Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
2.93K photos
233 videos
24 files
3.89K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
​​​​"Сбербанк" ЖАЖ бошқарув раиси ўринбосари А.Попов Ўзбекистонга ташриф буюрибди. Молия вазирлиги ахборот хизматининг хабарига қараганда, А.Попов бошчилигидаги "Сбер" гуруҳи делегацияси бугун Ўзбекистон Молия вазирлигида вазир Т.Ишметов ва вазирлик раҳбарияти билан учрашган.

Учрашув давомида Сбербанк вакиллари 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси, шунингдек, давлат иштироки мавжуд банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича унда белгиланган чора-тадбирлар билан батафсил таништирилганлиги айтилмоқда.


@bankers_uz
Банклар ва иш ҳақи миқдорлари ҳақида

Биздан кўп сўрашади, банклардаги иш ҳақи (ойликлар) миқдорини солиштириб, батафсилроқ таҳлилий материал ёзсанглар бўлмайдими, деб.

Бу сўраш осон, кўпчилик учун қизиқарли, лекин жавобини тайёрлаш нореал бўлган масала. Чунки банклардаги турли лавозимларда ишловчи ходимлар ойликларини солиштириш тугул, битта банкни ўзидаги бир хил лавозимдаги ходимларни ойликлари миқдориниям солиштириб бўлмайди — улар бир биридан катта фарқ қилиши мумкин.

Масалан, битта филиалда бош мутахассислар — Ғишмат 3 миллион, Эшмат эса 6 миллион ойлик олиши мумкин. Чунки ойлик иш ҳақи фақат окладга эмас, устама ҳақи, ойлик мукофот миқдори, банкда иш ҳақи тўлаш тизими ва ҳк факторларга боғлиқ.

Бизда банклар бўйича 2020 йилда ойлик иш ҳақига кетган харажатлар жами миқдори тўғрисида маълумот бор. Агар А банкда жами иш ҳақи учун қилинган харажатларни шу банкда ишловчи ходимлар сонига бўлиб юборса, битта ходимга 1 йилда (ёки 1 ойда) қанча харажат қилинганини топса бўлади. Фақат шу усул билан банклардаги ойликларни тахминан солиштириб беришимиз мумкин.

Бунинг учун эса, бизга ҳар бир банк бўйича жами ходимлар сони керак бўлади (ГосКомСтатдан олиш қийин бўляпти). Банкларни бош офисларида ишловчи обуначиларимиздан ўз банки бўйича 2021 йил бошига нечта ходим ишлаганини бизга ёзиб юборишларини илтимос қиламиз. Кейин нимадир таҳлил қилиб беришимиз мумкин.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки изоҳсиз иқтибос. Хулосани ўзингиз қилаверасиз...

"...Банкларимиз, афсуски, мижоз учун курашаётгани йўқ. Тафовутни кўрдик, ҳозир янги тузилаётган тижорат банкларида бу нарса бор, улар тезроқ жавоб беряпти, тезроқ масалани кўриб чиқяпти. Уларда чунки рақобат бор...

...Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, банклар қачон мижоз учун курашса, унинг учун рақобат қилса, ўшанда ривожланади. Агар у банклар фақатгина берилган маблағларни сақлаб ўтириш билан кифояланса, иқтисодиётда уларнинг роли камаяди.

Олдимизда иккита муҳим масала турибди. Биринчиси банкларимизни ислоҳ қилиш. Иккинчиси капитал бозорини ривожлантириш."

Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари


@bankers_uz
Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

Президент Фармонига кўра, Наврўз байрамида қаторасига 3 кун дам олиш куни белгиланган:

20 март – шанба (6 кунлик иш режимидагилар учун ҳам қўшимча дам олиш куни);

21 март – якшанба (байрам куни);

22 март – душанба (27 март - шанба кунидаги дам олиш куни кўчирилган).

Эслатиб ўтамиз, 27 март - шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни бўлади.


@bankers_uz
"Hamkorbank" ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 8 март байрами муносабати билан «БАҲОР» акциясини эълон қилмоқда! 🥳

📣 Акция муддати давомида, яъни 1 мартдан 31 мартга қадар нафис ва латофатли опа-сингилларимиз учун 'Visa Classic', 'UnionPay', 'UzCard' ва 'HUMO' карталарини мутлақо бепул тақдим этилади!

👧🏻 Hamkorbank офисига ташриф буюрган ҳар бир хотин-қиз исталган картани бемалол расмийлаштириши мумкин.

👉🏼 Батафсил маълумот олиш учун телефон орқали мурожаат қилинг: 0 800 1 200 200 ёки ўзингизга яқин филиалга ташриф буюринг!

Hamkorbank — 30 йил Сиз билан бирга!

Telegram | Facebook | Instagram

Реклама
Маҳаллабай юришларга банкларнинг ва банк ходимларининг жалб қилиниши қанчалик иқтисодий самара бериши тўғрисида аниқ бир нима дейишдан ҳозирча йироқмиз. Бироқ, бир ҳақиқатни тан олиш керак, бундай "юришлар"да бевосита молиявий барқарор, ҳомийлик маблағлари ҳисобига нимадир амалий иш қилиш мумкин бўлганлиги сабабли, айнан банкларнинг иштироки фаолроқ бўлмоқда.

Деворни оқлаш, йўлни текислаш каби топшириқларни бажариш учун аввало, маблағ керак. Маблағ эса, одатда ҳаммада ҳам топилавермайди.

Банкларнинг бундай ҳаракатлари, маълум маънода уларнинг корпоратив ижтимоий жавобгарлиги (корпоративная социальная отвественность)ни бажариш десак бўлади. Йиллар давомида асфальт қилинмаган йўлларни асфальт қилиш, кўчиб ётган деворлар ва ташландиқ ҳолдаги биноларни қайта таъмирлаш, қайсидир ночор хонадонга совға қилинган майда бўлса ҳам маиший техника — барча барчаси қишлоқларда яшовчи халқнинг оз бўлса-да турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилаётгани табиий.

Қуйидаги видеороликда "Туронбанк" томонидан Наманган вилояти туманларида қилинган ишлар тасвирланган. Аминмизки, ҳомийлик ва бошқа шу каби тадбирларнинг мана шундай мақсадлар учун амалга оширилиши – банк имижи учун кўпроқ самара беради.


@bankers_uz
Рақамли банк, CRM, бизнес жараёнларни автоматлаштириш дейсизлар. Муаммоларни осон хал қилиш йўли боракан-у, мана ! 😁

#шунчакиҳазил


@bankers_uz
🤝"Kansler"- Сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

Харидларингизни ҚҚС билан боғлиқ ҳеч қандай "бош оғриқлари"сиз амалга оширинг!

📍Kansler.uz онлайн-дўконида офис учун кенг ассортиментдаги товарлар жамланган:

Компьютер техникаси;
Офис жиҳозлари ва маиший техника;
Ёзув-чизув учун керакли жиҳозлар;
Канцтоварлар;
Хўжалик инвентари;
Мебель ва интерьер;
Гигиена и санитария.

ва бошқа кўплаб турдаги товарлар.🤗

🚕 Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

Мурожаат учун:
📞 Телефон +998 (78) 148-44-44
📨 Telegram @Kansler_online
🌐 Cайт - https://kansler.uz

Фойдали реклама
​​Айтишларича, "Агробанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига Молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эргашев Абдимухтор Эргашевич тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот расман тасдиқланмаган.


@bankers_uz
​​Танишлардан "фалон жойдаман, шу ерга энг яқин банк қайси?", "пул нақдлаштирмоқчиман (ёки доллар олмоқчиман), энг яқин банкомат қаерда?", "бугунги расмий курс қанақа?" ва ҳоказо саволларни кўп эшитамиз.

Аслида шунақа саволларга жавобларни Марказий банкнинг мобил иловаси орқали бемалол топса бўлади. Иловани бевосита анчадан бери ишлатиб юрган мутахассис сифатида, уни интерактивлик жиҳатидан мақтовга арзигулик иловалардан бири десам бўлади. Илова Марказий банкнинг барча ахборот ва интерактив хизматларини қулай форматда тақдим этмоқда. Иловада банк тизими билан боғлиқ барча маълумотлар — валюта курслари ва уларнинг архивидан тортиб, турган жойингизга энг яқин банк инфратузилмаларини аниқлашгача бўлган функциялар мужассам.

Мобил илова ўзбек (кирилл ва лотин), рус ва инглиз тилларида юритилади. Илованинг биз санаб ўтмаган функциялари кўп, юклаб олиб, ишлатиб кўришни тавсия қиламиз — Android учун ҳам, IOS учун ҳам бор.


@bankers_uz
Трастбанк ҳам Бухорода ўз филиалини очди

Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро шаҳрининг Боғишамол кўчасида замонавий ва миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бухоро филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил ўқиш 👉🏼 https://bankers.uz/article/21030315


Манзилларимиз:

Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига "Банкларнинг солиқ назорати билан боғлиқ ахборотларни тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қўйилибди. Хусусан, қарор иловаси билан "Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ органига маълум қилиш тартиби ва шакллари ҳақида Низом" билан мазкур йўналишда алоҳида тартиб белгиланмоқда. Низомда банклар ва солиқ органлари ўртасидаги сўровлар ва уларга жавоблар алоҳида "Банк-солиқ" модули орқали амалга оширилиши ҳақида гап борган.

Эслатиб ўтамиз, "Банк сири тўғрисида"ги ЎзР Қонунининг 11-моддасига кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилиши белгиланган.

Юртимизда фаолият олиб бораётган юридик шахсларга ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига, шунингдек банкларнинг ҳуқуқшуносларига мазкур лойиҳани диққат билан ўқиб чиқиш тавсия этилади.


@bankers_uz
Дунёнинг барча гулларини йиғиб келиб, ҳар бирингизнинг пойингизга сочсак ҳам кам!

Байрамингиз билан азиз опа-сингиллар!


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрталабдан кечгача мижозлар, рақамлар, ҳисоб-китоблар, ҳисоботлар. Минг хил мижоз билан минг хил тусланиб гаплашиш керак. Ишдаги масъулият, жавобгарлик...

Кечқурундан тонггача эса оила, турмуш ўртоқ, фарзандлар тарбияси. Пишир-куйдир, хонадонни саранжом ва саришта сақлаш...

Ҳар бир банкда ишловчи аёлнинг кун тартиби шунақа. Ҳаммаси "икки фронтда" ҳам ўз вазифаларини аъло даражада бажариб келади.

Видеоролик қаҳрамони — Асакабанк "Автотранспорт" филиали бош бухгалтери Юсупова Маҳбуба Шуҳратуллаевна ҳам ана шундай аёллардан бири.

Барчангиз бизнинг қаҳрамонларимизсиз, азиз ва мўътабар аёллар!


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
Агробанк аёллари иштирокида тренинг бўлиб ўтди

Мусаффо осмон остида, табиат қўйнида “Heaven's garden” дам олиш масканида бўлиб ўтган семинар-тренинг машғулотларида Агробанк хотин-қизлари иштирок этишди.

Батафсил ўқиш 👉🏼https://bankers.uz/article/21030812


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк жамоаси меҳрибон оналаримиз, ғамхўр опа-сингилларимиз, ишбилармон аёлларимизни янгиланиш ва нафосат байрами Халқаро хотин - қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этади.

Нурли юзингиздан сеҳрли табассумингиз ҳеч ҳам аримасин, оилавий бахт, сиҳат - саломатлик ва эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Байрамингиз билан, азиз ва мунис аёллар!

Банк билан боғланиш учун қисқа рақам - 1220

Туронбанкнинг интернет тармоғидаги саҳифалари:

Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Гўзал ва бетакрор аёлларимизга Микрокредитбанк ажойиб байрам совғаси ҳозирлабди. Сиз ҳам банк томонидан ўтказилаётган байрамона акцияда иштирок этиб, Микрокредитбанкнинг эсдалик совғаларини қўлга киритишингиз мумкин.

Бунинг учун Микрокредитбанкнинг 'Facebook' ва 'Instagram'даги саҳифаларига обуна бўлиб, энг охирги пост тагида банк ҳақида изоҳ қолдиришнинг ўзи кифоя. Энг яхши изоҳ соҳибларини эса ажойиб эсдалик совғалари кутмоқда. Ғолибларга совғалар уйигача элтиб берилади. Акция бугун кун якунида ниҳоясига етади, шошилинг!

Реклама
Forwarded from bakiroo
Ўсиб бораётган омонат фоизлари ҳақида

Янги йилдан кейинги юза келган конъюнктура шароитида миллий валютада аввал 18%, кейин 20%, бир оз ўтиб, 21%лик омонатлар пайдо бўлди. Март ойининг бошидан эса бозорда ўрни йўқ банклар эмас, йирик тизим яратувчи банклар 22%лик омонатларни таклиф эта бошлашди. Баъзи кичикроқ банкларда 22,5%лик омонатларни ҳам топиш мумкин.

Омонатлар бўйича ралли давом этмоқда. Албатта, бу бозор, рисклар, талаб ва таклиф, тадбиркорлик вариантлари ва уй-жойларнинг нисбий даромадлилиги, утилизация воситалари мавжудлигида ўзгача бўлиши мумкин эмас.

Лекин омонатлар фоизларининг ўсиши регуляторни безовта қилмаслиги ҳам мумкин эмас. Бозорнинг қизиб кетиши ва унинг эҳтимолий оқибатлари учун пруденциал масъулият албатта инобатга олинади. Регуляторнинг чеклови эмас, огоҳлантириш қўнғироғи омонатчилар учун доим янграб турмоғи, омонатчилар эса қайси аҳволдаги банкка ўз омонатларини топшираётганини ўзи учун билмоғи лозим.

Қайси восита билан бунга таъсир кўрсатиш мумкин дерсиз. Тийиб турувчи воситалардан бири бу аҳоли омонатларини кафолатлаш билан боғлиқ.

Бу ҳақда, хусусан, аввал ҳам кўп тўхталганмиз. Бундан 13 йил аввал жорий этилган аҳолининг банкдаги омонатларини суммасидан қатъий назар тўлиқ кафолатлаш тизими ҳалиям амал қилмоқда.

Кафолатлаш тизими банк, унинг бозордаги ўрни ва репутацияси, омонат муддати, валютаси каби омилларни ҳисобга олиб қайта кўриб чиқилиши лозим.

Бу ҳақда анча аввал ёзилган постлар:

Биринчи пост.

Иккинчи пост.

@the_bankiroff
Ўзбекистонда оддий ва ўтказма векселларни чиқаришга рухсат берилиши мумкин

"Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилмоқда.

Қарорда жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзаро муносабатларида шартномавий-ҳуқуқий асосни тартибга келтириш борасида қатор ўзгаришлар кўзда тутилган.

Хусусан, фармон матнига қуйидаги каби бандлар ҳам киритилмоқда:

5. Белгилаб қўйилсинки, банк ёки бошқа кредит муассасаси банк ҳисобварағидан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида чиқаради.

Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини чиқаришга фақат суднинг қарори билан ёки банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақдан пул маблағларини чиқариш асосларининг қатъий рўйхати банк билан мижоз ўртасида тузиладиган шартномада назарда тутилган бўлиши шарт.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мижознинг ҳисобварағидаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағларини чиқариш биринчи навбатда иш ҳақи, алимент тўлаш, фуқаронинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, қолган талаблар бўйича эса тўлов (ижро) ҳужжатлари келиб тушган навбат бўйича амалга оширилади. Юридик шахс тугатилаётганда кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш қонунда белгиланган навбат тартибида амалга оширилади.

Бундан ташқари, фармон иловаси билан тасдиқланадиган чора-тадбирлар режасида 2021 йил якунига қадар "Оддий ва ўтказма векселларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи тартиби"ни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. Шунингдек, Марказий банкка 1 августга қадар "Қарз", "Кредит", "Ипотека", "Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш", "Банк омонати", "Банк ҳисобварағи", "Гаров" ва "Кафиллик" тўғрисидаги шартномаларнинг намунавий шаклини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилмоқда.


@bankers_uz
Forwarded from bakiroo
Банк ҳисобварағидан пул чиқарилишида Солиқ ва мажбурий тўловларнинг устуворлиги бекор бўлмоқдами?

Таклиф этилаётган Фармон лойиҳасида, айтиш жоизки, шу пайтгача ўзгартиришга журъатимиз етмаган инқилобий ечимлар ҳам мавжуд.

Гап, хусусан банк ҳисобварақларидан пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни навбатдан ташқари ундириш билан боғлиқ амалдаги қоидаларни бекор қилиш ҳақида кетмоқда.

Ҳозирда, агар мижоз ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаса, ҳисобвараққа маблағ келиб тушганда қачон қўйилганидан қатъий назар, энг аввало солиқ ва мажбурий тўловлар билан боғлиқ инкассо топшириқномалари автоматик тарзда ижро этилади. Яъни бошқа субъектларнинг тўлов ҳужжатлари солиқ ва мажбурий тўловлар инкассосидан 1 йил аввал қўйилган бўлса ҳам, солиқ ва мажбурий тўловлар инкассосини устуворлиги сақланади. Мижознинг ҳисобварағида маблағлар етарли бўлган тақдирда ҳам устуворлик солиқ ва мажбурий тўловларда.

Фармон билан талаблар бўйича эса тўлов (ижро) ҳужжатлари келиб тушган навбат бўйича амалга оширилиши таклиф этилмоқда.

Албатта устуворлик иш ҳақи, алимент тўлаш, фуқаронинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун билан боғлиқ тўловларга нисбатан сақланиши кўзда тутилган.

Энг асосийси эса банк ёки бошқа кредит муассасаси банк ҳисобварағидан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида чиқарилиши тартиби белгиланмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда. Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.


@bankers_uz