Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Микрокредитбанкда ҳам тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилди

Микрокредитбанк ҳам муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани сабабли, тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилгани эълон қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда. Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар ажратилиши тўхтатилмайди.


Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/mikrokreditbank-has-also-stopped-crediting

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 3 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси бироз пасайди ва эртадан 10 646,98 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Энди иш берувчи эмланмаган ходимни ишга қўймасликка ҳақли;

⭕️ 2 та йирик давлат банклари — Халқ банки ва Микрокредит банкларда тижорат кредитларини бериш вақтинча тўхтатилди;

⭕️ Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган finlit.uz мобил иловасини ишга туширди;

⭕️ Халқ банки Бошқарув Раисига янги ўринбосарлар аввалги ишхоналаридан тантанавор кузатилди;

⭕️ Асакабанк Mastercard'дан "Яқинларингизни хурсанд қилинг" акциясининг якуний босқичи ўтказди;

⭕️ Туронбанк тажрибали маркетологларни ишга таклиф қилмоқда;

⭕️ Энди Агробанк картоматларида аввал идентификациядан ўтмаган жисмоний шахслар ҳам карта очишлари мумкин бўлди.

#дайжест
Иқтисодчи Отабек Бакиров: Қассобдай эмас, жарроҳдай иш тутиш керак

Иқтисодчи Отабек Бакиров сўнгги пайтларда банклар томонидан муаммоли кредитлар улушининг ортиб кетгани сабабли тижорий кредитлар бериш тўхтатилиши борасида ўз Телеграм каналида муносабат билдирди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/otabek-bakirov-npl

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Марказий банк яна бир ташкилотга электрон пуллар чиқаришга рухсат берди

Тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган “InterpaySys” МЧЖ томонидан “Interpay” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ҳамда “Капиталбанк” АТБ томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш учун рухсат берилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/new-e-money-issuer


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 4 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси пасайишда давом этди ва эртадан 10 635,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Иқтисодчи Отабек Бакиров айрим банкларда тижорий кредитлар бериш тўхтатилгани борасида муносабат билдирди;

⭕️ TBC Bank устав капиталини қўшимча 42,24 млрд. сўмга кўпайтирди;

⭕️ Марказий банк яна бир ташкилотга электрон пуллар чиқаришга рухсат берди;

⭕️ Туркиянинг "Aktif bank" делегацияси алоҳида-алоҳида Савдогарбанк ва Туркистон банк вакиллари билан учрашди.

#дайжест
"Halyk Bank" Тожикистондаги шўъба банкини тугатишга қарор қилди

Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири - Halyk Bank ўзининг Тожикистондаги филиалини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қайд этилишича, қарор шўба банк фаолияти ва ривожланиш истиқболларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида қабул қилинган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/halyk-bank-closed-tajik-branch


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Ориент Финанс" банк кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати муддатидан олдин тугатилиши мумкин

"Ориент Финанс" хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Жорий 25 август куни ўтказилиши режалаштирилган йиғилиш кун тартибида бир қанча масалалар, хусусан банк кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/extraordinary-meeting-of-ofb-shareholders


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 5 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси пасайишда давом этди (-11,98 сўм) ва эртадан 10 618,18 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ "Ориент Финанс" банк кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати муддатидан олдин тугатилиши мумкин;

⭕️ "Туронбанк" АТБдаги давлат улуши қўшимча 357,8 млрд сўмга оширилади ;

⭕️ Марказий банк 2021 йил июль ойида инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномаси натижаларини эълон қилди;

⭕️ Аксарият ўзбек банклари ўз мижозларини киберхавфсизлик чораларини кўришга чақирмоқда. Алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак?

#дайжест
Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича интенсив ўқув курсини йўлга қўйди

Банк ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган мутахассисларга замонавий билимларни бериш мақсадида интенсив ўқув курси йўлга қўйилди.

3 ой давом этадиган курсда 7та йўналишда тажрибалар асосида билимлар берилади. Дарслар халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан олиб борилади. Таълим мутлақо бепул, барча харажатлар Агробанк томонидан қопланади.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/agrobank-course-to-care-about-nature

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Tenge bank" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (16.07.2021 йилдан)


@bankers_uz
2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?

Марказий банк 2021 йил 1-ярим йиллиги учун "Ипотека кредитлари шарҳи"ни тақдим этди. Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда уларнинг муаммоли қарздорликлари ҳақида банклар ва ҳудудлар кесимида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/banks-activity-in-mortgage-1-2021


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 6 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси уч кунлик пасайишдан сўнг, бироз ошди (+21,61 сўм) ва душанбадан 10 639,79 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️"Tenge bank" АТБ Кузатув кенгаши таркиби маълум қилинди;

⭕️ Марказий банк 2021 йил I ярим йиллиги учун "Ипотека кредитлари шарҳи"ни эълон қилди ;

⭕️ Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича интенсив ўқув курсини йўлга қўйди;

⭕️ Маҳаллабай ишлаш бўйича президент қарори эълон қилинди. Айрим банклар 10 фоиздан кредит беради.

#дайжест
"O'zbegim Development" ўз лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди

"Тошкент харитасидаги ёрқин юлдуз" деб аталувчи, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган "O'zbegim" турар жой мажмуаси қурувчиси - "O'zbegim Development" бренди асосчиси ўзининг шу ва бошқа лойиҳалари ҳақида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/reklama/ozbegim-told-about-its-projects


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Маҳаллабай ишлаш асосида айрим тадбиркорларга 10 фоизлик кредитлар берилади — Президент қарори

Бунинг учун давлат банклари орқали 100 млн. доллар маблағ йўналтирилиши белгиланган. Тижорат банклари томонидан кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун "оғир" маҳаллаларга бириктирилган "етакчи" тадбиркорларга 3 йил муддатга йиллик 10% ставкада битта маҳалла учун 2 млрд.сўм миқдоргача кредитлар ажратилади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/10-per-cent-loan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанкдан "ретро"-реклама: Фармонбибидан ўрганинг!

Бўш турган пулларингизни олиб, Туронбанкда омонат очинг ва фоизларга эга бўлинг!💰

Фармонбиби пулларни қандай бошқаришни жуда яхши билади.😉

Ўзингизга қулай бўлган шартлар асосидаги омонатни танланг: https://turonbank.uz/oz/private/deposit/

Видеони HD форматда кўриш


@bankers_uz
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди

Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,11 миллиард долларга етди, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 965 миллион долларга кўпдир. Тегишли маълумотлар Марказий банк сайтида эълон қилинган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/now-cb-has-more-gold


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида муносабат билдирди

Жорий йилнинг 8 август куни тунги соат 01:00 да Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Туронбанк” АТБга тегишли банкомат ноъмалум шахс томонидан бузиб очишга ҳаракат қилинган. Туронбанк матбуот котибининг телеграм каналида ушбу ҳодиса юзасидан расмий муносабат эълон қилинди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/turonbank-official-statement-on-hacking


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 9 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси бироз пасайди (-11,79 сўм) ва сешанбадан 10 628,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди;

⭕️ Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида расмий муносабат билдирди;

⭕️ Ўзбекистон ва Туркия Марказий банклари ўртасида меморандум имзоланди;

⭕️ ANOR BANK'дан киберфирибгарлар тузоғига тушмаслик учун 6 маслаҳат.

#дайжест
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугунги кунга қадар тадбиркорлардан 13,5 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Мурожаатларнинг 42 фоизи кредитлаш билан боғлиқ эканлиги учун, мазкур масала биринчи ўриндаги долзарб масала сифатида муҳокама қилинган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/president-discussed-meeting-with-entrepreneurs


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди

"Осиё банк ва молия" ("Asian Banking & Finance") журнали 2021 йил учун турли хил йўналишлардаги Осиёнинг энг яхши банкларини эътироф этди. COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли бу йилги тақдирлаш масофавий тарзда ўтказилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/asakabank-domestic-retail-bank-of-the-year


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram