Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.2K subscribers
2.77K photos
223 videos
24 files
3.72K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Бугун ойнинг, шунингдек 2021 йил 2-чоракнинг ҳамда ярим йилликнинг якуни

Ҳисобот санасига кўрсаткичларни "яхшилаш", хусусан молиявий ва баланс кўрсаткичлари, кредит портфели сифатини акс эттирувчи рақамларни ижобий кўринишга олиб келиш учун, катта эҳтимоллик билан кечгача ишлашга тўғри келади.

Барчага, айниқса хизмат юзасидан кўчага чиқишга мажбур бўладиганларга, шунингдек иш жойида хонани совитувчи мосламалари йўқ ходимларга ушбу аномал жазирама шароитида куч-қувват тилаб қоламиз!..


@bankers_uz
«Ипак Йўли» банки мижозлари МyID сервиси ёрдамида масофадан туриб идентификациядан ўтиши мумкин.

МyID саноқли сонияларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхалари ёки фотосуратларни тақдим этиш заруратисиз масофадан туриб идентификациядан ўтиш имконини беради.
Айни пайтда MyID орқали идентификациядан ўтиш тизими Android фойдаланувчилари учун бета-режимда йўлга қўйилган.

Ipak Yo'li Mobile иловасини юклаб олинг!

☎️ Қўшимча маълумотларни туну-кун ишлайдиган алоқа маркази орқали олиш мумкин:
+99878 1406900.
👉онлайн ёрдам - @IpakSupport
Деярли барча тижорат банкларида акциядорларнинг умумий йиғилишлари бўлиб ўтганлиги, ушбу йиғилишларда банкларнинг йиллик ҳисоботлари ва бошқа бир қанча ҳисоботлар тасдиқланганлиги, бундан ташқари, банк бошқарув органлари, хусусан банк кузатув кенгаши таркиби ҳам ўзгараётганлигига гувоҳ бўляпмиз.

Шундан келиб чиқиб, банкларнинг янгидан тасдиқланган кузатув кенгашлари таркиби ҳақидаги ахборотларни бериб боришга қарор қилдик.


@bankers_uz
"Равнақ банк" АЖ Кузатув кенгаши таркиби (14.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
АТБ "Универсал банк" Кузатув кенгаши таркиби (24.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Қаердан Президент мактаблари кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун китобларни сотиб олиш мумкин?

"Azbobooks"da! Бу китоб айнан кимлар учун:

Президент мактабига киришни мақсад қилган барча ёшлар учун;
Танқидий фикрлаш (critical thingking) ва муаммони ҳал қилиш (problem solving) билимларини оширишни хоҳловчилар учун;
Фарзанди билан биргаликда дарс тайёрлашни ёқтирадиганлар учун;
Бошқа курсларга қатнашга кетадиган мунтазам харажатларини ва вақтини тежашни хоҳлаганлар учун;

Манзил: Тошкент шаҳар Заркент 1-тор кўчаси, 20

Етказиб бериш хизмати мавжуд!

Буюртма бериш: 👇

Телефон: +998 55 500 02 07
Админ: @azboboooks

Телеграм канали: @azbouzshop

реклама
"Капиталбанк" АТБ кузатув кенгаши аъзолари (23.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
​​Соғлиқни пулга сотиб олиш мумкин эмас, лекин пулга даволаниш мумкин! Бу борада сизга Туронбанк ёрдам беради!

Туронбанкка мурожаат қилинг ва даволаниш учун кредит расмийлаштиринг.👌🏻

🔹 Кредит миқдори: 50 000 000 сўмгача.
🔹 Бошланғич бадал: 0%.
🔹 Муддат 3 йилгача.
🔹 Кредит пул ўтказиш йўли билан (даволаниш учун тиббиёт муассасасига ўтказиб) берилади.
🔹 Бутун Ўзбекистон бўйлаб клиника ва санаторийлар учун амал қилади.

1 июлдан бошлаб кредитни бутун республика бўйлаб Туронбанкнинг исталган филиали орқали расмийлаштириш мумкин! 🇺🇿

Энг муҳими – саломатлик!
Соғлиғингиз билан шуғулланишни эртага қолдирманг.☝️

Маълумот учун:

☎️ Қисқа рақам - 1220

Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
АТ "Алоқабанк" Кузатув кенгаши таркиби (28.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Мозийга назар: ўзбек сўмининг муомаладан чиққан банкнотлари

1 июль — ўзбек сўмининг "туғилган куни" ҳисобланади: бундан 27 йил олдин, 1994 йил 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўм бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган металл танга ҳолидаги нақд пуллар муомалага киритилган эди.

"Gazeta.uz" нашри ушбу сана муносабати билан ўзбек сўмининг эволюциясини расмлар орқали эслатиб ўтибди. Расмларда кўриб турганингиз — банкнотлар бугун муомалада йўқ. Юқоридаги банкнотларнинг энг охиргилари (200 сўмлик ва 500 сўмлик) 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.


@bankers_uz
"Микрокредитбанк" АТБ томонидан Фарғонада пресс-тур ташкил этилди

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан банкнинг Фарғона вилоятидаги мижозлари “Afrosiyobfarm” МЧЖ ҳамда "Kokand Bicycles” МЧЖга бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/mikrokreditbank-fargona-press-tur


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Савдогарбанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (10.06.2021 йилдан)

@bankers_uz