Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
2.92K photos
234 videos
24 files
3.88K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлади

Президент томонидан имзоланган 2022 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчиришни кўзда тутувчи фармонга мувофиқ, барча ходимлар учун 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба куни дам олиш этиб белгиланган.

Шунга кўра, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун:

19 март (шанба) — дам олиш куни;
20 март (якшанба) — дам олиш куни;
21 март (душанба) — дам олиш куни;
22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун бўлади.

Шу билан бирга, барча ходимлар учун: 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба дам олиш куни этиб белгиланган.


@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
↗️ 💵 АҚШ долларининг расмий курси 117,09 сўмга қимматлади.

Чоршанба кунидан (16.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 11 150,12 (+117,09) сўм.

#валютакурси


@bankers_uz_live
Оилавий тадбиркорлик бўйича ажратилган кредитларнинг қарийб 25 фоизи муаммоли — Ҳисоб палатаси

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича ажратилган кредитларнинг 2,8 трлн. сўмини муаммоли кредитлар ташкил қилади. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси Парламентга берган 2021 йил ҳисоботида айтилган, демоқда депутат Расул Кушербаев.

Марказий банкнинг 2021 йил якунлари бўйича берган статистикасида тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар қолдиғи 11,3 трлн. сўмни ташкил қилади. Бундан "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-5041 сонли президент қарори доирасида ажратилган кредитларнинг 24,7 фоизини муаммоли кредитлар ташкил қилиши кўринади.

Шунингдек, Навоий вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 20 нафар жисмоний шахсга ажратилган 2,2 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар ўрганилганда уларнинг 13 нафарига ажратилган кредитлар мақсадсиз ишлатилгани аниқланган.


@bankers_uz
🗓 15 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Аксарият банкларда бугун соат 11:00 дан бошлаб АҚШ долларининг сотув курси 11 200 сўмгача кўтарилди;

⭕️ Оилавий тадбиркорлик бўйича ажратилган кредитларнинг қарийб 25 фоизи муаммоли — Ҳисоб палатаси;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк 2022 йилда барча филиалларини ягона МФОга ўтказишни режалаштиряпти;

⭕️ ANORBANK иловасида техник профилактика ишлари олиб борилаётгани сабабли, унда мижозларнинг маблағларини кўрсатилиши борасида носозлик кузатилди;

⭕️ Бир қанча банклар 24 мартдан бошлаб Россия ва Беларусга Western Union орқали пул ўтказмалари тўхтатилишини билдириб, мижозларини огоҳлантирмоқда;

⭕️ Tenge Bank Чилонзорда "Magnum-Integro" банк хизматлари марказини очди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 117 сўм 9 тийинга кўтарилди ва 16 мартдан бошлаб расмий курс 11 150 сўм 12 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Forwarded from Bankers.uz — Live
↗️ 💵 АҚШ долларининг расмий курси 180,26 сўмга қимматлади.

Пайшанба кунидан
(17.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 11 330,38 (+180,26) сўм.

#валютакурси


@bankers_uz_live
Қамашида мижозларга сохта квитанция тақдим этган банк ходими аниқланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги банк филиалларидан бирининг собиқ ходими С.Т. фуқаро Ф.Н. билан ўзаро тил бириктириб 539 нафар фуқаронинг жами 216 млн. сўм миқдоридаги тўловларини нақд пулда қабул қилиб, эвазига банк муассасасининг сохта квитанцияларини тақдим этиб, талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича фирибгарлар ўзларини Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБда тўловларни қабул қилувчи ходим сифатида таништирган ва фуқаролардан нақд пулда тўловларни қабул қилиб, уларга сохта банк квитанциялари тақдим қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қамаши туманида 3 та банк — Халқ банки, Агробанк ҳамда Микрокредитбанк филиаллари фаолият юритмоқда.


@bankers_uz
🗓 16 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Аксарият банкларда бугун соат 11:00 дан бошлаб АҚШ долларининг сотув курси 11 400 сўмгача кўтарилди, кун якунига бориб, биржада курс 180,26 сўмга ошди;

⭕️ Марказий банк эртанги Бошқарув йиғилиши бўйича матбуот анжумани ўтказмайди;

⭕️ Қамашида мижозларга сохта квитанция тақдим этган банк ходими аниқланди;

⭕️ Швейцария Миллий банки делегацияси Марказий банкка ташриф буюрди;

⭕️ ANORBANK мобил иловасида профилактика ишлари якунланди, банк шунингдек илова орқали сўмдаги омонатларни мақбул шартлар асосида АҚШ долларидаги омонатга ўткизиш имконият мавжудлигини маълум қилмоқда;

⭕️ Бугун "Туркистон" ХАТБ ташкил топганига 24 йил тўлди;


#дайжест
⚡️Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз даражасига кўтарди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тафсилотлар билан яқин дақиқаларда эълон қилинадиган расмий пресс-релизда танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2020 йил сентябрь ойидан буён 14 фоиз даражасида эди.


@bankers_uz
Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди

Бугун, 17 март куни Марказий банк бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда регулятор томонидан асосий ставка 3 пунктга кўтарилиб, 17 фоиз этиб белгиланди.

"Ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган юқори ноаниқлик ва кескинликлар фонида девальвацион ва инфляцион кутилмалар ўсишининг олдини олиш, миллий валютада жамғариш фаоллигини сақлаб қолиш ҳамда ташқи хатарларнинг иқтисодиётимизга ўтувчи таъсирини юмшатиш орқали мамлакатда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 17 фоизга оширилди", - дейилади Марказий банк пресс-релизида.

Бунга сабаб қилиб регулятор асосий савдо-ҳамкор давлатларда кузатилаётган иқтисодий вазият, уларнинг валюта курсларидаги кескин тебранишлар, жаҳон хомашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг девальвацион кутилмалари ўсганини кўрсатмоқда.

Батафсил


@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
↗️ 💵 АҚШ долларининг расмий курси 241,61 сўмга қимматлади.

Жума кунидан
(18.03.2022 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 11 571,99 (+241,61) сўм.

#валютакурси


@bankers_uz_live
Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади

Бугун, 17 март санасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Наманган филиали янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов, “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси ўринбосари З.Курганов, молия муассасасининг мижозлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Наманган шаҳри “Нодира” кўчаси 8-уйда жойлашган филиалнинг янги биносида барча қулайликлар яратилган. Хусусан, юридик шахсларга алоҳида, жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш хоналари яратилган. Бу эса мижозларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш, уларнинг вақти тежалишига ҳам хизмат қилади.

Батафсил


@bankers_uz
⚠️ Диққат, тўғридан-тўғри эфирда овозли чат !

🎙Мавзу: Амалдаги кредит шартномаларида фоиз ставкалари ошадими?

📆 2022 йил, 18 март, жума
соат 20:00

Ушбу овозли чатда спикер сифатида "Ипотека банк" АТИБ Юридик Департаменти директори Хумоюн Муродов иштирок этади.

Суҳбат давомида Марказий банк асосий ставкани ошириши натижасида, банк мижозлари томонидан шу кунга қадар олинган кредитлар бўйича фоиз ставкалари ошиши ёки ошмаслиги борасида учраётган саволларга жавоб берилади.

Мавзуга доир саволларингизни ушбу манзилга юборишингиз мумкин.


@bankers_uz
Мамаризо Нурмуратов: "Нархлар ва молиявий тизим барқарорлиги – устувор вазифамиз"

Хабарингиз бор, Марказий банк Бошқарувининг бугун бўлиб ўтган оралиқ йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилмади. Айни пайтда юзага келган ташқи вазиятни инобатга олиб, бугунги қабул қилинган қарорни кенг жамоатчиликка атрофлича тушунтириш ҳамда журналист ва блогерлардан электрон манзил орқали келган кўплаб саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб олиш мақсадида, Марказий банк раиси билан ташкил этилган интервью эълон қилинди.

Интервью давомида М.Нурмуратов Марказий банк монетар ва валюта сиёсати, сўм курси ва уни барқарорлаштириш, нархлар ва инфляция, шунингдек амалдаги геосиёсий жараёнларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини минималлаштириш борасида ҳамда бошқа саволларга жавоб берган.

Батафсил


@bankers_uz
DipIFR ва ACCA (F1-F9) гуруҳларига қабул бошланди

🏦 Барча банк, молия ва иқтисодиёт соҳасида фаолият юритаётган ҳамда ўқиётган инсонлар диққатига.

🎯 Хабарингиз бор бугунги кунда Халқаро стандартларга асосланган таълим сертификатларини олиш талаби актуал бўлиб келмоқда. Шу сабабли, FBA Academy марказимизда DipIFR ва ACCA'нинг барча босқичларига навбатдаги қабулни бошладик.

🤓 Эслатиб ўтамиз, бизда ҳар бир ўқитувчи тажрибага эга бўлиб, жумладан, DipIFR курси ўқитувчиси Фирдавс Мукҳаммадкулов ACCA'нинг 13та paper'ига эга бўлиб, бугунги кунда Murad Buildings компаниясида Молиявий менежер лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

🚀 Дарслар ўқувчилар хоҳишидан келиб чиқиб инглиз ва рус тилларида олиб борилади, шошилинг, рўйхатдан ўтинг ва ўз жойингизни банд қилдириб қўйинг.

📲 ACCA курсларига рўйхатдан ўтиш

👨‍💻 Админга мурожаат: @fbaacademy_admin

📞 Тел: +99833 7025500📞 Тел: +99893 0025500
Телеграм | Инстаграм | Facebook

Реклама
🗓 17 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Аксарият банкларда АҚШ долларининг сотув курси 11 630 сўмгача кўтарилди, кун якунига бориб, биржада курс 241,61 сўмга ошди;

⭕️ Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз даражасига кўтарди;

⭕️ 18 март, жума куни @bankers_uz Телеграм каналида "Амалдаги кредит шартномаларида фоиз ставкалари ошадими? " мавзусида овозли-чат бўлиб ўтади;

⭕️ Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади;

⭕️ "Ўзметкомбинат" Ипотека-банкдан 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит олади;

⭕️ "Ўзмиллийбанк" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали янги биноси фойдаланишга топширилди;

⭕️ 16-17-март кунлари Микрокредитбанк АТБ ходимлари учун германиялик эксперт Флориан Редлингсхёфер иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.


#дайжест
Февраль ойида пул массаси 2,4 трлн. сўмга камайди

Марказий банк 2022 йил 1 март ҳолатидаги пул агрегатлари бўйича статистикани тақдим этди. Унга кўра, февраль ойида кенг маънодаги пул массаси (М2) 2 трлн. 397 млрд. сўмга камайди.

Кенг маънодаги пул массаси (М2) ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади.

Пул массасининг 67,2 фоизи миллий валютадаги пул агрегатларидан, 32,8 фоизи эса чет эл валютасидаги пул агрегатларидан ташкил топган.

Кузатилаётган даврда пул агрегатларининг барча компонентларида камайиш кузатилган. Хусусан, муомаладаги нақд пуллар (М0) ҳажми 530 млрд. сўмга, миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар ҳажми эса 858 млрд. сўмга камайган.

Миллий валютадаги жамғарма ва муддатли депозитлар миқдори эса 738 млрд. сўмга қисқарган.


@bankers_uz
Asaxiy Uz'дан Наврўз байрамига акция — бешта китоб учун супер нарх ва етказиб бериш текин!

"Asaxiy Books" лойиҳаси доирасида чоп этилган бешта бестселлер китоб тўпламини ажойиб чегирма нархда харид қилинг.

1. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди;
2. Ден Браун: Ибтидо;
3. Жорж Оруэлл: 1984;
4. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим;
5. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри

Тўплам нархи 245 000 149.000 сўм

📌 Шошилинг, акция 23 мартга қадар давом этади!

Буюртма бериш учун 👉 https://asaxiy.uz/s/DC15a1s1Ug
Live stream scheduled for