Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
⬜️ 28 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ака-ука Абдусамадовларга тегишли компаниянинг Капиталбанкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди;

🏦 Фарғона шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Трастбанкда 5 декабрга қадар халқаро пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилади;

🏦 Марказий банк "Farovon hayot mikromoliya tashkiloti" МЧЖни микромолия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказди;

🏦 Asia Alliance Bank VISA билан ҳамкорликда Дубайга икки кишилик йўлланма ўйналадиган акция эълон қилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 15 сўм 74 тийинга пасайди ва 29 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 230 сўм 37 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 29 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Тижорат банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали;

🏦 Bank Apelsin'нинг банк лицензияси Uzum Bank'га қайта расмийлаштирилди;

🏦 Марказий банк Sello маркетплейсини тўлов ташкилоти сифатида рўйхатга олди;

🏦 Агробанк Қатар 2022 жаҳон чемпионати муносабати билан ўтказган акцияси ғолибларини аниқлади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 40 тийинга пасайди ва 30 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 212 сўм 97 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 30 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Асакабанк Тошкентдаги собиқ "Океан" ресторани биносини сотувга қўйди;

🏦 Декабр ойида Трастбанк филиалларига тегишли банкоматларда график асосида профилактика ишлари амалга оширилади ;

🏦 "Pul bor mikromoliya tashkiloti" МЧЖ микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди;

🏦 Халқ банки Тошкентдаги халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасида иштирок этяпти;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 84 тийинга пасайди ва 1 декабрдан бошлаб расмий курс 11 203 сўм 13 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 1 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Тошкент марказидаги Алоқабанк Бош офиси биноси сотувга қўйилди;

🧪Навоийда биолаборатория ускуналари учун ажратилган 2,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилган;

🏦 Ўзмиллийбанк Тошкентдаги Халқаро банк-молия марказини балансидан чиқармоқда;

🏦 Эртага, 2 декабрь соат 16:00 да Халқ банки томонидан онлайн эфир ўтказилади;

🏦 "Paylater" МЧЖ микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди;

🏦 Эртага Hamkorbank'нинг 54 та БХОсида Валюта айирбошлаш шахобчалари ишламайди;

🏦 Трастбанк банк қошида ташкил этилган "Траст Муамалат" товар белгиси ва имижини шакллантириш (логотипини яратиш) бўйича танлов ўтказилишини маълум қилмоқда;

🏦🏦 Агробанк ва MKBANK ходимлари донорлик акциясида иштирок этишди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўм 95 тийинга ошди ва 2 декабрдан бошлаб расмий курс 11 228 сўм 8 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 5 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🚓 Қўнғирот туманида "ноль қийматда" олинган бинода бизнес бошлаш учун олинган 1,7 млрд. сўм кредит талон-торож қилинган;

🏦 Anorbank "sof.uz" сайтини судга берди;

🏦 Самарқанд шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк янгиланган шартларда автокредит таклиф қилмоқда;

🏦 "MKB-Erudit" интеллектуал баҳсларининг навбатдаги ўйини Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди;

🏦 7 декабрь куни "Туркистон" ХАТБ Кредиторлари йиғилиши ўтказилади;

🏦 Бугун Apelsin мобил иловасида режадан ташқари техник ишлар амалга оширилди ва бир муддат илова фаолиятида узилишлар кузатилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 97 тийинга ошди ва 6 декабрдан бошлаб расмий курс 11 275 сўм 10 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 6 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Капиталбанкнинг 40 млн. дона имтиёзли акцияси оддий акцияларга конвертация қилинади;

🏦 Туронбанк молиявий кўмагида Наманганда янги корхона ишга тушди;

🏦 12-18 декабрь кунлари "Ипак Йўли" банкининг айрим филиалларига қарашли банкоматлари вақтинча ишламайди;

🏦 KDB Bank Ўзбекистонда бир филиал мижозига бошқа филиалда хизмат кўрсатиш имконини берувчи амалиёт жорий қилинди;

🏦 Ипотека-банк бош офисида аксилкоррупция ҳафталиги доирасида давра суҳбати ўтказилди;

🏦🏦🏦🏦 Эртага Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, MKBANK ҳамда Халқ банкида "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 80 тийинга ошди ва 7 декабрдан бошлаб расмий курс 11 284 сўм 90 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 7 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🚓 Бухорода хом ипак ишлаб чиқариш учун ажратилган кредит маблағлари талон-торож қилинди;

🏦🏦 Тошкент РФБда Гарант банкнинг 99,26 млрд. сўмлик, уюшмаган бозорларда Давр-банкнинг 220 млрд. сўмлик акциялари сотилди;

🏦 Эртага 10:00 дан 16:00 гача Қишлоқ қурилиш банкнинг iABS, Quant мобил иловаси, Интернет банкинг ва Мобил банкинг тизимлари фаолиятида узилишлар кузатилиши мумкин;

🏦 Халқ банки мутасаддилари Санкт-Петербургдаги "Чегарасиз фин-тех" конференциясида иштирок этди;

🏦 MKBANK тузилмаларида 12-16 декабрь жисмоний шахслар учун халқаро пул ўтказмалари тизимида хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўм 41 тийинга пасайди ва 9 декабрдан бошлаб расмий курс 11 260 сўм 49 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 9 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦🏦 MKBANK ва Туронбанк бошқарув раисларига янги ўринбосарлар тайинланди;

🏦 Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $1,1 млрдга кўпайди;

🏠 Ноябрь ойида ипотека кредитлари қолдиғи 1,2 трлн. сўмга ортди;

🏦 Марказий банк "CERT-CBU" киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди;

🏦🏦 Асакабанк ва Туронбанк график асосида банкоматларини вақтинча ўчиради;

⚠️ "Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги" доирасида Агробанк, MKBANK, Халқ банки, Асакабанк, Туронбанк ва Ўзсаноатқурилишбанкларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 8 сўм 48 тийинга пасайди ва 12 декабрдан бошлаб расмий курс 11 252 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 10-12 декабрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦🏦 Якшанба куни бўлиб ўтган "Ҳосил байрами" да Агробанк ва Туронбанк иштирок этди;

🏦 Микрокредитбанк Бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди;

🏦 Тошкент шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг Бош офис босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Венгриянинг OTP Bank'и Ўзбекистоннинг Ипотека-банкини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади;

🏦 Ўзмиллийбанк акциядорлари ташқи аудиторлик фирма сифатида Ernst&Young'ни танлади;

🏦 Универсалбанк ЕТТБ билан синтетик кредит линиясини жалб қилиш бўйича кредит шартномаси имзолади;

🏦 ​​Ипак Йўли банки ўзининг халқаро карталаридан банк касса ва банкоматлари орқали нақдлаштириш бўйича комиссияни бекор қилди;

💳 "VISA Awards 2022"да Ўзмиллийбанк, Hamkorbank, Қишлоқ қурилиш банк турли номинацияларда ғолиб деб топилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 25 тийинга ошди ва 13 декабрдан бошлаб расмий курс 11 271 сўм 26 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 13 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Агробанк Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тасдиқланди;

🏠 Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари — банклар кесимида;

🏦 Қишлоқ қурилиш банкнинг 3 та филиали тугатилди;

🏦 Марказий банкда жорий йилнинг 12-21 декабрь кунлари ХВЖнинг коммуникация сиёсати бўйича техник миссияси иш олиб бормоқда;

🏦 Tenge Bank "Tenge24 оиласига хуш келибсиз" акциясини ишга туширмоқда;

🏦 13-15 декабрь кунлари «Гарант банк» АЖ банкоматларининг фаолияти бутун Республика бўйлаб вақтинча тўхтатилади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 13 сўм 76 тийинга ошди ва 14 декабрдан бошлаб расмий курс 11 285 сўм 2 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 14 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ноябрь ойида муомаладаги нақд пуллар миқдори 2,5 тлрн. сўмга камайган;

🏦 InfinBANK тақсимланмаган фойданинг яна 35 млрд. cўмини устав капиталини оширишга йўналтирмоқда;

🚓 Навоийда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди;

🏦 MKBANK акциядорлари ташқи аудиторлик фирма сифатида Grant Thornton'ни танлади;

🏦 Марказий банкда “тартибга солиш қумдони” юзасидан ХМК иштирокида семинар-тренинг ўтказилди;

🏦 Қўнғирот сода заводида Tenge Bank ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди;

🏦 Бугун соат 22:30 да UzReport телеканалида "ANORBANK" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Э.Нажмитдинов билан интервью лавҳаси эфирга узатилади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 28 сўм 81 тийинга камайди ва 15 декабрдан бошлаб расмий курс 11 256 сўм 21 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 15 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди;

🏦 "Капиталбанк" АТБнинг мобил иловасида онлайн омонат очиш имконияти тикланди;

🏦 Ўзмиллийбанкда Россиянинг МТС-банкидан тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини йўлга қўйилди;

🏦 ХВЖ миссияси Ўзбекистондаги ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашди;

🏦 Равнақ-банкнинг банкоматлари 20 декабргача ишламайди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк aktiVISAatsiya акциясини бошлади;

🏦 Анорбанк Россиядан пул ўтказмалари қабул қилувчилар акциясида ғолибларни аниқлади;

🏦 Бугун Apelsin иловаси ишга туширилганига 3 йил тўлди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 6 тийинга камайди ва 16 декабрдан бошлаб расмий курс 11 231 сўм 15 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 16 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди;

🏦 Наманган вилоятида MKBANK'нинг Янгиқўрғон банк хизматлари маркази очилди;

🏦 “Tenge Bank” АТБ ва Тошкент Молия институти ўртасида кадрларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;

🇰🇿 Евросиё банки Ўзбекистонда ўз шўъбасини очишни режалаштирмоқда;

🏦 ХИСМК Ипак Йўли банки билан 15 млн. долларлик шартнома имзолади;

🏦 Қишлоқ қурилиш банкда китоб ярмаркаси ташкил қилинди;

🏦 Бугун бир муддат Apelsin иловасида узилишлар кузатилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 33 сўм 82 тийинга ошди ва 19 декабрдан бошлаб расмий курс 11 264 сўм 97 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM