Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
2.91K photos
234 videos
24 files
3.87K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди

Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,11 миллиард долларга етди, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 965 миллион долларга кўпдир. Тегишли маълумотлар Марказий банк сайтида эълон қилинган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/now-cb-has-more-gold


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида муносабат билдирди

Жорий йилнинг 8 август куни тунги соат 01:00 да Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Туронбанк” АТБга тегишли банкомат ноъмалум шахс томонидан бузиб очишга ҳаракат қилинган. Туронбанк матбуот котибининг телеграм каналида ушбу ҳодиса юзасидан расмий муносабат эълон қилинди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/turonbank-official-statement-on-hacking


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 9 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси бироз пасайди (-11,79 сўм) ва сешанбадан 10 628,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди;

⭕️ Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида расмий муносабат билдирди;

⭕️ Ўзбекистон ва Туркия Марказий банклари ўртасида меморандум имзоланди;

⭕️ ANOR BANK'дан киберфирибгарлар тузоғига тушмаслик учун 6 маслаҳат.

#дайжест
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугунги кунга қадар тадбиркорлардан 13,5 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Мурожаатларнинг 42 фоизи кредитлаш билан боғлиқ эканлиги учун, мазкур масала биринчи ўриндаги долзарб масала сифатида муҳокама қилинган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/president-discussed-meeting-with-entrepreneurs


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди

"Осиё банк ва молия" ("Asian Banking & Finance") журнали 2021 йил учун турли хил йўналишлардаги Осиёнинг энг яхши банкларини эътироф этди. COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли бу йилги тақдирлаш масофавий тарзда ўтказилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/asakabank-domestic-retail-bank-of-the-year


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 10 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кўтарилди (+23,00 сўм) ва сешанбадан 10 651,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️Бугунги кунга қадар президент билан учрашиш учун тадбиркорлардан 5,6 мингдан ортиқ кредитлашга оид мурожаатлар келиб тушган;

⭕️ Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди;

⭕️ Марказий банк яна бир микрокредит ташкилотига лицензия берди;

⭕️ Hamkorbank Голландия тараққиёт банки (FMO) билан $100 млн.лик кредит линияси ажратиш тўғрисида битим имзолаганини маълум қилди;

⭕️ Аҳоли учун банклардаги омонатларнинг юқори фоиз ставкаларини ва ўзгариш динамикасини кузатиб бориш имконияти яратилди — Марказий банк.


#дайжест
🗓 11 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси яна кўтарилди (+9,03 сўм) ва пайшанбадан 10 660,03 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Spot нашри микроқарзлар бўйича шарҳ эълон қилди. Энг арзон микроқарз Ипотека банк ва Трастбанкда (ҳар бирида 22% дан);

⭕️ Трастбанк "Bank CenterCredit" АЖ (Қозоғистон) билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганини маълум қилди;

⭕️ Асакабанк 2021 йил 11 август соат 23:00 дан 2021 йил 12 август соат 07:00 гача ўзининг мобил иловаси ишлашида узилишлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди;

⭕️ Ипак Йўли банк ресепшн учун ходим олишини маълум қилди. Талаблар билан бу ерда танишинг;

⭕️ Марказий банк “Таълим муассасаларида молиявий таълимни жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш масаласига бағишланган онлайн учрашув ташкил этди.


#дайжест
Колл (алоқа) маркази учун қисқа рақамни жорий қилган банклар


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Ўзбекистондаги давлат банклари бошқарув раислари қайси вакцина билан эмландилар?

Bankers.uz Ўзбекистонда давлат банклари бошқарув раислари эмланганми ва қайси вакцина билан эмланган деган саволга жавоб олиш мақсадида, Марказий банк ва давлат банкларидаги расмий манбалардан маълумот олишга ҳаракат қилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/which-chairmenofboard-got-vaccinated


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 12 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кетма-кет 3 марта кўтарилди (+11,97 сўм) ва жумадан 10 672,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Йирик тижорат банклари раислари қандай вакциналар билан эмлангани маълум қилинди;

⭕️ Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда;

⭕️ Ипак Йўли банки «UnionPay International» Халқаро тўлов тизимида сертификациядан ўтди;

⭕️ Марказий банк аҳолининг истеъмол кайфиятини аниқлаш бўйича 2021 йил II чорак учун сўровнома ишлаб чиқди. Сўровномани @cbu_consumer2_bot орқали тўлдиринг;


#дайжест
Молия вазирлиги бир қатор лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда

Молия вазирлиги бир қанча истиқболли лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда. Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/minifinuzb-announced-several-vacancies


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Халқ банки журналистлар учун пресс-тур ташкил этди

Aкциядорлик тижорат Халқ банки томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирокида Тошкент вилоятидаги банк мижозлари ҳисобланган корхоналарга пресс-тур уюштирилди. Бу ҳақида банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/halqbank-held-press-tour


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди

"Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди. Ушбу хизмат ёрдамида Mastercard карталари ўртасида пул ўтказмаларини куннинг исталган вақтида амалга ошириш мумкин бўлиб, пул олувчи ёки ўтказмани жўнатувчининг картаси қайси банкда чиқарилганининг аҳамияти йўқ.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/uzpsb-has-established-money-transfers-between-mastercards


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қачон машинангни алмаштирасан?
Бузилавериб, жонга тегди-ку!
"Пробеги"ям 200 мингдан ошди! Моторни очавериб, "қатиғини чиқарвординг"!
деган гаплардан чарчаганлар учун — Туронбанкдан қулай автокредит!

👆 Ассортиментда "Spark"дан "KIA" ва "Volkswagen"гача. Шошилинг, шахсий автомобилингизгача бир қадам қолди!

Full HD - Turonbank Media

Қисқа рақам - 1220

Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда

Uzcard финтех акселератори Лондонда жойлашган молиявий гуруҳ — FINEXTRA билан биргаликда "Ислом банкининг рақамли трансформациясига йўл" халқаро конференциясини ўтказади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/uzcard-conference-about-islamic-banking


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 13 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кетма-кет 4-кун кўтарилди (+11,00 сўм) ва душанбадан 10 683,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Молия вазирлиги бир қатор лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда;

⭕️ АТ "Халқ банки" журналистлар учун пресс-тур ташкил этди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди;

⭕️ Тенгебанк омонат фоизлари 23 фоизгача кўтарилди, янги омонатлар шартлари билан бу ерда танишинг;

⭕️ "Apelsin" иловасида стримерлар учун донат (хайрия) маблағларини қабул қилиш имконияти яратилди;

⭕️ Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда;

#дайжест
Афғонистон банк тизими — қўшнимизда банклар қандай ишлайди

Сўнгги пайтда Ўзбекистон ва дунё оммавий ахборот воситалари диққат марказида турган мамлакат банк тизими ҳақида Bankers.uz материалида танишинг!

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/banking-in-afghanistan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122 - сонли Президент фармонига кўра, 2021 йил 2 ва 3 сентябрь кунлари – қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, барча идора, корхона ва ташкилот ходимлари, иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, "Мустақиллик байрами" муносабати билан кетма-кет беш кун дам оладилар:

Демак,

1 сентябрь (чоршанба) – "Мустақиллик байрами", дам олиш куни;
2 сентябрь (пайшанба) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча учун дам олиш куни);
5 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/holiday-days-on-independence-day


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
ZoodMall Ўзбекистонда маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш режалари билан ўртоқлашди

Лойиҳанинг ишга туширилиши орқали кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини компания фаолият кўрсатаётган Яқин Шарқ ва МДҲнинг 7 та мамлакатида, жумладан Иордания, Ироқ, Кувайт, Ливан, Озарбайжон, Қозоғистон ҳамда Саудия Арабистонида ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўладилар. (фойдали реклама)

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/zoodmall-shares-plans-to-support-local-exporters-in-uzbekistan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 16 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг, долларнинг биржадаги курси ва ниҳоят пастлади (-23,00 сўм) ва сешанбадан 10 660,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?;

⭕️ Афғонистон (🇦🇫) банк тизими — қўшнимизда банклар қандай ишлаганди?;

⭕️ "Ориент Финанс" банк ва Visa ҳамкорликда "Манфаатли пул ўтказмаси" акциясига старт берилганини эълон қилди;

⭕️ "Ипак Йўли" банки ва Visa ҳамкорликда "Visa билан саёҳат қилинг" акциясига старт берилганини эълон қилди.


#дайжест
Марказий банк хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот берди

2018-2020 йиллар ва 2021 йилнинг I ярмида тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 7,4 млрд. доллардан ортиқ кредит ажратилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/cbu-announced-the-credits-obtained-by-enterpreneurs-from-2018-to-present-time


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram