Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Бухоро шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Туронбанк тизими ходимлари ўртасида навбатдаги "Туронбанк-Интеллект" ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида жойлашган инфратузилмаларда меҳнат қилаётган ходимлар эштирок этишди.

Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган мазкур ўйинлар тизим ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишга ҳисса қўшмоқда.

Мазкур худудий босқичда 8 та жамоа ўзаро турли хил шартларда беллашишди. Якунда Бухоро БХМнинг “Буюк турон” жамоаси биринчи, "Келажак" жамоаси иккинчи ва “Нақшбанд издошлари” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.


@bankers_uz
🏦 19-21 ноябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Октябрь ойида муомаладаги банк карталари сони 576 минг донага кўпайди;

🏦 Туркистонбанк омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади;

🏦 Ўзбекистонда коллекторлик хизматига рухсат берилиши мумкин;

🏦 Агробанк футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда трансляция қилиниши бош ҳомийсига айланди;

🏦 Бухоро шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди;

🚓 4 та ҳудудда 7,2 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Навбатдаги "MKB-Erudit" интеллектуал ўйинлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди;

🏦 Халқ банки бутун республикадаги инфратузилмаларини ягона МФОга ўтказади;

🏦 23-24 ноябр кунлари Ўзмиллийбанкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Фарғона вилоятлари бўйича барча бошқармаларида халқаро пул ўтказмалари бўйича операциялар вақтинча тўхтатилади;

🏦 Трастбанкда Тошкент молия институти талабалари учун сайёр дарс ўтказилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 8 сўм 97 тийинга пасайди ва 22 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 202 сўм 67 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 22 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Миллий ва хорижий валютадаги кредит фоиз ставкалари ўзгаришсиз қолди

Марказий банк 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.

Регуляторга кўра, 2022 йил октябрь ойида миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 22,3 фоизни ташкил қилган ва бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан ўзгаришсиз қолган. Ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган.

Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,4 фоизни (-0,2%), узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси эса 22,6 фоиз (+0,1%)ни ташкил қилган.

Чет эл валютасида берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 7,3 фоизни ташкил қилган. Хорижий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси август ойида 7,4 фоизга чиққандан бери (+0,7%) қарийб ўзгаришсиз, барқарор қолмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк янгиланган MyTuron мобил иловасини тест режимида ишга туширди

Туронбанк ўзининг мобил иловаси MyTuron'ни янгиланган ҳолатда тақдим этди. Бу ҳақда банкнинг YouTube саҳифасида маълум қилинган. Илова ҳозирча тест режимида ишламоқда.

MyTuron мобил иловасида MyID тизими орқали идентификациядан ўтиб, масофадан Туронбанк мижозига айланиш ва масофавий чакана банк хизматларидан мумкин.

Мобил иловада MyTuron бонус картаси ҳам бўлиб, тўловлар учун бу картага бонуслар йиғилади. Мобил иловада биринчи рўйхатдан ўтган мижозлар ҳам бонусларга эга бўлади.

MyTuron иловаси iOS ва Android тизимларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Илова ҳозирда тест режимида ишламоқда. Фойдаланувчилар илова бўйича барча фикр-мулоҳазаларни қуйидаги ҳавола орқали билдиришлари мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Банклардаги депозит ставкалари ўсишни бошлаган

Марказий банк 1 ноябрь ҳолатида банк бозоридаги депозитларнинг ўртача фоиз ставкаларини маълум қилди.

Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси октябрь ойида 20,7 фоизни ташкил қилди. Сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 20,6 фоизни ташкил қилган эди.
1 ноябрь ҳолатида юридик шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси ҳам ошган — 16,7 фоиз.

Жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги муддатли депозитлари бўйича фоиз ставкалари 0,1 фоизга пасайган - 3,9 фоиз. Юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 0,3 бандга ортиб, октябрь ойида 3,3 фоизни ташкил қилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 22 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Миллий ва хорижий валютадаги кредит фоиз ставкалари ўзгаришсиз қолди;

🏦 Марказий банкда Жаҳон савдо ташкилоти экспертлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди;

🏦 Туронбанкнинг "My Turon" иловасининг янги версияси тест режимида тақдим этилди;

🏦 Агробанкнинг "Фермерлар мактаби" лойиҳасида саккизинчи мавсум ўқувлари бошланди;

🏦 Ўзмиллийбанк "Uzbek Leasing International A.O." АЖ акциядори сифатида 2,72 млрд. сўм миқдорида дивиденд сифатида олди;

🏦 Банклардаги депозит ставкалари ўсишни бошлаган;

🏦 ANORBANK "Shoshilmasdan 3.0" омонатини ишга туширди;

🏦 Tenge Bank тадбиркорларга мўлжалланган "Бизнес учун авто" маҳсулотини тақдим этди;

🏦 Трастбанк бош офисида банкнинг айрим филиалларида ўтказилган "Сирли мижоз" тадбирлари натижалари муҳокама қилинди;

🏦 Келес шаҳрида жойлашган MKBANK филиали тугатилади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 6 сўм 24 тийинга кўтарилди ва 23 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 208 сўм 91 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 23 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Тошкент шаҳри ва вилоятида йирик миқдорда кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳри ва вилоятида умумий қиймати 4,4 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштириш ва нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилингани ҳақида хабар берди.

Хусусан, Оққўрғон туманида МЧЖ раҳбари ва бошқалар банкдан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 100 бош қорамолни сохта ҳужжатлар орқали нақд пулга сотиб юбориб, жами 2,3 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида МЧЖ раҳбари банкдан ажратилган 2,1 млрд. кредит маблағи эвазига харид қилинган металл маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборган, шунингдек маблағини қайтармаслик мақсадида, гаровга қўйилган омборхона биносини тақиқдан ечиш тўғрисида банкнинг хати ва муҳрини қалбакилаштириб, омборхонага қўйилган тақиқни бекор қилишга эришган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
🏦 Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азия Альянс банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди

Германиянинг Коммерц-банки (Commerzbank AG) тизимида 31 йиллик иш тажрибасига эга мутахассис, 2015-2022 йилларда Коммерц-банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Бодо Карстен Тёнс "Азия Альянс банк" АТБ Кузатув кенгашининг янги сайланган таркибига киритилган.

Банк акциядорларининг ушбу қарорни жорий йил 10 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилишган.

Банкнинг очиқ маълумотларида Бодо Тёнс молиявий маслаҳатчи сифатида кўрсатилган. Б.Тёнснинг Linkedin ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у 2022 йил июндан буён "GLOBAL TEXTILE GROUP" МЧЖ молиявий маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётгани айтилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/931

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 23 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🚓 Тошкентда жами 4,4 млрд. сўм кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азия Альянс банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди;

🏦 Туронбанк хорижий валютадаги "Оптимум" омонатини таклиф қилмоқда;

🏦 Марказий банк пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқди;

🏦 Тошкентдаги "Япон боғи"да Ўзсаноатқурилишбанк томонидан "Green banking" ("Яшил банк") бўйича тадбир бўлиб ўтди;

🏦 24 ноябрь куни АТ "Алоқабанк"нинг "Zoomrad" мобил иловасининг бугунги кундаги кўрсаткичлари ва янги имкониятларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади;

🏦 Марказий банкда ЕТТБ капитал ва молия бозори департаменти директори Алекс Пивоварский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди;

🏦 Ориент Финанс банк VISA билан ҳамкорликда бош соврини Киа К5 автомашинаси бўлган акция ўтказмоқда;

🏦 Tenge Bank'нинг "Таассуротларга бой куз" акцияси ғолиблари аниқланди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 13 сўм 70 тийинга кўтарилди ва 24 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 222 сўм 61 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 24 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Самарқандда банк юристи пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи лавозимида ишловчи шахс пора билан қўлга тушди.

Маълум бўлишича, оқдарёлик 42 ёшли Т.Ш. банк билан мижозлар ўртасидаги муаммоли вазиятларда ишни фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш, хусусан, кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1050 АҚШ долларини олган. Кейинчалик, тезкор тадбир чоғида қолган 1950 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/934


@bankers_uz
🏦 Микрокредитбанк Келес филиали тугатилиши ортидан келиб чиққан хабарларга муносабат билдирди

"Микрокредитбанк" АТБ Келес филиали тугатилиши ҳақидаги хабарлар турли ижтимоий тармоқ саҳифаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани, шунингдек, ушбу ҳолат "Ёшлар" телеканалининг "Янги Давр" дастуридаги лавҳада гўёки "банк ходимлари ишсиз қолиши ва мижозлар сарсон бўлишига олиб келиши мумкин" тарзида ёритилгани боис, вазият бўйича расмий муносабат билдирди.

Банк ўз баёнотида, мазкур қарор, авваламбор, банк стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни бажариш учун, шунингдек, тижорат банки манфаатларини ҳар томонлама кўзлаб қабул қилинганини таъкидлаган.

Шунингдек, баёнотда телеканалдаги лавҳа "бир томонлама ёндашув асосида" тайёрланганига, лавҳада айтилган рақамларнинг аксарияти асоссиз эканига эътибор қаратган. Бундан ташқари, банк филиали лавҳада келтирилганидек молиявий барқарор эмас, аксинча ўз фаолиятини зарар билан олиб бориши, филиалда муаммоли кредитлар улуши кескин ортиб кетгани қайд этилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/933


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 24 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Микрокредитбанк Келес филиали тугатилиши ортидан келиб чиққан хабарларга муносабат билдирди;

🚓 Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди;

🏦 АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" нинг "Perfect Insurance" суғурта компанияси акциялари биржа котировкаларига киритилди;

🏦 Агробанк юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун "Экспресс-авто" кредитларини таклиф қилмоқда;

🏦 Марказий банкда ХВЖ эксперти ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди;

🏦🏦 "Йилнинг энг яхши иш берувчи ташкилоти" танловида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг барқарор ташкилот" номинациясида, Агробанк "Энг яхши ўқув маркази" номинациясида ғолиб бўлди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 7 сўм 78 тийинга кўтарилди ва 25 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 230 сўм 39 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 25 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Октябрь ойида муаммоли кредитлар 968 млрд. сўмга камайди

Марказий банк маълумотларга кўра, банк тизими жами кредит портфели октябрь ойи давомида 12,4 трлн. сўмга кўпайган. Йирик ўсиш асосан 3 та йирик банклар – Ўзмиллийбанк (+4,06 трлн. сўм), Агробанк (+2,27 трлн. сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк +(1,81 трлн. сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Муаммоли кредитлар ҳажми октябрь ойи давомида 968 млрд. сўмга камайган ва жами портфелнинг 4,30 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик пасайиш - 0,41 фоиз). Муаммоли кредитларнинг қарийб 1 трлн. сўмга камайиши тугатилган банклар — Туркистонбанк (-619 млрд. сўм) ва Hi-Tech Bank (-109 млрд. сўм) ҳисобига рўй берган.

Сезиларли пасайиш Ўзмиллийбанк (-78 млрд. сўм), Туронбанк (-43 млрд. сўм) ва Халқ банки (-42 млрд. сўм) ларда қайд этилган.

Ўзагроэкспортбанк (88,24%) ва Равнақ-банк (73,35%)ларда NPL улуши юқорилигича қолмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM