Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.2K subscribers
2.84K photos
228 videos
24 files
3.8K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилади. Бунда,

1-босқичда – 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2021 йил 1 июлга қадар, шундан 15 миллион АҚШ доллари “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини ошириш учун;

2-босқичда – 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг қарорига асосан йўналтирилади.

Мазкур маблағларнинг 70 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги қисми тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида кредитлар бериш учун “Микрокредитбанк” АТБга 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан паст фоиз ставкада ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳисобига бошқа тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳам молиялаштирилиши мумкин.

"Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан кўчирма.


@bankers_uz
Кун фотоси: Деярли барча банкларнинг биттадан Бошқарув раиси ўринбосарлари битта расмда

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Молия ташкилотларининг юқори лавозим раҳбарлари учун ахборот хавфсизлиги” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.


@bankers_uz
​​Ўзсаноатқурилишбанкда кредитлашнинг янги механизми қўлланилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк трансформация жараёнида кредитлаш амалиётини соддалаштирди, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди, АКТдан самарали фойдаланишга эришди ва молиявий очиқликни таъминлади.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров банк томонидан 2020 йилнинг иккинчи ярмида жорий қилинган андеррайтинг тизими ҳақида сўзлаб берди:

– Бундан 3-4 йил аввал кредитларни ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатларнинг ҳаддан ташқари марказлашгани бош банк ва филиаллар ўртасидаги жавобгарликнинг аниқ чегараланишига тўсқинлик қиларди, кредит буюртмаларини кўриб чиқишнинг мураккаблашган механизмлари, айниқса, инсон омили борлиги, тизимнинг автоматизация қилинмагани кредитларни тезкор олиш имкониятини чегараларди. Чакана банк хизматлари бозорининг паст даражада ривожлангани ва мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувлари мавжуд эмаслиги ортиқча бюрократия учун замин яратарди. Андеррайтинг тизимининг жорий қилиниши ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш учун замин яратди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда 2020 йилнинг июнь-август ойларида чакана савдо, август-октябрь ойларида эса корпоратив ҳамда кичик ва ўрта бизнес йўналишини ушбу тизим доирасида кредитлаш йўлга қўйилди.

Андеррайтинг тизимининг ишга туширилиши натижасида:

кредит ажратиш босқичлари 6 тадан 3 тага, муддати лойиҳа қиймати ва мақсадидан келиб чиқиб, 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди;
корхоналарнинг мулкчилик шакли, кредит мақсади, фаолият туридан келиб чиқиб қатор янги кредит маҳсулотлари жорий этилди.
Ажратилаётган кредитларларни расмийлаштириш ва унинг сўндирилишигача бўлган барча жараёнларни назоратда ушлаш учун кредитларни бошқариш хизмати ташкил қилинди.

2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб қўлланила бошлаган ушбу тизим натижасида:

банкдаги муаммоли кредитлар ҳажми ўтган даврга нисбатан 3 бараварга камайиб, кредит портфелига нисбатан 0,3 фоизни ташкил қилди.
муддати ўтган тўловлар ҳолатлари мавжуд бўлган кредит шартномалари ҳажми 23,4 фоизга камайди.
банк кредит портфели сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Жорий йилда ҳам андеррайтинг тизими асосида кредитлаш амалиётлари фаол амалга оширилмоқда. Январь-март ойларида корпоратив, кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана бизнес йўналишида умумий қиймати 2 375,2 млрд. сўм бўлган 895 та кредит ариза келиб тушган бўлса, шундан қарийб 60 фоизи тасдиқланди, қолган қисми қайта кўриб чиқиш учун филиалларга йўналтирилди.
Бугун — "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Бошқаруви Раиси Муратов Алишер Акмаловичнинг таваллуд топган куни экан (1977 йил туғилган).

Алишер акани ушбу кун билан табриклаб, унга соғлик-саломатлик, меҳнат фаолиятида кўплаб ютуқларга эришишини тилаб қоламиз.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корхона ва ташкилотларда, шу жумладан банкларда коридор ёки ҳовлига мажбурлаб олиб чиқилган ва физзарядка қилаётган амаки-холаларни (ёки кўриниши амаки ва хола бўлиб қолган ёшларни) машқлари шунақа кўринади менга.😆

#шунчакиҳазил


@bankers_uz
Olcha.uz интернет-дўкони смартфонларга чегирмалар беришда давом этмоқда. Бу сафар Realme C11 2021 2/32GB смартфони катта чегирма асосида сотиляпти. Чегирма фақатгина бир кун – 22 июнь куни амал қилади. Шундай экан қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Olcha.uz орқали ўзингизга ёққан товарни осон ва тезкор харид қилишингиз мумкин. Тўловлар исталган (нақд ёки пластик карта) кўринишда. Бу ерда маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилса бўлади. Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати ҳам бор.
Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олийгоҳларнинг иқтидорли талабалари (битирувчилари) корхона ва ташкилотлар томонидан "хантинг" қилиниши кераклиги ҳақида гапираётиб, бу борада Туронбанк тажрибасини эътироф этибди.

Манба


@bankers_uz
Агробанк Ўзбекистон тижорат банклари орасида илк бор "VISA -HUMO" кобейджинг картасини ишлаб чиқди

Жорий йилнинг 22 июнь куни “Агробанк” АТБ Бош офисида Агробанк, VISA ҳамда HUMO карта тизимлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда кобейджинг карта қулайлиги ва имкониятлари, тўлов тизими бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама этилди.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/novosti/article_post/agrobank-visa-humo


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Кун фотоси: "Hyundai Creta"си бор Хушбарой Абдуллаева ва "Hyundai Creta"си йўқ мен. 😉


Бугун Асака банк ҳамда MasterCard ҳамкорликда ўтказган "Баҳорни MasterCard билан кутиб олинг" акцияси супер ютуғи ўз эгаси топширилди.


@bankers_uz_live
Эҳтиёжманд аёллар қандай қилиб тадбиркорга айланяпти?

Кимдир аёл боши билан ёлғиз рўзғор тебратишга мажбур. Қайсидир она ногиронлиги бор ўғил-қизларига бир ўзи ғамхўр. Баъзи оилалар ижтимоий ҳимояга муҳтож. Яна айрим опа-сингилларимиз ишсиз.

Халқ банки жорий йилнинг ўтган даврида “Аёллар дафтари”га киритилган шу сингари 68 минг 281 нафар аёлни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилди. Бунинг учун уларга 838 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бизнес соҳасида бошланғич тасаввури йўқ, молиявий саводхонлиги етарли бўлмаган опа-сингилларимиз ўқитилди. Қайси тадбиркорлик йўналишини танласак экан, дея қийналганларга 72 хил намунавий “Бизнес режа” лойиҳалари тақдим этилди.

Натижалар қандай бўлди?

Батафсил: https://t.me/xalqbankinfo/1945
Реклама
Forwarded from AkmalBurxanov
“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

Лойиҳаларда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

▪️
Агентлик томонидан “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” ни юритиш.
Реестрга киритилган шахсларга давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирлаш, cайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларини кўрсатиш, давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ
тендер ва танлов савдоларида иштирок этиши, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритишини тақиқлаш;
▪️давлат идоралари ва ташкилотларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш;
▪️давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни қатъиян тақиқлаш;
▪️барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва бу тузилмалар раҳбарлари Агентлик билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши, уларни лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилиши;
▪️Агентлик томонидан барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳокимликларда йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш;
▪️2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
▪️давлат хизматчиси томонидан декларацияни тақдим этишдан
бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга асос бўлиши;
▪️давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлишни тақиқлаш;
▪️давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида ўқитиш;
▪️“Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек, давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
▪️Агентликка манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколатини бериш;
▪️Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига
кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
▪️коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
▪️коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан
жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш;
▪️давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномалар ва бошқа битимларни тузишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқишни қатъиян тақиқлаш ва бошқалар.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатлар ҳақиқатдан ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлиб, шубҳасиз мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш, ушбу жараёнга кенг жамоатчиликни сафарбар этишга имкон яратади.

@aburxanov
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди

2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан чиқарилган банк пластик карталари сони 23 807 310 донани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6,37% га ёки 1,4 миллионтага кўпроқдир. Муомаладаги банк карталари сони кўплиги бўйича Халқ банки (4,46 млн. дона), Агробанк (3,17 млн. дона) ҳамда Миллий банк (2,67 млн. дона) етакчилик қилмоқда. Хусусий банклар орасида эса Ипак Йўли банки (1,24 млн. дона), Ҳамкорбанк (954 минг дона), Капиталбанк (507,8 минг дона) қолганларга нисбатан кўпроқ карта чиқарган.

Бир йил ичида терминаллар сони эса 16 114 та (3,81%) га, банкоматлар ва инфокиосклар сони эса 1 370 та (12,63%) га кўпайган.

Ўрнатилган банкоматлар ва инфокиосклар сони бўйича Капиталбанкнинг якка етакчилиги давом этмоқда. Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган банкомат ва инфокиоскларнинг қарийб 26 фоизи мазкур банкка тегишли.


@bankers_uz
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан чиқарилган банк пластик карталари сони 23 807 310 донани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6,37% га ёки 1…
Марказий банкка бир илтимос бор: агар маъқул кўришса, банкомат ва инфокиосклар статистикасини алоҳида юритиш керак. Функционал жиҳатдан бир биридан фарқлари кўп бўлган икки хил қурилмалар сонини ажратиб кўрсатиш, фикримизча, ҳозирги банклараро соғлом рақобат учун ҳам, таҳлил ва хулосалар қилиш учун ҳам тўғри бўлар эди.


@bankers_uz
Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этди

Ўзсаноатқурилишбанк “Банк-мижоз” дастуридан фойдаланувчи мижозларига корреспондент-банкларнинг маълумотини ҳам тақдим этган ҳолда ўз маблағининг айни пайтдаги ҳаракатини кузатиб бориш имкониятини яратди.

Эндиликда банк мижозлари тўловнинг ҳаракатини тўлиқ кўриб туради. Хусусан, тадбиркорлар маблағнинг банк томонидан қайта ишланишидан тортиб тўлов маршрутининг тузилишигача, корреспондент-банклар занжири орқали ўтиб то сўнгги қабул қилувчининг ҳисобига тушишигача бўлган жараёнларни кузатиши мумкин.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/novosti/article_post/uzsqb-swift


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Бугун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигида “Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, молия бозори ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Б.Мирзаев, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги раҳбари Э.Хаитметов, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, "Bankers.uz" нашри, Марказий банк ва Агентлик вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида молиявий хизматлар cоҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ушбу йўналишдаги долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


@bankers_uz
​​Стивен Р. Ковининг "Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси" китоби тўртинчи марта нашр қилинди

Россиянинг энг йирик банкири Герман Греф ушбу китобни ҳар бир менежер ва банк ходими ўқиши шарт деб эътироф этган. Греф китобни юксалишни хоҳлаган ҳар бир шахс ўқиши керак бўлган энг муҳими деб эътироф этган. Тадбиркорлар, менеджерлар ва раҳбарларга ўзига нисбатан жиддий савол қўйиш, ўз мақсад ва қадриятларини тўғрилаб олиш имконини берувчи китобни биз ҳам тавсия қиламиз.

Нима учун бу китобни ўқиш жуда муҳим?

- Time журналига кўра китоб менежмент соҳасидаги энг зўр 25 та китобдан биридир.

- «Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси» Билль Клинтон, Ларри Кинг, Стивен Форбс каби инсонларнинг ҳаётига таъсир қилган биринчи рақамли халқаро бестселлер ҳисобланади.

- Китоб бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 40 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилгани айтилади. Fortune 500 рўйхатига кирувчи энг йирик 500 компаниянинг ярмидан кўпида китоб корпоратив кутубхонага киритилган ва бошқарувчилар учун ўқилиши мажбурий ҳисобланади.

- Китоб муаллифи АҚШнинг энг кучли таъсирга эга 25 одамидан бири сифатида эътироф этилган.

📌 Китоб аввало банклар, йирик компаниялар ходимлари, тадбиркорлар, менежерлар, шунингдек профессионал соҳада юксалишга интилган, шу билан бирга ўз принциплари билан гармонияда бахтли яшашни хоҳлайдиган ҳар бир инсонга тавсия этилади.

Китобни Asaxiy Uz орқали харид қилишингиз мумкин. Буюртмани Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудига етказишади.

Буюртма: https://asaxiy.uz/product/knigi/biznes/stiven-r-kovi-muvaffaqiyatli-insonlarning-7-kunikmasi-attiq-muqova

Телефон: +998 71 200 01 05
Телеграм: @asaxiybook
Давлат банкларининг устав капитали таркиби

Маълумотлар 2021 йил 24 июнь ҳолатига stat.uz сайтидан олинди, уларнинг актуал ва тўғри эканлигига маълумотни очиқловчи тарафлар масъул.


@bankers_uz
Хусусий ва хорижий банклар шўъба банкларининг устав капитали улушдорлари тўғрисида маълумот

Маълумотлар 2021 йил 24 июнь ҳолатига stat.uz сайтидан олинди, уларнинг актуал ва тўғри эканлигига маълумотни очиқловчи тарафлар масъул.


@bankers_uz
Олий иқтисодий маълумот дипломга эҳтиёжи бор ходимлар диққатига!

2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига, шу жумладан бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Канал обуначиларининг асосий қисмини банк-молия ва иқтисодиёт йўналишлари қизиқтиришини инобатга олиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва университетнинг Самарқанд филиали, Тошкент молия институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида иқтисодиёт, банк ва молия йўналиши (ва унга яқин йўналишларда) сиртқи таълим учун ажратилган квоталар ҳақида маълумот тақдим этамиз.

Олийгоҳларнинг тўлиқ рўйхати мана бу ерда.


@bankers_uz