Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.7K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
“Xon Saroy” компаниясидан махсус таклиф!

🏢«Diplomat» ТЖМ
хонадонларини фоизсиз тўлов асосида харид қилинг!

Бунинг учун бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини фоизсиз тўлов эвазига ойига 3,9 млн. сўмдан бошлаб тўлашингиз мумкин.

Шошилинг, хонадонлар сони чегараланган!

🤖Бот орқали боғланиш 👈

Қўшимча маълумот олиш учун биз билан боғланинг👇

☎️ 712007400
☎️ 555017400

Саҳифа

Реклама
Энди Spot.uzўзбек тилида

Ўзбекистондаги биринчи бизнес-сайтларидан бири, Spot.uz эндиликда ўзбек тилида ҳам фаолиятни бошлади. Унда мамлакатда ва хорижда рўй бераётган бизнес ҳамда технологияга оид энг сўнгги янгиликлар бериб борилади.

Шунингдек, ўз шахсий бизнесини очмоқчи бўлганлар учун ғоялар, муваффақиятли тадбиркорлар тажрибаси ва ҳозирда барчага қизиқ бўлган криптоактивлар ва блокчейн мавзуси ҳам батафсил ёритиб борилади.

Бу шоу-бизнес вакиллари ҳаёти ёки сиёсат ҳақида эмас. Холис ва ишончли манбаа. Обуна бўлишни тавсия қиламиз - @spotuz_uz

Сайт - spot.uz
"Ясалган" бўлсаям, барибир кун фотоси 😉


@bankers_uz
Балиқнинг думидан тозаланиши ҳақида

Ҳар қандай аниқланган хатолик ва унинг орқасидан келадиган негатив ёки танқид учун жавобгарни қидириш аввало кичикроқ ходимлардан бошланади. Негатив ва танқид кўлами кенглигига қараб максимум қайсидир шўъбача ва бўлимча бошлиғи жазо олиши мумкин, лекин ундан тепадагилар эмас.

Сабаблар билан эмас, оқибатлар билан курашиладиган жойда хатонинг тизимлилиги ва тизимнинг хатолилиги учун топ менежментдагилар жавобгар бўлмайди.

Шунинг учун, Япония ёки қайсидир ривожланган мамлакат мисолида, корпорациядаги хато учун юқори менежмент вакилларининг кечирим сўрашлари, ўз аризасига кўра истеъфо беришлари каби ҳолатлар биз учун шунчаки эртакнамо воқеадек бўлиб қолади.

Балиқ бошидан сасийди, лекин уни думидан тозалашади...


@bankers_uz
​​Кўпчилик йирик корхона ва ташкилотлар, хусусан банклар ҳам компьютер технологиялари, серверлар ва IT-ускуналарни харид қилишда ишончли ҳамкорга эҳтиёж сезади.

Шундай компаниялардан бири — "Inova Solution" бўлиб, компания Ўзбекистонда корпоратив сегмент учун IT-ечимлар, жумладан компьютер ва периферия қурилмалари, серверлар ва ахборот технологиялари йўналишидаги бошқа ускуналар етказиб берувчи, барқарор бизнес моделга, юқори технологик экспертиза, ўз логистика тизими ҳамда сервис марказларига эга энг йирик компаниялардан биридир.

"Inova Solution" Ўзбекистонда:

— "Dell Technology Gold Partner"
—"HP Amplify - Power Partner"
—"Lenovo Authorized Data Centre, PC Partner"
—"MikroTik компанияси дистрибьютери" статусларига эга бўлиб, яна бир нечта йирик бренд-вендорлар билан ҳамкорлик қилади.

Бугунги кунга қадар бир нечта йирик корхона, ташкилот ва банклардаги IT соҳасидаги ечимлар айнан ушбу компания кўмагида амалга оширилган. Улар қаторига Давлат Солиқ қўмитаси, Олий Мажлис, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, УзАвтомоторс, УзТелеком каби компаниялар, шунингдек, Турон банк, Ипотека банк, Траст банк, Капитал банк каби йирик хусусий ва давлат банклари киради. (Ҳамкорларнинг тўлиқ рўйхати)

"Inova Solution" — рақамли ривожланиш учун энг тўғри ечим!

Сайт
- www.inova.uz
Почта - office@inova.uz
Телефонлар: +998 99 888 02 33 | +998 99 481 02 33
Телеграм: @isolutions
"Микрокредитбанк" АТБ банкнинг 15 йиллик юбилейи муносабати билан мижозлар учун бир қатор янгиликлар жорий этиб келмоқда.

Жумладан, эндиликда "MKB Mobile" иловаси орқали онлайн омонатлар фоиз ставкалари банк кассалари орқали жойлаштириладиган омонатларга нисбатан 1 (бир) фоиз кўп миқдорда фоиз ҳисобланади.

Хусусан, омонатчилар энди онлайн равишда:

"Кундан кун яхши 2" омонатини 90 кунгача – йиллик 17% дан;
"Maximum" омонатини - йиллик 22% дан расмийлаштириш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин.

@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
АҚШ долларининг расмий курси кетма-кет олтинчи марта кўтарилиб, 10 615 сўмдан ошди

Чоршанбадан
(16.06.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 616,02 (+7,02) сўм.

#валютакурси


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Банклардаги бўш иш ўринлари

Эсингизда бўлса, ўтган йил охирида каналимизда банклардаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берган эдик. Ўтган ярим йил ичида банкларда ишчи кучига бўлган талаб қай даражада ўзгарди, ҳозирда банкларга қандай мутахассисликдаги ҳамда малака ва билимларга эга ходимлар керак? Қуйида шу ҳақида маълумот берамиз.

1. Банклар корпоратив сайтидаги ваканcиялар

Давлат банклари ва нисбатан йирик бўлган хусусий банклар анъанавий банк ходимларини изламоқда. Лавозимлар ичида оддий мутахассисдан бошқарув раисининг 1-ўринбосаригача бор. Айрим банкларда специфик соҳадаги ёки махсус талабга жавоб бериши лозим бўлган бўш лавозимлар ҳам учрайди. Масалан, Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Asia Alliance Bank’лар хориждаги банк соҳасида тажрибага эга бўлган ватандошларни банкнинг топ менежменти лавозимига ишга чақирмоқда, ёки ЎзСҚБ, шунингдек, геолог, муҳандис-технолог лавозимларидаги ходимларга ҳам эҳтиёжи борлигини маълум қилган.

Сайтлардаги вакансияларда бироз тушунмовчиликлар ҳам бор, масалан банклар корпоратив сайтларининг ўзбек ва рус тилларидаги варианти бир хилда юритилмайди. Айрим банкларда сайт русча юритилиб, ундаги вакансия тўғрисидаги маълумотлар ўзбекча таржима қилиниб қўйилиши кўриниб турибди.

Яна бир кичкина қизиқ ҳолат — Равнақ-банкнинг Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимида эълон қилинган битта бўш иш ўрни учун номзодга қўйилган талаблар орасида аёл жинсида бўлиши ҳамда Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши каби мажбурий талаблар бор. Бошқа бирорта банкда бундай талабни кўрмадик.

Демак, сайтлардаги маълумотларга кўра, Универсал банк (32 та), Пойтахт банк (9 та), Давр-банк (9 та), Ziraat bank Uzbekistan (7 та), Anorbank (5 та, сайтнинг русча версиясида 9 та), Асакабанк (4 та), Ипотека-банк (4 та), Микрокредитбанк (4 та), Агробанк (3 та), Тенге банк (3 та), Ўзмиллийбанк (2 та), Ўзсаноатқурилишбанк (5 та), КДБ Банк (1 та), Мадад Инвест Банк (1 та), Туркистонбанк (сайтнинг русча версиясида 4 та), Халқ банк (сайтнинг русча версияси 2 та), Равнақ-банк (сайтнинг русча версиясида 1 та) ходим изламоқда.

2. Рекрутерлик платформаларидаги вакансиялар

Ўзбекистон ва МДҲдаги анча машҳурлашиб қолган рекрутерлик платформаси headhunter.uz сайтида ҳам бир қатор банкларимиз бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар қолдирган. Асакабанк (35 та), TBC Bank (28 та), ANOR BANK (27 та), InFinBank (17 та), Ўзсаноатқурилишбанк (3 та), Халқ банки (2 та), Тенгебанк (1 та) вакансияларни шу платформа орқали ҳам қидирмоқда.

3.Алоҳида бошқа платформадаги вакансиялар

Айрим банклар фақатгина корпоратив сайтлар билан чекланмасдан малакали кадр қидиришнинг замонавийроқ йўлларига ўтган. Бир қатор банкларнинг ходимлар билан ишлаш (HR) бўлимларининг ўз Телеграм каналлари бор ва у ерда банкдаги вакансиялар тўғрисида муттасил ахборот бериб келинади. Ўзсаноатқурилишбанк, Anorbank, TBC Bank'лар шундай банклар қаторига киради.


@bankers_uz
Аксарият тижорат банкларида АҚШ долларининг сотиш курси 10670 сўмгача кўтарилди.


@bankers_uz
🏦 Трастбанк микроқарзлар учун фоизларни пасайтиришда давом этяпти!

2021 йил июнь ойидан бошлаб банкда:

🔹 1 йиллик микроқарз – фоиз ставкаси 25% дан 24%гача пасайтирилди;
🔹 2 йиллик микроқарз – фоиз ставкаси 27% дан 26%гача пасайтирилди;
🔹 Болалар боғчалари, мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртлари ходимлари, тиббиёт ходимлари, бир жойда камида 1 йил ишлаган банк ходимлари учун имтиёзли шартлар асосида бериладиган микроқарзлар – фоиз ставкаси 22%, 2 йилга.

Батафсил маълумот: +99878 140-00-88

Телеграм канал | Сайт
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилади. Бунда,

1-босқичда – 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2021 йил 1 июлга қадар, шундан 15 миллион АҚШ доллари “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини ошириш учун;

2-босқичда – 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг қарорига асосан йўналтирилади.

Мазкур маблағларнинг 70 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги қисми тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида кредитлар бериш учун “Микрокредитбанк” АТБга 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан паст фоиз ставкада ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳисобига бошқа тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳам молиялаштирилиши мумкин.

"Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан кўчирма.


@bankers_uz
Кун фотоси: Деярли барча банкларнинг биттадан Бошқарув раиси ўринбосарлари битта расмда

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Молия ташкилотларининг юқори лавозим раҳбарлари учун ахборот хавфсизлиги” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.


@bankers_uz
​​Ўзсаноатқурилишбанкда кредитлашнинг янги механизми қўлланилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк трансформация жараёнида кредитлаш амалиётини соддалаштирди, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди, АКТдан самарали фойдаланишга эришди ва молиявий очиқликни таъминлади.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров банк томонидан 2020 йилнинг иккинчи ярмида жорий қилинган андеррайтинг тизими ҳақида сўзлаб берди:

– Бундан 3-4 йил аввал кредитларни ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатларнинг ҳаддан ташқари марказлашгани бош банк ва филиаллар ўртасидаги жавобгарликнинг аниқ чегараланишига тўсқинлик қиларди, кредит буюртмаларини кўриб чиқишнинг мураккаблашган механизмлари, айниқса, инсон омили борлиги, тизимнинг автоматизация қилинмагани кредитларни тезкор олиш имкониятини чегараларди. Чакана банк хизматлари бозорининг паст даражада ривожлангани ва мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувлари мавжуд эмаслиги ортиқча бюрократия учун замин яратарди. Андеррайтинг тизимининг жорий қилиниши ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш учун замин яратди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда 2020 йилнинг июнь-август ойларида чакана савдо, август-октябрь ойларида эса корпоратив ҳамда кичик ва ўрта бизнес йўналишини ушбу тизим доирасида кредитлаш йўлга қўйилди.

Андеррайтинг тизимининг ишга туширилиши натижасида:

кредит ажратиш босқичлари 6 тадан 3 тага, муддати лойиҳа қиймати ва мақсадидан келиб чиқиб, 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди;
корхоналарнинг мулкчилик шакли, кредит мақсади, фаолият туридан келиб чиқиб қатор янги кредит маҳсулотлари жорий этилди.
Ажратилаётган кредитларларни расмийлаштириш ва унинг сўндирилишигача бўлган барча жараёнларни назоратда ушлаш учун кредитларни бошқариш хизмати ташкил қилинди.

2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб қўлланила бошлаган ушбу тизим натижасида:

банкдаги муаммоли кредитлар ҳажми ўтган даврга нисбатан 3 бараварга камайиб, кредит портфелига нисбатан 0,3 фоизни ташкил қилди.
муддати ўтган тўловлар ҳолатлари мавжуд бўлган кредит шартномалари ҳажми 23,4 фоизга камайди.
банк кредит портфели сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Жорий йилда ҳам андеррайтинг тизими асосида кредитлаш амалиётлари фаол амалга оширилмоқда. Январь-март ойларида корпоратив, кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана бизнес йўналишида умумий қиймати 2 375,2 млрд. сўм бўлган 895 та кредит ариза келиб тушган бўлса, шундан қарийб 60 фоизи тасдиқланди, қолган қисми қайта кўриб чиқиш учун филиалларга йўналтирилди.
Бугун — "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Бошқаруви Раиси Муратов Алишер Акмаловичнинг таваллуд топган куни экан (1977 йил туғилган).

Алишер акани ушбу кун билан табриклаб, унга соғлик-саломатлик, меҳнат фаолиятида кўплаб ютуқларга эришишини тилаб қоламиз.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корхона ва ташкилотларда, шу жумладан банкларда коридор ёки ҳовлига мажбурлаб олиб чиқилган ва физзарядка қилаётган амаки-холаларни (ёки кўриниши амаки ва хола бўлиб қолган ёшларни) машқлари шунақа кўринади менга.😆

#шунчакиҳазил


@bankers_uz
Olcha.uz интернет-дўкони смартфонларга чегирмалар беришда давом этмоқда. Бу сафар Realme C11 2021 2/32GB смартфони катта чегирма асосида сотиляпти. Чегирма фақатгина бир кун – 22 июнь куни амал қилади. Шундай экан қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Olcha.uz орқали ўзингизга ёққан товарни осон ва тезкор харид қилишингиз мумкин. Тўловлар исталган (нақд ёки пластик карта) кўринишда. Бу ерда маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилса бўлади. Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати ҳам бор.
Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олийгоҳларнинг иқтидорли талабалари (битирувчилари) корхона ва ташкилотлар томонидан "хантинг" қилиниши кераклиги ҳақида гапираётиб, бу борада Туронбанк тажрибасини эътироф этибди.

Манба


@bankers_uz
Агробанк Ўзбекистон тижорат банклари орасида илк бор "VISA -HUMO" кобейджинг картасини ишлаб чиқди

Жорий йилнинг 22 июнь куни “Агробанк” АТБ Бош офисида Агробанк, VISA ҳамда HUMO карта тизимлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда кобейджинг карта қулайлиги ва имкониятлари, тўлов тизими бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама этилди.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/novosti/article_post/agrobank-visa-humo


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Кун фотоси: "Hyundai Creta"си бор Хушбарой Абдуллаева ва "Hyundai Creta"си йўқ мен. 😉


Бугун Асака банк ҳамда MasterCard ҳамкорликда ўтказган "Баҳорни MasterCard билан кутиб олинг" акцияси супер ютуғи ўз эгаси топширилди.


@bankers_uz_live
Эҳтиёжманд аёллар қандай қилиб тадбиркорга айланяпти?

Кимдир аёл боши билан ёлғиз рўзғор тебратишга мажбур. Қайсидир она ногиронлиги бор ўғил-қизларига бир ўзи ғамхўр. Баъзи оилалар ижтимоий ҳимояга муҳтож. Яна айрим опа-сингилларимиз ишсиз.

Халқ банки жорий йилнинг ўтган даврида “Аёллар дафтари”га киритилган шу сингари 68 минг 281 нафар аёлни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилди. Бунинг учун уларга 838 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бизнес соҳасида бошланғич тасаввури йўқ, молиявий саводхонлиги етарли бўлмаган опа-сингилларимиз ўқитилди. Қайси тадбиркорлик йўналишини танласак экан, дея қийналганларга 72 хил намунавий “Бизнес режа” лойиҳалари тақдим этилди.

Натижалар қандай бўлди?

Батафсил: https://t.me/xalqbankinfo/1945
Реклама