Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
✔
17K subscribers
4.42K photos
336 videos
24 files
5.37K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририятга мурожаат: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @pulzormedia
Download Telegram
"Ўзмиллийбанк" АЖ бу йил янги йилга бағишланган тадбирлардан воз кечиб, шу мақсадда сарфланиши мўлжалланган 4,6 миллиард сўм маблағ эвазига Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги мактаб, боғча, 2 та спортзал ва қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаб беришга қарор қилибди.


@bankers_uz
Ҳаммага мароқли дам олиш ва яхши кайфият тилаймиз! 😉


@bankers_uz
​​Айтишларича, "Ahbor-Reyting" МЧЖ Бош директори Нигматов Ўткур Убайдуллаевич вафот этибди.

Ўткир ака Нигматов меҳнат фаолиятининг турли даврларида банк-молия тизимида қатор раҳбарлик лавозимларида, хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув Раиси, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди раҳбари, шунингдек Бўстонлиқ туман ҳокими, Олий мажлис депутати сифатида фаолият юритган.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


@bankers_uz
Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда.

Эртадан (8 декабрь, 2020 йилдан) 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 443,07 сўм (+15,69 сўм).


@bankers_uz
🎄Янги йил байрамига кўпчилик корхона ва ташкилотлар ўз ходимларининг фарзандларига янги йил совғалари улашиши ўзига хос корпоратив анъана тусига кирган. Агарда сиз ушбу совғаларнинг сифатли ва оригинал бўлишини хоҳласангиз, унда кўпчилик учун таниш бўлган “KANSLER” фирмаси Сизга ўз совғалар тўпламларини таклиф қилади.

Ранг-баранг, ширинликларга тўла совғалар тўплами ходимларингиз фарзандлари учун кутилмаган хурсандчилик бўлиши аниқ!

Сиз олдиндан тайёрланган совғалар тўпламига буюртма беришингиз ёки таъбингиз (талабингиз)га кўра тўпламни ўзиз хоҳлагандек ширинликлар билан тўлдиришингиз мумкин!

Тошкент шаҳри бўйича етказиб бериш – бепул.

Мурожаат учун:

📞 Телефон: +998 (78) 148-44-44
📨 Телеграм: https://t.me/Kansler_online
🌐 Сайт: https://kansler.uz/catalog/prazdnichnye_podarki/gotovye_podarki/

Фойдали реклама.
Ҳар байрамдан бир кун олдин айтиладиган, "бугун ҳамма ходимлар бир соат вақтли кетиши мумкин" қабилидаги гаплар банкларда амал қилмайди ёки тўлиқ амал қилмайди. Амал қиладиган бўлса ҳам, банкларнинг бош офисларида, ўшандаям аёл ходимларига нисбатан амал қилиши мумкин.

Масалан бугун ҳам, филиалларда деярли ҳеч ким 17:00 да уйга кета олмаса керак. Бунинг устига "рейс" деган нарса бор, атайлаб қилгандек байрамдан олдинги кунлариям бемалол 17:00 гача, айрим пайтлари унданам кечгача чўзилиб кетади. Бугунам 16:55 гача экан, рейс тугаши билан 5 дақиқадан кейин ишхонадан чиқиб кетиш қийин.

Мен бу ёқда байрам арафасида бир соат вақтли кетиш ҳуқуқини гапиряпман, қайсидир банк филиалларида ходимлар ҳатто нормал дам олиш "ҳуқуқига ҳам эга эмас"!

Қисқаси, ҳуқуқлар кўпроқ "тепада" амал қилади, "пастда" эса кўпроқ мажбуриятлар сўралади.


@bankers_uz
Барчангизни бугунги байрам — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун билан табриклаймиз!

Биргина тилагимиз — барчамиз Конституциямизнинг ҳар бир моддаси тўлиғича амал қилинадиган кунларни кўрайлик !

Байрам муборак!


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Туронбанк" АТБ жамоаси Ўзбекистон республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади. Конституциямиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз, юртимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб қолаверсин.


Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Майда гуманитар мавзу бўлсаям айтаман, бунақа ҳавода (айниқса йўллар музлаган пайтда) эрталаб ишга кечикиб келадиганларни кечиккани учун жазолаш, айниқса эрталаб эшикни тагида турволиб, "нега 1 минуту 48 секунд кечикдинг?" деб, эрталабдан ходимларни асабига тегиш унчалик ҳам тўғри эмас. Ақлли менежмент ва HR бунақа пайт аксинча, кечиккан одамлардан "қийналмай етиб келдингми?" деб сўраши керак.

Ҳаммага хайрли тонг!


@bankers_uz
​​Ҳокимларга 1984 марта ёзилган гаплар ҳам таъсир қилмаслиги ҳақида.

Обуначилардан бири ёзяпти (хабар айрим имло хатолари тўғирланган ҳолда, мазмуни ўзгартирилмай берилмоқда):

"Ассалому алайкум! Фарғонадан ёзяпман. Банк қандай қилиб ишлаши керак — янги ҳокимга фақат лойиҳа қидириб топиш билан овора бўлсак. Ўтган ҳафта жами лойиҳалар қилдирилди, бўладими бўлмайдими фарқи йўқ. Бу ҳафта энди қишлоқ хўжалиги бўйича лойиҳа топиш керакмиш.

Тадбиркорлар ҳам безор бўлди, дастурга лойиҳангизни қўшамиз деса, "умуман керак эмас лойиҳанг, кечдим" деяпти. Сабаби — ҳамма ташкилотдан бориб, бир нарсалар қилиб, расмга олиб келади, тадбиркорга бир нарсаларга қўл қўйдириб олади. Ҳамма "нима ёрдам керак" дейди, лекин натижа йўқ. Фақат ҳамма банк кредитига ёпишиб олган, худдики кредит олса, ишлари битиб кетадигандай.

Яхши тадбиркор одатда кредит олмайди, олмоқчи бўлгани ҳам етти ўйлаб кейин иш қилади. Лекин гарови йўқ, кредит тарихи яхши бўлмаган тадбиркорчалар эса ҳокимият билан келишиб, ўзини дастурга қўштириб олади.

Кейин давомига ҳокимият ва прокуратура иккови "дастурни нимага бажармаяпсан?" деб, банкни эзворади." (хабар матни тугади)

Албатта, янгими, эскими барча ҳокиму, вазирлар банкка осилиши керак, гарчи "банкларга осилмаларинг" деб қонунлару қарорларда 1984 марта айтилган бўлса ҳам.

Қурбақани босса ҳам "вақ" этади, лекин банкларимизнинг раҳбарлари вақилламай, индамай шу юкламаларни олиб юраверишади. Банкларни ҳимоя қиладиган тирик идора ёки ташкилотнинг ўзи йўқ!


@bankers_uz
​​Иқтисодчи, АҚШнинг Висконсин университети бизнес-мактаби докторанти, телеграмдаги @iqtisodchi_kundaligi канали муаллифи Беҳзод Алишер ўғли Ҳошимов "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув Кенгаши аъзолари таркибига киритилибди.


@bankers_uz
Ўзбекистонда банклар трансформацияси: ХМК ва ЕТТБ тажрибаси

Жорий йил май ойида қабул қилинган "2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси"да устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган банкларни хусусийлаштириш жараёнлари халқаро молия ташкилотлари кўмагида амалга оширилиши белгиланган эди.

Хусусан, стратегияда белгиланишича, Ипотека-банк ва Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорацияси (ХМК) кўмагида, Алоқабанк Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Осиё тараққиёт банкининг кўмагида ҳамда Асака банк ҳам ЕТТБ кўмагида трансформацияланиши кўзда тутилган эди.

Фикримизча, юқоридаги тўртта йирик банкнинг иккитасида ХМК, яна иккитасида ЕТТБ қатнашиши нафақат ушбу банклар ўртасида ички рақобатни кучайтиради, балки дунёнинг икки йирик молиявий-инвестицион механизмини Ўзбекистондаги банклар трансформациясида иштирок этиш борасида ҳақиқий бенчмаркини ҳам кўрсатиб беради.

Ҳа, ХМК ва ЕТТБ учун собиқ совет мамлакатларида банкларни трансформациялаш янгилик эмас, бунинг устига иккала институт аввал ҳам Ўзбекистон банкларининг бевосита капиталида иштирок этган ҳолда, ушбу банкларда ривожланиш босқичларини улар билан бирга "бошдан кечирган". Бироқ, ЎзСҚБ ва Ипотека банк ёки Асака банк ва Алоқа банк каби йирик банклар айнан Ўзбекистон миқёсида бутунлай бошқа масштабдаги трансформация ишларини амалга оширишни талаб қилади.

Умуман олганда, ўзига хос трансформация пойгасида ЎзСҚБ ва Ипотека банк қолган иккита банкка нисбатан "старт"ни олдинроқ олган бўлсалар-да, "финиш"га қайси банклар биринчи етиб келиши ҳали ҳам ноъмалум.

Қисқа қилиб айтганда, "жўжани кейинги йил кузда санаймиз"...


@bankers_uz
Айни пайтда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.


@bankers_uz
Самарқандда сўнгги икки йилда 33 нафар банк ходими коррупция ва мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят прокурори Равшан Машарипов маълум қилган.

Хусусан, Миллий банкнинг вилоят филиалида ишлаган А.Б. банк омонатчиларининг ҳисоб рақамидан жами 90 та ҳолатда 7,7 миллиард сўм, 607 минг доллар ва 1461 евро омонат маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

«Ипотека банк»нинг Кўксарой филиали «Жума» мини-банки мудири Ч.Ч. банкнинг бошқа мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, давлат дастури асосида балиқчилик ва аҳоли тадбиркорлиги учун ажратилган 6 миллиард 995 миллион сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган.

Манба


@bankers_uz
​​Бундан роппа роса бир йил муқаддам АҚШ доллари 9537,55 сўм эди, бир йил ўтиб 10 443,07 сўмга етди, ёки бир йил ичида (ҳозирчалик) Ўзбекистон сўми АҚШ долларига нисбатан 9,5 фоизга арзонлади. Умуман олганда, сўнгги йилларда ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизлашуви йиллик 10 фоиздан кам бўлаётгани йўқ.

Шунинг учун миллий валютада бўш пул маблағлари мавжуд юридик шахслар, ўз бўш пул маблағларини реал қийматини сақлаб қолишни истасалар, юқорироқ фоиз ставкали депозит маҳсулотларидан фойдаланганликлари мақсадга мувофиқ. Бундай имкониятни эса "Renesans" микрокредит ташкилоти тақдим этади.

Масалан, ўтган йили бўш пуллари бўлган юридик шахс ушбу микрокредит ташкилотига сўмда йиллик 24 фоиздан қарз берганида, бугун ўша маблағи АҚШ долларида ҳам бир йил аввалги пулидан қарийб 12,9 фоизга кўп бўлган бўлар эди. Юридик шахслар учун бундай қулай таклиф, тан олиш керакки, бошқа молия муассасаларида, шу жумладан банкларда ҳам йўқ.

Қисқаси, ишончли ташкилот, тавсия қиламиз.

Мурожаат учун:

+998 71 230 5531
+998 71 230 5532
Телеграм: @RenesansInfoCenter
Электрон почта: info@renesans.uz
Веб-сайт: http://renesans.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охирги пайтлар машҳурлашиб қолган ўша ҳазил видеоролик BankersUz талқинида.

Видеода номлари келтирилган ва келтирилмаган банклар ҳамда ташкилотлар ҳазилни тўғри тушунишади деган умиддамиз.😉

P/s: Ҳаммага дам олиш кунларини мароқли ўтишини тилаймиз.


Каналга уланиш — @bankers_uz
Биз бугун, турли дастурларга киритилган ёки ҳоким айтган кредитларни ажратмагани учун бутун бир вилоятдаги барча банк ходимларини ҳам бўшатиб юбориладиган даражага етиб келибмиз...


@bankers_uz
‼️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.

Вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди.

Юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

Бунда, вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриши лозимлиги белгиланди.


@bankers_uz
Эртадан (15.12.2020 йил) эътиборан 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 463,12 сўм (+20,05 сўм).


@bankers_uz
​​Иловадаги файлда келтирилган жадвалнинг аввал сарлавҳасига қаранг: "Матбуот нашрларига 2021 йил учун вилоят ҳокимлигининг иқтисод котибияти тасарруфидаги ташкилотлар бўйича тавсия этилган обуна тақсимоти режаси".

Наманган вилоят ҳокимлигининг иқтисод котибияти "тасарруф" сўзини маъносига тушунишига шубҳамиз бор, лекин шу ташкилотларнинг ўзининг "тасарруфида" деб эълон қилиб, вилоятдаги ҳокимликларнинг "ҳукмронлигини" яққол намойиш этиб берган.

Жадвалда обуна бўйича тавсия деб айтилганлар ҳеч ҳам тавсия эмас, мажбурият бўлиб, бу ҳар бир ташкилотнинг бўйнига 100-200 миллион сўмлик харажат олиб келиши тайин.

Албатта, иловадаги банклар бу мажбуриятни ҳам бажаришади, бажармаса эрта-индин вилоятда газета-журналлар кам ўқилаётгани-ю, пировардида қоғоз матбуотининг таназзулига ҳам банклар айбдор қилиб кўрсатилади.


@bankers_uz
Халқаро Молия Корпорацияси Ипотека банкни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 35 миллион АҚШ долларилик облигацияларни жойлаштирди

Батафсил 👉🏼 https://www.bankers.uz/article/20121512

Интернет тармоқларидаги саҳифаларимиз👇🏼

Телеграм | Сайт | Фейсбук