Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.8K subscribers
2.99K photos
241 videos
24 files
3.96K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
🗓 29 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда 

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси яна пасайди — хорижий валюта курси 10 600 га қараб яқинлашмоқда;

⭕️ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди;

⭕️ Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР сўралмоқда?;

⭕️ Марказий банк асосий ставкага доир қарори юзасидан пресс-релиз тақдим қилди. Унда бир қатор янгиликлар бор;

⭕️ Agrobank Mobile иловасини юклаб олишлар сони 1 миллион мартадан ошди;

⭕️ Давр банк иккиламчи бозор учун автокредит беришини маълум қилди.

#дайжест
"Ориент Финанс" банкнинг 53 млрд. сўмлик акцияларини ким сотиб олгани маълум бўлди

Биржа маълумотларига кўра, ушбу акциялар эгалари Сакен Полатов ҳамда Пайзуллажон Мирзаев. Акциядорларнинг ҳар бирининг банкдаги улуши 22,49 фоизга етган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/ofbs-new-shareholders


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Айни пайтда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзаков ва бошқа тегишли масъул раҳбарлар иштирокида "Бизнес билан бевосита мулоқот - ишлабилармонлик муҳитини яхшилашнинг энг самарали воситаси" мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманини Facebook ва Instagram расмий саҳифалари ҳамда МТРК сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

@bankers_uz_live
Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши ортишда давом этмоқда. Айримларида аҳвол "аянчли"

Марказий банк ҳисоботига кўра, жами кредитлар қолдиғи 300,5 трлн. сўмни, ундаги муаммоли кредитлар улуши 5,6 фоизни ёки 16,8 трлн. сўмни ташкил қилмоқда

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/npl-share-increasing


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
💰 Техника сотиб олиб, кешбек ишлашни хоҳлайсизми?

27 июлдан 30 июлгача "Техника ҳафталигини" ўтказиб юборманг: чегирмалар, бонуслар ва кейинги харид учун кешбек.

Бўлиб тўлаш ҳам мумкин! Фоизсиз 4 ва 6 тўловга бўлиб харид қилинг

Телеграм каналга ўтиш:
@zoodmalluzbekistan

🚚 ZoodMall маҳсулотларни Ўзбекистоннинг исталган нуқтасига етказиб беради.

Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва буюртма беринг:
https://rpst.uz/bXx

реклама
Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорни имзолади. Қарорга кўра, олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистр босқич талабалари учун Марказий банкнинг асосий ставкаси даражасида (14 фоизлик) имтиёзли таълим кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/student-loan-30-07


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Aviasales.uz орқали августда қаерга учиш мумкинлигини осон билиб олинг!

Тошкентдан Москвага рейс нархи — 4 527 087 сўм https://avs.io/1eVE8
Тошкент-Санкт-Петербург — 4 734 240 сўм https://avs.io/1eVDi

Тошкент-Дубай — 2 211 622 сўм https://avs.io/1eVFD
Тошкент-Рига — 2 783 967 сўм https://avs.io/1eVC0

Йўналишлар тўлиқ рўйхати ва нархлар @Aviasales_uz каналида.

Реклама
Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"

2018 йилнинг якунида давлат тасарруфига ўтган "Asia Alliance Bank" акциядорлик тижорат банки яна "хусусийлаштирилди". Банк акциялари унинг аввалги йирик акциядори "Gor Investment Ltd" (Буюк Британия) компаниясига ўтказилган.

UPD. Банк хусусийлаштирилиши тўғрисида банк расмий сайтида 2 июль куни хабар берилган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/aab-is-being-privatized


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 30 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Валюта биржаси ҳафтани АҚШ долларининг ўсиши билан якунлади. Душанбадан хорижий валюта 17,43 сўмга қимматлаб, 10 642,43 сўмни ташкил қилади;

⭕️ Сакен Полатов ва Пайзуллажон Мирзаев "Ориент Финанс" банкнинг қўшимча 53 млрд. сўмлик акцияларини сотиб олди;

⭕️ Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши ортишда давом этмоқда. Айрим банкларда аҳвол "аянчли" ;

⭕️ Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик имтиёзли таълим кредитлари ажратилади;

⭕️ Ярим йиллик якунларига кўра энг кўп кредитлар қайси вилоятларда ажратилаётгани эълон қилинди;

⭕️ Asia Alliance Bank яна хусусийлаштирилгани маълум бўлди;

#дайжест
🤩 Бизда сиз учун энг ҳамёнбоп таклиф!

🏢 Эндиликда, "Diplomat" турар-жой мажмуаси хонадонларини 100% тўловда акция доирасида 187 750 000 сўмдан бошлаб харид қилиш имкониятига эгасиз!

❗️ Шошилинг, хонадонлар сони чекланган!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот олиш учун 👇

712007400
555017400

Саҳифа

реклама
Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда

29 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Ш.Э ўз шериклари билан бирга «Универсалбанк» АТБнинг Қарши шаҳар банк хизматлари маркази ходимларини калтаклаган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/bank-employees-were-beaten-in-qashqadaryo


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Халқ банки Бошқарув Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

АТ "Халқ банки" Бошқарув Раисига бирданига 4 та ўринбосар тайинланган. Улардан 2 таси (Зафар Азимов ва Фаррух Рўзиев) Ўзсаноатқурилишбанкда, 2 таси (Тоҳир Раҳмонов ва Дилшод Кутлиев) Ипотека банкда фаолият юритиб келаётган раҳбар ходимлар эди.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/new-dcs-in-xalq-banki

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Сардор Умрзоқов: «Валютадаги кредитларни фақат экспорт қилувчи тадбиркорларга беришимиз керак»

Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умрзоқов 30 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида валютада кредит олиб, касодга учраган тадбиркорлар мавзусига ҳам тўхталди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/sardor-umrzoqov-about-loan-in-foreign-currency


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 2 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Август ойи валюта биржасида доллар курси кўтарилиши билан бошланди;

⭕️ Халқ банки Бошқарув Раисига янги ўринбосарлар тайинланди;

⭕️ Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда;

⭕️ Ўзбекистон банклари Қозоғистон банкларига қараганда анча фаол ва мувафаққиятлиForbes.kz;

⭕️ Марказий банк тижорат банклари ходимлари учун онлайн тренинг ташкил этди.

#дайжест
Forwarded from Xalqaro press klub
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХПК қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритишни ва ушбу йўналишга илм-инновация қандай тадбиқ этилаётганини кўрсатишни давом этади!

🔹"Фермерлар мактаби" номли катта лойиҳа кимнинг ташаббуси билан ташкил этилган ва ундан кўзланган асосий мақсад нима?

🔸"Фермерлар мактабида" қандай таълим йўналишлари мавжуд? Назарий билим олишдан ташқари амалий машғулотлар ҳам ташкил этилганми?

🔹 Қишлоқ хўжалигидаги тектоник ўзгаришларга нималар сабаб бўлмоқда?

🔸Ижтимоий лойиҳалардан бири бўлмиш "100 китоб" тўплами кимлар томонидан ва нима мақсадда тузилган?

🔹 Сурхондарёлик ёш фермерлар қишлоқ хўжилигининг қайси йўналишига кўпроқ қизиқиш билдиришмоқда? Уларнинг келажакдаги орзулари қандай?

🔸Андижондаги фермерлар мактаби тингловчилари учун қандай шароитлар яратилган?

📍Шу ва шу каби саволларга "Масофада" кўрсатувининг навбатдаги сонида жавоб олишингиз мумкин.

🎥 Кўрсатувни сиз бугун, 3 август соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг!

@IPCUzbekistan
Энди иш берувчи эмланмаган ходимни ишга қўймасликка ҳақли

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид қўшимча киритилди.

Эслатиб ўтамиз, юртимизнинг баъзи банкларида коронавирусга қарши ихтиёрий жамоавий эмлаш тадбирлари бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/we-want-everybody-get-vaccinated


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Кун фотоси

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев (ўртада) Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосарлари Зафар Азимов (чапда) ва Фаррух Рўзиев (ўнгда) билан.

Манба

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Халқ банкида тижорат кредитларини бериш вақтинча тўхтатилди

Акциядорлик тижорат Халқ банкида муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани сабабли, тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилади. Банк расмий хабарида кредитлаш қанча муддатга тўхтатилганлиги ҳақида айтилмаган, шу билан бирга, яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан ушбу кредитларни бериш йўлга қўйилиши таъкидланган.

Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар ажратилиши тўхтатилмайди.


Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/xb-has-stopped-crediting

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Кун фотоси №2

Ипотека банк Бошқаруви раиси Элёр Иномжонов (ўртада) Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосарлари Тоҳир Раҳмонов (чапда) ва Дилшод Кутлиев (ўнгда) билан.

Манба

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Микрокредитбанкда ҳам тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилди

Микрокредитбанк ҳам муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани сабабли, тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилгани эълон қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда. Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар ажратилиши тўхтатилмайди.


Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/mikrokreditbank-has-also-stopped-crediting

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram