аҳолининг барча қатламлари, депутатлар, сенаторлар ва мутахассислар ўз фикрларини эркин баён этмоқда.

Лекин депутат Р.Кушербаев томонидан қонун билан жавобгарлик белгилаб қўйилган ҳуқуқбузарликни била туриб содир этиб, бу хатти-ҳаракатини кенг оммага намойишкорона маълум қилиниши жамиятни қонун устуворлиги томон эмас, тескари томонга чорлади, ноқулай пайтда қонунларни бузиш мумкин, ёқмайдиган талабларга кўз юмса бўлади, жавобгарликдан қўрқмайман деган энг нотўғри ва асоссиз сигнални жамиятимизга юборди.

Айниқса, бу ҳаракатлар, қонун қабул қиладиган энг олий орган вакили томонидан, ўзи қабул қиладиган қонунларга риоя этилишини тарғиб қилиши керак бўлган масъул инсон томонидан содир этилгани энг ачинарли ҳолатдир.

Келажакда ҳурматли депутат қонун устуворлигини бошқалардан талаб қилганда, ўзининг ушбу ҳаракатларини жамият аъзолари унга эслатишлари аниқ.

Учинчидан, Қонунчилик палатаси депутати сифатида Р.Кушербаев ўз ваколатлари доирасида масалани тизимли ҳал қилиш мақсадида тегишли сўров билан мутасадди идораларга мурожаат этиши, қонунларга ўзгартириш бўйича ташаббус билан чиқиши ҳам мумкин эди (валюта соҳасидаги қонунларга).
Афсуски, Р.Кушербаевнинг шахсий ўрнак сифатида қонунларни бузиш орқали муаммони ҳал этиш ва бундай ҳуқуқбузарликни маънан ёқлаш усулини танлагани, шу орқали ҳуқуқий нигилизмни тарғиб қилишга олиб келаётганлигини оқлаб бўлмайди.

Тўртинчидан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан депутат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ...қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Мазкур қонуннинг 11-моддасига асосан депутат одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозимлиги, депутатнинг ўз мақомидан жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сериалда охирида 2 та эркак билан 1 та қиз қоларди шекилли.😂😂

Ғоя зўр лекин.👍


@bankers_uz_live