Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
2.86K photos
231 videos
24 files
3.82K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Азия-Инвест банк SWIFT'га муқобил сифатида Телекс ва СПФС тизимларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкори ҳамда кўплаб меҳнат муҳожирлари ишлайдиган мамлакат сифатида Россия иқтисодиётида кузатиладиган ўзгаришлар мамлакатимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабдан, Bankers.uz Россияда фаолият кўрсатаётган ўзбек банкининг шўъба банки — Азия-Инвест Банк раҳбарияти билан мавжуд вазият ҳамда банкнинг режалари тўғрисида гаплашди.

"Азия-Инвест Банк" биринчи навбатда "Телекс" тизимини SWIFT учун муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Банк Бошқарув раиси ўринбосари Фурқат Алиевнинг сўзларига кўра, ҳозирда банк Ўзбекистондаги ҳамкор банкларига Телекс ускуналарини синовдан ўтказиш бўйича хат берган. Бундан ташқари, СПФС (Система передачи финансовых сообщений - Россия банклараро молиявий хабарлар ўтказиш тизими) тизимидан фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Банк, шунингдек, муҳожирлар учун Азия-Экспресс тизими орқали пул ўтказмалар тизимини таклиф қилмоқда.

Батафсил ўқиш


@bankers_uz
Рауф Камилджанов Савдогарбанкдаги улушини қарийб 100 фоизга етказди

ЧЭКИ "Савдогар" АТБ акциядорлари таркиби ва улушида ўзгариш юз берди. Молия муассасаси акцияларининг назорат пакетига эгалик қилиб келган Рауф Камилджанов банк устав капиталидаги улушини 99,26 фоизга етказди.

Р.Камилджанов томонидан банкнинг 594,53 млн. дона акцияси 24 февраль куни ташкиллаштирилган биржа савдоларида харид қилинди. Битимнинг умумий қиймати 71,34 млрд. сўмни ташкил қилади. Умумий тузилган 7 та битимда банкнинг номинал баҳоси 100 сўм бўлган бир дона оддий акцияси 120 сўмдан сотилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 29 ноябрь куни Рауф Камилджанов банкнинг 53,52 фоиз акциясини 83,5 млрд. сўмга сотиб олган эди.

Очиқ маълумотларга кўра, Камилджанов Рауф Мирзаевич "DARVOZA SAVDO" МЧЖ ("MAKRO" чакана савдо дўконлари тармоғи) нинг 11,00 фоиз улушига эгалик қилади. Шунингдек, у яна 4 та компанияда таъсисчи сифатида кўрсатилган.


@bankers_uz
🗓 28 февраль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ "Ипак Йўли" банки ҳам Сбербанк Онлайн орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди;

⭕️ Азия-Инвест банк SWIFT'га муқобил сифатида Телекс ва СПФС тизимларидан фойдаланишни режалаштирмоқда;

⭕️ Tenge Bank Россиянинг тўртта банки билан SWIFT ўтказмаларини тўхтатди;

⭕️ Рауф Камилджанов Савдогарбанкдаги улушини қарийб 100 фоизга етказди;

⭕️ Hamkorbank “Сбербанк Онлайн” иловаси орқали юборилётган пул маблағларини кирим қилиш имкониятини қайта тиклади;

⭕️ Apelsin иловаси орқали Россияга пул юбориш ва Россиядан пул ўтказмалари қабул қилиш вақтинча тўхтатилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 12 сўм 41 тийинга кўтарилди ва 1 мартдан бошлаб расмий курс 10 872 сўм 41 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
"КДБ Банк Ўзбекистон"га Бошқарув раиси тасдиқланди

24 февраль куни "КДБ Банк Ўзбекистон" акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар, шу жумладан Бошқарув раисини тасдиқлаш масаласи кўрилди. Шу вақтга қадар банкда Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган Ким Хюнг Санг (Kim Heung Sang) банк Бошқарув раиси этиб тасдиқланди.

Жаноб Ким 1964 йилда туғилган. У 1989 йилда Сеул миллий университетининг (Корея) Бизнес бошқаруви йўналишида тамомлаб бакалавр даражасига, 2007 йилда Аризона университетининг (АҚШ) Бизнес бошқаруви йўналишида тамомлаб магистр даражасига эришган. У 1991 йилдан буён Корея Тараққиёт Банкида (КДБ) фаолият юритиб келади.

Банкнинг олдинги Бошқарув раиси Жонг Сон Ким фаолиятини қаерда давом эттираётгани очиқланмаган.

Тартибга кўра, Ким Хюнг Санг Марказий банк розилигидан сўнг ушбу лавозимда ишлашга расман киришиши мумкин.


@bankers_uz
Эслатиб ўтамиз, қисқа ва тезкор хабарлар, айрим шахсий фикрлар ва қарашлар, норасмий янгиликлар, тегишли манбалардан репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали ҳамда қизиқарли маълумотларни бериб бориш мақсадида LIVE-телеграм канал ҳам фаолият олиб боради.


Каналга қуйидаги линк орқали уланиш мумкин: @bankers_uz_live
Кўчмас мулк нархлари ўсиб бораётган ҳозирги вақтда ипотека кредитини олиш анча фойдали – эксперт

Кўчмас мулк, хоҳ у кўп қаватли уйдаги квартира бўлсин, хоҳ ҳовли бўлсин, ўн йилдан ортиқ вақтдан бери ўзбекистонликларнинг сармоялари рейтингида етакчилик қилиб келмоқда. Бунинг сабаби, эҳтимол, менталитетдадир.

Ҳақиқатан ҳам 2022 йилда кўчмас мулкка сармоя киритса арзийдими? Қандай қилиб фойдали ипотека олиш мумкин? Бу ҳақда InfinBANK чакана кредитлаш департаменти директори ўринбосари Анвар Караханов маълумот беради.

Дарҳақиқат, кўчмас мулк, гарчи энг ликвидли бўлмаса ҳам, Ўзбекистондаги энг барқарор сармоядир. Кўп одамлар ижарага бериш ва қўшимча пассив даромад олиш учун квартира сотиб олишади.

Нархларнинг ўсиш суръати ипотекага уй сотиб олишга янада кучли туртки беради. Қандай қилиб дейсизми? Буни арифметик жиҳатдан ҳисоблаш жуда осон. Масалан, йиллик 22,99 фоизли InfinBANK ипотека кредитида ойлик фоиз тахминан 1,9% га тўғри келади.

Батафсил ўқиш


@bankers_uz
Қорақалпоғистонда кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк ходими аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлим бошлиғи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

“Қишлоққурилишбанк” АТБ Қўнғирот филиали собиқ ходимининг мазкур иши юзасидан Департаментнинг Қўнғирот туман бўлимига мурожаат қилган. Мурожаатга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг собиқ бўлим бошлиғи А.Н. 33 нафар фуқаро ва ўзининг номидан 37 та сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштиргани аниқланган.

Собиқ ходим А.Н. ушбу иши орқали жами 483,5 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
Юлий Юсупов: Катта эҳтимол билан сўмнинг кескин қулаши бўлмайди

Иқтисодчи Юлий Юсупов Россияга қарши санкциялар ва Россия иқтисодиётидаги инқироз Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши тўғрисида Repost.uz нашрига интервью берди.

Ю.Юсупов интервью давомида, сўнгги воқеалар фонида миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қадрсизланиши мумкинлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Иқтисодчининг фикрича, Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши, албатта ўз ўзидан чет эл валютасининг мамлакатга кириб келишини камайтиради. Бундай пайтда, яна бир нечта омиллар сабаб, валютага бўлган талаб ошиши мумкин. Бу эса сўм курсига босим ўтказмай қолмайди.

"Хорижий валютага бўлган талабнинг кескин ўсиши туфайли Қозоғистон тенгеси аллақачон пасайишни бошлаган. Сўм Марказий банкнинг қаттиқ назоратида бўлгани учун ҳам ҳали тушмаяпти", — деган иқтисодчи.

Ю.Юсуповнинг фикрича, катта эҳтимол билан сўмнинг кескин қулаши бўлмайди, аммо миллий валютанинг девальвацияси (ҳозирча суст) босқичма-босқич тезлашиши мумкин.


@bankers_uz
Ҳар бир банкда 1 нафар аёл раис ўринбосари тайинланиши муҳим — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда банк тизими томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

“Халқ банки” тажрибаси асосида аёлларни эшитиш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “билим платформаси” яратилади. Ҳар бир банк “Халқ банки” сингари 1 нафар аёл раис ўринбосарини тайинлаши муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ҳар бир банк филиалида аёл тадбиркорларнинг яқин ҳамкори сифатида ишлайдиган аёл менежерлар тайёрланади. Банклар томонидан фаолиятини бошлаганига 6 ойдан 12 ойгача бўлган аёл тадбиркорларга 300 миллион сўмгача, 2 йилгача ишлаганига 1 миллиард сўмгача, 2 йилдан ортиқ ишлаганига 3 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади.


@bankers_uz
🗓 1 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ "КДБ Банк Ўзбекистон"га Бошқарув раиси тасдиқланди;

⭕️ Кўчмас мулк нархлари ўсиб бораётган ҳозирги вақтда ипотека кредитини олиш анча фойдали – эксперт;

⭕️ Қорақалпоғистонда кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк ходими аниқланди;

⭕️ Юлий Юсупов: Катта эҳтимол билан сўмнинг кескин қулаши бўлмайди;

⭕️ Ҳар бир банкда 1 нафар аёл раис ўринбосари тайинланиши муҳим — Президент;

⭕️ Bank Apelsin рублда маблағ жўнатиш ва қабул қилишни валюта курсларининг юқори волатиллиги сабабли вақтинча тўхтатган;

⭕️ Мамлакат ҳудудида пул ўтказмалари тизимларининг фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот берди;

⭕️ Ўзмиллийбанк бошқаруви аъзоси КДБ Банк Ўзбекистон кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди;

⭕️ Мобил телефонга ANORBANK мобил иловаси орқали тўлаганлар 5 миллион сўмгача совға ютиб олиши мумкин;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 10 сўм 61 тийинга пасайди ва 2 мартдан бошлаб расмий курс 10 861 сўм 80 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Январь ойида муаммоли кредитлар миқдори 500 млрд. сўмга ортди

Марказий банк бироз кечикиб бўлса-да, 2022 йил 1 февраль ҳолатида тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда муаммоли кредитлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этди.

Унга кўра, иқтисодиётга йўналтирилаётган кредит қўйилмалари ҳажми 2,3 трлн. сўмга пасайиб, 324,13 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу пасайиш давлат улуши мавжуд банклар ҳисобига рўй берган. Қишлоқ қурилиш банк, Микрокредитбанклардан бошқа барча давлат банкларининг кредит портфели камайган.

1 февраль ҳолатига кўра, банк тизимининг умумий муаммоли кредитлари миқдори 503 млрд. сўмга ортиб, 17 трлн. 477 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Давлат улуши мавжуд банкларнинг кредит портфелидаги муаммоли кредитлар миқдори 15,5 трлн. сўмга етди. Январь ойида муаммоли кредитларнинг энг кўп ўсиши Ипотека-банк, Қишлоқ қурилиш банк, Ўзмиллийбанкларда кузатилган. Асакабанк, Халқ банки ва Агробанклар муаммоли кредитларининг бир қисмини сўндиришга эришган.


@bankers_uz
Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди

"Туронбанк" акциядорлик тижорат банки тизимида ишлаб турган халқаро пул ўтказмалари шохобчалари айни вақтда одатий режимда бўлиб, дунёнинг исталган нуқтасидан пул ўтказмаларини қабул қилиш ва юбориш бўйича банк иш куни давомида узлуксиз хизмат кўрсатмоқда. Бу ҳақда банк матбуот котиби маълум қилди.

Туронбанк ўз мижозларига “Western Union”, “CONTACT”, “MoneyGram”, “Азия Экпресс”, “Юнистрим” ва “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизматларини таклиф қилмоқда. Банк тарифлари ва шартлари ўзгаришсиз қолган.

Ушбу хизматлар Туронбанкнинг республикадаги барча филиал ва Банк хизматлари офисларида мавжуд. Қўшимча маълумотлар билан 1220 қисқа рақами ёки банк расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Bank Apelsin, Tenge Bank, "Ипак Йўли" банки Россияга пул жўнатиш ва Россиядан пул ўтказмалари қабул қилиш билан боғлиқ айрим операцияларга чеклов қўйган.


@bankers_uz
🗓 2 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Январь ойида муаммоли кредитлар миқдори 500 млрд. сўмга ортди;

⭕️ Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди;

⭕️ Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси тўрт ярим йилдан бери илк маротаба 100 сўмлик даражадан пастга тушди;

⭕️ Январь ойида депозитлар қолдиғи ҳам кескин камайган;

⭕️ Асакабанк банк номидан қўнғироқ қилувчи фирибгарлардан огоҳлантирди;

⭕️ ANORBANK 20 миллион сўмгача микроқарз беради;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 26 сўм 3 тийинга кўтарилди ва 3 мартдан бошлаб расмий курс 10 887 сўм 83 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тошкент вилоятида банк ходими 754 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган банк бош ҳисобчиси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ Янгийўл филиали ходимининг мазкур иши юзасидан Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлимига мурожаат қилган. Мурожаатга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, Янгийўл филиали бош ҳисобчиси Ж.М. кредит маблағларини ўзлаштириш мақсадида, акаси Ж.нинг номига “Z.B.” МЧЖни ташкил қилиб, 11 нафар фуқаронинг номига кредит ҳужжатларини расмийлаштиргани аниқланган.

Бош ҳисобчи Ж.М. фуқароларга ажратилган 754 млн. сўмни дастлаб “Z.B.” МЧЖ ҳисоб-рақамига ва у орқали пластик картага ўтказиб, талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси, 179-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
Ўзбекистон банкларида рубль савдоси ва курси маъмурий усулда тартибга солинаётганлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда ўзбек банкларида рубль сотиб олиш ва сотиш амалиёти шарт қилиб белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Хусусан, иқтисодчи Отабек Бакиров рубль сотиб олиш ва сотиш курси 97-102 сўм оралиғидаги маъмурий коридор доирасида амалга оширилиши тўғрисида тавсиявий кўрсатма мавжуд эканлиги тўғрисида ёзган.

3 март куни 14:00 ҳолатида 17 та банк рубль/сўм жуфтлиги савдоларини тавсия этилган коридорда амалга оширмоқда. Ушбу банкларнинг 10 таси бугун эрталаб рубль курсини 97/102 коридорида белгиламаган бўлсалар-да, маълум вақт ўтиб курсни ўзгартирган ҳолда эълон қилишган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон банкларида айирбошланиши шарт бўлган валюталар қаторида рубл келтирилмаган.

Иқтисодчилар, шу жумладан Беҳзод Ҳошимов ҳам мазкур амалиётни "рублдаги рискларни сўмга юклаш" деб атамоқдалар.


@bankers_uz
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Ўзбекистон банкларида рубль савдоси ва курси маъмурий усулда тартибга солинаётганлиги айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда ўзбек банкларида рубль сотиб олиш ва сотиш амалиёти шарт қилиб белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Хусусан, иқтисодчи Отабек Бакиров…
Ушбу вазият борасида Марказий банк изоҳ берди:

Регуяторнинг қайд этишича, Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:

— барча тижорат банкларига россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;

— банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.

Марказий банк мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб боради.


@bankers_uz
Ориент Финанс банкнинг VISA-виртуал карталарини очиш учун 3 та сабаб:

Пластикдан тайёрланган банк карталари нақд пулга қараганда қулай бўлса-да, айрим пайтлари карта ёнимизда бўлмай қолади.

Ана шундай ҳолатлар учун Ориент Финанс банк ўзининг VISA-виртуал карталарини таклиф қилмоқда.

Виртуал карталарининг бир қатор афзалликлари бор:

бу карталар йўқолмайди;
барча тўловларни мобил илова орқали амалга ошириш мумкин;
виртуал картани очиш мутлақо бепул.

Ориент Финанс банкнинг сўмда ёки АҚШ долларида хизмат кўрсатиладиган VISA-виртуал карталари мавжуд. Виртуал карта учун мажбурий суғурта депозити ҳам мавжуд эмас.

Visa виртуал карталарини OFB мобил иловаси орқали очишингиз мумкин.
🗓 3 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Ўзбекистон банкларида рубль савдоси ва курси маъмурий усулда тартибга солинаётганлиги айтилди. Марказий банк куннинг иккинчи ярмида ушбу ҳолатга изоҳ берди;

⭕️ Тошкент вилоятида банк ходими 754 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган;

⭕️ Bank Apelsin рублдаги амалиётларни қайта ишга туширди;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди;

⭕️ Марказий банкнинг АҚШ доллари бўйича расмий курси илк маротаба 10 900 сўмдан ошди. Биржада АҚШ доллари курси 12 сўм 42 тийинга кўтарилди ва 4 мартдан бошлаб расмий курс 10 900 сўм 25 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
❗️Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акциялари сотилганини эълон қилди

USM Holdings компанияси "Капиталбанк" АТБ акцияларининг 61,54 фоизига биргаликда эгалик қилувчи "Телекоминвест" МЧЖ (Россия) ва “Finance TCI” МЧЖ (Ўзбекистон) банк устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиш бўйича битим тузди.

Битим "Капиталбанк" АТБ бизнесини биргаликда ривожлантиришдан манфаатдор бўлган хусусий инвесторлар гуруҳи ташаббуси билан тузилганлиги айтилмоқда.

Битимнинг тижорат шартлари ошкор этилмаган.


@bankers_uz
🗓 4 март куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Бугун кун бошидан аксарият тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10950 сўмгача кўтарилди;

⭕️ Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акциялари сотилганини эълон қилди;

⭕️ Андижон вилояти Асака туманида 2 000 дона қалбаки янги намунадаги 50 000 сўмлик купюраларни сотаётган шахслар ушланди;

⭕️ Рубль бўйича мақбул коридор бекор қилинди;

⭕️ Марказий банк рубль билан боғлиқ спекулятив амалиётлар бўлаётгани борасидаги хавотирлар асоссиз эканлигини билдирди;

⭕️ Давр банк ЕТТБдан аёллар тадбиркорлигини кредитлаш учун 8 млн. АҚШ доллари жалб қилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 10 сўм 18 тийинга кўтарилди ва 4 мартдан бошлаб расмий курс 10 910 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
VISA ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда

VISA ва Mastercard тўлов тизимлари Россияда фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Бу ҳақда компаниялар расмий сайтларида маълум қилинди

VISA тўлов тизими транзакцияларни тўхтатиш учун мижозлари ва ҳамкорлари билан иш олиб боради. Ушбу ишлар якуллангач, Россия эмитентлари томонидан чиқарилган VISA карталари Россия ташқарисида ишламайди. Шунингдек, Россиядан ташқаридаги банклар томонидан чиқарилган VISA карталари ушбу мамлакат ҳудудида ишламайди.

Россияда эмиссия қилинган Mastercard карталари ҳам бошқа давлатларда ишламайди ва Россия ташқарисида чиқарилган ҳар қандай Mastercard картаси рус банкларида ёки тўлов терминалларида ишламайди.


@bankers_uz