🗓 21 февраль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди;
⭕️ Январь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 700 млн. доллардан ортиққа камайди;
⭕️ Жиззахда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган солиқ инспектори ушланди;
⭕️ Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйганлардан 2021 йил давомида 1 млрд. сўмдан ортиқ жарима ундирган;
⭕️ Пластик карталар, терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларнинг январ ойи якуни бўйича статистикаси эълон қилинди;
⭕️ ANORBANK мутахассиси банк картасини танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маслаҳат берди;
⭕️ 21-23 февраль кунлари белгиланган график асосида Агробанкнинг айрим ҳудудлардаги банкоматлари ишламайди. Шунингдек, 24-25 февраль кунлари Ўзмиллийбанкнинг Юнусобод филиалига тегишли банкоматлар ҳам вақтинча ўчирилади;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 46 сўм 85 тийинга кўтарилди ва 22 февралдан бошлаб расмий курс 10 888 сўм 7 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест

Банкларда доллар курси илк маротаба 10 945 сўмгача чиқди
Бир қанча банклар 22 февраль, сешанба кундан долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини оширди.
Аксарият банклар АҚШ валютасини 10 940 сўмдан, баъзилари эса 10 945 сўмдан сотмоқда. Аҳолидан валютани харид қилиш нархи эса 10 835 сўмдан 10 880 сўмгача.
Валютани энг қиммат нархда Ўзмиллийбанк, Инфинбанк ва Универсалбанк сотиб олади — ҳар бирида 10 880 сўмдан. АҚШ доллари сотиш истагида бўлганлар учун мақбул курс Капиталбанк ва Асакабанкда — ҳар бирида 10 900 сўмдан
1 кун олдин Марказий банкнинг расмий курси бирданига 46 сўм 85 тийинга кўтарилган эди. 22 февраль учун Марказий банкнинг расмий курси 10 888,07 сўмни ташкил қилмоқда. Бу битта сессия давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши кўрсаткичи бўйича 2020 йил 15 апрелдан бери янги максимум. Ўшанда АҚШ доллари курси бирданига 427 сўм 64 тийинга қимматлашган эди.
@bankers_uz

Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Марказий банк Раисининг ўринбосари Аюбхон Камаловни самимий табриклаймиз! (1971 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Аюбхон Арибджановичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз.

Навоий вилоятида истеъмол кредитларини ўзлаштирган фуқаролар аниқланди
Навоий вилоятида сохта ҳужжатлар асосида фуқароларнинг номига бир нечта банклардан жами 441,8 млн. сўмлик истеъмол кредитларини талон-торож қилганлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси хабарига кўра, фуқаролар Г.В., С.Қ ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар асосида фуқароларнинг номига ҳудуддаги тижорат банклари филиалларидан жами 441,8 млн сўмлик истеъмол кредитлари ажратилишига эришган.
Ушбу кредит маблағларини эса “N.m.” ва “N.s.” МЧЖлар ҳисоб рақамларига ўтказиш орқали ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади
Тугатилаётган Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг (ХУЖМШ) муаммоли кредитлари 3 йил муддатга музлатилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид, ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги лойиҳалар билан танишиш чоғида айтилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълумотига кўра, ХУЖМШдарга 1,3 трлн.сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, шундан 450 млрд.сўми ёки қарийб 35%и муаммога айланган. Аҳолининг ХУЖМШлардан дебитор қарздорлиги эса 200 млрд. сўмни ташкил қилади, яъни муаммоли кредитларнинг 44,4 фоизини қоплашга етади.
Маълум қилинишича, ушбу муаммоли кредитларнинг 270 млрд.сўми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Тугатилаётган ширкатларнинг музлатиладиган банк мажбуриятлари ким томонидан қопланиши маълум қилинмаган.

🗓 22 февраль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Банкларда АҚШ долларининг сотиш курси илк маротаба 10 945 сўмгача кўтарилди;
⭕️ Навоий вилоятида истеъмол кредитларини ўзлаштирган фуқаролар аниқланди;
⭕️ Тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади;
⭕️ InFinBank тадбиркорлик лойиҳаларини "муробаҳа" шартлари асосида молиялаштириши мумкинлигини маълум қилди;
⭕️ Туркистонбанк ўзининг HUMO-Mastercard кобейж карталаридаги қолдиқ маблағлар учун йиллик 22% устама таклиф қилмоқда;
⭕️ "Apelsin" иловасининг қатор муҳим ижобий имкониятлар пайдо бўлган, Play Market'даги янги версияси чиқди;
⭕️ Ипотека-банк алоқа маркази раҳбари ўринбосари лавозимига ишга таклиф қилмоқда;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 18 сўм 27 тийинга пасайди ва 23 февралдан бошлаб расмий курс 10 869 сўм 80 тийинни ташкил қилмоқда.

Январь ойида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 687 мингга кўпайди
Марказий банк томонидан 1 февраль ҳолатига кўра масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларга оид статистикани тақдим этилди. Унга кўра, тижорат банкларининг жами 20,9 миллиондан ортиқ (жисмоний ва юридик шахс бўлган) мижозлари масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланади. Улардан 19 миллион 908 минг нафари (ёки 95 фоизи) жисмоний шахслар, 982,9 мингтаси эса тадбиркорлик субъектларидир.
Январь ойи давомида банклар миқёсида бундай жисмоний шахслар жами сони 642 мингга, юридик шахслар 8,7 мингга кўпайган (батафсил — сайтдаги жадвалда келтирилган).
Эслатиб ўтамиз, ўсишни кўрсатувчи рақамлар айнан шунча янги мижоз банк хизматларидан масофадан туриб фойдаланишни бошлаганлигини англатмайди.
Изоҳ: Микрокредитбанк маълумотлари 2022 йил 1 январь ҳолатига расмий манбада ўзгартирилгани учун ушбу мақоладаги маълумотлар янгиланди.

Forwarded from Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Савдогарбанк "Марҳамат тадбиркор" акциясини ўтказмоқда
Акцияга кўра, уч ой давомида банкда ҳисобварақ очган тадбиркорлик субъектлари учун барча ҳисобварақ дебет айланмалари учун комиссион ҳақ олинмайди.
Ҳисобрақам очиш учун Савдогарбанкнинг энг яқин филиалига мурожаат қилиш кифоя. Қўшимча маълумотларни банк колл-марказидан олиш мумкин.
Савдогарбанк — биз билан муваффақият сари!
📲 Мурожаат учун: +998 71 200 27 00
Телеграм | Инстаграм | Фейсбук | Сайт | Илова

Реклама
Давр банкнинг бош соврини Chevrolet Gentra бўлган янги акцияси давом этмоқда
Ушбу акция доирасида банк 17 март куни асосий соврин Chevrolet Gentra автомобилини ўйнайди. Иштирок этишга шошилинг!
Акция шартларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:
🔹 Промо-кодни юбориш орқали иловага иккита дўстни таклиф қилиш;
🔹 DAVR MOBILE иловаси орқали камида 5 минг сўм миқдорида исталган бир тўловни амалга ошириш.
Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори орқали аниқланади.
Иловани ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Телефон: 1284; +998 71 207 40 40; +998 71 207 09 09.
Ҳамкорлик асосида

Forwarded from Lenta.uz - hammasimas, eng keraklisi!
Foydalanilayotgan eng ko’p plastik kartalari kesimi qaysi bankka tegishli bo’lmoqda. Bank tizimidagi eng so’nggi statistik ma’lumotlar:
◼️ lenta.uz/post/bankomatlar-qancha-kop-bolsa-yaxshi
|| Lenta.uz telegram kanali

Ўзагроэкспортбанк 4 млн. долларга сотилди
"Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 100 давлат акциялари пакети 4,0 млн. АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда давлат номидан банк акцияларини тасарруф қилувчи Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, банк акциялари пакетини Россиянинг "Совкомбанк" ОАЖга сотиш бўйича битим имзоланган.
Агентлик “Ўзагроэкспортбанк” АТБ фаолияти таҳлили (due diligence) натижалари ва хусусийлаштириш бўйича консультант тавсиясига кўра тижорат банкнинг 100 фоиз давлат акция пакетини яхлит ҳолда, рақобатга асосланган оммавий ошкора сотув жараёни амалга оширилганини таъкидламоқда.
Сотиш жараёнига хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида “Grant Thornton” ва баҳолаш учун “KPMG” халқаро компаниялари жалб этилган.
“Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг устав капиталидаги давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича жами 4 та талабгорлардан қизиқиш билдирилган ва улардан таклифлар келиб тушган.

🗓 23 февраль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Январь ойида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 687 мингга кўпайди;
⭕️ Ўзагроэкспортбанк 4 млн. долларга сотилди;
⭕️ Марказий банк 22 февраль куни "NATIONALPAY" МЧЖга,
23 февраль куни эса “INSTANT PAYMENT SOLUTIONS” МЧЖга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди;
⭕️ "Ипак Йўли" банки "MasterCard билан омадли харидлар" акциясининг иккинчи босқичи ғолибларига совринларини топширди;
⭕️ Туркистонбанк хорижий валютада 7 фоиздан омонат таклиф қилмоқда;
⭕️ Hamkorbank мобил банкинг бўйича мижозлар ўртасида сўровнома ўтказмоқда;
⭕️ 24-25 февраль кунлари Ўзмиллийбанкнинг Юнусобод филиалига тегишли банкоматлар вақтинча ўчирилади;
⭕️ "Тошкент" РФБда Универсалбанкнинг 1,5 млрд. сўмлик оддий акциялари жойлаштирилди;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 29 сўм 59 тийинга пасайди ва 24 февралдан бошлаб расмий курс 10 840 сўм 28 тийинни ташкил қилмоқда.

Иқтисодчи Отабек Бакиров: Сўм барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас
Иқтисодчи О.Бакиров сўнгги воқеалар фонида рубл курси заифлашиши, бу эса сўмнинг барқарорлигига ҳам путур етказиши мумкинлиги борасидаги фикрларга муносабат билдирди.
"Қрим босиб олинган вақтдагидан фарқли ўлароқ, бугунги валюта режими миқёс ва рискларни бошқариш жиҳатидан ва энг асосийси, профессионал қарорлар билан ҳам кескин фарқланади. Сўмнинг барқарорлиги энг аввало ички омилларга, макрокўрсаткичларга боғлиқ." — деган О.Бакиров. Унинг таъкидлашича, гарчи ташқи глобал платформаларда кескин волатиллик кузатилаётган бўлсада, сўм билан боғлиқ битимлар ва котировкаларда жиддий тебранишлар юз бергани йўқ, биржа ва банкларда курс барқарор қолмоқда.
О.Бакиров бундай ҳолатларда ҳар бир ваҳима, аввало шахснинг ўзининг иқтисодий аҳволига хавф солишини айтган ва шошилинч қарорлар қабул қилишдан қайтарган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фаоллари ва фикр тарқатувчиларни масъулиятлироқ бўлишга, деструктивликдан тийилишга чақирган.

Агробанк барча филиалларида электрон навбат тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда
"Агробанк" АТБ ўз филиалларида электрон навбат тизимларини (ЭНТ) ўрнатишни режалаштирмоқда. Бундай тизимларни харид қилиш учун банк томонидан тегишли тендер эълони "UzEx Tender" махсус порталига жойлаштирилган.
Банк 169 дона электрон навбат тизимларининг бир донаси учун кўпи билан 139,1 млн. сўмдан тўлашга тайёр. Тендер учун таклифлар 10 мартга қадар қабул қилинади.
Техник топшириққа кўра, 1 та ЭНТ таркибида асосий киоск (талон чоп этувчи), маълумотларни экранга чиқарадиган медиа приставка, мижозларга хизмат кўрсатишни баҳолаш учун пультлар, оператор таблолари, суҳбатларни ёзиб олиш учун стол микрофонлари ҳамда дастурий таъминот тизими бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Агробанк ўтган йил якунида ребрендинг тақдимотини ўтказган ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашини айтган. Ҳозирда банкнинг бутун республика бўйлаб 170 та филиали мавжуд. Банк филиаллари сони бўйича Халқ банкидан кейин иккинчи ўринда туради.

Туркистонбанк юқори фоизли омонатлар таклиф қила бошлашининг сабаби нима?
Сўнгги икки кунда "Туркистон" ХАТБ томонидан миллий ва хорижий валютада бир мунча юқори ставкада омонатлар таклиф қилина бошлади.
Хусусан, 22 феврал куни банк HUMO-Mastercard кобейдж карталаридаги қолдиқ маблағларга йиллик 22 % ҳисобидан устама тўлашини, 23 феврал куни банк хорижий валютада йиллик 7 %лик омонат жорий қилганини маълум қилди.
Банкнинг бундай ноодатий жозибадор таклифлари банк ликвидлиги тақчиллигини олдини олишга қаратилган чораларнинг бир қисми бўлиши мумкин. Банк мутасаддиларининг Bankers.uz'га маълум қилишича, банкда жорий ликвидлик борасида жиддий муаммолар йўқ, омонатлар бўйича юқоридаги таклифлар эса, банкнинг актив операцияларини янада ошириш учун жорий қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 1 феврал куни S&P Global Ratings агентлиги Туркистонбанк "келгуси 12-18 ой ичида банк ликвидлиги янада тақчиллашса, бу дефолт сценарийси амалга ошишининг аниқ хавфига олиб келиши" тўғрисида маълум қилганди.

🗓 24 февраль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Иқтисодчи Отабек Бакиров: Сўм барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас;
⭕️ Агробанк барча филиалларида электрон навбат тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда;
⭕️ Туркистонбанк юқори фоизли омонатлар таклиф қила бошлашининг сабаби нима?
⭕️ Марказий банк “CS EXPRESS PAY” МЧЖга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди;
⭕️ Ўзмиллийбанк 2022 йилда банк активларини 95,6 трлн. сўмгача оширишни режалаштирмоқда;
⭕️ Алоқабанк Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 млн. долларлик Савдони молиялаштириш линиясини жалб қилиш бўйича келишувга эришди;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 10 сўм 57 тийинга кўтарилди ва 25 февралдан бошлаб расмий курс 10 850 сўм 85 тийинни ташкил қилмоқда.

Алоқабанк ходимларини ихтиёрий тиббий суғурта қилдиришни режалаштирмоқда
АТ "Алоқабанк" ўзининг 1380 нафар ходимини ихтиёрий тиббий суғурта қилдиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун банк томонидан чегаравий қиймати 2 млрд. 536 млн. сўмлик тендер "UzEx Tender" махсус порталига жойлаштирилган.
Тендерга таклифлар 2 мартгача қабул қилинади. Иштирокчи компанияга Ўзбекистон суғурта бозорида камида 25 йил фаолият кўрсатган бўлиши, устав капитали миқдори 30,0 млрд. сўмдан кам бўлмаслиги, буюртмачи билан ҳамкорлиги бўйича депозит маблағлари миқдори 10,0 млрд. сўмдан кам бўлмаслиги, суғурта тўлови эвазига хизмат кўрсатиш қамрови республиканинг барча маъмурий бирликларида камида 2 тадан кенг қамровли стационар клиника, кундузги стационар клиникалар ва дорихоналарининг мавжуд бўлиши каби талаблар қўйилган.
Суғурталанувчи ходимнинг яқин қариндошлари ҳам суғурта полисидан тўлақонли фойдаланиши мумкин. Бу полис шошилинч тиббий ёрдам, шифокорни уйга чақириш, амбулатор-поликлиника хизматларини ўз ичига олади.

Hamkorbank "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни тўхтатди
Hamkorbank 25 февралдан бошлаб Россиянинг Сбербанкига тегишли мобил илова орқали ўзининг пластик карталарига юборилаётган маблағларни карталарга кирим қилишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди. Тўхатилиш сабаби сифатида банк тизимида олиб борилаётган техник ишлар ҳамда мижозларнинг молиявий йўқотишларига йўл қўймаслик келтирилган.
Юборилаётган маблағларни кирим қилиш қачон тикланиши номаълум.
Hamkorbank Буюк Британия, АҚШ ва Канада томонидан санкциялар қўлланган банк — Сбербанк карталаридан юборилаётган пул маблағларини кирим қилишни тўхтатганини маълум қилган биринчи ўзбек банки бўлди. Сбербанк билан вакиллик ҳисобварақаларга эга Ўзбекистондаги бошқа банклар ҳали бу борадаги қарорларини маълум қилмаган.
24 февраль куни АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган санкцияларнинг навбатдаги пакетида Россиянинг энг йирик банки — Сбербанкка нисбатан ҳам бир қатор санкциялар қўйилган.

Универсалбанкка Бошқарув раиси тайинланди
"Универсал банк" акциядорлик тижорат банки акциядорларининг жорий йил 18 феврал куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида банк бошқарув раиси тасдиқланди. Шу вақтга қадар банкда Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган Буваназаров Алишер Анварович банк Бошқарув раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда молия муассасаси томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.
Алишер Буваназаров 1985 йил 19 мартда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2005 йилдан бугунги кунга қадар Универсал банк тизимида фаолият олиб бормоқда.
Тартибга кўра, А.Буваназаров Марказий банк розилигидан сўнг ушбу лавозимда ишлашга расман киришиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, банкнинг аввалги Бошқарув раиси Зафаржон Тўрақулов ўтган йил декабрь ойида Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланган эди.

🗓 25 февраль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Hamkorbank "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни тўхтатди;
⭕️ Алоқабанк ходимларини ихтиёрий тиббий суғурта қилдиришни режалаштирмоқда;
⭕️ Универсалбанкка Бошқарув раиси тайинланди;
⭕️ "KDB Bank Uzbekistan" ўзининг Россиядан тўловларни амалга оширмоқчи бўлган мижозларига мурожаат қилди;
⭕️ Халқ банки янги мобил илова яратиш учун 6,5 млрд. сўмлик тендер эълон қилди;
⭕️ ЕТТБ делегацияси Марказий банкка ташриф буюрди;
⭕️ Трастбанкда МИБ ходимлари иштирокида семинар ўтказилди;
⭕️ Quant мобил иловасида хорижий валютани сўмга онлайн конвертация қилиш имконияти қўшилди;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 9 сўм 15 тийинга кўтарилди ва 28 февралдан бошлаб расмий курс 10 860 сўмни ташкил қилмоқда.

Банкларимиз вакиллик алоқаларини ўрнатган Россия банклари — уларнинг қайсилари санкцияга тушган
Хабарингиз бор, Украинада бўлаётган сўнгги ортидан АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Европа Иттифоқи Россиянинг бир қатор компаниялари ҳамда жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар жорий қилди ва келажакда ҳам давом эттиришини билдирди. Санкциялардан Россия банклари ҳам четда қолмади.
Санкцияларнинг биринчи пакетида Буюк Британия 5 та рус банки — "Промсвязьбанк", "Банк Россия", "ИС-Банк", "Черноморский банк развития" ҳамда "Генбанк" га киритди. АҚШ эса "Промсвязьбанк" ва "Внешэкономбанк" га санкция қўллади. Ушбу банклар билан Ўзбекистоннинг 8 та банки вакиллик алоқаларига эга.
Иккинчи пакетда "ВТБ" ва "ФК Открытие", "Новикомбанк" давлат банклари, хусусий "Совкомбанк" ларга нисбатан тўлиқ, "Сбербанк", "Газпромбанк" га қисман санкциялар киритилди. Ўзбек банкларининг аксарияти ушбу банклар билан вакиллик муносабатлари ўрнатган.
Батафсил ўқиш