Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.7K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
​​Омонатлар бозорида рақобатнинг борлиги албатта яхши, айниқса омонатчилар учун!

'ANORBANK' ўзининг янгиланган — 2.0 версиядаги, шартлари омонатчилар учун қулайлашган ва такомиллаштирилган омонатларини таклиф қилмоқда экан!

«Smart_2.0» омонати
— бу фоизларни йўқотмаган ҳолда, исталган вақтда омонатни тўлдириш ва ечиб олиш имконияти, кечаю-кундуз қўллаб-қувватлаш хизмати ва фоизларни ҳар ойда тўлаб бериш дегани.

омонат фоизи — йиллик 23%;

муддати — 13 ой;

очиш учун минимал миқдор — 100 000 сўм, шу миқдорни қолдириб, омонатни қисман ечиб олса, фоизлар "куйиб кетмайди";

омонатни маблағлар билан тўлдириш имконияти;

кечаю-кундуз фаолият юритувчи алоқа маркази мутахассислари хизматидан фойдаланиш;

фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.

«Shoshilmasdan_2.0» омонати — шов-шувга сабаб бўлган ўша "машҳур" омонатнинг янада жозибадор шакли. Омонат учун ҳисобланадиган фоизларнинг энг юқори ўсиш даражаси 27% гача.

фоиз ставкаси 27% гача, жумладан:

- 1-3 ой учун - 19% йиллик;
- 4-6 ой учун - 22% йиллик;
- 7-9 ой учун - 24% йиллик;
- 10 ойдан бошлаб, омонатнинг муддати тугагунга қадар йиллик 27%.

омонат муддати 370 кун;

омонатни очиш учун минимал маблағ — 100 000 сўм;

дастлабки 3 ой ичида маблағ қўшиб бориш мумкин.

Ва энг асосийси — омонатни фақат мобил илова орқали онлайн расмийлаштириш керак деган шарт йўқ! Сиз уни ўзингизга қулай шаклда (Тошкент шаҳридаги омонатчилар нақд шаклда банкка маблағ қўйиш орқали ҳам) расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун Сизга банк мутахассислари ёрдам беришади. Омонат расмийлаштирмоқчи бўлганлар учун эса www.anorbank.uz веб-сайти ёки 1290 қисқа рақами куну-тун иш фаолиятида!


ANORBANK: Фойдали омонат жамғаринг!
«Трастбанк» ХАБ Кузатув кенгаши таркиби

@bankers_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маблағларингизни банкларда омонатга қўйинг!

- хавфсиз сақланади🔐

- даромад келтиради💴

- инфляция таъсиридан ҳимоя қилади📈

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзбекистонда уй-жой нархи ошмоқда

Марказий банк томонидан амалга оширилган Ўзбекистон ипотека бозори мониторингига кўра, республикадаги иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи жорий йилнинг II чорагида биринчи чоракка нисбатан ўртача 5,72% га ошди. Ҳудудлар миқёсида энг кўп ўсиш Сурхондарё (13,54%), Наманган (11,70%), Тошкент (10,73%) вилоятларида кузатилди. Андижон вилояти иккиламчи бозоридаги уй-жойлар нархи ушбу чоракда ўтган чоракка нисбатан 5,42% га пасайган.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/ipoteka-kreditlar


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк ва Western Union'дан янги акция! 💸

Жорий йил 1 июлдан 31 августга қадар Туронбанк бўлимларида Western Union тизими орқали 2 марта камида $200 долларлик пул ўтказмаларни амалга оширинг ва автоматик равишда иштирокчига айланинг!

🎁 Ғолибларни қуйидаги қийматлардаги соврин сертификатлари кутмоқда:

💰 $50;
💰 $250;
💰 $500.

Пўл жунатинг, эҳтимол, сертификатлардан бири сизники бўлади!😉
"Ориент Финанс" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзолари


@bankers_uz
“Агробанк”да очиқлик ва холислик" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 2 июль куни “Агробанк” АТБ томонидан АОКА мажлислар залида “Агробанкда очиқлик ва холислик” мавзусига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Агробанк” АТБ Бош офиси раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ фаоллари, шу жумладан Bankers.uz нашри вакиллари ҳам иштирок этди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/agrobankuz-transparency


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк яшил молиялаштириш тамойили асосида махсус кредитларини таклиф қилмоқда

Кредит ҳисобига мижозлар:

Замонавий ва энергия тежовчи ускуналарни сотиб олиши;
Корхонангизнинг энергия самарадорлигини ошириши;
Қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариши;
Мавжуд биноларни энергия тежамкорларига ўзгартириши;
Экотранспортларни харид қилиши ёки ишлаб чиқариши;
Сувдан оқилона фойдаланиши;
ва шу мақсадда бошқа лойиҳаларни амалга ошириши мумкин.

Мутахассислардан маслаҳат олиш учун:

💬 @sqbsupport
☎️ 71 2004343


@bankers_uz
"Hamkorbank" ATБ Кузатув кенгаши аъзолари


@bankers_uz
Шунчаки тадқиқот ва хулоса учун:

Ҳурматли офис ишчилари, иш жойингизда фойдаланаётган компьютер техникаси ва периферия воситалари (принтер, сканер ва ҳк.) Сизни тўлиқ қаноатлантирадими (талабингизга жавоб берадими) ?
Anonymous Poll
49%
Ҳа, тўлиқ қаноатлантиради
32%
Унчалик қаноатлантирмайди, алмаштиришга эҳтиёж бор
15%
Йўқ, умуман қаноатлантирмайди
3%
Жавоб беришга қийналаман
Жуда кўп корхона ва ташкилотларда, хусусан банкларда ишловчи обуначиларимиз меҳнат жараёнлари билан боғлиқ, хусусан меҳнат қонунчилиги борасида тез-тез саволлар билан мурожаат қилишади.

Тан олишим керак, меҳнат қонунчилиги, ходимлар ҳуқуқлари бўйича ҳамда банк ҳуқуқи соҳасида ҳам ҳалигача мураккаб саволлар пайдо бўлса, ҳуқуқ соҳасида кўп йиллик тажрибага эга мутахассис Саидали ака Мухторалиев ва у томонидан очилган @yuristkadr каналидан жавоб топаман.

Ходимлар ҳимояси, ишдан бўшатишда муаммолар, дам олиш вақти ва таътиллар, маош тўлашдаги муамоларни ҳал қилиш ҳақида тавсия эта олишим мумкин бўлган блог шу. Каналда мутахассиснинг ўзи билан боғланиш имконияти ҳам мавжуд.

Уланиш тавсия этилади 👉 @yuristkadr
"Ипотека-банк" АТИБ Кузатув кенгаши аъзолигига (қайта) сайланганлар (30.06.2021 йилдан)

"Astarta Holding NV, Wood&Co" компаниялари ходими Ю.Берешченко банк кузатув кенгаши таркибидан чиқарилганлиги сабаб, аъзолар сони (ҳозирча) 8 та бўлиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ, банкнинг кузатув кенгаши аъзолари сони, банк акциядорлари сонидан қатъи назар, беш кишидан кам бўлмаган миқдорда ва тоқ сонда бўлиши лозим.


@bankers_uz
Истеъмолчилардан ортиқча ундирилган банк комиссияси қайтарилиши Марказий банк томонидан назоратга олинди

🔸Podrobno.uz сайтида «Куда уходят деньги? Клиенты «Алокабанка» жалуются, что при обналичке пропадают 20 тысяч сумов, причем без каких-либо уведомлений» сарлавҳаси остида чоп этилган хабардаги ҳолат Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан назоратга олинди.

Бундан ташқари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш давомида АТБ “Савдогарбанк” томонидан кредит маблағлари ажратилишида айрим мижозлардан банк хизматлари тарифларида кўзда тутилмаган ва кредит шартномаларида белгиланмаган бир марталик тўловлар ундирилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/vse-pod-kontrolem


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Туркистон" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзолари


@bankers_uz
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Artel совутгичлари қандай ишлаб чиқарилади? Заводга видеосаёҳат

Artel Самсунг ва Шиваки каби дунёда таниқли компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

Artel совутгичлари бугунги кунда Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Aфғонистон, Aрманистон, Гуржистон, Туркманистон ва Россия Федерация каби давлатларга экспорт қилинади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/8/48/1067

📹Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=FmTQmyOPSYY

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
Вакцина олинг!

Билмадим бу инфо қанчалик тўғри, лекин айрим ишхоналарда ҳаттоки иш жойини ўзига эмлайдиган мутахассисларни чақириб, жамоавий эмлашни ташкиллаштиришмоқда дейишяпти (агар рост бўлса, жуда зўр ғоя!). Сиздан ҳеч қанақа оворагарчилик керакмас, шундоқ "тумшуғингизни тагига" келяпти вакцина! Шундаям баҳона қилсангиз энди, уят бўлар...

Яна қайтарамиз, ҳар хил бўлар бўлмас конспирологик гапларга ишонманг, вакцина олинг!

Бу Сиз ва яқинларингиз соғлиги учун жуда муҳим!


@bankers_uz
"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (30.06.2021 йилдан)
Иш ўринлари ҳақида банк мижозларидан сўралаётган маълумотлар, улар кимга керак?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда турли тадбиркорлар томонидан уларга банкдан қўнғироқлар бўлаётгани, банк вакили тадбиркорнинг корхонасида нечта иш ўрни, нечта бўш иш ўрни борлиги, йил якунига қадар ишчи кучига талаб ва ҳоказо саволларни бераётганлигини ёзишмоқда. Айрим тадбиркорлар бу каби саволлар банкдан қўнғироқ қилиб эмас, банк масъул ходимлари томонидан электрон шаклда тўлдириб, корхона муҳри билан тасдиқлаб беришни сўралаётгани айтилмоқда.

Ва албатта, изоҳлар кутилганидек, банк тизими ва ходимларининг "қиладиган иши қолмагани", қоғозбозлик ва кўзбўямачиликнинг авж олгани ҳақида бўлмоқда.

Шундай маълумотларни йиғишга кўрсатма берганлар, танасининг қаери билан ўйлаши қизиқ. Чунки калласи билан ўйлаган одам бунақа "кетмонча" услублар билан иш тутмайди. Ва энг ёмони — банклар яна мижозларнинг масхара қилишларига сабаб бўляпмиз.

Ҳа, айтганча, бизда иш ўринлари бўйича алоҳида ҳисобот бор, "стат"га топшириладиган.


@bankers_uz