Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.2K subscribers
2.8K photos
223 videos
24 files
3.75K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
"Микрокредитбанк" АТБ банкнинг 15 йиллик юбилейи муносабати билан мижозлар учун бир қатор янгиликлар жорий этиб келмоқда.

Жумладан, эндиликда "MKB Mobile" иловаси орқали онлайн омонатлар фоиз ставкалари банк кассалари орқали жойлаштириладиган омонатларга нисбатан 1 (бир) фоиз кўп миқдорда фоиз ҳисобланади.

Хусусан, омонатчилар энди онлайн равишда:

"Кундан кун яхши 2" омонатини 90 кунгача – йиллик 17% дан;
"Maximum" омонатини - йиллик 22% дан расмийлаштириш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин.

@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
АҚШ долларининг расмий курси кетма-кет олтинчи марта кўтарилиб, 10 615 сўмдан ошди

Чоршанбадан
(16.06.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 616,02 (+7,02) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Банклардаги бўш иш ўринлари

Эсингизда бўлса, ўтган йил охирида каналимизда банклардаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берган эдик. Ўтган ярим йил ичида банкларда ишчи кучига бўлган талаб қай даражада ўзгарди, ҳозирда банкларга қандай мутахассисликдаги ҳамда малака ва билимларга эга ходимлар керак? Қуйида шу ҳақида маълумот берамиз.

1. Банклар корпоратив сайтидаги ваканcиялар

Давлат банклари ва нисбатан йирик бўлган хусусий банклар анъанавий банк ходимларини изламоқда. Лавозимлар ичида оддий мутахассисдан бошқарув раисининг 1-ўринбосаригача бор. Айрим банкларда специфик соҳадаги ёки махсус талабга жавоб бериши лозим бўлган бўш лавозимлар ҳам учрайди. Масалан, Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Asia Alliance Bank’лар хориждаги банк соҳасида тажрибага эга бўлган ватандошларни банкнинг топ менежменти лавозимига ишга чақирмоқда, ёки ЎзСҚБ, шунингдек, геолог, муҳандис-технолог лавозимларидаги ходимларга ҳам эҳтиёжи борлигини маълум қилган.

Сайтлардаги вакансияларда бироз тушунмовчиликлар ҳам бор, масалан банклар корпоратив сайтларининг ўзбек ва рус тилларидаги варианти бир хилда юритилмайди. Айрим банкларда сайт русча юритилиб, ундаги вакансия тўғрисидаги маълумотлар ўзбекча таржима қилиниб қўйилиши кўриниб турибди.

Яна бир кичкина қизиқ ҳолат — Равнақ-банкнинг Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимида эълон қилинган битта бўш иш ўрни учун номзодга қўйилган талаблар орасида аёл жинсида бўлиши ҳамда Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши каби мажбурий талаблар бор. Бошқа бирорта банкда бундай талабни кўрмадик.

Демак, сайтлардаги маълумотларга кўра, Универсал банк (32 та), Пойтахт банк (9 та), Давр-банк (9 та), Ziraat bank Uzbekistan (7 та), Anorbank (5 та, сайтнинг русча версиясида 9 та), Асакабанк (4 та), Ипотека-банк (4 та), Микрокредитбанк (4 та), Агробанк (3 та), Тенге банк (3 та), Ўзмиллийбанк (2 та), Ўзсаноатқурилишбанк (5 та), КДБ Банк (1 та), Мадад Инвест Банк (1 та), Туркистонбанк (сайтнинг русча версиясида 4 та), Халқ банк (сайтнинг русча версияси 2 та), Равнақ-банк (сайтнинг русча версиясида 1 та) ходим изламоқда.

2. Рекрутерлик платформаларидаги вакансиялар

Ўзбекистон ва МДҲдаги анча машҳурлашиб қолган рекрутерлик платформаси headhunter.uz сайтида ҳам бир қатор банкларимиз бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар қолдирган. Асакабанк (35 та), TBC Bank (28 та), ANOR BANK (27 та), InFinBank (17 та), Ўзсаноатқурилишбанк (3 та), Халқ банки (2 та), Тенгебанк (1 та) вакансияларни шу платформа орқали ҳам қидирмоқда.

3.Алоҳида бошқа платформадаги вакансиялар

Айрим банклар фақатгина корпоратив сайтлар билан чекланмасдан малакали кадр қидиришнинг замонавийроқ йўлларига ўтган. Бир қатор банкларнинг ходимлар билан ишлаш (HR) бўлимларининг ўз Телеграм каналлари бор ва у ерда банкдаги вакансиялар тўғрисида муттасил ахборот бериб келинади. Ўзсаноатқурилишбанк, Anorbank, TBC Bank'лар шундай банклар қаторига киради.


@bankers_uz
Аксарият тижорат банкларида АҚШ долларининг сотиш курси 10670 сўмгача кўтарилди.


@bankers_uz
🏦 Трастбанк микроқарзлар учун фоизларни пасайтиришда давом этяпти!

2021 йил июнь ойидан бошлаб банкда:

🔹 1 йиллик микроқарз – фоиз ставкаси 25% дан 24%гача пасайтирилди;
🔹 2 йиллик микроқарз – фоиз ставкаси 27% дан 26%гача пасайтирилди;
🔹 Болалар боғчалари, мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртлари ходимлари, тиббиёт ходимлари, бир жойда камида 1 йил ишлаган банк ходимлари учун имтиёзли шартлар асосида бериладиган микроқарзлар – фоиз ставкаси 22%, 2 йилга.

Батафсил маълумот: +99878 140-00-88

Телеграм канал | Сайт
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилади. Бунда,

1-босқичда – 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2021 йил 1 июлга қадар, шундан 15 миллион АҚШ доллари “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини ошириш учун;

2-босқичда – 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг қарорига асосан йўналтирилади.

Мазкур маблағларнинг 70 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги қисми тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида кредитлар бериш учун “Микрокредитбанк” АТБга 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан паст фоиз ставкада ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳисобига бошқа тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳам молиялаштирилиши мумкин.

"Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан кўчирма.


@bankers_uz
Кун фотоси: Деярли барча банкларнинг биттадан Бошқарув раиси ўринбосарлари битта расмда

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Молия ташкилотларининг юқори лавозим раҳбарлари учун ахборот хавфсизлиги” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.


@bankers_uz
​​Ўзсаноатқурилишбанкда кредитлашнинг янги механизми қўлланилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк трансформация жараёнида кредитлаш амалиётини соддалаштирди, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди, АКТдан самарали фойдаланишга эришди ва молиявий очиқликни таъминлади.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров банк томонидан 2020 йилнинг иккинчи ярмида жорий қилинган андеррайтинг тизими ҳақида сўзлаб берди:

– Бундан 3-4 йил аввал кредитларни ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатларнинг ҳаддан ташқари марказлашгани бош банк ва филиаллар ўртасидаги жавобгарликнинг аниқ чегараланишига тўсқинлик қиларди, кредит буюртмаларини кўриб чиқишнинг мураккаблашган механизмлари, айниқса, инсон омили борлиги, тизимнинг автоматизация қилинмагани кредитларни тезкор олиш имкониятини чегараларди. Чакана банк хизматлари бозорининг паст даражада ривожлангани ва мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувлари мавжуд эмаслиги ортиқча бюрократия учун замин яратарди. Андеррайтинг тизимининг жорий қилиниши ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш учун замин яратди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда 2020 йилнинг июнь-август ойларида чакана савдо, август-октябрь ойларида эса корпоратив ҳамда кичик ва ўрта бизнес йўналишини ушбу тизим доирасида кредитлаш йўлга қўйилди.

Андеррайтинг тизимининг ишга туширилиши натижасида:

кредит ажратиш босқичлари 6 тадан 3 тага, муддати лойиҳа қиймати ва мақсадидан келиб чиқиб, 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди;
корхоналарнинг мулкчилик шакли, кредит мақсади, фаолият туридан келиб чиқиб қатор янги кредит маҳсулотлари жорий этилди.
Ажратилаётган кредитларларни расмийлаштириш ва унинг сўндирилишигача бўлган барча жараёнларни назоратда ушлаш учун кредитларни бошқариш хизмати ташкил қилинди.

2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб қўлланила бошлаган ушбу тизим натижасида:

банкдаги муаммоли кредитлар ҳажми ўтган даврга нисбатан 3 бараварга камайиб, кредит портфелига нисбатан 0,3 фоизни ташкил қилди.
муддати ўтган тўловлар ҳолатлари мавжуд бўлган кредит шартномалари ҳажми 23,4 фоизга камайди.
банк кредит портфели сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Жорий йилда ҳам андеррайтинг тизими асосида кредитлаш амалиётлари фаол амалга оширилмоқда. Январь-март ойларида корпоратив, кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана бизнес йўналишида умумий қиймати 2 375,2 млрд. сўм бўлган 895 та кредит ариза келиб тушган бўлса, шундан қарийб 60 фоизи тасдиқланди, қолган қисми қайта кўриб чиқиш учун филиалларга йўналтирилди.
Бугун — "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Бошқаруви Раиси Муратов Алишер Акмаловичнинг таваллуд топган куни экан (1977 йил туғилган).

Алишер акани ушбу кун билан табриклаб, унга соғлик-саломатлик, меҳнат фаолиятида кўплаб ютуқларга эришишини тилаб қоламиз.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корхона ва ташкилотларда, шу жумладан банкларда коридор ёки ҳовлига мажбурлаб олиб чиқилган ва физзарядка қилаётган амаки-холаларни (ёки кўриниши амаки ва хола бўлиб қолган ёшларни) машқлари шунақа кўринади менга.😆

#шунчакиҳазил


@bankers_uz
Olcha.uz интернет-дўкони смартфонларга чегирмалар беришда давом этмоқда. Бу сафар Realme C11 2021 2/32GB смартфони катта чегирма асосида сотиляпти. Чегирма фақатгина бир кун – 22 июнь куни амал қилади. Шундай экан қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Olcha.uz орқали ўзингизга ёққан товарни осон ва тезкор харид қилишингиз мумкин. Тўловлар исталган (нақд ёки пластик карта) кўринишда. Бу ерда маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилса бўлади. Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати ҳам бор.
Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олийгоҳларнинг иқтидорли талабалари (битирувчилари) корхона ва ташкилотлар томонидан "хантинг" қилиниши кераклиги ҳақида гапираётиб, бу борада Туронбанк тажрибасини эътироф этибди.

Манба


@bankers_uz
Агробанк Ўзбекистон тижорат банклари орасида илк бор "VISA -HUMO" кобейджинг картасини ишлаб чиқди

Жорий йилнинг 22 июнь куни “Агробанк” АТБ Бош офисида Агробанк, VISA ҳамда HUMO карта тизимлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда кобейджинг карта қулайлиги ва имкониятлари, тўлов тизими бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама этилди.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/novosti/article_post/agrobank-visa-humo


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Кун фотоси: "Hyundai Creta"си бор Хушбарой Абдуллаева ва "Hyundai Creta"си йўқ мен. 😉


Бугун Асака банк ҳамда MasterCard ҳамкорликда ўтказган "Баҳорни MasterCard билан кутиб олинг" акцияси супер ютуғи ўз эгаси топширилди.


@bankers_uz_live
Эҳтиёжманд аёллар қандай қилиб тадбиркорга айланяпти?

Кимдир аёл боши билан ёлғиз рўзғор тебратишга мажбур. Қайсидир она ногиронлиги бор ўғил-қизларига бир ўзи ғамхўр. Баъзи оилалар ижтимоий ҳимояга муҳтож. Яна айрим опа-сингилларимиз ишсиз.

Халқ банки жорий йилнинг ўтган даврида “Аёллар дафтари”га киритилган шу сингари 68 минг 281 нафар аёлни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилди. Бунинг учун уларга 838 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бизнес соҳасида бошланғич тасаввури йўқ, молиявий саводхонлиги етарли бўлмаган опа-сингилларимиз ўқитилди. Қайси тадбиркорлик йўналишини танласак экан, дея қийналганларга 72 хил намунавий “Бизнес режа” лойиҳалари тақдим этилди.

Натижалар қандай бўлди?

Батафсил: https://t.me/xalqbankinfo/1945
Реклама
Forwarded from AkmalBurxanov
“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

Лойиҳаларда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

▪️
Агентлик томонидан “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” ни юритиш.
Реестрга киритилган шахсларга давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирлаш, cайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларини кўрсатиш, давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ
тендер ва танлов савдоларида иштирок этиши, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритишини тақиқлаш;
▪️давлат идоралари ва ташкилотларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш;
▪️давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни қатъиян тақиқлаш;
▪️барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш ва бу тузилмалар раҳбарлари Агентлик билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши, уларни лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилиши;
▪️Агентлик томонидан барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳокимликларда йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш;
▪️2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
▪️давлат хизматчиси томонидан декларацияни тақдим этишдан
бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга асос бўлиши;
▪️давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлишни тақиқлаш;
▪️давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида ўқитиш;
▪️“Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек, давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
▪️Агентликка манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколатини бериш;
▪️Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига
кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
▪️коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
▪️коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан
жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш;
▪️давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномалар ва бошқа битимларни тузишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқишни қатъиян тақиқлаш ва бошқалар.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатлар ҳақиқатдан ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлиб, шубҳасиз мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш, ушбу жараёнга кенг жамоатчиликни сафарбар этишга имкон яратади.

@aburxanov
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди

2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан чиқарилган банк пластик карталари сони 23 807 310 донани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6,37% га ёки 1,4 миллионтага кўпроқдир. Муомаладаги банк карталари сони кўплиги бўйича Халқ банки (4,46 млн. дона), Агробанк (3,17 млн. дона) ҳамда Миллий банк (2,67 млн. дона) етакчилик қилмоқда. Хусусий банклар орасида эса Ипак Йўли банки (1,24 млн. дона), Ҳамкорбанк (954 минг дона), Капиталбанк (507,8 минг дона) қолганларга нисбатан кўпроқ карта чиқарган.

Бир йил ичида терминаллар сони эса 16 114 та (3,81%) га, банкоматлар ва инфокиосклар сони эса 1 370 та (12,63%) га кўпайган.

Ўрнатилган банкоматлар ва инфокиосклар сони бўйича Капиталбанкнинг якка етакчилиги давом этмоқда. Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган банкомат ва инфокиоскларнинг қарийб 26 фоизи мазкур банкка тегишли.


@bankers_uz
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан чиқарилган банк пластик карталари сони 23 807 310 донани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6,37% га ёки 1…
Марказий банкка бир илтимос бор: агар маъқул кўришса, банкомат ва инфокиосклар статистикасини алоҳида юритиш керак. Функционал жиҳатдан бир биридан фарқлари кўп бўлган икки хил қурилмалар сонини ажратиб кўрсатиш, фикримизча, ҳозирги банклараро соғлом рақобат учун ҳам, таҳлил ва хулосалар қилиш учун ҳам тўғри бўлар эди.


@bankers_uz
Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этди

Ўзсаноатқурилишбанк “Банк-мижоз” дастуридан фойдаланувчи мижозларига корреспондент-банкларнинг маълумотини ҳам тақдим этган ҳолда ўз маблағининг айни пайтдаги ҳаракатини кузатиб бориш имкониятини яратди.

Эндиликда банк мижозлари тўловнинг ҳаракатини тўлиқ кўриб туради. Хусусан, тадбиркорлар маблағнинг банк томонидан қайта ишланишидан тортиб тўлов маршрутининг тузилишигача, корреспондент-банклар занжири орқали ўтиб то сўнгги қабул қилувчининг ҳисобига тушишигача бўлган жараёнларни кузатиши мумкин.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/novosti/article_post/uzsqb-swift


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Бугун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигида “Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, молия бозори ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Б.Мирзаев, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги раҳбари Э.Хаитметов, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, "Bankers.uz" нашри, Марказий банк ва Агентлик вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида молиявий хизматлар cоҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ушбу йўналишдаги долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


@bankers_uz