Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.96K photos
235 videos
24 files
3.93K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Жорий йил 1 июнда Тошкентда бўлиб ўтган “Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик” мавзусига бағишланган халқаро ПЛАС-Форумдан айрим нокамтарона фотолар

Расмларда турли катта ва кичик банклар ҳамда ташкилотларнинг раҳбар ўринбосарлари билан суҳбатлар тасвирланган.

Тўлиқ альбом мана бу ерда.


@bankers_uz
Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида навбатдаги битимлар имзоланди

Бугун, 9 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида навбатдаги битимлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ЕТТБнинг “Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизми” (“Green Economy Financing Facility”) ва “Таваккалчиликларни тақсимлаш механизми” (“Risk Sharing Facility”) дастурлари доирасида Ўзсаноатқурилишбанк иштироки бўйича умумий қиймати 45 млн. АҚШ доллари бўлган битимлар имзоланди.

Тадбир ЕТТБ президенти биринчи ўринбосари Юрген Ригтеринк раҳбарлигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди. Имзолаш маросимида ЎзСҚБ Бошқарув раиси ўринбосари Зафар Азимов иштирок этди.

Шунингдек, тадбир доирасида тарафлар томонидан Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш омиллари муҳокама қилинди.

Батафсил.


@bankers_uz
Кимнидир эсидан чиққан бўлса, эслатиб қўйишни лозим топдик:

Тижорат банки акциядорлик жамияти ҳисобланади ва банкнинг эгалари — унинг акциядорларидир. Банкда ишловчи ҳар қандай лавозимдаги шахс, магарким банк акциядори бўлмаса, унда шунчаки банкнинг ёлланма ишчиси ҳисобланади. Яъни банкнинг оддий лавозимдаги ходимидан тортиб бошқарув раисигача барчани оддий хизматчи (клерк) деб атаса бўлади.

Банкларда (ш.ж. давлат улуши устувор банкларда) юқори менежмент вакилларини ўзини банк эгасидек тутиши, айниқса муайян банкда узоқроқ вақтдан бери ишлаб келаётганларни ўзини худди "котта холасини банкида юргандек" тасаввур қилиши, уларнинг маънан ҳам, профессионал жиҳатдан ҳам плинтусдан паст даражада эканлигини билдиради.

Ҳа, айтганча, исталган банкдаги шундай "ўзи хон, кўланкаси майдон" ходимлар билан бафуржа гаплашиб кўрилса, калласи пуч ёнғоққа ўхшаган бўлиб чиқади — бу бир неча марта тажрибада синалган!


@bankers_uz
Бугун "Микрокредитбанк" АТБ Бошқарув Раиси ўринбосари Камолиддин Атаев навоийлик ёш тадбиркорлар, хусусий бизнесини йўлга қўйишни ният қилган ўғил-қизлар билан учрашув ўтказди.

Бугунга қадар вилоят бўйича жами 5 454 нафар ёшларга 131 558 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 5 492 та янги иш ўрни яратилди.

Шундан, Микрокредитбанк АТБ томонидан 1 156 нафар ёшларга 32 954 млн. сўм кредит ажратилиб, 1 170 та янги иш ўрни яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомилаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сонли қарорига асосан вилоятда Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси томонида жами 3 517 нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификат берилган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, "Микрокредитбанк" АТБ ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи банк сифатида белгиланган.

Батафсил.


@bankers_uz
Кечаги троллинг ҳақидаги постимизда "банклар бир бирини троллинг қилмайди" деб сал янглишган эканмиз.

ЎзСҚБнинг 'JOYDA' иловаси рекламаси тасвирланган мана бу билбордга, унинг чап тарафидаги фон ранги ва ўнг тарафидаги меваларга эътибор беринг.

'JOYDA' бу расм орқали катта эҳтимоллик билан яна бир рақобатчи мобил илова — APELSIN'да товарларни муддатли тўловга харид қилиш имконияти йўқлигини троллинг қилган. Билборд ҳам айнан Капиталбанк филиали биноси ёнига ўрнатилган.

Айтишларича, бу билбордга "жавоб" бўлмаган.


@bankers_uz
2020 йил якунларига бағишлаб ўтказиладиган банк акциядорлари умумий йиғилишлари

Аксарият банкларда май-июнь ойларида акциядорларнинг йил якунларига бағишлаб йиғилишлари ўтказилади. Бир нечта банкларда май ойида мазкур йиғилишлар ўтказилган. Июнь ойида ҳам қатор тижорат банклари акциядорларининг йиллик йиғилишини ўтказиши тўғрисида маълум қилди. Қуйида банклар бўйича йиғилиш ўтказилиш санасини ва вақтини келтирамиз:

Равнақ банк - 14.06.2021, соат 10:00 да;
Капиталбанк - 21.06.2021, соат 11:00 да;
Универсалбанк - 24.06.2021, соат 12:00 да;
Ҳамкорбанк - 24.06.2021, соат 15:00 да;
Агробанк - 25.06.2021, соат 10:00 да;
Мадад Инвест банк - 25.06.2021, соат 11:00 да;
Асакабанк - 25.06.2021, соат 15:00 да;
Инфинбанк- 25.06.2021, соат 15:00 да;
Туркистонбанк - 25.06.2021, соат 15:00 да;
Алоқабанк - 28.06.2021, соат 11:00 да;
КДБ Банк - 28.06.2021, соат 11:00 да;
Қишлоққурилишбанк - 29.06.2021, соат 10:00 да;
Ипотека-банк - 29.06.2021, соат 11:00 да;
Ўзсаноатқурилишбанк - 29.06.2021, соат 11:00 да;
Ориент Финанс банк - 29.06.2021, соат 17:00 да;
Микрокредитбанк - 30.06.2021, соат 10:00 да;
Ўзагроэкспортбанк - 30.06.2021, соат 10:00 да;
Халқ банки - 30.06.2021, соат 10:30 да;
Туронбанк - 30.06.2021, соат 11:00 да;
Ипак йўли банк - 30.06.2021, соат 15:00 да.


@bankers_uz
‼️ Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.


@bankers_uz
​​Тадбиркор кун давомида таъминотчилар-у ҳамкорлар билан мулоқот қилади, мижозлар билан суҳбат қуриб, уларнинг хоҳиш-истакларини ўрганади. Раҳбар сифатида ходимларни бошқариш билан шуғулланади. Бунинг устига, молиявий ҳисоботлар ҳам директор бўйнида бўлса-чи? Унақада солиқ ва статистика органларидан хатлар ва жарималарни кутаверинг!

Бундай бўлмаслиги учун "TURAN OS" компанияси малакали мутахассисларига ўз бухгалтериянгизни топширинг ва бор вақтингизни бизнесингиз учун сарфланг!

TURAN OS - швейцар соатидек аниқ бухгалтерия!

Ҳозироқ мурожаат қилинг — консультация бепул!

Телефон: 90 133 40 10; 97 431 40 00

Батафсил маълумот: www.turanbuh.uz

______

Предприниматель в течении дня общается с поставщиками, партнерами по бизнесу, устанавливает контакт с клиентами чтоб выявить их потребности. Руководит своей командой. А если ко всему прочему он еще занимается финансовой отчетностью фирмы? Ну что ж, ждите тогда писем и штрафов от налоговых органов и органов статистики!
Чтобы избежать подобной ситуации доверьте свою бухгалтерию компании TURAN OS и направьте всю свою энергию только для развития бизнеса!

TURAN OS – бухгалтерия, точная как швейцарские часы!

Обращайтесь прямо сейчас – консультация бесплатная!

Телефон: 90 133 40 10; 97 431 40 00

Подробнее: www.turanbuh.uz

Реклама
Бугун соат 14:00 да "Асакабанк" ва "MasterCard" биргаликда ташкил қилган "Баҳорни MasterCard билан кутиб олинг" акциясининг якуний босқичида мана шу супер ютуқ ўйналади.

Ютуқ ўйналиш жараёнида Bankers.uz вакиллари ҳам иштирок этишади. Жараён Асакабанкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали онлайн намойиш қилинади.


@bankers_uz
​​Микрокредитбанк ўзининг ягона колл-маркази 1285 эканлигини яна бир бор эслатиб ўтади. Мижозлар Микрокредитбанк фаолиятига доир ҳар қандай маълумотларни ушбу рақамдан олиши мумкин.

Турли норасмий манбаларда банк колл-маркази деб берилаётган бошқа телефон рақамлар нотўғри ёки иш фаолиятида бўлмаслиги мумкин.


@bankers_uz
Колл (алоқа) маркази учун қисқа рақамни жорий қилган банклар


@bankers_uz
Ҳар қандай ҳашамат ва дабдаба нафақат мамлакат қашшоқлигининг, балки ҳашаматга ўч чиновникниям маънавий қашшоқлиги белгисидир.

Қиммат машина, қиммат кресло, ҳатто ўзи учун ҳожатхона қоғозиниям энг қиммати ва "импортный"сини олдирадиган, лекин бошқаларни шу кетичалик ҳурмат қилмайдиган раҳбарлар бор...


@bankers_uz
​​Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича янги кредит маҳсулотларини тақдим қилмоқда.

Кредитлар банкнинг йирик корпоратив мижозларига ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг аъзоларига қуйидаги мақсадларда берилади:

ускуналар сотиб олиш, асосий воситалар ва қурилишга – 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
айланма капитални тўлдириш – 18 ойгача муддатга.

Юридик шахс мақоми бўлган кичик ва ўрта бизнес кредитдан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:
ускуналар сотиб олиш, асосий воситалар ва қурилиш ишлари учун;
айланма капиталнинг тўлдириш.

Кредитлар исталган валютада — сўм, АҚШ доллари, еврода берилади.

Қўшимча маълумот учун: @sqbsupport ва 712004343 рақами билан боғланишингиз мумкин.
Айрим давлат банклари матбуот котибларининг расмий телеграм каналлари

Тижорат банклари ўзларига тегишли анъанавий телеграм каналларида кўпроқ мижозларига йўналтирилган ахборот ва маълумотларни, шунингдек банк маҳсулотларига доир реклама материалларини бериши тўғрироқ бўлади. Бундай каналларда банкка оид расмий хабарлар, муносабатларни бериш мижозларни безовта қилиши, уларга ёқмаслиги мумкин.

Расмий муносабат матнлари, банк ички ҳаётига доир янгилик ва хабарларни банк матбуот котиблари алоҳида, бошқа воситалар орқали эълон қилиши мақсадга мувофиқ. Қуйида ўзининг расмий телеграм каналига эга бўлган ана шундай давлат банклари матбуот котиблари рўйхатини келтирамиз (каналлар обуначилари сонига кўра сараланган):

🔹 АТ Халқ банки бошқаруви раисининг матбуот котиби Бўронов Юнус Улашевич;

🔹 АТ “Алоқабанк” бошқаруви раисининг матбуот котиби Юнусова Зуҳра Акбаровна;

🔹 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раисининг матбуот котиби Бозаров Беҳзод Рузиевич;

🔹 “Агробанк”АТБ бошқаруви раисининг матбуот котиби Файзуллаева Юлдуз Камиловна;

🔹 “Ўзмиллийбанк” АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби Тўхтаева Зебо Исматуллоевна;

🔹 “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раисининг матбуот котиби Очилов Сарвар Нурманович;

🔹 "Туронбанк" АТБ бошқаруви раисининг матбуот котиби Мукимов Нодирбек Ниғмат ўғли;

🔹 АТ “Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раисининг матбуот котиби Орипов Шуҳратжон Орип ўғли;

🔹 “Асакабанк” АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби Носов Максим Михайлович;


@bankers_uz
"Асакабанк" АЖ жамоаси банкнинг биринчи бошқарув раиси Собиров Зоҳид Қўчқоровични бугунги 70 ёшлик юбилейи билан табриклайди!

Банк тизимига кўплаб шогирдларни етиштириб берган Зоҳид Собировга, шогирдлари номидан кўп йиллик самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, унга мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт тилаб қолади!


@bankers_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанкдан "ретро"-реклама: Фармонбибидан ўрганинг!

Бўш турган пулларингизни олиб, Туронбанкда омонат очинг ва фоизларга эга бўлинг!💰

Фармонбиби пулларни қандай бошқаришни жуда яхши билади.😉

Ўзингизга қулай бўлган шартлар асосидаги омонатни танланг: https://turonbank.uz/oz/private/deposit/

Видеони HD форматда кўриш


@bankers_uz