Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.97K photos
237 videos
24 files
3.93K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Бугун молиявий хизматлар оммабоплиги бўйича алоҳида стратегия тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Стратегиянинг муҳим йўналишларидан бири сифатида, биз доим "қайғурадиган" аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳа, тан олишимиз керак, Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигида (ҳаттоки олий маълумотли ва яна ҳаттоки иқтисодий соҳага яқин касбларда фаолият олиб борадиганларида ҳам) молиявий саводхонлик даражаси бироз пастроқ. Молиявий саводхонлик қанчалик муҳимлиги ҳақида эса, бир неча юзлаб тадқиқотлар қилинган, мақолалар ёзилган. Биз ҳам бу мавзуга бир неча бор тўхталиб ўтганмиз.

Аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси, бевосита ва билвоста мамлакат банк тизими ривожига ҳам таъсир қилади. Шундан келиб чиқиб, Марказий банк аввалроқ бу масалада ишларни бошлаган эди. Хусусан, Марказий банк томонидан ташкиллаштирилган @finlituzb телеграм канали шулар жумласидандир.

@finlituzb'да молиявий саводхонликка оид кўплаб қизиқарли материаллар, банк-молия соҳасидаги қонунчиликка доир асосий моментлар, аҳоли орасида кўп учрайдиган саволларга жавоблар ва шу каби фойдали постлар бериб борилади.

Уланиш тавсия этилади!
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ҳамда Bankers.uz жамоаси, банкнинг Самарқанд минтақавий филиали бошқарувчиси Турғунбой Хайруллоевич Шодиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.


@bankers_uz
Агробанкнинг "Фермерлар мактаби" Самарқанд офисига пресс-тур ташкил этилди

Аввалроқ хабар қилганимиздек, бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун Агробанк ташаббуси билан ташкил этилган "Фермерлар мактаби"нинг Самарқанд офисига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида банк ва мактаб вакиллари ушбу лойиҳанинг моҳияти, мақсади ва афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/agrobank-samarqand-press-tur


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (29.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Ўзбекистон банклари 1-ярим йилликни қандай соф фойда билан якунладилар?

Оператив маълумотларга кўра, 2021 йил I ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон тижорат банклари ўз фаолиятини жами 3 трлн. 35 млрд. сўм соф фойда билан якунладилар. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 452 млрд. сўмга ёки 15,5 фоизга кўпроқдир. Соф фойда миқдори бўйича етакчи бешликнинг тўрттасини давлат банклари — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк, Ипотека-банк ва Халқ банки эгаллаган. Баланс соф фойдаси бўйича "катта бешлик"ка "кутилмаганда" давлат назоратида бўлмаган Ипак Йўли банк ҳам кирган.

2020 йилнинг I ярми билан солиштирганда, соф фойда кўрсаткичининг энг катта ўсиш даражаси Тенге банкда (414,6%), Капиталбанкда (379,1%), Агробанкда (99,6%), Ипотека-банкда (61,2%), Ипак Йўли банкда (52,0%) қайд этилган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/ii-quater-uzbek-banks


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Банк ходимлари Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олишади

Хабар беришларича, Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 20 июль — сешанба кунига тўғри келади.

2020 йил 3 декабрда қабул қилинган президент фармони (ПФ-6122) га кўра, 2021 йил 21 ва 22 июл кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланиши белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қурбон Ҳайити муносабати билан корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлар, шу жумладан банк ходимлари кетма-кет уч кун дам олишади.

Демак,

– 17 июль (шанба) – кўчирилган иш куни
– 18 июль (якшанба) – дам олиш куни
– 19 июль (душанба) – иш куни
– 20 июль (сешанба) – дам олиш
– 21 июль (чоршанба) – дам олиш
– 22 июль (пайшанба) – дам олиш
– 23 июль (жума) – иш куни
– 24 июль (шанба) – иш куни
– 25 июль (якшанба) – дам олиш куни

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/qurbon-hayit-dam-olish-kuni


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Агробанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (25.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Жорий йилнинг 1 сентябридан талабалар учун имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади

Президент Ш.Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан, 2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 ноябрдаги (ПФ-5877) фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан, кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилиниши айтилган эди.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/imtiyozli-kredit-yoshlarga-oid-qarori


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
❗️Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги таянч йиғилиши дам олиш куни муносабати билан 22 июлдан 29 июль санасига кўчирилди.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бошланғич тўловсиз 36 ойга муддатли тўлов! 💥

"NAMUNA DEVELOPMENT" NUR турар-жой мажмуасидан муддатли тўловга хонадон харид қилишингиз учун ажойиб имконият тақдим этади.

Акция 36 ойга бўлиб тўлашга 6 июлдан 30 июлга қадар давом этади. Шошилинг, фақат 30 та хонадон!

Бундан ташқари, фуқароларнинг янада қулайлиги учун бошқа шахсий чегирмалар ҳам мавжудлигини эслатиб ўтамиз!

"NUR" турар-жой мажмуасидан хонадон харид қилиб, сиз келажак учун инвеститсия қиласиз!

Агар фойдали бўлса, унда Namuna Development-да!

📍 Барча маълумотларни қуйидаги манзил орқали савдо офисига ташриф буюриб олишингиз мумкин: Мирзо Улуғбек тумани, Лашкарбеги кўчаси, 1-уй.

🌐 Web-sahifa
☎️ Call-center: +998787770077

реклама
Алоқабанкка ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча — 13 июль куни рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Тақдимотлар жараёнида «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкига мижозлар учун барча хизматларни мужассамлаштирган ягона платформа яратиш, ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/aloqabank-provides-financial-support-to-it-stratups


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Микрокредитбанкда сифат менежменти тизими сертификати ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мувофиқлиги қайта тасдиқланди

Халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат тизимларининг жорий этилиши рақобат муҳитида банк ютуғининг кафолати ҳисобланади ва банк маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга ва банк хизматлари истеъмолчиларига сифатли хизмат кўрсатишга шароит яратади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/uzmkb-again-certificated


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (29.06.2021 йилдан)

#kuzatuv_kengashi


@bankers_uz
«Ипотека-банк» фирибгарлардан огоҳлантирмоқда

Маълум бўлишича, айрим кимсалар томонидан ўзларини Ипотека банк ходими деб таништирган ҳолда, фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ўз уйларини сотиш ва ипотека кредитига янги турар жой олиш каби таклифларни билдириш ҳолатлари учрамоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/ipoteka-bank-warns-fraudsters


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Moody’s агентлиги 14 та банкнинг рейтингларини ўзгартирди

Moody's томонидан Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Asia Alliance Bank, Hamkorbank, Инфинбанк, Ипак Йўли банк, Ипотека-банк, Капиталбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Савдогарбанк, Тенгебанк, Ziraat Bank Uzbekistan, Ўзмиллийбанклар рейтинглари ва истиқболлари турли даражаларда янгиланган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/moodys-changed-the-credit-ratings-of-14-uzbek-banks


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Микрокредитбанк вилоят филиалларида бир нечта бўш иш ўринлари борлигини маълум қилди

Банкнинг Наманган вилоятидаги минтақавий ҳамда қатор туман филиалларида 27 бўш иш ўрни мавжуд

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/microcreditbank-announces-several-vacancies-in-regional-branches


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув Раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Иккала ўринбосар ҳам шу вақтга қадар банкда департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/new-deputies-appointed-to-chairman-of-board-of-uzpromstroybank


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Ипак Йўли" АИТБ Кузатув кенгаши таркиби (30.06.2021 йилдан)

@bankers_uz
Фойдаланувчилар HUMO тўлов тизими билан боғлиқ носозликлар кузатилаётганини айтишмоқда. Хусусан, аксарият мобил иловаларда HUMO карталари баланслари кўринмай қолган ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширишда муаммолар пайдо бўлмоқда.

Тўлов тизими вакилларининг хабар беришларича, ушбу носозликлар яқин дақиқаларда бартараф этилади.
Шу билан бирга тизимнинг терминал, банкомат ва HUMOPay хизматлари орқали тўловлар ишчи ҳолатда ишлаётганлигини айтилган.

UPD: Тизим ишлаяпти.


@bankers_uz