Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
"Давр банк" XАТБ Кузатув кенгаши таркиби (30.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Ҳокимликлар айрим фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/mortgage-guarantees-from-local-authorities


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 24 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Валюта биржасида АҚШ долларининг курси кетма-кет икки марта кўтарилди ва душанба кундан 10 634,36 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Ҳокимликлар айрим фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради — Ҳукумат қарори;

⭕️ Ангренлик йигит Телеграм-гуруҳ очиб, фуқароларнинг 13 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди;

⭕️ Туронбанк юртдошларимиз ва хориждаги ўзбекистонликлар учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда;

⭕️ Марказий банк 2021 йилнинг биринчи ярмида тўлов тизимларига оид статистикани эълон қилди. Унга кўра, банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 1 128 трлн. сўмни ташкил этмоқда (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55 фоизга кўпроқ).


#дайжест
Бироз кеч бўлса-да, анъанани бузмаган ҳолда, бугун туғилган кунини нишонлаган ЧЭКИ "Hamkorbank" Бошқаруви Раиси Жўраев Бахтиёржон Тўймуратовични таваллуд айёми билан табриклаймиз!

(1981 йил, Андижон вилоятида туғилган)


@bankers_uz
Сардор Умрзаков экспертлар, тадбиркорлар ва блогерлар билан онлайн мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзаков видеоконференция шаклида экспертлар ҳамжамияти вакиллари, тадбиркорлар ва блогерлар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан бўлажак очиқ мулоқотига тайёргарлик ҳамда иқтисодиёт, молия, банк соҳаси ва бошқа соҳалардаги долзарб тенденцияларни муҳокама қилди. Мулоқотда Bankers.uz вакили ҳам иштирок этди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/s-umrzakov-communicated-online-with-experts


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда "энг кўп маош олувчилар" бўлиб қолмоқда

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг I ярим йиллигида "Юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи"га доир статистикани эълон қилди. Унга кўра, банк ходимлари ва молиячилар республикадаги "етакчилик"ни сақлаб қолишган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/highest-salaries-in-uzbekistan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “Data Warehouse” – маълумотлар омбори татбиқ этилди

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва чуқур таҳлил қилишга қаратилган “Data Warehouse” (DWH) - маълумотлар омбори ва “Business Intelligence” – бизнес таҳлил тизими татбиқ этилди. Бу Банкнинг янги бизнес моделига асосланган трансформация жараёнлари доирасида амалга оширилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/uzsqb-data-warehouse-database-was-applied


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 26 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Валюта биржасида АҚШ долларининг курси яна (+22,99 сўмга) кўтарилди;

⭕️ Бош вазир ўринбосари экспертлар, тадбиркорлар ва блогерлар билан онлайн мулоқот қилди;

⭕️ Ярим йиллик якунларига кўра банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда "энг кўп маош олувчилар" бўлиб қолмоқда — Давстатқўм;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “Data Warehouse” – маълумотлар омбори татбиқ этилди;

⭕️ ANORBANK'нинг "ANOR" тўлов тизими "UzASBO" дастурий мажмуаси билан интеграция қилинмоқда.


#дайжест
II чоракда депозитлар ставкалари қандай ўзгарди

Марказий банк 2021 йилнинг II чораги учун "Пул-кредит сиёсати шарҳи" ни эълон қилди. Регулятор шарҳда депозитлар ҳажми ва фоиз ставкалари таҳлилига алоҳида тўхталган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/changing-deposit-rates


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Президент билан бўладиган очиқ мулоқот учун тушаётган мурожаатларнинг катта қисми банк соҳасига оид

Август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат тадбиркорлари ва инвесторлари билан очиқ мулоқот ўтказади. Тадбирда бизнес вакиллари билан уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар муҳокама этилади ва ҳал қилинади, шунингдек, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар энг кўп мурожаат (44 фоиз) бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар бўйича келиб тушган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/the-presidents-open-dialogue-with-entrepreneurs


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
II чоракда қисқа муддатли кредитлар ставкалари пасайди, узоқ муддатлилариники эса ошди

Мазкур ҳолатни регулятор қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкалари бир-бирига жуда яқин даражада шаклланиши, узоқ муддатли кредитлар таркибида давлат дастурлари асосида нисбатан пастроқ фоиз ставкада ажратилаётган кредитларнинг мавжудлиги билан изоҳлади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/the-rates-of-short-term-loans-decreased


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 27 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Валюта биржасида АҚШ долларининг курси кетма-кет тўртинчи бор (+12,65 сўмга) кўтарилди. Эртадан банкларда АҚШ долларининг сотув курси ҳам кўтарилиши кутилмоқда;

⭕️ Марказий банк 2021 йилнинг II чораги учун "Пул-кредит сиёсати шарҳи" ни эълон қилди. Унга кўра, II чоракда депозитлар ҳажми ва фоиз ставкалари ўзгарган;

⭕️ Ҳисоботда келтирилишича, II чоракда қисқа муддатли кредитлар ставкалари пасайди, узоқ муддатлилариники эса ошди;

⭕️ Президент билан бўладиган очиқ мулоқот учун тушаётган мурожаатларнинг катта қисми банк соҳасига оид;

⭕️ Бугун «Тошкент» республика фонд биржасида "Ориент Финанс" банкнинг устави капиталининг 6,89% улушига тенг қисми 53,0 млрд. сўмга сотилди. Банк акциялари номинал қийматидан икки баравар арзонга сотилган.

#дайжест
Кутилганидек, бугундан аксарият тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10720 сўмгача кўтарилди.


@bankers_uz
Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади

Марказий банк томонидан "Асакабанк" АЖ, "Ипак Йўли" АИТБ, "Капиталбанк" АТБ ҳамда "Ипотека банк" АТИБлар молиявий саводхонлик бўйича “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган банклар сифатида эътироф этилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/central-bank-awarded-4-banks


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди

2021 йилнинг II чорагида банк тизими ликвидлиги ҳукумат харажатларининг кескин ортиши, ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мувозанатлашуви ҳамда муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши фонида шаклланди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/central-banks-report-28-07-2021


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Агробанк йиллик 22 фоизлик омонат таклиф қилмоқда

Агробанкнинг "Progress" номли омонатига маблағингизни қўйиб, йиллик 22 фоиз миқдорида даромад олишингиз мумкин. Омонат муддати 13 ойни ташкил қилади (реклама ҳуқуқи асосида).

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/agrobank-deposit-progress


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Аввалроқ, банк ва молия тизимида ишловчи ходимларнинг маоши Ўзбекистондаги ўртача ойлик-маошлардан икки баравар кўплиги ҳақида ёзган эдик.

S&P Global рейтинг агентлиги МДҲ мамлакатларидаги банк тизими ходимларининг ўша мамлакатдаги ўртача ойлик маошларига доир статистикани тақдим этди.

Агентликка кўра, 2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банк ходимлари ойлик маоши, уларнинг грузин ва рус ҳамкасблариники билан қарийб бир хил - мамлакатдаги ўртача ойлик маошларнинг 200 фоизидан сал кўпроқ.

Минтақада банк ходимларига мамлакатидаги ўртача ойлик маошга қараганда энг кўп ҳақ тўлайдиган мамлакат Озарбайжон. Озарий банкир ўрта статистик озарийга қараганда 2,5 баравар кўпроқ ҳақ олади. Қўшни Қозоғистонда бу кўрсаткич 200% га яқин.

S&P Global дунё бўйича ўртача шундай статистикани ҳам тақдим этган. Ер юзидаги ўртача олинган банк ходими ўртача олинган иқтисодиёт тармоқларида ишлаётган ходимдан 1,5 баравар кўпроқ маош олади.

@bankers_uz
🗓 28 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Кутилганидек, эрталабдан аксарият тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10720 сўмгача кўтарилди. Кун якунида эса тўрт кунлик ўсишдан сўнг биржада доллар курси пасайди;

⭕️ Эртага, 29 июль куни Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади, ундан сўнг соат 15.00да Марказий банк Раиси М.Б.Нурмуратов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади;

⭕️ Молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган 4 та банк тақдирланди;

⭕️ Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди;

⭕️ Микрокредитбанк чет элдаги меҳнат мигрантлари учун микроқарз беришини маълум қилди.

#дайжест
❗️ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка охирги марта ўтган йил 10 сентябрда пасайтирилган эди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/policy-rate-unchanged


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from tablo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки “Саll center”ида кунига 1400 га яқин мурожаатлар қабул қилинади.

Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашилиб, муаммоли мурожаатлар банк бош офисидаги масъул департаментлар ёрдамида ижобий ҳал этилади.

Юқоридаги лавҳа орқали Халқ банки “Саll center”и фаолияти билан яқиндан танишишингиз мумкин.