Bankers.uz — Live
3.64K subscribers
1.32K photos
213 videos
23 files
1.64K links
@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.

Қисқа ва тезкор хабарлар, журналист фикрлари, норасмий янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.

Мурожаат учун — @ism0il
Download Telegram
Чоршанба кунидан (14.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 649,09 (+12,09) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Bankers.uz росмана интернет-нашр сифатида ишлашни бошлади. Таҳририятимиз тўлиқ ходимлар билан бутланди.

Энди банк тизимига оид барча янгиликлар, таҳлиллар, турли материаллар сайтда ва каналда мунтазам (узилишларсиз) бериб борилади.

Фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса, ёзиб туринглар, бу биз учун муҳим!


@bankers_uz_live
Доллар курси ҳафта бошидан бери мутассил ўсиб келмоқда

Пайшанба кунидан (14.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 660,00 (+10,91) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
📅 14 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид энг муҳим хабарлар қисқа сатрларда

🔷 Бугун айрим тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси биринчи марта 10700 сўмгача кўтарилди.

🔷 Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги таянч йиғилиши 22 июлдан 29 июль санасига кўчирилди.

🔷 Микрокредитбанк ISO 9001:2015 Халқаро стандартларига мувофиқлиги қайта тасдиқланди.

🔷 «Ориент Финанс» банк ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК)(Саудия Арабистони Қироллиги) "Ислом ойнаси" консалтинг хизматларини татбиқ этиш тўғрисида битим имзоланди.

🔷 «Ипотека-банк» фирибгарлардан огоҳлантирмоқда.

🔷 Moody’s агентлиги 14 та банкнинг рейтингларини ўзгартирди.

#dayjest
Асосий каналда (bankers_uz'да) Ўзбекистон банк тизимига оид кунлик хабарларни кун якунида мана шу тарзда — қисқа сатрларда бериб борилишига қандай қарайсиз?
Anonymous Poll
84%
Жуда яхши бўларди
6%
Керакмас (қизиқ эмас)
9%
Менга фарқи йўқ
3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди

Жума кунидан
(16.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 650,66 (-9,34) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
TBC иловаси ишламаяпти


@bankers_uz_live
Валюта биржасида доллар курсининг кечаги пасайиши ортидан банк кассаларидаги хорижий валютанинг сотиш курси 10 710 дан арзонлади. Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 700 сўмдан таклиф қилишмоқда. Фақатгина Савдогарбанкда 10 705 сўм (16 июль ҳолатига кўра).

Хорижий валюта сотиб олишни истаган жисмоний шахслар учун Ziraat Bank (10 660 сўм), Микрокредитбанк (10 680 сўм) ларда, сотишни истаган жисмоний шахслар учун эса Asia Alliance Bank (10 650 сўм), Равнақ банк (10 640 сўм), Трастбанк (10 640 сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (10 640 сўм), Туронбанк (10 640) ларда энг яхши таклифлар берилмоқда.

@bankers_uz_live
Шанба кунидан (17.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 625,97 (-24,69) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
АҚШ долларининг курси кетма-кет учинчи марта пасаймоқда

Душанба кунидан
(19.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 611,38 (-14,59) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Абдумажид Муллажонов узоқ йиллар давомида давлат идораларида самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор раҳбар, самимий инсон эди.

Абдумажид Муллажоновнинг
ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолади.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muxbir Daliev
"Fursat" давлат медиа лойиҳаси тақдимотида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Ботирович, bankers.uz aсосчиси Исмоил ака ва мен.

Идеяси бор болларга 100 минг "кўкат" берилади. Босингизлар.

Каналга уланиб олинг: http://t.me/muxbir1
Айни дамда Тошкент шаҳридаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ОАВ, медиа макон вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан пресс-нонушта бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида вазирлик ташаббуси билан яратилган "Fursat" лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.

Имкониятдан фойдаланиб Bankers.uz таҳририяти вакиллари вазирнинг биринчидан ўринбосари А.Воитов билан қисқа суҳбат уюштирди.


@bankers_uz
АҚШ долларининг курси яна 10 600 сўмдан пастга тушди

Жума кунидан
(23.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 598,66 (-12,72) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Барчангизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!


@bankers_uz
Forwarded from bakiroo
QUANT иловасидан фойдалангандан кўра, Тўйтепага бориб келиш афзалроқ экани ҳақида

Қишлоққурилишбанкнинг QUANT иловаси бор. Кимдир балки фойдаланиб кўргандир. Агар илова фойдаланувчиси бўлсангиз, илова орқали муддатидан олдин кредит сўндирмоқчи бўлсангиз, кўп овора бўлманг. Вақтингиз ва асабингиз кетгани қолади. Яхшиси, Тўйтепага бўлса ҳам бориб келганингиз афзал.

Бугун тонгда банк кредитини муддатидан олдин сўндиришга ҳаракат қилдим. Одатда давлат банклари иловаларига ишонч жуда пастлиги учун операцияларни камроқ сумма билан синаб кўраман. Синаб кўриш учун киритилган суммадан кредитнинг муддатли қисми сўндирилди, муддатидан олдин сўндирилиши керак сумма ёпилмади. Муаммони ечиш учун Банкнинг 781500055 рақамига қўнғироқ қилсам, QUANT иловаси "разрабочиклари"га чиқишимни билдиришди. "Разработчиклар" муаммони тан олиб, 20 минутда ҳал бўлишини айтишди. Ҳақиқатан ҳам 20 минутдан кейин, тушунтириши бўйича муаммо "ручной" режимда ҳал қилинди. Бундан буён муаммо чиқмаслигига ваъда қилинди.

Кейин муддатидан олдин сўндирмоқчи бўлганим иккинчи суммани киритдим. Яна ўша аввалгидек муаммо - кредит сўндирилмади. "Разработчик"лар тезда муаммо ҳал этилишига ваъда беришганига мана 3 соатдан ошди.

Ўзимча ўйладим, шунчалик асаббузарлик, телефон қўнғироқлари, илтимос ва тушунтиришлар ўрнига Тўйтепага (Нурафшон)га бориб келсам бўлмасмиди?
Шанба кунидан (24.07.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 615,49 (+16,83) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from davletovuz
Президент Шавкат Мирзиёев бугун видеоселекторда Халқ қабулхоналари ҳақида сўз юритиб, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушганини қайд этди. Бу соҳалардаги муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Бугун эсдан чиқиб, бошқа муаммолар ҳақида кўпроқ гапираётган бўлсак-да, тўрт йил олдин картадаги пулимизни 15-20%дан нақдлаштирганимизни кўпчилик ҳали ҳам яхши эсласа керак. Нақд пул билан ишлайдиганларнинг ошиғи олчи эди. Нақдлаштириш алоҳида бизнесга айланиб улгурган эди. Шунинг орқасидан катта-катта бизнес яратиб олганлар ҳам анчагина.

Бугун банкоматлардан пулимизни нақдлаштираётганда олинадиган 1% ёки бир жойдан икки жойга ўтказганаётганимиздаги фоизлар ҳам баъзан кўзимизга жуда кўп кўринади. Норози бўлиб қўямиз ёки янада арзонроқ имкониятини излаб кўрамиз. Инсоннинг табиати шунақа бўлса керак. Пенсиялар-ку нафақат нақд олинаяпти, мабодо картасига тушса ҳам, картасидан ечиш фоизсиз амалга оширилади.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида банк карталаридан 42 трлн сўмдан ортиқ пул ечилган, шундан 33,7 трлн сўми банкоматлар орқали нақдлаштирилган. Ваҳоланки, бу рақамлар бундан икки йил аввал (2019 йилда) тегишинча 15/10 трлн сўм атрофида эди. Бугун нафақат нақд пул муаммо эмас, балки онлайн тўлов тизими ҳам илдамлаб кетди. Шу нарсалар бир ёдга тушди.