BALIQCHIUZB
304 subscribers
591 photos
776 videos
1 file
673 links
🐟 Eng zo'r baliq ovi xaqidagi videolarni bizga yuboring!
🎣 baliq ovlanayotgan geolokatsiyalarni bizga yuboring?
👉Bizni kanalga obuna bo'ling eng sara ma'lumotlar faqat bizda.
👉 @

👉 @baliqchi_uzb
Download Telegram
Forwarded from Suxrob Xasanbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқ ови
Юртимиз ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг бойлиги билан ҳам жаннатмакон жой саналади. Хусусан, Ўзбекистонда 80 га яқин балиқ турлари мавжуд. Ов мавсуми куз ойларидан бошлаб, март-апрелгача давом этади. Чунки бу даврда сувнинг ҳарорати 14 даражадан паст бўлиб, балиқлар ортиқча озиқланмай, истеъмол учун яроқли ҳолга келади. Йилнинг қолган қисми эса балиқларнинг урчиш даври ҳисобланади. Бу даврда балиқ овлаш тақиқланади.

Балиқ овлаш учун рухсатнома керакми?
Балиқ овининг турлари жуда кўп бўлиб, уларнинг бари қизиқарли: пўкакли, доночли, карпли (карп-фишинг), фидерли, спиннинг, троллинг ва ҳоказо. Эндигина балиқ овлашни бошлаганлар пўкакли қармоқдан фойдаланганлари маъқул. Чунки бу тўрга ҳар қандай турдаги балиқ илиниши мумкин — йиртқичлари ҳам, хонакилари ҳам. Қолаверса, балиқ овининг бу тури жуда оддий, кишига завқ ва қувват беради. Шу боис узоқ йиллардан бери балиқ овлаш билан шуғулланиб келган балиқчилар ҳам пўкакли қармоқдан воз кеча олишмайди.

Республикамизда балиқ овлаш учун алоҳида рухсатнома талаб қилинмайди. Рухсатномалар фақат қўриқхоналар, махсус балиқчилик хўжаликлари ҳудудида ов қилиш учун керак. Агар балиқчи ҳаваскор бўлса, истаган пайтида пўкакли қармоқ билан ов қилавериши мумкин.

Қаерда ов қилган маъқул?
Республикамизда мавжуд ҳар бир сув ҳавзаси ва кўллар балиқ ови ишқибозлари учун бир-биридан ажойиб ва қадрли. Маълумки, Сирдарё — балиққа бой дарё ҳисобланади, баҳор-куз ойларида енгил автомобиллар билан у ерларга бориб бўлмайди. Бу даврда сув сатҳи бир неча метрга кўтарилиб, атроф сув билан қопланади. Натижада кўлмак ва ботқоқликлар пайдо бўлади.

Тошкент вилоятида эса балиқнинг йиртқич турлари ҳам овланади. Масалан, троегуб. У йирик танали бўлгани учун “кашалот” деган “лақаб” ҳам олган. Бу балиқ “Роҳат” кўлида, Тошкентдаги Япон боғи сув ҳавзасида ҳам учрайди. Ов учун энг маъқул жой, шубҳасиз, Чорвоқ сув омбори. Бу ерда йирик пеляд, зоғорабалиқ, хумбош балиқ (толстолоб) ва ҳатто гулмоҳи (форел) ҳам овлаш мумкин. Бўзсув каналида вазни 6 килограммгача бўлган лаққа балиқлар учрайди. ТошГРEС сув омборида эса 15 килограммлик зоғорабалиқларни қармоққа тутиш мумкин.

Балиқ овловчилар қуйидаги коидаларга амал қилишлари зарур:
Ҳеч қачон керагидан ортиқ балиқ овламанг;
Сув ҳавзаси ва атроф-муҳитни ифлослантирманг;
Балиқ овлаш ва қайиқ бошқариш йўриқномасини диққат билан ўрганиб чиққандан сўнг, машғулотни бошлашингиз мумкин;
Бошқа балиқ овловчиларнинг ҳам ҳуқуқини ҳурмат қилинг;
Унутманг, тўр ва электроқармоқдан фойдаланиш балиқларга қирон келтиради.
Бозордан ёки балиқ сотилувчи махсус дўконлардан балиқ харид қилаётганда, сифатига шубҳа туғилса, аввало сотувчидан балиқчилик хўжалиги томонидан берилган рухсатнома ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси хулосасини сўранг.

Балиқнинг сифати бузилмаслиги учун, у музлатгичда ёки муз солинган идишларда сақланиши шарт. Шунингдек, янги балиқни жабрасининг қизиллиги ва тиниқлигидан билиш мумкин. Эскирган балиқнинг жабраси рангсиз ва буришган бўлади. Агар қилтаноғи камроқ бўлсин десангиз, катта балиқни танланг. Лаққа, гулмоҳи ва зоғорабалиқларнинг йирикларида қилтаноқни бемалол ажратиш мумкин.

B A L I Q C H I . U Z
Tik Tok | Instagram | YouTube
Хурматли дўстлар! Ушбу мурожаатни қоғозга чиқариб кўрсатилган манзилга юборишда амалий ёрдам беринглар. Жонли табиатни асрайлик. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдормиз.
экология.docx
14.8 KB
Электрон шакли
Электроудочкани касофатидан балиқлар ўлиб ётибди 🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электроудочкада балиқларни вахшиёна ўлдиришаяпти 🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬🤬
Ассалому алейкум хурматли канал аъзолари.

"Энг зўр балиқ ови" конкурсининг 2-сезони очиқ деб эълон қилинади. Бу галда совғалар анча қимматлироқ бўлади. Ўйин шартлари эса бугун эълон қилинади.

B A L I Q C H I . U Z
Telegram | Instagram | YouTube
🏆🏆🏆🏆🏆🥇🥈🥉🏆🏆🏆🏆🏆

🎗🎗🎗Конкурс шартлари🎗🎗🎗

Конкурсда иштирок этиш учун балиқ овида шахсан ўзингиз томонингиздан фото ёки видеоларни канал админига юборасиз.

Админ томонидан Сизга Балиқчи.уз каналининг линки исм шарифингиз ёзилган ҳолда ташлаб берилади, Сиз ушбу линкни танишларингизга юборасиз.

Конкурс охирида ҳамманинг ўз номи ёзилган линклардаги просмотрлар сони саналган ҳолда ғолиб аниқланади.

Энг кўп просмотр йиғган иштирокчилар конкурсда ғолиб бўлади.

Конкурс шартлари билан танишган бўлсангиз олға соврунлар ўз эгаларини кутмоқда.

Иштирокчилар сони чекланган 30 та иштирокчи рўйҳатдан ўтиши билан старт берилади.

🏆🏆🏆🏆🏆🎗🎗🎗🏆🏆🏆🏆🏆
BALIQCHIUZB pinned «🏆🏆🏆🏆🏆🥇🥈🥉🏆🏆🏆🏆🏆 🎗🎗🎗Конкурс шартлари🎗🎗🎗 Конкурсда иштирок этиш учун балиқ овида шахсан ўзингиз томонингиздан фото ёки видеоларни канал админига юборасиз. Админ томонидан Сизга Балиқчи.уз каналининг линки исм шарифингиз ёзилган ҳолда ташлаб берилади, Сиз ушбу…»
Иштирокчи
#0031 Абдурахманов Абдужалил (Real Man)

Судаклар байрами 😄😄😄