Bankers.uz — Live
3.64K subscribers
1.32K photos
213 videos
23 files
1.64K links
@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.

Қисқа ва тезкор хабарлар, журналист фикрлари, норасмий янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.

Мурожаат учун — @ism0il
Download Telegram
Forwarded from bakiroo
Мамлакатга очиқ бозор керак!

Янги тарихда биринчи марта ўзбек бизнеси тўғридан-тўғри давлат раҳбарига савол бериши мумкин. Бу бўйича саволлар ҳозирча жамланишда давом этмоқда.

Маълум бўлишича, кечаги кун ҳолатига келиб тушган 5 мингдан ортиқ саволларнинг 40%га ортиғи кредитлаш, 20%га яқини ер муносабатлари билан боғлиқ.

Эсингизда бўлса, бир ҳафта аввал бу ҳақда маълум қилганимизда, бу уникал имконият давлат раҳбаридан имтиёзлар ундириш, преференциялар олиш каби тор манфаатлар сўрови учун ишлатилмаслиги кераклиги ҳақида ёзган эдик.

Албатта, ўзбек тадбиркори, у каттами ё кичикми, Ходорковский эмас, аввало ўзи ҳақида, ўзининг тор қайғуси ҳақида йиғлайди ва имкон бўлса нимадир ундириб олиш ҳаракатида бўлади. Умуман олганда, бугунги етиб келган жойимизда бизнес кенг платформадаги муаммолар ҳақида баҳсга киришиши жуда қийин ҳам.

Ҳозир жуда кўп пиарчилар давлат раҳбарига мурожаатлар орасида кредит билан боғлиқ саволлар кўплигига эътибор қаратишмоқда, бундан ўзгача маънолар тўқишмоқда. Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай. Чунки Ўзбекистонда кредит бозори йўқ. Бозор йўқ жойда исталган одам маъмуриятга рўпара келганида илтимос билан арзонроқ кредитга эга чиққиси келади. Биз ўзимиз кейинги беш йилликда кредит бозорини яратамиз деб, амалда аксини қилмадикми? Вазиятни янада чигаллаштириб, арзон ва имтиёзли кредит олмаган, компенсацияга эга чиқмаган бизнес эгасини лох даражасига тушириб қўймадикми? Ер билан муносабатларда ҳам шундай. Ерни бозор нархида, аукциондан олган лох, орқа схемалар билан текинга эгаллаган омадли тадбиркорга айланмадими?

Эътибор беринг, давлат раҳбарига саволларда нақд пул муаммосини ҳал қилиб беринг, пулимни конвертация қилиб беринг, каби муаммолар йўқ. Чунки бу муаммолар бозор воситалари билан аллақачон ечилган. Бозор ишлаяпти.

Демак саволлар рўйхатидан чиқарадиган хулосамиз битта бўлиши керак:

Мамлакатга очиқ кредит бозори керак.
Мамлакатга шаффоф ер бозори керак.

Умуман олганда, мамлакатга бозор керак.

Тадбиркорларнинг саволларидан мен шуни уқдим.

@the_bakiroo
#ТАЪЗИЯ

Bankers.uz жамоаси "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ахборот хизмати раҳбари — Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Бозаровга волидаи муҳтарамаси Карима аянинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

▪️▪️▪️▪️▪️

Bankers.uz жамоаси "Асакабанк" АЖ Чакана бизнес департаменти директори Бекзод Тангматовга падари бузруквори Олимжон отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Марҳумларнинг барча яқинларига сабр тилаймиз!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!



@bankers_uz_live
2021_05_1_esg_factors_are_increasingly_influencing_banks_in_russia.pdf
877.1 KB
S&P Global рейтинг агентлигининг МДҲ мамлакатларидаги банкларга таъсир қилаётган экологик, ижтимоий ва бошқарув факторларига оид ҳисобот тайёрлади

С.С. Танишиб чиқиш тавсия этилади!

@bankers_uz_live
Пайшанба кунидан (29.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 648,03 (-21,97) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Жума кунидан (30.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 625,00 (-23,03) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Айни пайтда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзаков ва бошқа тегишли масъул раҳбарлар иштирокида "Бизнес билан бевосита мулоқот - ишлабилармонлик муҳитини яхшилашнинг энг самарали воситаси" мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманини Facebook ва Instagram расмий саҳифалари ҳамда МТРК сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

@bankers_uz_live
Душанба кунидан (02.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 642,43 (+17,43) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Халқ банки Бошқарув Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

АТ "Халқ банки" Бошқарув Раисига бирданига 4 та ўринбосар тайинланган. Улардан 2 таси (Зафар Азимов ва Фаррух Рўзиев) Ўзсаноатқурилишбанкда, 2 таси (Тоҳир Раҳмонов ва Дилшод Кутлиев) Ипотека банкда фаолият юритиб келаётган раҳбар ходимлар эди.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/new_dcs_in_xalq_banki

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Сешанба кунидан (03.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 654,00 (+11,57) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Кун фотоси

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев (ўртада) Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосарлари Зафар Азимов (чапда) ва Фаррух Рўзиев (ўнгда) билан.

Манба

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Чоршанба кунидан (04.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 646,98 (-7,02) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Кун фотоси №2

Ипотека банк Бошқаруви раиси Элёр Иномжонов (ўртада) Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосарлари Тоҳир Раҳмонов (чапда) ва Дилшод Кутлиев (ўнгда) билан.

Манба

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Пайшанба кунидан (05.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 635,00 (-11,98) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Жума кунидан (06.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 618,18 (-16,82) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Душанба кунидан (09.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 639,79 (+21,61) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Сешанба кунидан (10.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 628,00 (–11,79) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Чоршанба кунидан (11.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 651,00 (+23,00) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Тижорат банкларида микрокредит олганларнинг 30 фоизидан ортиғи хотин-қизлар. 172 мингдан ортиқ хотин-қизларга 4,9 триллион сўм кредит ажратилган.

@bankers_uz_live
Контактсиз пайпоқлар!..😁


@bankers_uz_live
Пайшанба кунидан (12.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 660,03 (+9,03) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Жума кунидан (13.08.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 672,00 (+11,97) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram