Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.8K subscribers
2.99K photos
241 videos
24 files
3.96K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди

2021 йилнинг II чорагида банк тизими ликвидлиги ҳукумат харажатларининг кескин ортиши, ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мувозанатлашуви ҳамда муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши фонида шаклланди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/central-banks-report-28-07-2021


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Агробанк йиллик 22 фоизлик омонат таклиф қилмоқда

Агробанкнинг "Progress" номли омонатига маблағингизни қўйиб, йиллик 22 фоиз миқдорида даромад олишингиз мумкин. Омонат муддати 13 ойни ташкил қилади (реклама ҳуқуқи асосида).

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/agrobank-deposit-progress


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Аввалроқ, банк ва молия тизимида ишловчи ходимларнинг маоши Ўзбекистондаги ўртача ойлик-маошлардан икки баравар кўплиги ҳақида ёзган эдик.

S&P Global рейтинг агентлиги МДҲ мамлакатларидаги банк тизими ходимларининг ўша мамлакатдаги ўртача ойлик маошларига доир статистикани тақдим этди.

Агентликка кўра, 2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банк ходимлари ойлик маоши, уларнинг грузин ва рус ҳамкасблариники билан қарийб бир хил - мамлакатдаги ўртача ойлик маошларнинг 200 фоизидан сал кўпроқ.

Минтақада банк ходимларига мамлакатидаги ўртача ойлик маошга қараганда энг кўп ҳақ тўлайдиган мамлакат Озарбайжон. Озарий банкир ўрта статистик озарийга қараганда 2,5 баравар кўпроқ ҳақ олади. Қўшни Қозоғистонда бу кўрсаткич 200% га яқин.

S&P Global дунё бўйича ўртача шундай статистикани ҳам тақдим этган. Ер юзидаги ўртача олинган банк ходими ўртача олинган иқтисодиёт тармоқларида ишлаётган ходимдан 1,5 баравар кўпроқ маош олади.

@bankers_uz
🗓 28 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Кутилганидек, эрталабдан аксарият тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10720 сўмгача кўтарилди. Кун якунида эса тўрт кунлик ўсишдан сўнг биржада доллар курси пасайди;

⭕️ Эртага, 29 июль куни Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади, ундан сўнг соат 15.00да Марказий банк Раиси М.Б.Нурмуратов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади;

⭕️ Молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган 4 та банк тақдирланди;

⭕️ Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди;

⭕️ Микрокредитбанк чет элдаги меҳнат мигрантлари учун микроқарз беришини маълум қилди.

#дайжест
❗️ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка охирги марта ўтган йил 10 сентябрда пасайтирилган эди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/policy-rate-unchanged


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from tablo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки “Саll center”ида кунига 1400 га яқин мурожаатлар қабул қилинади.

Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашилиб, муаммоли мурожаатлар банк бош офисидаги масъул департаментлар ёрдамида ижобий ҳал этилади.

Юқоридаги лавҳа орқали Халқ банки “Саll center”и фаолияти билан яқиндан танишишингиз мумкин.
Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР сўралмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6191 сонли фармонига биноан 2021 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни, жумладан, СТИР талаб қилиш бекор қилинган. Бироқ амалиётда ҳамон банклар хизмат кўрсатишлари учун СТИР сўрашмоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/taxpayer-identification-number


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Марказий банк асосий ставкага доир қарори юзасидан пресс-релиз тақдим қилди

Марказий банк Бошқарувининг 29 июлда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставка даражаси ўзгаришсиз 14 фоиз даражада қолдирилган эди

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/central-banks-press-release


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 29 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда 

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси яна пасайди — хорижий валюта курси 10 600 га қараб яқинлашмоқда;

⭕️ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди;

⭕️ Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР сўралмоқда?;

⭕️ Марказий банк асосий ставкага доир қарори юзасидан пресс-релиз тақдим қилди. Унда бир қатор янгиликлар бор;

⭕️ Agrobank Mobile иловасини юклаб олишлар сони 1 миллион мартадан ошди;

⭕️ Давр банк иккиламчи бозор учун автокредит беришини маълум қилди.

#дайжест
"Ориент Финанс" банкнинг 53 млрд. сўмлик акцияларини ким сотиб олгани маълум бўлди

Биржа маълумотларига кўра, ушбу акциялар эгалари Сакен Полатов ҳамда Пайзуллажон Мирзаев. Акциядорларнинг ҳар бирининг банкдаги улуши 22,49 фоизга етган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/ofbs-new-shareholders


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Айни пайтда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзаков ва бошқа тегишли масъул раҳбарлар иштирокида "Бизнес билан бевосита мулоқот - ишлабилармонлик муҳитини яхшилашнинг энг самарали воситаси" мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманини Facebook ва Instagram расмий саҳифалари ҳамда МТРК сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

@bankers_uz_live
Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши ортишда давом этмоқда. Айримларида аҳвол "аянчли"

Марказий банк ҳисоботига кўра, жами кредитлар қолдиғи 300,5 трлн. сўмни, ундаги муаммоли кредитлар улуши 5,6 фоизни ёки 16,8 трлн. сўмни ташкил қилмоқда

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/npl-share-increasing


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
💰 Техника сотиб олиб, кешбек ишлашни хоҳлайсизми?

27 июлдан 30 июлгача "Техника ҳафталигини" ўтказиб юборманг: чегирмалар, бонуслар ва кейинги харид учун кешбек.

Бўлиб тўлаш ҳам мумкин! Фоизсиз 4 ва 6 тўловга бўлиб харид қилинг

Телеграм каналга ўтиш:
@zoodmalluzbekistan

🚚 ZoodMall маҳсулотларни Ўзбекистоннинг исталган нуқтасига етказиб беради.

Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва буюртма беринг:
https://rpst.uz/bXx

реклама
Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорни имзолади. Қарорга кўра, олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистр босқич талабалари учун Марказий банкнинг асосий ставкаси даражасида (14 фоизлик) имтиёзли таълим кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/student-loan-30-07


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Aviasales.uz орқали августда қаерга учиш мумкинлигини осон билиб олинг!

Тошкентдан Москвага рейс нархи — 4 527 087 сўм https://avs.io/1eVE8
Тошкент-Санкт-Петербург — 4 734 240 сўм https://avs.io/1eVDi

Тошкент-Дубай — 2 211 622 сўм https://avs.io/1eVFD
Тошкент-Рига — 2 783 967 сўм https://avs.io/1eVC0

Йўналишлар тўлиқ рўйхати ва нархлар @Aviasales_uz каналида.

Реклама
Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"

2018 йилнинг якунида давлат тасарруфига ўтган "Asia Alliance Bank" акциядорлик тижорат банки яна "хусусийлаштирилди". Банк акциялари унинг аввалги йирик акциядори "Gor Investment Ltd" (Буюк Британия) компаниясига ўтказилган.

UPD. Банк хусусийлаштирилиши тўғрисида банк расмий сайтида 2 июль куни хабар берилган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/aab-is-being-privatized


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 30 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Валюта биржаси ҳафтани АҚШ долларининг ўсиши билан якунлади. Душанбадан хорижий валюта 17,43 сўмга қимматлаб, 10 642,43 сўмни ташкил қилади;

⭕️ Сакен Полатов ва Пайзуллажон Мирзаев "Ориент Финанс" банкнинг қўшимча 53 млрд. сўмлик акцияларини сотиб олди;

⭕️ Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши ортишда давом этмоқда. Айрим банкларда аҳвол "аянчли" ;

⭕️ Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик имтиёзли таълим кредитлари ажратилади;

⭕️ Ярим йиллик якунларига кўра энг кўп кредитлар қайси вилоятларда ажратилаётгани эълон қилинди;

⭕️ Asia Alliance Bank яна хусусийлаштирилгани маълум бўлди;

#дайжест
🤩 Бизда сиз учун энг ҳамёнбоп таклиф!

🏢 Эндиликда, "Diplomat" турар-жой мажмуаси хонадонларини 100% тўловда акция доирасида 187 750 000 сўмдан бошлаб харид қилиш имкониятига эгасиз!

❗️ Шошилинг, хонадонлар сони чекланган!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот олиш учун 👇

712007400
555017400

Саҳифа

реклама
Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда

29 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Ш.Э ўз шериклари билан бирга «Универсалбанк» АТБнинг Қарши шаҳар банк хизматлари маркази ходимларини калтаклаган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/bank-employees-were-beaten-in-qashqadaryo


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Халқ банки Бошқарув Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

АТ "Халқ банки" Бошқарув Раисига бирданига 4 та ўринбосар тайинланган. Улардан 2 таси (Зафар Азимов ва Фаррух Рўзиев) Ўзсаноатқурилишбанкда, 2 таси (Тоҳир Раҳмонов ва Дилшод Кутлиев) Ипотека банкда фаолият юритиб келаётган раҳбар ходимлар эди.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/new-dcs-in-xalq-banki

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram