BAHORISTONLIKLAR
184 subscribers
3.27K photos
2.04K videos
20 files
1.16K links
SIZ BAHORISTONLIKMISIZ?
UNDA BU SIZ UCHUN KANAL BIZDA ENG SOʻNGI YANGILIKLAR VA KUNNING TEZKOR XABARLARIDAN XABARDOR BOʻLASIZ.

BAHORISTONGA OID XABARLAR.
@MUNAVVAROV_SHUHRATJON
MUROJAT UCHUN +998333213990
Download Telegram
Forwarded from BAHORISTONLIKLAR | RASMIY KANALI (ALISHER 7474)
#Qatlama

Ajoyib mazzali qat-qat 100%-qaymoqli, og'izda eriydigan qatlamalarga buyurtma qabul qilamiz!

Manzil: 29-maktab to'g'risidagi xonadon.

Telefon:
+998950357474
+998696544350

👉
@Bahoristonliklar
Газ балон Бахористонга келди
#БУГУН

🔰 Бугун, 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки”
шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштирилади.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами қўллаб-қувватланади.

▫️Эзгу ва савобли умумхалқ хайрия ишида фаол иштирок этайлик!

👉@Bahoristonliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👭👬

🎥Bahoriston kichkintoylarini "Navro'zi Olam" bayram tadbiridan olingan lavha😍

📸5-video

👉@Bahoristonliklar
https://openbudget.uz/boards-list/1/c1e5f3f7-cb17-48c0-a200-3fc374cd9bb8
Open budjet га тасдикланди харакат килиб ютсак кишда светимиз доим булади
Forwarded from BAHORISTONLIKLAR | RASMIY KANALI (ALISHER 7474)
#Bugun #Diqqat_Tarqating

Assalomu alaykum Bahoristonliklar bugun BAHORISTON MFY inshootida chegara qo'shinlari vakillari bilan 2023-yil mavsumi Toshqo'rg'on tog'ida ish olib boradigan aholimiz vakillari bilan uchrashuv bo'lib o'tadi.
Iltimos ushbu ruyxatda bor insonlarni uchrashuvga albatta kelishingizni so'rab qolamiz.

1)Zil haydovchilari
2)Tosh to'plovchilar
3)Kavar teruvchilar
4)Chorva mollarini tog'da boquvchilar vaho kazo
5)Tog'da ishi borlar

🆘E'tiborli bo'ling ruxsatnomalar ushbu mavsum uchun oxirgi marta beriladi.

Demak uchrashuv vaqti 14:00

👉@Bahoristonliklar
☑️ Диққат эълон!

🔰 Ҳурматли ҳайдовчилар, азиз ҳамюртлар!

▫️21 март куни Косонсой туманида Наврўз сайли ўтказилиши муносабати билан Косонсой-Наманган йўналишидаги марказий светофордан аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказигача бўлган ҳудудда 21 март куни соат 06.00 дан 17.00 гача автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча муддатга ТЎХТАТИЛАДИ.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Азиз БАХОРИСТОНЛИКЛАР
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Сизларни, гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман!

Баҳорнинг табаррук айёми сизларга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!
#Сана

🗓 Бугун 22 март - "Маҳалла тизими ходимлари куни”

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралда қабул қилинган қарорига кўра, 22 март “Маҳалла тизими ходимлари куни” этиб белгиланган.

Бу касб – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки маҳалла тизими ходимларининг маҳорати, малакаси, масъулияти инсонларнинг, оилаларнинг тақдирида муҳим ўрин эгаллайди.

Шу муносабат билан Косонсой тумани ҳокимлиги жамоаси номидан республикамиздаги ҳамда туманимиздаги барча маҳалла тизими ходимларини “22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни” билан чин юракдан табриклаймиз.

Юртдошларимиз ҳаётининг фаровонлиги йўлидаги фаолиятларига омад, оилаларига доимо тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз маҳалла тизими ходимлари.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

✍️ Косонсой тумани ҳокимлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

📹 Рамазон ойида Ўзбекистондаги барча масжидларда Қуръони Карим хатми бир хил адо этилади, хатмнинг якуни эса Қадр кечасида бўлади.
​​🔰 Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировнинг маҳалла тизими ходимларига байрам табриги

▫️Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари!

▫️Сизларни 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” билан самимий муборакбод этаман.

▫️Миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор Ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз.

▫️Биз маҳаллаларимизни янада обод ва фаровон этишда бундан буён ҳам сизларнинг куч-ғайратингиз, бой билим ва тажрибангиз, бунёдкорлик салоҳиятингизга таянамиз. Чунки, Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир.

▫️Маҳалланинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тубдан ошириш мақсадида маҳаллада яратилган янги тизим маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторларининг фаолияти йўлга қўйилганлиги, “одамларнинг рози” қилиш тизими яратилганлигидан далолатдир.

▫️Биз туманимиздаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

▫️Қадрли маҳалла тизими ходимлари!

▫️Маҳаллангиз тинч, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!

☑️ Касб байрамингиз барчангизга муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_Олинг
⚡️Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси...

@KOSONSOY
Рўзадорлар қандай таомланиши зарур?

📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Хусусан:

☀️ кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва соя жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади;

🫙 ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш мақсадга мувофиқ, чунки кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп тер ажралишига сабаб бўлади.

🫗Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса камида 10 стакан сув ичиш тавсия этилади.

🍏 Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

🥗 “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

🫕 Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

🚫 Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайиши (дегидрация)га олиб келади.

🥤Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқармаслик зарур.

🚶🏻‍♂️Кун давомида жуда кўп ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

https://t.me/chortoqdangapiramiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таъзия
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Баҳористон Илҳомжон ака қассоб ӯғиллари Илёсжон вафот этдилар.

Аллоҳ марҳумнинг мағфират қилсин, савоб амаллари билан қабрларини нурга тўлдириб, жойларини жаннатда қилсин. Марҳумнинг яқинларига Аллоҳ сабри жамил ато қилсин!

Жаноза эртага соат 08.00да марҳум хонадонида ӯқилади.

Манзил: Ҳошимжон ака қассоб қӯшниси.

👉@Bahoristonliklar
🌙 Ramazon oyi munosabat bilan, Bahoriston oshxonasi o'z faoliyatini davom ettiradi!

🏞 Saharlik: Osh, Shashlik
📞 Oldindan buyurtma asosida qabul qilamiz

👨🏻‍🍳 Oshpaz: AbduG'afforakamiz
☎️ Tel:
+998994861088

👉
@Bahoristonliklar
Forwarded from Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal (Вохид Алаханов)
Сахарлик дуоси:

Навайту ан асума совма шахри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллахи таъала. Аллоху акбар.

Дўстларга улашинг!

@KOSONSOY
Содод масжид.